+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ёшлар ижодидан

(28-сон)

ВАТАН

Икки дунё паноҳим, менга сен керак,

Тобеъ дил ишқингдан ўзга не керак?

Азиз маконимга талпинар юрак,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

 

Ўзинг саждагоҳим, қувончим ўзинг,

Осмонда ҳамиша порлоқ юлдузинг,

Сен билан доимо ёруҒдир юзим,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

 

Бу замин бизники, само бизники,

ЁруҒ келажак бахтли ўҒил-қизники,

Шу озод, обод юрт барчамизники,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

Мадина АБДУРАҲИМОВА,

Марҳамат тумани.

 

ОРЗУЛАР

Юлдуздек порлайди чексиз орзулар,

Оппоқ тилаклардан қаср қурмоқда.

Дарёдек мавжланиб оқар туйҒулар,

Шу тобда орзиқиб юрак урмоқда.

 

Секин тинглайдирман унинг овозин,

Қалбимнинг тубидан нола таралар.

Орзулар чалмоқда қўнҒироҒини,

Ҳаётим йўлида бахт ҳам мўралар.

 

Гўёки очаман бахт эшигини,

Ичкари томондан ифор таралар.

Бир аёл тебратар, қучиб бешикни,

У гуллар номидан қўшиқ яратар.

Дилафруз РАҲМАТЖОНОВА,

Марҳамат қурилиш ва индустрия

касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

 

Халқим

Хамр қориб эрта саҳардан,

Бир жуфт нонни ризқ деб узатган.

Нонуштасин қаймоқ безатган,

Тандирдаги иссиқ нонидек,

Меҳри қайнаб туради ўзбек.

 

Кексаси йўқ дуо қилмаган,

Остона йўқ меҳмон кирмаган,

Ўзбек эмас ошни билмаган,

Уйи замин тўйхонасидек,

 Қалби уммон, меҳмондўст ўзбек.

 

Доим имон бўлган ҳамрохи,

Гуллаб турсин чамани, боҒи,

Сўнмасин ҳеч умид чироҒи,

Феъли саҳий, каломи болдек,

Ширин сўздир аслида ўзбек.

 

Инсонларнинг эзгу ишлари,

Тутиб турар ҳаёт, самони,

Обод этиб қутлуҒ заминни,

Кўкси кўкка етади тоҒдек,

Дунёни лол этиб яшасин ўзбек!

Розия ШУКУРОВА,

Аду талабаси.

 

 

СИРДОШ

Хумор кўзларингда ҳеч кўрмайин ёш,

Кўнглингни оҒритди қай бир баҒритош?

ҚоронҒу оламда ягона дилдош,

Дугонам, йиҒлама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

 

Алам қийнайверар, азоблайверар,

Бир кун Ғам-андуҳлар унут ҳам бўлар,

Умринг гулшанида Ғунчалар гуллар.

Қалбингни тирнама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

 

Шодликнинг баҒрида боладай бўлиб,

Нурли келажакка орзулар қилиб,

Дугонам, яшагин, бахтларга тўлиб.

СоҒинчдан сўзлама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

Машҳура РАҲМОНОВА,

Булоқбоши педагогика ижтимоий  иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

 

СЕВМАДИНГИЗ

Ҳаёт тан-у, севги унга жон бўлибди,

Мен дилга қул, дилга ўзга хон бўлибди,

Фақат алам, фақат Ғам фармон бўлибди,

Хадя қилиб бир табассум бермадингиз.

 

Қарадингиз ўз фойдамга маъно топдим,

Қарадингиз бошқаларга даъво топдим,

Кечаларга қароҒимдан маъво топдим,

Кунларимга рашк уруҒини сепмадингиз.

 

Кечай дедим юрак қурҒур кўнмади ҳеч,

Манглайидан исмингизни артмади ҳеч,

Нигоҳингиз юлдузлардан ортмади ҳеч,

Юзимдаги кўз ёш рангин кўрмадингиз.

 

Айбингиз кўп бу айбларни билмайсиз-да,

Билсангиз не, истасангиз севмайсиз-да,

Хаёлимдан ҳаётимга келмайсиз-да,

Аввал севиб сўнг севдириб юрмадингиз.

 

Худойим, қиз болага ҳаё бериб,

Шу сабабли дилга ишқдан наво бериб,

Қўйсанг эди унинг дилига савдо бериб,

Неча йилки кутдим аммо севмадингиз.

 

Мадина МИРЗАМАҲМУДОВА,

Андижон банк коллежи ўқувчиси.

 

ЁМFИР

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб,

Бу дилдаги аламни сезиб,

Армонлардан юрагим безиб,

СоҒинч тоти аччиқ бўларкан.

 

СоҒинганда юрак тўларкан,

Армонларга бу дил кўнаркан,

Киприкка томчилар қўнаркан,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

 

Кўзларимга ёшлар тўляпти,

ЁмҒир менга сирдош бўляпти,

ЁлҒиз отам ташлаб кетяпти,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

 

Мени ёлҒиз ташлаб кетдинг-а?

Юрагимни Ғашлаб кетдинг-а?

Кўзларимни ёшлаб кетдинг-а?

ЁмҒир ёҒар юрагим эзиб.

 

Туҳматларга етмас бардошим,

Ташлаб кетди мени сирдошим,

Қийноқлардан оҒрийди қалбим,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

Нафосат FОФУРОВА,

УлуҒнор тумани.

 

СИЗ  БОРСИЗ

Ажиб бир ҳаёллар оҒушидаман,

Бу ҳолга тополмай лойиқ ифода.

Бераман ўзимга-ўзим тасалли,

Яхшиям сиз борсиз дунёда, она.

 

Зулмат ичра кулиб боқар Ғанимим,

Умр Ғаниматдир дахр-фанода,

Менинг истаганим ва излаганим,

Сиз борсиз, онажон ушбу дунёда.

 

СоҒинчим ноласи танҳо ўзингиз,

Далда бўлар менга айтар сўзингиз.

Мудом хаёлимда нурли юзингиз,

Яхшиям сиз борсиз дунёда, она.

Хамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.