+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

ИНТЕРНЕТ ВА ЁШЛАР

Бугун юртимиз ёшларининг интернет ижтимоий тармоқларидан фойдаланишлари тобора оммалашиб бормоқда. Интернетдан фойдаланувчиларнинг "Одноклассники.ру", "Фейcбук", "Инстаграм", "Мой Мир" каби тармоқларда ўз саҳифалари бор эканлигини кўриш мумкин. Айниқса, коллеж, лицей ва ҳаттоки, мактаб ўқувчилари ҳам ана шу тармоқлардан бемалол фойдаланаётганликларининг албатта, яхши томонлари билан бирга, салбий жиҳатлари ҳам бор. Табиийки, интернет-тезкор тараққиёт маҳсули. У инсониятга жуда кўп маълумотлар тақдим этади. Унинг ёрдамида алоқа, зарур маълумотлар олиш билан болиқ жуда кўп ишларимизни имкон қадар тез ҳал қила оламиз.

Бироқ, айрим тенгдошларимиз ўқиш, билим олишдан кўра, ижтимоий тармоқ саҳифаларидаги бемаъни маълумотлар билан танишиш, одоб-аҳлоқ меъёрларимизга тўри келмайдиган турли ўйинларни ўйнаш билан вақт ўтказаётганлиги ўта ачинарлидир.

 Янада ачинарлиси, баъзи бир ўзбек қизлари интернет саҳифаларига ўз фотосуратларини мос бўлмаган қилиқлар қилиб жойлаштираётганлигидир. Бу каби ҳолатларни кўриб, очии, уялиб кетасан киши. Ахир, бу бизнинг ўзбек қизлари учун уят, шармандалик эмасми? Минг афсуски, кўплаб ёшлар буни оддий ҳол сифатида қабул қилмоқда. Мана шунинг ўзи "оммавий маданият"нинг салбий таъсирига бир мисолдир.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланар, кимлар биландир  мулоқот қилар эканмиз, яна бир жиҳатга эътиборимизни қаратишимиз керак. Бугунги кун ёшлари янгилик яратишга интиладилар, ўзларининг замонавий эканлигини кўрсатишга ҳаракат қиладилар. Ана шу интилиш билан болиқ жараёнларни амалга оширишда улар жуда эҳтиёт бўлишлари лозим. Чунки, билиб-билмасдан турли диний оқимлар, ёт оялар таъсирига тушиб қолишлари мумкин. Унутмаслигимиз керакки, диний экстремизм, ақидапараст-лик оялари айнан ижтимоий тармоқлар орқали оммалашмоқда. Айрим ақидапарастлар ёшларнинг иродаси сустлиги, етарли даражада билим ва маънавиятга эга эмаслигидан фойдаланиб, уларнинг онгини эгаллаб, заҳарлашга уринаётганликлари барчамизга аён.

Азиз ёшлар, тенгдошлар! Бугун озод ва обод диёримизда бизнинг ўқишимиз, пухта билим олишимиз, ўз имкониятларимизни тўлақонли юзага чиқаришимиз учун барча шароитлар яратилган. Ана шу имкониятлардан унумли фойдаланишимиз, ижтимоий тармоқлардаги маълумотлардан ўринли фойдаланиб, янада билимли бўлишга интилишимиз керак. Шундагина турли ёлонлар, алдовлар домига тушиб қолмаймиз, она юртимиз равнақи учун хизмат қиладиган комил инсон бўлиб камол топамиз.  Зеро, эзгу ишларни амалга ошириш, ота-онамиз, юртимиз, юртбошимиз  ишончини оқлаш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

 

Ирода ОЛЛОБЕРДИЕВА,

 

АДУ талабаси.

БУ МАВЗУДА ЁЗИШ ОFИР, ЎҚИШ ҲАМ. ЛЕКИН ЖИМ ТУРИБ ҲАМ БЎЛМАЙДИ

Қулоингизга ёқмайдиган, қалбингизни тирнайдиган гаплар бўлса, аввалдан узр сўраймиз.

Икки йил аввал Туркияга саёҳатга бориб, дўкон айланаётган дугоналаримдан турк эркаклари "асли қаерликсиз" деб сўрашган. Кейин ортларидан қолмай эргашиб кетаверишган, тегажоқлик қилишган, фалон пул бераман, юр мен билан,     дейишгача боришган.

Бир неча ой аввал Россиянинг "newsturk" сайти Анталия полицияси матбуот хизмати маълумотлари асосида хабар тарқатди. Унда айтилишича, курорт шаҳар Анталияда фоҳишаларга қарши рейд ўтказилган ва унда 100 киши қўлга олинган. Улар орасида 22 нафар Қиризистон, 20 нафар Туркия, 14 нафар Ўзбекистон, 9 нафар Грузия, 5 нафар Россия, 4 та Украина, 2 та Эрон, биттадан Қозоистон, Нигерия, БААдан келган аёллар ўз танасини сотаётгани аниқланган. Яъни қизларимиз шармандали учликдан ўрин олишган.

2016 йилда Туркия полиция-си Ўзбекистон ва Қиризистондан борган 30 нафар аёлни фоҳишалик билан шуулланаётганида қўлга олган.

Интернетда бундай хабарлар тобора кўпайиб боряпти. Биз уларнинг барини ёлон дея олмаймиз, чунки хорижга борган юртдошларимиз бунга шахсан гувоҳ бўлиб, айтиб беряпти.

Фоҳишабозликка қарши мамлакатимизда ҳам қатор чора-тадбирлар ўтказилаётгани, шу бизнесга ишлаётган кўплаб аёллар қўлга олингани ҳақидаги хабарларни ўқияпмиз. Хуллас, вазият ўз ҳолига ташлаб қўйилгани йўқ. Лекин нима учун бу "соҳа" гуллаб-яшнашда давом этяпти?

Аслида фоҳишалик жуда қадим касб, уни бутунлай йўқотиб бўлмайди ҳам. Лекин ҳар бир давлат, ҳар қандай тузум унга қарши курашади, жараённи назоратда ушлаб туришга ҳаракат қилади. Баъзилар нуқул фоҳишаларга қарши рейд ўтказаверишни ёқламайди, буни ҳатто инсон ҳуқуқларига зид дегувчилар ҳам бор. Бироқ Fарбнинг энг демократик давлатларида ҳам фоҳишалар тартиббузар сифатида қўлга олинади, турли профилактик тадбирлар ўтказилади. АҚШнинг айрим штатларида нафақат фоҳишалар, балки уларнинг мижозлари-да жавобгарликка тортилиши, жиноят қуроли сифатида автоуловлари ва турар жойлари мусодара қилиниши ҳақидаги қонунлар бор. Демоқчи бўлганим, оқибат билан ҳам курашиш, бу соҳадаги ишларни ҳеч қачон тўхтатмаслик керак. Ахир, шу рейдлар натижасида қанчадан-қанча ноқонуний фаолият олиб бораётган шахслар, қулликда ушлаб турилган инсонлар аниқланади, катта жиноятлар фош қилинади, таносил касалликлари тарқалишининг олди олинади,   нечта одамнинг солии, насли сақлаб қолинади.

Аммо... Бу шундай дардки, ҳар томонлама курашмасангиз, комплекс чора кўрмасангиз жиловлай олмайсиз: наслни бузади, оилаларни барбод қилади, ахлоқ ва тарбияга путур етказади, ҳозирги глобаллашув замонида эса халқаро миқёсда обрўингизни тўкади. Бизда чоралар бор, аммо комплекс чоралар тизими етарлича ишлаб чиқилмаган ва жорий этилмаган. Комплекс чора деганда, муаммога олиб келувчи сабаблар занжирининг ҳар бир ҳалқасига зарба берилиши ва узилиши, парчалаб ташланиши тушунилади.

Бу ерда нафақат ахлоқий, балки ижтимоий-иқтисодий сабаблар, анча ривожланган ва чуқур илдиз отган "секс-индустрия" тизими, бу индустрия ортидан кун кўраётган ва миллиардларни ишлаётган катта "наҳанг"лар, шунга йўл қўйиб берган шароит, қонунчиликдаги заиф томонлар, аёллар ижтимоий ҳимояси, оилалардаги ажрашишлар ва ҳоказо ўнлаб жиҳатлар борки, ҳар бири билан энг сўнгги алаба нуқтасигача курашилмас экан, одоб-ахлоқ дарслари, "тунги капалаклар ови" амалиётлари, диний ваъзлар ва жамоатчилик фикри билангина натижага эришишимиз қийин.

Биргина мисол. Аёллар, оила мавзуларида узоқ йиллардан бери ёзишимни билган бир аёл дардини айтиб қолди. Эри гиёҳвандлиги туфайли ОИТС юқтирган ва вирус аёлига ҳам ўтган. Ўртада фарзанд туилган, у солом, лекин она эмизса, касал болага ҳам ўтади. Шу сабабли сунъий овқатлантириш билан боқади. Эрида касаллик сўнгги босқичга чиққан ва у ишлай олмайди, аёл ҳам. Боланинг овқати эса жуда қиммат. "Сўнгги ойда ўлим касал бўлиб қолди, ноилож узун сочимни сартарошхонага сотдим, шунинг пулига даволатдим ва "смесь" сотиб олдим. Бу ёига қандай яшаймиз? Агар касал бўлмаганимда, ўлай агар, ўзимни сотишга ҳам тайёр эдим, чунки болам яна касал бўлса, ҳеч қандай чорам йўқ", дейди аёл. Бу ягона ҳол эмас, биргина шу воқеанинг ўзида бир нечта муаммо бўй кўрсатади. Эри ишламагани учун боласига моддий ёрдам ололмайди, ўзининг ҳунари йўқ, болалар учун сунъий овқатлар эса асосан четдан олиб кирилади ва жуда қиммат.

Оч қолса, танасини сотавериши керак эмас, албатта. Аммо бу билан айрим аёллар моддий қийинчилик туфайли шу йўлга кираётганидан ҳам кўз юма олмаймиз. Хўш, нима қилиш керак? Ишламаса, боласини боқа олмаса, давлат боқиб берсинми? Албатта, йўқ. Қўлдан берганга қуш тўймас. Қорни оч одамга балиқ бергандан кўра, қармоқ бериб, қаерда яхши балиқ илинишини кўрсатган савоблироқ, чунки иккинчи ҳолда сиз унга бир умрлик яхшилик қилган бўласиз. Демак, аёллар, қизларни ёшликдан катта ҳаётга пухта тайёрлаб бориш, уларга билим, ҳунар, малака ўрганишлари учун етарлича шароит яратиб бериш, иш билан таъминлаш, оилани режалаштириш кабилар катта аҳамиятга эга. Яқинда бир хабар ўқидим: Бирлашган Араб Амирлигида аёллар учун Меҳрибонлик уйи очилибди. Қийин аҳволга тушиб қолган аёллар уч ойгача шу уйларда болалари билан яшаши мумкин экан. Уларга бепул бошпана, уч маҳал овқат, тиббий ёрдам берилар экан. Бу ерга оиласидан ажрашган, борар жойи йўқ, эри бехосдан ўлиб қолган, хуллас, ҳаётнинг кутилмаган зарбасига дуч келган аёллар мурожаат қилар экан. Уч ой ичида аёл бирон касб ўрганиши, иш топиши, хуллас, муаммосини ечиш йўлларини ахтариши мумкин. Мен хайрия маблалари эвазига шундай масканларни барпо этиш кўплаб аёллар, болалар, инсонларнинг тақдирини яхши томонга ўзгартириб юбориши мумкин деб ҳисоблайман.

Муаммонинг ечимини қўшхотинлиликда кўрадиганлар ҳам бор. Яъни аёллар эрсиз қолмаса, уларни таъминлаб турадиган эркак бўлса фоҳишалик қилмайди, дейишади. Лекин бу таъминлаш эркак пул топиб тургунгача, у бир кун синиб қолса, битта оиласини ҳам боқолмаслиги мумкин. Қолаверса, кўпинча эркаклар биринчи оиласига билдирмай уйланади ва қонуний никоҳидаги аёли кундош ҳақида билгандан сўнг жанжалдан қўрқиб ё безиб иккинчисидан воз кечишади. Натижада аёлнинг аҳволи аввалгидан ҳам баттарлашади. Ундан кўра пули кўп эркаклар хайрия қилиб аёлларга Меҳрибонлик уйлари қуриб берсалар, ўша уйларни таъминласалар яхши эмасми? Бу яхшиликларидан ўнлаб-юзлаб аёлларга наф тегади.

Бугун ижтимоий тармоқларда хорижда юрган, мижоз талашиб бир-бирининг сочини юлган ёки чет элга янги борган кезлари пулсизликдан фоҳишаликка мажбур бўлган аёлларнинг видеолари кўплаб тарқалмоқда.

Биз кўп миллионли аҳолимиз, истасак-истамасак хорижга ишчи кучи экспорт қиламиз. Бундан уялиш, бу ҳолатни ёмон деб баҳолаш ва унинг олдига тўсиқ қўйиш мумкин эмаслигини ҳукуматимиз ҳам яхши англади. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги томонидан хорижга ишчи кучи экспорти тизимли равишда амалга ошириляпти. Лекин ўтган йили бу соҳада ўзига яраша коррупция тизими ишлаётгани агентлик ўтказган Жанубий Кореяга ишга жўнатиш учун танлов жараёнида аёнлашиб қолди ва соҳа мутасаддилари тегишли жазо олди. Бу ягона ҳол эмаслигини биламиз. Аёлларни хорижга ишга жўнатиш борасида алоҳида тадбирлар қўллаш, бу ишни шаффоф тарз-да амалга ошириш лозим ва бу соҳа биргина Ташқи меҳнат миграцияси масалалари эмас, бошқа тизимлар орқали ҳам йўлга қўйилиши керак, масалан, хотин-қизлар қўмитаси, маҳаллий ўзини ўзи бошқарув органлари ва ҳоказо. Токи шароит тақозоси билан хорижга ишлашга кетаётган аёллар фақат тизимли равишда, аввалдан тузилган шартномалар асосида четга юборилиши, бу кенг миқёсда амалга оширилиши керак.

Қонунчиликда эса фоҳишабозликнинг иштирокчилари сифатида мижозларга жавобгарликни янада кучайтириш лозим. Энг ориқли, кураш қақшатқич бўладиган жабҳа эса ўртакашлар, уларнинг ортидаги катта "наҳанг"лардир. Шу пайтгача фоҳишалар қўлга олинганини биламиз-у, аммо уларнинг ишини ташкиллаштириб берганларни билмаймиз. Ким уларни ҳимоя қилади, жой билан таъминлайди, мижозларни бошлаб боради, қўлга олингач, товон тўлаб чиқариб олади? Уларни ҳимоя қиладиган, паноҳ бўладиганлар кимлар? Бу жуда мустаҳкам ҳалқа, "соҳа"нинг ўқ илдизидир. Муаммонинг илдизига болта урилмас экан, фоҳишабозлик билан курашишдан катта натижалар кутиб бўлмайди.

Фоҳиша қўлга тушиб, жарима тўлаб чиққач, ўз иш ўрнига қайтади. Бу эса барча кураш бесамар кетганини билдиради. Аёллар бу иш хатолигини, гуноҳлигини билса ҳам, "йўли"дан қайтмайди. Шу ўринда гап яна реабилитация марказларига бориб тақалади. Фоҳишаларни ҳибсхоналар эмас, реабилитация марказлари солом ҳаётга қайтариши мумкин. Ҳар бир фоҳиша ортида бир шахс, бир аёл тақдири, миллат номуси ва келажаги масаласи ётибди. Шундай экан, уларни эшитиш, тушуниш, муаммолари билан ишлашни ҳам ташкиллаштириш лозим.

Давлатимиз раҳбари ҳаётимиздаги ҳар қандай муаммога тик қараб, камчиликларимизни, нуқсонларимизни очиб ташламоқда. Бу биз, фуқароларга ибратдир. Келинг, муаммоларимизни яширмасдан, улардан чўчимасдан биргаликда ҳал қилиш йўлларини излайлик. Ана шунда биз тарихи, аждодлари буюк, келажаги ҳам, албатта, ёрқин, ёру бўладиган миллатга хос иш тутган бўламиз.

Шаҳноза ТЎРАХЎЖАЕВА,

 

ЎзА.

МАЪРИФАТГА ЙЎFРИЛГАН ҚАЛБ СОҲИБАСИ

Маърифат, маънавият нафақат инсон камолоти, балки жамият равнақида ҳам муҳим аҳамият касб этади. Шу маънода маърифатли, юксак маънавиятли, ўзида эзгулик ва соф инсоний фазилатларни шакллантира олган киши хамиша эл-юрт, якинлари ардоида бўлади.

Жалакудуқ Агросаноат касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари Феруза Тоштемирова ҳам ўзининг инсоний фазилатлари, маърифатпарварлиги билан ҳамкасблари, одамлар орасида ҳурмат-эътибор топган аёллардан биридир. Айниқса, у софдил, очиқ чеҳралиги, хушмуомалалиги, инсонлар қалбига йўл топишда ўзига хос маҳорат соҳибаси эканлиги билан ҳам ажралиб туради.

Қаҳрамонимизнинг китобга бўлган меҳри болаликдан ўзгача. У 1980 йилда ўтказилган китобхонлар кўрик-танловининг вилоят босқичида 1-ўринни эгаллаган.  Ўрта мактабни тамомлагач, аввал техникумда, сўнг Санъат ва маданият олийгоҳида таҳсил олди. Ферузахон опа кўп йиллар ахборот-кутубхона тизимида самарали меҳнат қилди. Дастлаб туман марказий кутубхонасида библиограф сифатида фаолият юритди, сўнг услубчи, директор муовини лавозимларида ишлади. Кейин коллежда ўқувчиларга таълим-тарбия берди, 2006 йилдан буён АРМ раҳбари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Маърифат кошонаси дея таърифланувчи коллеж ахборот-ресурс марказида ўқувчиларни, аҳолини китобхонликка жалб этиш, китобхонлик тариботи борасида кўплаб ибратли ишларни амалга оширмоқда. Ўз ишининг етук мутахассиси, билимдони сифатида ном қозонган.

Унинг раҳбарлигида жамоа 2009, 2011 ва 2012 йилларда "Йилнинг энг яхши ахборот-ресурс маркази" кўрик-танловининг вилоят, республика босқичларида фахрли  ўринларни эгаллади. Ф. Тоштемирова биринчи        Президентимизнинг фармони билан 2011 йилда "Мустақилликнинг 20 йиллиги" кўкрак нишони билан такдирланди.

Ўзининг ҳалол ва меҳнатсеварлиги, ташаббускорлиги билан ҳаёти ва фаолиятидаги барча қийинчиликларни қийналмай енгиб ўтди, бу борада у кўплаб опа-сингилларимизга ибрат бўла олади.

Айни кунда Ф. Тоштемирова Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш борасида шогирдлари М. Умрзақова, К. Норматова, М. Ёқубова, Ю. Халилова, М. Муратова билан биргаликда қатор ишларни олиб бормоқдалар. Жумладан, туман миқёсида "Мен фарзандимга китоб    сова қиламан", "Энг фаол китобхон"  номли тадбир ва танловлар мунтазам равишда ўтказилмоқда.

- Бугун аёл киши нафақат ўз ишининг устаси, балки маърифатли, юксак маънавиятли, ҳар ишда фаол бўлиши керак, - дейди Ферузахон Тоштемирова. - Шундагина у оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олади, комил фарзандларни улайтиради.

Дарҳақиқат, Ф. Тоштемирова ташкилотчи ва ташаббускор  раҳбар, инсонларни дилдан тушунадиган, дўстларига садоқатли инсон, ибратли оиланинг соҳибаси сифатида эътироф ва эътибор топган. У турмуш ўртои билан уч нафар фарзандини тарбиялаб қаторга қўшди. 

Қалбида фақат эзгулик мужассам, маърифат, зиё тарқатувчи қуёшқалб ва оқила аёл Феруза Тоштемирова сингари опа-сингилларимиз сафи ортаверсин. Уларнинг катта-кичикка намуна бўладиган ҳаёти ва фаолияти биз ёш авлод учун ҳамиша ибрат мактабидир.

 

 Набира УМАРАЛИЕВА.

ВОРИСЛИК ҲУҚУҚИ ВАСИЯТНОМА ҲАМДА ҚОНУН БЎЙИЧА ҚАЙ ТАРЗДА РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 18-моддасида фуқаролар ҳуқуқ лаёқатининг мазмуни баён этилган. Унга кўра, фуқаролар мулк ҳуқуқи асосида мол-мулкка, шунингдек, банкда жамармаларга эга бўлишлари, мол-мулкни мерос қилиб олишлари ва васият қилиб қолдиришлари мумкин. Муҳими, ҳар бир фуқаро хусусий мулкини ва мулкка бўлган ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини ўзи хоҳлаган жисмоний ва юридик шахсга мерос ҳуқуқи, жумладан, васият бўйича ворислик ҳуқуқи асосида васият қилиб қолдиришга ҳақлидир.

Васият - бу фуқаронинг ўзига тегишли мол-мулкни ёки бу мол-мулкка нисбатан ҳуқуқини вафот этган тақдирда тасарруф этиш хусусидаги хоҳиш-иродасидир. Васият шахсан муомалага лаёқатли фуқаро томонидан тузилиши лозим. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахс томонидан тузилган васият ҳақиқий ҳисобланмайди. Фақат солиининг ҳолатига кўра, муомалага лаёқатли фуқаро ҳомийликда бўлган ҳолат истисно қилинади. 

Амалдаги қонунларимизда васият бўйича меросхўр бўлиши ман этилган шахслар рўйхати белгиланмаган, аммо муайян чекловлар ўрнатилган. Хусусан, Фуқаролик кодексининг 1119-моддасида назарда тутилган асосларда ворис, чунончи, васият бўйича ворис этиб тайинланган шахс ҳам суднинг ҳал қилув қарори билан нолойиқ меросхўр деб топилиб, мерос олишдан четлаштирилиши мумкин. Шунингдек, мерос қолдирувчини ёки эҳтимол тутилган меросхўрлардан биронтасини қасддан ўлдирган ёки уларнинг ҳаётига суиқасд қилган (васият қилувчи ўз ҳаётига суиқасд қилинганидан кейин васиятнома берган шахслар бундан мустасно) ёки мерос қолдирувчи ўзининг охирги хоҳиш-иродасини амалга оширишга қасддан тўсқинлик қилган ва шу орқали ўзларининг ёки ўзларига яқин шахсларнинг ворисликка чақирилишига ёхуд мероснинг ўзларига ёки ўзларига яқин шахсларга тегишли улуши кўпайтирилишига имкон яратган шахслар васиятнома бўйича ҳам, қонун бўйича ҳам мерос олиш ҳуқуқига эга бўлолмайдилар.

Болаларига нисбатан ота-оналик ҳуқуқларидан маҳрум этилган ва мерос очилган пайтда бу ҳуқуқлари тикланмаган ота-оналар болалардан қолган мулкка ворис бўлиш ҳуқуқига эга эмаслар. Ва яна, мерос қолдирувчига таъминлаб туриш юзасидан қонунга кўра зиммаларига юклатилган мажбуриятларини бажаришдан бўйин товлаган ота-оналар (фарзандликка олувчилар) ва вояга етган болалар (фарзандликка олинганлар) қонун бўйича ворислик ҳуқуқидан маҳрум этиладилар.

Нолойиқ меросхўрларни ворисликдан четлатиш учун асос бўладиган ҳолатлар бундай четлатиш келтириб чиқарадиган ворислик билан болиқ мулкий оқибатларга дахлдор шахснинг даъвоси бўйича суд томонидан белгиланади. Бу қоидалар васият мажбуриятига нисбатан ҳам қўлланилади.

Васиятнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси нотариал идорада, иккинчиси васият қолдирувчида сақланади.

Фуқаролик кодексининг 1127-моддасида васият қилувчи исталган вақтда васиятномасини тўлалигича бекор қилишга ёхуд ундаги айрим фармойишларини янги васиятнома тузиш орқали бекор қилишга, ўзгартиришга ёки тўлдиришга ҳақли экани кўрсатилган. Агар васиятнома бекор қилинса ёки ўзгартирилса, бу ҳаракат унинг ҳар иккала нусхасида ҳам қайд этилиши керак. Васиятномани бекор қилишни сўраб берилган аризадаги имзо белгиланган тартибда нотариал гувоҳлантирилган бўлиши шарт.

Васиятномани ўзгартириш фақат янги васиятнома тузиш йўли билан амалга оширилади. Унда олдинги васиятноманинг айрим бандлари бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин. Бундан ташқари, кейинги васиятнома олдинги васиятномани бекор қилмасдан ёки ўзгартирмасдан, қўшимча фармойишлар билан тўлдирилиши ҳам мумкин. Агар олдинги васиятномада мерос қолдирувчи ўз мол-мулкининг бир қисмини, кейингисида қолган қисмини васият қилган бўлса, мерос очилганда ҳар иккала васиятнома ҳам ҳақиқий ҳисобланиб, ворислар мерос оладилар.

Дилдора ҚОДИРОВА,

 

Андижон шаҳар 3-давлат нотариал идораси нотариуси.

"МАҲАЛЛАНИНГ ТАШВИШИ - МЕНИНГ ТАШВИШИМ"

- дейди Хўжаобод туманидаги Карнайчи маҳалласининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни

мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Дилоромхон Қўлдошева.

 Дилором опа фаолиятининг асосий қисмини таълим тизимига, ёш авлодга таълим-тарбия беришга баишлади. Салкам 40 йилга яқин мактабда ишлади. Нафақага чиққунча ўқитувчи, илмий бўлим мудири, директор вазифаларида фаолият юритди. Самарали меҳнатлари учун  "Услубчи ўқитувчи", "Халқ таълими фидойиси", "Халқ таълими аълочиси" каби қатор унвонларга сазовор бўлди.

Д. Қўлдошева нафақага чиққандан сўнг маҳалла маслаҳатчиси, айни кунда эса хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси вазифасида иш юритмоқда. 

- Жамиятга нафи тегиб, эл-юртга керакли шахс бўлиб юрган одам уйда ўтиролмас экан, - дейди Дилоромхон опа. Нафақага чиққач, маҳалла фаоли сифатида тўй-тўркин, издиҳомларга аралашиб, маслаҳатлар бериб юрганимдан сўнг, маҳалла аҳли мени маслаҳатчи этиб сайлашди.

Тўрт  минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган "Карнайчи" маҳалла фуқаролар йиини Карнайчи, Элчибек ва Уймовут маҳаллаларидан иборат. Аҳолисининг ярмини хотин-қизлар ташкил қилувчи маҳалламизда турли миллат вакиллари аҳил-иноқ, ҳамжиҳат бўлиб ҳаёт кечирмоқда.  Қишлоқ одамлари меҳнаткаш, ер билан яхши тиллашади, миришкор деҳқон сифатида нимадан ва қандай ҳосил олишни яхши билишади. Шу сабаб, ҳудудда бодорчилик яхши ривожланган. Аҳоли олма, гилос, узум каби мевалардан мўл ҳосил кўтариб, нафақат оила даромадини, балки бозорларимизнинг тўкин бўлишига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Туман ҳудудида фаолият кўрсатувчи "Навигул" қўшма корхонасида юзлаб маҳалладошларимиз меҳнат қилишади.

- Маҳалламизнинг нима учун Карнайчи деб номланишига кўпчилик қизиқади, - сўзлай бошлайди Дилоромхон опа. - Бу борада турли гап-сўзлар юради. Эмишки, ҳамюртимиз, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур Дилкушодга ўтиб кетаётган вақтда, одамлари билан тода тўхтаб дам олган экан. Шунда карнай чалдирган, дейишади. Шунинг учун Карнайчи қишлои деб номланган. Яна баъзи бир манбаларда эса, қишлоқда бир кар найчи одам бўлгани, қулои яхши эшитмаса-да, найда ажойиб куйлар чалгани ҳақида афсоналар юради. Қишлоқ шу одамнинг шарофати билан кар найчи, деб номланган мазмунидаги  ривоят ҳам бор.

Соддадил қишлоқ одамларида ўтаётган кунга шукроналик, ҳалол меҳнати орқасидан топган ош-нонини тинчлик-хотиржамликда, ўзаро баҳам кўриб яшаш туйуси ҳукмрон.

Оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, фаровонлигини оширишда мутахассис маҳалла йиини қошидаги турли комиссиялар фаоллари, кўпни кўрган нуронийлар ёрдамига таянади. "Қайноналар кенгаши" жамоатчилик тузилмаси аъзолари, имом хатиб ва отинойилар, профилактика инспектори ҳамкорлигида ажрим ёқасидаги оилалар тикланиб, можароларга барҳам берилмоқда. Ёшлар таълим-тарбиясида эса Дилоромхон Қўлдошеванинг кўп йиллик педагоглик маҳорати қўл келмоқда. Қишлоқда кекса ва ногиронлар ҳолидан хабар олиб туриш, уларга ёрдам кўрсатиш, бир-бирини қўллаб-қувватлаш анъанага айланган. Бу ишларда маҳалла ёшларига Дилоромхон Қўлдошева бош-қош бўлади.

- Биз аҳолининг турмуш шароитларини ўрганиш жараёнида оилаларни намунали, ёрдамга муҳтож, кам таъминланган ҳамда ногирон аъзоси бор оилаларга ажратдик. Моддий шароити етарли бўлмаган, ёки муаммоли вазиятга тушиб қолган оилаларга тегишли ёрдам кўрсатилмоқда. Жорий йил бошидан  буён 35 хонадонни суюлтирилган газ баллони билан таъминладик. 35 хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатдик. Кам таъминланган, ногирони бор оилаларга маиший буюмлар сова қилинди. Ҳозир ҳудудимизда якка тартибдаги тадбиркорлик, ҳунармандчилик, касаначиликни ривожлантириш бўйича аниқ ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорликни бошламоқчи бўлган маҳалладошларимизнинг имтиёзли кредит олишларига ёрдам беяпмиз.

 "Маҳалланинг ташвиши -менинг ташвишим", деб яшаётган, одамларнинг муаммоларини ҳал этиш йўлида сидқидилдан меҳнат қилаётган Дилоромхон опага куч-қувват тилаб қоламиз.

 

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА.

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ БЎЗ ВА УЛУFНОР ТУМАНЛАРИДА ИШ ОЛИБ БОРМОҚДА

Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи 12 та кичик гуруҳларга бўлиниб, Бўз ва Улунор туманларида фаолият олиб бормоқда.

Айни кунда Бўз туманидаги 25 та маҳаллада саккизта, Улунор туманидаги 19 та маҳаллада 4 та гуруҳ фаолият кўрсатмоқда.

Бўз туманида қарийб 68 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 28 минг нафардан ортии 18 ёшгача бўлган ёшлардир. Туманда 29 та мактаб, 23 та мактабгача таълим муассасаси, 16 та қишлоқ врачлик пункти, 541 та кичик ва микрокорхона, 421 та фермер хўжалиги мавжуд. Шунингдек, туманда 13 мингдан зиёд хонадон, 18 минг оила бор, 615 кам таъминланган оила мавжуд.

Гуруҳлар томонидан маҳаллаларга чиқиб, уйма-уй юриб, аҳоли билан суҳбат ва мулоқотлар ўтказмоқда, мавжуд муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чоралар кўрилмоқда.

 

 

Барно ҲАЙДАРОВА.

АМИР ТЕМУР - БУЮК САРКАРДА

Избоскан туманидаги 28-умумтаълим мактабида буюк давлат арбоби ва саркарда,  соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 682 йиллиги муносабати билан "Амир Темур - буюк саркарда" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда соҳибқироннинг ҳаёт йўли, саркардалик фаолияти, дунё илмига қўшган ҳиссаси ҳамда олиб борган одилона сиёсати  ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари, шеър ва бадиий чиқишлар орқали намойиш этилди.  

 Сўзга чиққанлар мустақиллик йилларида Амир Темур шахси халқимиз учун яна Ватан ва миллат тимсолига айлангани, бунёдкорлик  буюк соҳибқироннинг энг катта ҳаётий ояси бўлганлиги хусусида гапирдилар. "Темур тузуклари"дан намуналар ўқилди.

  - Тарих бу қўҳна дунёда жуда кўп жаҳонгирларни кўрган, - дейди тарих фани ўқитувчиси Санжарбек Маматов. - Амир Темурнинг улардан фарқи шундаки, у умр бўйи бунёдкорлик билан машул бўлган. Унинг "Қай бир жойдан бир ишт олсам, ўрнига ўн ишт қўйдирдим, бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим", деган сўзлари бунёдкорлик, яратувчанлик фаолиятининг тасдиидир.

Тарих ва адабиёт фани муаллимлари ташкиллаштирган тадбир сўнггида фаол иштирок этган ўқувчилар муносиб рабатлантирилди.

 

Дилноза РАҲМОНОВА, мазкур мактаб ўқитувчиси.

"Энг намунали "Сардорлар кенгаши" аниқланди

Андижон шаҳридаги 1-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг "Энг намунали шаҳар ва туман "Сардорлар кенгаши" танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.

"Сардорлар кенгаши" аъзоларининг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, фаоллигини ошириш, тенгдошлари билан ишлаш кўникмаларни, ижодий ва интеллектуал салоҳиятини, етакчилик ва ташаббускорлик қобилиятларини юксалтириш, илор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилаётган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида олибликни қўлга киритган 16 жамоа белгиланган шартлар асосида ўз иқтидор ва имкониятларини синовдан ўтказди.

Якуний натижаларга кўра, Жалақудуқ туманининг "Истиқлол фарзандлари" жамоаси 1- ўринни эгаллаб, танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Танловнинг олиб ва совриндорлари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгашининг диплом ва эсдалик совалари билан тақдирланди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ФАРМОН ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Андижон шаҳридаги "Боишамол" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан  яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўрисида"ги Фармони ижросини назорат-таҳлил тарзда ўрганиш ва унинг натижалари бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевнинг ахбороти эшитилди.

Халқ депутатлари Андижон вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар "Давлат хизмати маркази", солиқ, банк идоралари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорликни ривожлантиришга ов бўлиб турган тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда, шунингдек, Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олди.

Рисолатхон НИЁЗОВА,

Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги

 

ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ

"СоFлом ва баркамол оила - жамият кўрки"

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан амалга оширилаётган "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" деб номланган лойиҳа доирасида ўқувчи ёшларнинг оила, оилавий муносабатлар, оила қадриятлари, соғлом турмуш тарзи борасидаги билим ва дунёқарашини юксалтириш, ўқувчиларнинг оилани эъзозлаш борасидаги саъйи-ҳаракатлари, ибратли фаолиятларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида

"СоFлом ва баркамол оила - жамият кўрки"

мавзусида иншолар танлови ўтказилади

Ўтказиш тартиби ва муддати. Танловда вилоятимиздаги барча лицей ва коллеж ўқувчилари иштирок этишлари мумкин. "Соғлом ва баркамол оила - жамият кўрки" танловига деб кўрсатилган (иштирокчининг исми, фамилияси, ўқиш жойи, манзили аниқ ёзилиши лозим) ҳолда оддий дафтарга ёзилган иншолар жорий йилнинг 1 майига қадар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармасига ёки "Иқбол" газетаси таҳририятига топширилади. Тақдим этилган ижодий ишлар танловнинг ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва баҳоланади. Жорий йилнинг май ойида ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилади.

Ташкилий ишлар ва тақдирлаш. Иншолар танловини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий ишлар вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими  бошқармаси томонидан амалга оширилади.

 Танлов ғолиблари газетада эълон қилинади ҳамда   бошқарма ва таҳририят томонидан диплом, фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалар билан тақдирланадилар.

 

Қўшимча маълумот олиш учун телефон: (0374) 223-85-48.