+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

05 Апр 2018

ФАРМОН ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Андижон шаҳридаги "Боишамол" меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан  яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўрисида"ги Фармони ижросини назорат-таҳлил тарзда ўрганиш ва унинг натижалари бўйича вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Абдужаббор Эгамбердиевнинг ахбороти эшитилди.

Халқ депутатлари Андижон вилоят ва шаҳар Кенгашларидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан ўтказилган тадбирда Халқ депутатлари вилоят, шаҳар Кенгашлари депутатлик гуруҳи аъзолари, вилоят ва шаҳар ҳокимлиги, Андижон шаҳар "Давлат хизмати маркази", солиқ, банк идоралари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.

Тадбирда вилоятда тадбиркорлик, фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш, уларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилиш ҳамда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорликни ривожлантиришга ов бўлиб турган тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Тадбирда, шунингдек, Тадбиркорлик субъектларини текширишларни қисқартириш ва уларнинг фаолиятига асоссиз аралашишнинг олдини олиш, тадбиркорлик фаолиятини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ҳамда меъёрий ҳужжатлар ҳақида кенг маълумотлар берилди.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутасаддилардан батафсил жавоблар олди.

Рисолатхон НИЁЗОВА,

Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги

 

ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи ижрочи котиби.