Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Совуқ кунлар кириб келиши билан хонадонларимизни, хизмат идораларимизни иситиш учун турли воситалардан фойдаланамиз. Мана, куз фаслига ҳам кириб келдик. Об-ҳаво кун сайин ўзгариб бормокда. Ҳавонинг совиши эса хонадонларни иситишни талаб этади. Бу табиий ҳол, албатта. Шуни ҳам айтиш керакки, иситиш мавсумини бехатар, бахтсиз ҳодисаларсиз ўтказишнинг энг муҳим шарти, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишдир.
Афсус билан айтиш керакки, айрим фуқароларимиз уй-жойларини иситишда ана шу қоидаларга амал қилмаётирлар. Буни жорий йилнинг ўтган 8 ойи мобайнида туманимизда юз берган ёнғинлар яққол тасдиқлаб турибди. Ана шу давр ичида ҳудудимизда 45 та ёнғин ҳодисаси содир бўлди. Энди тасаввур қилиб кўринг, шунча хонадонда кўнгилсизлик, фалокат юз берди. Йиллаб пешона тери тўкиб топилган мол-мулк куйиб, кулга айланди. Ҳаммаси бепарволик, эътиборсизлик туфайли. Икки нафар фуқаро эса ёнғин натижасида куйиб, тан жароҳати олган.
Ҳар биримиз уйимизни иситиш ёки ёритишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилсак, кейин, "аттанг", деб қолмаймиз. Бунинг учун фақат, ҳушёр ва огоҳ бўлишимиз керак.
Улуғбек АБДУРАҲИМОВ,
Шаҳрихон тумани ФВБ ЁХБ навбатчилик қисми бошлиғи, лейтенант.
ХОТИРАНГИЗ ПАНД БЕРАЁТГАН БЎЛСА, қуйидаги маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилинг!
Билиб қўйинг!
Йиллар ўтган сайин ўзининг ақлий қобилиятидан шубҳага тушиб бораётган инсонлар орамизда оз эмас. Айниқса, паришонхотирлик туфайли кутилмаганда қатор муаммолар келиб чиқаверади. Бу ёшимиз ўтган сайин хотирамиз сустлашаётганлигининг аломатидир.
Ана шундай вазиятда унутмайликки, бу муаммога ўз вақтида эътибор қаратсак, эслаш қобилиятимизни тиклаш ва мустаҳкамлаш мумкин. Қуйида эътиборингизга ҳавола этилаётган маҳсулотлар хотирани яхшилашда ғоят фойдалидир.
Балиқ. Зеҳнли бўлишни истаганлар балиқ гўшти ва ундан тайёрланган маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилишлари лозим. Балиқ мия ҳужайраларининг узоқ вақт ғайрат билан ишлаши учун керак бўлган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида кўп миқдорда фосфор, яримтўйинган омега - уч ёғ гуруҳи мавжуд бўлиб, у миядаги қон таъминотини яхшилайди.
Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боғлиқ муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
Помидор таркибидаги ликопен антиоксидловчиси мия катакчаларига зиён етказувчи ва ақли пастликка олиб келувчи эркин радикаллардан халос бўлишда ёрдам беради.
Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресс (хотиранинг ва ақл-идрокнинг сусайиши)лардан ҳимоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда ақл тиниқлигини сақлаб қолишга ёрдам беради.
Ёнғоқ дофаминга бой бўлиб, фикрлаш қобилиятини ўстиради. Шунингдек, унинг таркибидаги лицин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнғоқ - бу бир суткалик меъёр. Шунингдек, ёнғоқ миянинг барвақт қаришининг олдини олади.
Саримсоқ таркибида мия ҳужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафақат хотирани тиклайди, шу билан бирга, миянинг ёш билан боғлиқ ўзгаришларига ҳам тўсқинлик қилади.
Рух хотирани яхшилайди. У балиқ, қўзоқли (стручковой) маҳсулотлар ва нон таркибида мавжуд.
Йод. Миянинг нормал фаолияти учун муҳим ҳисобланади. Ақлий қобилият ва кайфиятга таъсир этади. Балиқ, карам ва хурмо таркибида кўп миқдорда йод мавжуд.
Бор. Агар у етишмаса, мия фаолияти пастлаб кетади. Шунинг учун ҳам олма, нок ва узум каби мевалардан кўп миқдорда истеъмол қилиб юринг.
Темир. Эслаб қолиш лаёқати ва диққатнинг жамланиши учун жуда муҳим. Темир кўп миқдорда гўшт маҳсулотлари, қуруқ мевалар ва кўк сабзавотлар таркибида мавжуд.
Витамин С. Наъматак, қора қарағат (смородина), четан (рябина), чаканда (облепиха), цитруслар, қизил қалампир, ерқалампир, петрушка, пиёз, шивит (укроп) ва карам таркибида мавжуд.
В витаминлар гуруҳи. Асаб тизимини уйғунлик билан ишлаши учун муҳим. В1 - кепак, нўхат, ёрмалар, ёнғоқ, жигар, тухум сариғи ва сутда, В12 - гўшт, мол жигари, балиқ маҳсулотлари таркибида нисбатан кўп бўлади.
Қуйидаги маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилиш орқали ўзингиздаги паришонхотирликдан халос бўлишингиз мумкин.
Пиёз - мия ҳужайраларини аъло даражада кислород билан тўйинтиради.
Мамлакатимиз хотин-қизларининг севимли нашрларидан бири бўлган "Саодат" журнали бош муҳаррири, шоира Мунаввара Усмонова вилоятимизда бўлиб, қатор меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказди.
Ана шундай учрашувлардан бири Марҳамат туманида бўлиб ўтди. Тумандаги 5- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, севимли шоирамиз Мунаввара Усмонова, бир гуруҳ ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, ўқитувчилар, ижодкор ўқувчилар иштирокида ўтган учрашув ҳақиқий шеърият байрамига айланди.
Учрашувда шоира юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, нуфузи тобора ортиб бораётганлиги, ижодкор ёшлар учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги ҳамда "Саодат" журналининг бугунги ва келажакдаги режалари ҳақида атрофлича гапириб берди.
- Жуда кўп ижодий учрашувлар ўтказдик, - дейди шоира. - Лекин бу галги учрашув севимли ва соғинчли, энг дилга яқин учрашув бўлди. Дилдан берилган саволларга самимий жавоблар берилди. Гўё қалблар сеҳрлангандай, соғинч-изтироблари даволангандай....Худди қаршимда Увайсий момогинам, Самарбону келинойим тургандек бўлди....
Учрашувда барча марҳаматлик ёшлар қатори тумандаги 24- умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Хожиалиева раҳбарлигида фаолият юритаётган "Зуллисонайн" адабий тўгараги ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, тадбирда Гулшаной Тожиматова, Гулшода Тоирова, Мухлиса Акрамова, Шаҳло Асқарова, Ирода Нишонбоева сингари тўгарак аъзолари шеърлар ўқиб берди. Ушбу учрашув нафақат тўгарагимиз аъзоларининг, балки, барча марҳаматлик ижодкор ёшларни илҳомлантирди, адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишларини янада оширди.
Андижон машинасозлик институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида Ёшлар сайли бўлиб ўтди.
"Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!" шиори остида ташкил этилган тадбирда талаба-ёшлар, институтнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.
Ёшлар сайлига вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари, вилоятимиздаги олий таълим муассасалари, Фарғона политехника институти ректорлари бошчилигида профессор-ўқитувчилар, фахрий устозлар ташриф буюрдилар.
Андижон машинасозлик институти ректори Умид Турдиалиев барчани байрам билан муборакбод этиб, бешта муҳим ташаббуснинг аҳамияти, унда белгиланган муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Ташаббус доирасида талабалар ўртасида ўтказиладиган турли танлов ва мусобақалар иштирокчиларига омад тилади.
Институтнинг очиқ майдонида мустақилликни мадҳ этувчи расмлар чизиш, ўқитувчи ва талабалар томонидан яратилган техник ишланмалар кўргазмаси ташкил этилган бўлса, ёпиқ спорт биносида шахмат, шашка, стол тенниси, стадионда эса футбол мусобақаларига старт берилди.
Институт хушҳаво ҳовлисида талаба йигитлар ош тайёрлаш, талаба-қизлар эса пазандалик бўйича танловда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.
Институт Ахборот ресурс марказида китобхонлар ўртасида "Зукко китобхон" танлови ўтказилди. Иштирокчиларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан талаба қизлар томонидан намойиш этилган миллий ва замонавий либослар кўргазмаси барчада катта қизиқиш уйғотди.
- Ушбу тадбир талабаларимизнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришларига кенг имкониятлар эшигини очиб берди, - дейди институт хотин-қизлар ташкилоти раиси Раънохон Юсупова. - Айниқса, уларнинг пухта билим олишга бўлган интилиш, иштиёқини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта ёрдам берди.
Кун давомида институтдаги махсус тайёрланган кенг майдонда санъаткор талабалар, турли факультетларнинг "Қувноқлар ва зукколар" жамоаларининг ўзига хос чиқишлари, институт қошидаги академик лицей ҳарбий гуруҳ ўқувчиларининг жанговор тайёргарлик машғулотлари, саҳна кўринишлари, иқтидорли талабалар томонидан ижро этилган рақс ва қўшиқлар барчага байрамона, хуш кайфият улашди.
Якунда ёшлар сайли доирасида ўтказилган турли танловлар, спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига институт ректоратининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
Аъзам бугун яна ишдан кеч қайтяпти. Яна одатдан ташқари бошланган мажлис ҳамманинг асабини қайраса-да, тошдек қотган раҳбар ҳеч нарсани тушунишни истамасди. Вақт алламаҳал бўлиб қолган, аксига олиб унинг манзилига борадиган машиналар кам ўтар, шунинг учун ҳам ҳар бир машинага қўл кўтариб чарчаган Аъзамнинг асаблари қақшарди. Бунинг устига ёмғир ҳам шивалаб ёғар, уст-боши анчагина хўл бўлиб улгурган эди. "Ҳозир уйга борсам, Диля яна койирмикан? Бўлар-бўлмасга жанжал чиқаравериб..." кўнглидан ўтказди у. Кейин онасини ўйлади. "Онам ҳам қийналиб кетди. Ҳар куни Дилфуза ҳақида гапиради. Дилфуза эса..." Аъзам Дилфуза билан ўтказган ўша олис талабалик йилларини, курсдошлар орасида энг гўзал қизга уйланганини, энг бахтиёр кунларини, шаҳар бўйлаб оқшом чоғи сайр қилишларини ўйлаб ширин энтикди.
Ҳамма айб Аъзамнинг ўзида. Гарчи ўзига тўқ оиланинг эркатойи бўлса-да, Дилфуза соддагина қишлоқ боласи Аъзамни севди, севгисига содиқ қолиб, ота-онасига ундан бошқасига турмушга чиқмаслигини айтди. Турмуш ҳам қуришди. Аввалига улардан бахтли жуфтлик йўқ эди. Қайин акалари Аъзамни ҳам мойликкина ишга жойладилар. Тез орада йўлини топиб кетган Аъзам жуда тез ўзгарди. Икки йил бўлди ҳамки, Оллоҳ уларни фарзанддан бенасиб қиларди, бу ҳол Дилфузани қийноққа соларди. Камқонлик касали эса унга ортиқча бўлди. Шифокорлар тавсияси билан касалхонага ётишига тўғри келди.
Ана шундай кунларнинг бирида Аъзам Дилобарни учратиб қолди. Унга кўнглини очгандай бўлди, гўё. Энди иккиси тез-тез учрашадиган, Дилфузага аталган совғалар Дилобарга тақдим этиладиган бўлди. Бундан эса, табиийки, Дилфуза бехабар эди. Дилобар оиласи борлигини била туриб ота-онасига Аъзамни севишини айтганда, Дилфуза ҳомиладор эканини шифокорлардан эшитиб, қувончини ҳеч қаерга сиғдира олмаётган эди.
Дилфуза касалхонадан бир дунё севинчлар билан чиқди. Уйда Аъзам телевизор кўриб ётарди.
- Аъзам ака, бугун чиқишимни билардингизку! - деди секинлик билан.
Аммо Аъзам Дилобарни аёллар касалхонаси олдида учратди-ю, нималар қилиб қўйганини англагандек бўлди. Унинг ҳомиладорлигини эшитган йигитнинг ҳуши бошидан учди. Энди нима бўлади? Дилфузага нима дейди? Неча йилда кўрган норасида гўдаги-чи? У ўйлай-ўйлай ўйининг охирига етолмади. Кейин... ҳаммаси кейин бошланди. Хонадони жанжалнинг ўчоғига айланди. Дилобарнинг ота-онаси келиб, Аъзамнинг қизларига уйланишини талаб қилиб туриб олишди.
Ўғилчасини бағрига босиб ўксиб-ўксиб йиғлаётган Дилфузанинг бардоши етмади. Кўксини нимталаётган аламини ташқарига чиқарди. Орада жанжал кўтарилди. Аъзам эса аламини Дилфузадан олиб, юзи-кўзи аралаш ура бошлади. Шу аснода набирасидан хабар олгани қайнонаси келиб қолди-ю...
... Дилфуза кетгач, хонадонга янги келин келди. Дилфузани эса акалари кафтида авайлаб-асрадилар, фарзандига чин меҳрларини бердилар. Тўйдан кейин Дилобарнинг ҳомиладорлик ҳақидаги гапи ёлғон бўлиб чиқди...
* * *
Аъзам негадир ўтган кунлар ҳақида аччиқ алам билан ўйлаб йўл ёқалаб кетаркан, узоқдан келаётган машинанинг чироқлари кўзларини қамаштирди. Шошиб қўл кўтарди. Машина тўхтади. Аъзам машинага ўтиргач, танасига иссиқ югурганини ҳис қилди. Орқа ўриндиқда ёш бола пишиллаб ухлар, рулда эса аёл киши эди.
- Ивиб кетибсиз-ку! Кечга қолибсиз-да?
Бу овоздан Аъзам сесканиб тушди. Бу бир вақтлар унга меҳр-муҳаббат билан сирли нигоҳлар ҳадя этган Дилфузанинг овози эди.
- Дилфуз, Дилфуза?!
Аъзам эсанкиради. Нима десин, ҳол-аҳвол сўрасинми? Орқа ўриндиқдаги болага қаради, катта бўлиб қолибди. Ўшанда икки ойлик эди...
- Умид, - деди Дилфуза. - Бундан тўрт йил олдин ўзингиз шундай атаган эдингиз.
- Дилфуз, мени кечир, агар кечиролсанг...
- Қайси гуноҳингиз учун, Аъзам ака?
Бу савол Аъзамнинг юрагига ханжардек ботди. Шу онда Дилфузага ялиниб-ёлворгиси, қалбидаги дардларини тўкиб-солгиси келди.
- Мен катта гуноҳ қилдим, Дилфуза... Мен сизларни яхши кўраман...
Дилфуза унга аламли нигоҳ билан бир қаради, аммо индамади. Бироздан сўнг:
- Тушкунликка тушманг, Аъзам ака, хали ҳаммаси яхши бўлиб кетади. Мана кўрасиз, сиз Дилобарни бахтли қилишингиз керак. Унинг барча умиди сиздан.
- Сен-чи, Дилфуз?
- Мен-ми? - Дилфуза орқа ўриндиқдаги ўғлини кўрсатди. - Ана менинг бахтим! Сиз чилпарчин қилиб, оёқларингиз билан топтаган орзу-умидим, бахтим ана шу ўғлим бўлади! Энди менга ҳаётнинг қувончи ҳам, шодлиги ҳам шу фарзандим орқали бўлади. Сиз ўйламанг, менга эр, вафодор умр йўлдош керак эмас. Бахтнинг кетидан бахтсизликни ҳам кўриб бўлдим. Сиз омон бўлинг, сиз бахтли бўлинг. Кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди.
Бу орада машина Аъзамларнинг маҳалласига етиб келди. У машинадан кўча бошида тушиб қолди. "Аямга салом айтинг", - деди Дилфуза Аъзам машинадан тушаркан.
Аъзам анчагача ўзига келолмади. Уйга кирганда эса Дилобарнинг норози оҳангдаги койиниши эшитилди...
Мендан «дунёда энг ширин, энг самимий кулгу кимники?», деб сўрасалар, гўдак кулгуси, деб жавоб берар эдим. «Инсон учун энг улкан бахт не?» деб сўрасалар, гўдак кўнглининг бутунлиги, деб жавоб берган бўлар эдим.
Ҳа, гўдак кулгусидан беғубор кулгу, унинг қувончидан-да ортиқроқ қувонч дунёда бўлмаса керак. Ота-она борки, фарзанди учун яшайди, унинг келажаги учун қайғуради. Болани ҳар томонлама етук, маънан бой ўсишида оиланинг таъсири катта, албатта. Бола муомала маданиятининг юксаклиги, руҳан соғломлиги ҳам ота-онанинг ўзаро муносабатига боғлиқдир. Шундай экан, тинчлик, осойишталик хукм сурган хонадонда гўдак кўнгли бутун, асаблари мустаҳкам бўлиб ўсади.
Минг афсуслар бўлсинки, кўнгли ярим, ўксик гўдаклар ҳам борки, уларнинг кўзларидаги мунг, дилларидаги оғриқ, нидо қалбингизни ўртаб, вужудингизни титратиб юборади. Уларга берилиши керак бўлган бахтни беролмасликдан, кўнглининг кемтик жойини тўлдиролмасликдан афсусланиб кетаман. Шундай фарзандларни дунёга келтиргану, лекин ўз тинчини ўйлаган ота-оналардан нафратланаман. Наҳотки, қачонлардир бир-бирларисиз туролмай, муҳаббат деб аталмиш бахтдан сармаст бўлиб юрган келин-куёв бугун ота-она бўлгач, бир-бирларини тушунмай қолсалар. Бундай пайтда улар осонгина ажралишадилар. Бечора гўдак эса аро йўлда қолади. Фақатгина ота-онасининг қилган хатолари жабрини тортади.
Одатдагидек, бир куни ишдан қайтаётсам, бир қизалоқнинг исмимни айтиб чақирганини эшитиб қолдим. Ўгирилиб қарасам, бир танишимнинг қизи Дилдора мен томон шошиб келарди. Қизча мен билан кулиб сўрашди. Мен унинг онасини яхши билардим. Бу аёл эридан ёлчимаган, унинг барча қилиқларига чидаб, яшаб келарди. Эри кўп ичарди. Ҳар куни улфатларини тўплаб, ароқхўрлик қиларди. Хотини бундан жиғибийрон бўлар, фақат болаларини ўйлаб ажрашишни истамасди. Эр эса охирини ўйламай ичкиликка шу қадар ружу қўйдики, охир-оқибат жиноят кўчасига кириб қолганини билмай қолди. У ўзига ўхшаган ҳамтовоқлари билан маст ҳолатда жиноят содир этиб, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилди. Қамоқхонадан қайтгач, тузалиш ўрнига баттар касал бўлиб қолди. Яна эски ҳунарини бошлади. Энди ҳар куни ичиб олиб, хотинини дўппослайдиган одат чиқарди. Хилола эрининг бу зулмига чидолмай, болалари билан уйдан чиқиб кетиб, алоҳида яшай бошлади. Эри эса қайнонаси билан қолди. Мен шуларни хаёлимдан ўтказар эканман, қаршимда турган Дилдора билан сўрашиб, дилдан суҳбатлашдик.
- Қаердан келяпсан? - сўрадим ундан.
- Дадамникидан.
- Дилдора, дадангни соғинасанми?
- Ҳа, жудаям соғинаман. Яқинда акам иккимиз "Биз билан бирга яшанг", деб дадамга роса ялиндик. Дадам бўлса, бизларни сўкиб берди. Биз биламиз, дадам аям билан ҳеч қачон бирга яшамайди. Агар яшаган чоғидаям аямни яна хўрлайди. "Ичмайман", деб ваъда бериб сўзида турмайди. Уйимиздан уриш-жанжал аримайди. Биз шундан жуда безиганмиз. Дадамни аям билан бирга яшашини бувим ҳам негадир хоҳламайди. Лекин нима бўлгандаям, ўша одам бизнинг дадамиз. Мен барибир, уни соғинавераман. Дадам қамалиб кетганидаям кечалари йиғлаб чиқардим. Дадамни тезроқ қамоқдан чиқишини худодан сўрадим. Ўртоқларим дадаси олиб берган кийимларини кўрсатиб мақтанганларида ўксиндим, уларга ҳавасим келарди. Шунда мен дадамни қаттиқроқ соғинардим. Ҳалигача уни соғинавераман, яхши кўраман.
Мана, сизга биз гўдак деб қараган нозик бир қалбнинг изтироблари. Афсуски, Дилдора кабилар орамизда йўқ эмас. Мен ажралиш мақсадида юрган ота-оналар билан кўп маротаба суҳбатлашганман. Улардан ажралиш сабабларини сўраганимда, эр зўр бериб хотинини, хотин эса эрини оиланинг дарз кетишида айблайди. Уларнинг гап-сўзларини эшитиб, бу эр-хотинлар қандай қилиб шунча йил бирга яшаб, бола-чақа орттирди эканлар, деб ўйлаб қоламан. Тўғри, ажралишлар ўз-ўзидан бўлмайди. Баъзи ҳолларда орзу-ҳавас билан келин туширадилару, кейинчалик келин бечорани ёқтирмай, шундай ўғлимга шуни олиб бердимми-а, дея афсусланишади ва уни тезроқ ота-онасиникига бутунлай кетишга мажбур қилиб минг хил найранг кўрсатадилар. Келинчакни бездириб ўз хоҳиши билан оиласини ташлаб кетишга мажбур қиладилар.
Кейин қайнона ўзи ёқтирган қизни ўғлига олиб беради, "хатосини тузатади", кўнгли тинчийди. Охир-оқибат, кимнингдир бахтсизлиги эвазига кимдир бахтли бўлади. Дунёга келган гўдак эса ота меҳридан бебаҳра ўсади. У ўғил-қизларини эркалаётган оталарни кўриб, ўксийди. Тушларидагина отасини кўради, у билан суҳбатлашади. Айрим ҳолларда бундай фарзандларнинг оналари ўзга эркак билан турмуш қуради. Агар у фарзандини олиб кетолмаса, бола бувижонисининг қўлида тарбия топади. На ота, на она меҳрига тўяди. Йиллар ўтади. У улғаяди. Балки ўша бола эл таниган инсон бўлиб етишар, ота бўлиб фарзандларини тўғри тарбиялаб, ўзига насиб этмаган меҳр-муҳаббатини ўғил-қизларига бериб ўкситмай эркалатиб ўстирар. Лекин у ўқтин-ўқтин аро йўлда қолган болалигини эслайди. Армонга айланган болалик хотиралари гирдобида қийналади. Ҳар гал аччиқ болалик қисматига назар ташлаганида, юраги ачишади, ички бир оғриқдан ороми йўқолади.
Биз ажралишмоқчи бўлган оилаларга фарзандларингизни ўйланглар, ажрашманглар, десак улар бировнинг ҳаётига аралашманг, нима қилишни ўзимиз биламиз, дейишади, ўз билганларидан қолмасликка ҳаракат қилишади.
Азиз замондош, сиз оғирроқ бўлинг. Кўнглингиз қаттиқ оғриган дамда тилингизга эрк берманг, ҳаммаси ўтиб кетади. Шундай кезларда сиз кўзлари мўлтираб турган фарзандингиз чеҳрасига бир назар солинг. Унинг кўнглини ўкситманг. Ахир "Нима бўлса ҳам, ўз ота-онасидан қўймасин", деган нақл бежиз айтилмаган-ку.
Инсон учун она меҳридан улуғ ва азизроқ нарса йўқ. Ана шу меҳр яхши ва ёмон кунларимизда бизга куч ато этади, умид билан яшашга ундайди.
- Майли, қизим яхши етиб олинглар, ҳаммаларига мендан дуо-саломимни етказгин. Катталарни ҳурмат қилгин, қадр топасан, - дея Гулсум хола қизини ўз уйига кузатаркан, ширинтой набираларини ҳам қўлчаларидан ўпиб қўйди. Яна кўнгил узолмай, Дамас машинаси одамлар билан тўлгунча кутиб туришни баҳона қилди.
- Узоққа қиз берибсиз-да, ўргилай?! - деди бир йўловчи онахон.
- Тақдирдан айланай, энди иккинчи қизимни ҳам ёнига олиб кетишади. Қудаларим инсоф-диёнатли одамлар. Шунинг учун синглисини ҳам ўзига овсин қилиб узатяпмиз,- дея Гулсум хола табассум қилди.
- Ҳа, ўзингизнинг катта қизингиз яхши эканки, синглисини ҳам келин қилишмоқда, менимча, бўлмасам, бошқа ердан келин излашармиди, тўғрими? - дея онахон боласини кўтариб турган ёш келинга қаради. Шу пайт икки ёш қиз келиб машинага чиқишди. Қизлар машинага ўтираркан она улардан илтимос қилди:
- Жон қизларим, мана шу опангиз манзилга етганда ёрдамлашиб юборинглар, сизлардан илтимос, болалари билан қийналиб юрмасин, - дея умид билан уларга тикилди. - Хўп бўлади, холажон, хавотир олманг, уйигача олиб кириб қўямиз, - деб қизлар жавоб қайтаришди.
Аёл ҳали кетиб улгурмаган қизини яна соғинишини ўйлаб, кўзи намланди. Буни билинтирмаслик учун кўзларини яширди. Ҳайдовчи машинага ўтирди.
- Хўп, эсон-омон етиб олинглар, етиб олиб қўнғироқ қилиб қўйгин, қизим.
Ниҳоят, машина юриб аста олислай бошлади. Она улар ортидан кузатганча бир зум ўйланиб қолди.
Аслида она меҳри шунчалар буюк ва улуғ бўларканки, буни англаб етиш учун баъзан бир инсоннинг умри ҳам етмайди. Оналаримизнинг диллари шундай соф ва беғуборки, уни оддий сўз билан таърифлаш мумкин эмас. Улар дунёдаги, ҳаётимиздаги энг яқин инсонимиздир. Биз ҳам улар учун энг қадрдон инсонларимиз. Шундай экан, оналаримизни борида қадрлайлик, улардан бор меҳримизни аямайлик!
Донишмандлардан бири дебдур... "Агар, сенга ҳар кунги бажарган, бажаролмаган амалларинг, бесамар ўтган вақтинг ошкор қилинса, бой берган вақтингни ўйлаб, ғам-ғуссага ботардинг.
Лекин Аллоҳ таоло шундай бир тадбир қилганки, сени бу ҳолни кўришдан маҳрум этди.
Тасалли ва таскин учун дунёнинг балои-офатлари қатига лаззат ва завқни жойлаб, сени ана шу лаззат ва завқ билан машғул этди. Агар билсанг, дунё қалампирдан ҳам аччиқроқдир. Буни ҳар нарсани билгувчи Зот шу тариқа қориштириб қўйди. Дунё сабабларини васф этувчини ўз ишлари билан ҳолдан тойдирди. Дунё келтирган ажойиботлар ваъз айтувчи айтганидан кўра кўпроқдир".
Дарҳақиқат, дунё гўзал ва ширин. Дунё севгиси барча нарсалардан устун ва инсонларни узун орзу-ҳаваслар сари етаклайди. Инсон сўнгсиз орзу-ҳавасларга берилади, лекин ҳеч ким охирига етолмайди. Қанча топиб-тутмасин, барибир қаноатланмайди.
Ҳикоят қилинишича, бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларига уч таёқ олдилар. Бирини олдиларига, иккинчисини ёнларига қўйдилар. Учинчи таёқни эса узоқ бир ерга отдилар ва дедилар: "Манави олдимдаги инсон, бу ёнимдагиси эса ажалга қиёс. Анави узоққа отганим орзу-ҳавасдир. Инсон ўзидан кўп узоқларда бўлган орзу-ҳавасларга етишмоқчи бўлади ва тинимсиз ишлайди. Лекин ажал унга яқинроқ жойда бўлгани учун, у орзу-ҳавасга етишмасдан бурун, ажал унинг ёқасидан олади".
Ривоят қилибдурларки, Ҳалифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ-Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар эди.
Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий Ҳалифага дебдилар: "Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан, бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиши мумкин. Шу пайт кимдир келиб: "Сув сотаман", деса, нимангни берган бўлар эдинг?"
" - Нима сўраса, бераман. У пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман", - дебди Ҳалифа.
Ҳазрат: "- Агар у одам бир қултум сув учун бутун бойлигингнинг ярмини сўраса ҳам берармидинг?", - деб сўрабди. "Албатта, берардим", - дебди Ҳалифа.
" - Яхши, ярим бойлигингга сув сотиб олиб ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб ўша сувни чиқаргинг келди. Лекин эплолмадинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб: "Қолган бойлигингни берсанг, мушкулингни осон қиламан", - деса, рози бўлармидинг?"
Ҳалифа: "О, бундай азобдан қутулиш учун барча молимни беришга ҳам розиман, соғайсам бўлди", - деб жавоб берибди. Шунда Шақиқ Балхий дебдурларки: "Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир марта ичиш ва бир марта заҳар чиқармоққа тенг бойлигингга ишонма, бошқаларга у билан мағрурланма!"
Яна бир ривоятда ҳам мол-дунёга ишонмаслик, унга бино қўймаслик, мол-дунёнинг ўткинчилиги ҳақида ҳикоя қилинади.
Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши ҳалифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурига келди. Улар орасида бир кўзи кўр киши ҳам бўлиб, ҳалифа ундан: "Кўзингга нима бўлди?" - деб сўради.
"Эй, Амирул мўъминин! - деб гап бошлади у киши. - Менинг мол-у дунём, аёл ва бола-чақаларим кўп эди. Қабиланинг энг бой одами эдим. Мол-дунё ва аҳлимни олиб, қавмим яшайдиган жойдан четроқдаги водийга бордим, ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо катта сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Бир пайт туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туямни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амри-маҳол эди. Туянинг изидан кетдим. Энди етганимда, юзимга бир тепди. Юзим қонга тўлди. Кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада оиласиз, бола-чақасиз қолдим. Мол-у дунём сувга оқди, кўзим кўр бўлди".
Дунё ҳаёти ва мол-дунё ҳақида улуғлардан Бишр Хофий дебдурлар: "Ким Аллоҳдан дунёлик истаса, у ҳисоб-китоб куни Аллоҳнинг ҳузурида кўпроқ туришни хоҳлайди. Яъни, бойлигини керакли жойга ишлатмаса, узундан-узоқ ҳисоб беради".
Абу Ҳозим: "Дунёда севинтирувчи бирон нарса йўқки, кетидан хафа қилувчи бир нарса келмаса". Молик ибн Динор: "Дунё ҳаётида қўлга киритолмаган нарсаларинг учун қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси қалбингдан шунчалик ўчирилади".
Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон киши йўқ. Шундай экан, улуғларнинг сўзларидан ибрат олиб, ўткинчи дунёнинг алдамчи жилвасига алданмайлик, яхши ва эзгу амаллар қилайлик, атрофимиздаги инсонларга қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатайлик. Маҳалла-кўй тинчлиги, юрт равнақи учун хизмат қилиб, охиратда улкан ажру-савобларга етишмоқликни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.
КАРТОШКА КУЯСИ НИМА? Уни қандай бартараф этиш мумкин?
Мутахассис минбари
Картошка куяси - картошка, тамаки, бақлажон, помидор ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларга жиддий зарар етказувчи хавфли ҳашарот ҳисобланади. Картошка куясининг ватани Жанубий ва Марказий Америка ҳисобланади. Уни дастлаб АҚШлик энтомолог олим Целлер 1873 йилда аниқлаган. Бугунги кунда дунёнинг 70 дан ортиқ давлатида кенг тарқалган.
Мамлакатимизда картошка куяси илк бор 2009 йилда Хоразм вилоятининг Туркманистон билан чегарадош Шовот, Гурлан, Қушкўпир туманларида аниқланган.
Картошка куясининг капалаги кичкина, оч кулранг тусда бўлади. Тинч ҳолатда қанотлари елкасига йиғилиб туради. Олдинги қанотларининг катталиги 12-15 мм. атрофида. Эркагида қанотлари урғочига нисбатан кичикроқ бўлади. Қанотларида тўқ рангли чизиқлари ва қора доғлари бор.
Личинкалари одатда чиқиндилар ёки тупроқ орасига кириб ғумбакка айланади, уни кўз билан илғаш қийин. Омборхоналар, картошка куртаги оралари ва бошқа кўз илғамайдиган жойларда бўлади. Личинкалари тез ўзгарувчан, ҳароратга мослашувчан бўлиб, қаттиқ совуқда ҳам мевалар ичида яшовчанлигини сақлаб қолади.
Картошка куяси бир йилда 5-6 авлод беради. Ёз мавсумида бир авлоднинг ривожланиши 22-30 кун, қиш мавсумида эса 2-4 ойгача давом этади. Ҳаво ҳароратининг - 4 градусдан паст ва +36 градусдан юқори бўлиши картошка куясига ҳалокатли таъсир кўрсатади. Картошка куяси личинка ёки ғумбак даврида қишлайди. Капалаклари бир ёки икки дона уруғини барглар, тамаки, картошка, помидор, картошка меваси, тупроққа қўяди.
Ҳар бир урғочи капалак 150-200 донагача уруғ қўяди. Тухумдан личинкалари 5 кунда чиқади шу жойдаги ўсимликларни кемира бошлайди. Қиш мавсумида личинкалар чиқиши бирмунча чўзилади. Тухумдан чиққан личинкалар бирданига баргни кемирмайди, аввалига ўргимчак тўрисимон тўрлар тўқийди ва шуни ичида юриб, кейин барг, меваларга йўл очади ва уларни кемиради. Дала шароитларида личинкалар баргдан ташқари, пояларни ҳам зарарлаб, эпидермис қаватидан йўл очади.
Ўсимликларни картошка куясидан ҳимоя қилишда қуйидаги ҳимоя чора-тадбирларини қўллаш мақсадга мувофиқдир: