+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

БОЙЛИГИНГ БИЛАН АСЛО МАҒРУРЛАНМА

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Донишмандлардан бири дебдур... "Агар, сенга ҳар кунги бажарган, бажаролмаган амалларинг, бесамар ўтган вақтинг ошкор қилинса, бой берган вақтингни ўйлаб, ғам-ғуссага ботардинг.

Лекин Аллоҳ таоло шундай бир тадбир қилганки, сени бу ҳолни кўришдан маҳрум этди.

Тасалли ва таскин учун дунёнинг балои-офатлари қатига лаззат ва завқни жойлаб, сени ана шу лаззат ва завқ билан машғул этди. Агар билсанг, дунё қалампирдан ҳам аччиқроқдир. Буни ҳар нарсани билгувчи Зот шу тариқа қориштириб қўйди. Дунё сабабларини васф этувчини ўз ишлари билан ҳолдан тойдирди. Дунё келтирган   ажойиботлар ваъз айтувчи айтганидан кўра кўпроқдир".

Дарҳақиқат, дунё гўзал ва ширин. Дунё севгиси барча нарсалардан устун ва инсонларни узун орзу-ҳаваслар сари етаклайди. Инсон сўнгсиз орзу-ҳавасларга берилади, лекин ҳеч ким охирига етолмайди. Қанча топиб-тутмасин, барибир қаноатланмайди.

Ҳикоят қилинишича, бир кун Расулуллоҳ (с.а.в.) қўлларига уч таёқ олдилар. Бирини олдиларига, иккинчисини ёнларига қўйдилар. Учинчи таёқни эса узоқ бир ерга отдилар ва дедилар: "Манави олдимдаги инсон, бу ёнимдагиси эса ажалга қиёс. Анави узоққа отганим орзу-ҳавасдир. Инсон ўзидан кўп узоқларда бўлган орзу-ҳавасларга етишмоқчи бўлади ва тинимсиз ишлайди. Лекин ажал унга яқинроқ жойда бўлгани учун, у орзу-ҳавасга етишмасдан бурун, ажал унинг ёқасидан олади".

Ривоят қилибдурларки, Ҳалифа Ҳорун ар-Рашид ўз замонасининг пири бўлмиш Шақиқ-Балхий ҳазратларини тез-тез зиёрат қилиб турар эди.

Ана шундай зиёратларнинг бирида ҳазрати Балхий Ҳалифага дебдилар: "Тасаввур қил, саҳрода ёлғиз қолгансан, ташналикдан ўлай деб турибсан, бир қултум сув бўлса, ҳаётингни сақлаб қолиши мумкин. Шу пайт кимдир келиб: "Сув сотаман", деса, нимангни берган бўлар эдинг?"

" - Нима сўраса, бераман. У пайтда пул ҳақида ўйлаб ўтирмайман", - дебди Ҳалифа.

Ҳазрат: "- Агар у одам бир қултум сув учун бутун   бойлигингнинг ярмини сўраса ҳам берармидинг?", - деб сўрабди. "Албатта, берардим", - дебди Ҳалифа.

" - Яхши, ярим бойлигингга сув сотиб олиб ичдинг. Энди тасаввур қил, бироз вақт ўтиб ўша сувни чиқаргинг келди. Лекин эплолмадинг. Табибларинг ҳам сени даволай олишмади. Сўнг яна кимдир келиб: "Қолган бойлигингни берсанг, мушкулингни осон қиламан", - деса, рози бўлармидинг?"

Ҳалифа: "О, бундай азобдан қутулиш учун барча молимни беришга ҳам розиман, соғайсам бўлди", - деб жавоб берибди. Шунда Шақиқ Балхий дебдурларки: "Ундай бўлса, эҳтиёт бўл. Бир марта ичиш ва бир марта заҳар чиқармоққа тенг  бойлигингга ишонма, бошқаларга у билан мағрурланма!"

Яна бир ривоятда ҳам мол-дунёга ишонмаслик, унга бино қўймаслик, мол-дунёнинг ўткинчилиги ҳақида ҳикоя қилинади.

Бир куни Авс қабиласидан бир неча киши ҳалифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурига келди. Улар орасида бир кўзи кўр киши ҳам бўлиб, ҳалифа ундан: "Кўзингга нима бўлди?" - деб сўради.

"Эй, Амирул мўъминин! - деб гап бошлади у киши. - Менинг мол-у дунём, аёл ва бола-чақаларим кўп эди. Қабиланинг энг бой одами эдим. Мол-дунё ва аҳлимни олиб, қавмим яшайдиган жойдан четроқдаги водийга бордим, ўша ерда яшамоқчи эдим. Аммо катта сел келиб, бор нарсамни оқизиб кетди. Биргина туям ва эндигина туғилган чақалоғим омон қолди, холос. Бир пайт туя ҳам қоча бошлади. Боламни ерга қўйиб, туямни тутмоқчи бўлдим. Узоқ кетмаган эдим, бола чинқиргандек бўлди. Қарасам, чақалоқнинг бошини бўри ғажиётган экан. Уни қутқариш амри-маҳол эди. Туянинг изидан кетдим. Энди етганимда, юзимга бир тепди. Юзим қонга тўлди. Кўр бўлиб қолдим. Хуллас, бир кечада оиласиз, бола-чақасиз қолдим. Мол-у дунём сувга оқди, кўзим кўр бўлди".

Дунё ҳаёти ва мол-дунё ҳақида улуғлардан Бишр Хофий дебдурлар: "Ким Аллоҳдан    дунёлик истаса, у ҳисоб-китоб куни Аллоҳнинг ҳузурида кўпроқ туришни хоҳлайди. Яъни, бойлигини керакли жойга ишлатмаса, узундан-узоқ ҳисоб беради".

Абу Ҳозим: "Дунёда севинтирувчи бирон нарса йўқки, кетидан хафа қилувчи бир нарса келмаса". Молик ибн Динор: "Дунё ҳаётида қўлга киритолмаган нарсаларинг учун қанчалик ачинсанг, охират тушунчаси     қалбингдан шунчалик ўчирилади".

Бу дунёда моли омонат, ўзи меҳмон бўлмаган бирон киши йўқ. Шундай экан, улуғларнинг сўзларидан ибрат олиб, ўткинчи дунёнинг алдамчи жилвасига алданмайлик, яхши ва эзгу амаллар қилайлик, атрофимиздаги инсонларга қўлимиздан келганича ёрдам кўрсатайлик. Маҳалла-кўй тинчлиги, юрт равнақи учун хизмат қилиб, охиратда улкан ажру-савобларга етишмоқликни Аллоҳ барчамизга насиб этсин.

Шоирахон Қосимова,

 

вилоят бош отинойиси.

Прочитано 1313 раз Последнее изменение 07 Окт 2019