+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

СОFИНГАН ДИЛЛАР СУҲБАТИ

Ижодий учрашув

Мамлакатимиз хотин-қизларининг севимли нашрларидан бири бўлган "Саодат" журнали бош муҳаррири, шоира  Мунаввара Усмонова вилоятимизда бўлиб, қатор меҳнат жамоалари, таълим муассасаларида ижодий учрашувлар ўтказди.

 Ана шундай учрашувлардан бири Марҳамат туманида  бўлиб ўтди.  Тумандаги 5- сон болалар мусиқа ва санъат мактабида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова, севимли шоирамиз Мунаввара Усмонова, бир гуруҳ ижодкорлар, адабиёт ихлосмандлари, ўқитувчилар, ижодкор ўқувчилар иштирокида ўтган учрашув ҳақиқий шеърият байрамига айланди.

Учрашувда шоира юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, нуфузи тобора ортиб бораётганлиги, ижодкор ёшлар учун  кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги ҳамда "Саодат" журналининг бугунги ва келажакдаги режалари ҳақида атрофлича гапириб берди.

Очиқ ва дилдан суҳбат тарзида ўтган учрашувда иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар.

- Жуда кўп ижодий учрашувлар ўтказдик, - дейди шоира. - Лекин бу галги учрашув севимли ва соғинчли, энг дилга яқин учрашув бўлди. Дилдан берилган саволларга самимий жавоблар берилди. Гўё қалблар     сеҳрлангандай, соғинч-изтироблари даволангандай....Худди қаршимда Увайсий момогинам, Самарбону келинойим тургандек бўлди....

Учрашувда барча марҳаматлик ёшлар қатори  тумандаги 24- умумтаълим мактабида она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Дилфуза Хожиалиева раҳбарлигида фаолият юритаётган "Зуллисонайн" адабий тўгараги ўқувчилари ҳам фаол иштирок этдилар. Хусусан, тадбирда Гулшаной Тожиматова, Гулшода Тоирова, Мухлиса Акрамова, Шаҳло Асқарова, Ирода Нишонбоева сингари тўгарак аъзолари шеърлар ўқиб берди. Ушбу учрашув нафақат тўгарагимиз аъзоларининг, балки, барча  марҳаматлик ижодкор ёшларни  илҳомлантирди, адабиётга, шеъриятга бўлган қизиқишларини янада оширди.

Сарвиноз ХОЛМАТЖОНОВА,

Марҳамат туманидаги

43-умумтаълим мактаби

 

10-синф ўқувчиси.