+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Сен 2019

Ёшлар сайли талабалар фаоллигини янада оширди

беш муҳим ташаббус

Андижон машинасозлик   институтида мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида  Ёшлар сайли бўлиб ўтди.

"Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!"  шиори остида ташкил этилган тадбирда талаба-ёшлар, институтнинг профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ёшлар сайлига вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси, кенг жамоатчилик вакиллари, вилоятимиздаги олий таълим муассасалари, Фарғона политехника институти ректорлари бошчилигида профессор-ўқитувчилар, фахрий устозлар ташриф буюрдилар.

Андижон машинасозлик   институти ректори Умид Турдиалиев барчани байрам билан муборакбод этиб, бешта муҳим ташаббуснинг аҳамияти, унда белгиланган муҳим вазифалар хусусида тўхталди. Ташаббус доирасида талабалар ўртасида ўтказиладиган турли танлов ва мусобақалар иштирокчиларига омад тилади.

Институтнинг очиқ майдонида мустақилликни мадҳ этувчи расмлар чизиш, ўқитувчи ва талабалар томонидан яратилган техник ишланмалар кўргазмаси ташкил этилган бўлса, ёпиқ спорт биносида шахмат, шашка, стол тенниси, стадионда эса футбол мусобақаларига старт берилди.

Институт хушҳаво ҳовлисида талаба йигитлар ош тайёрлаш, талаба-қизлар эса пазандалик бўйича  танловда иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар.

Институт Ахборот ресурс марказида китобхонлар ўртасида "Зукко китобхон" танлови ўтказилди. Иштирокчиларнинг чиқишлари нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти ташаббуси билан талаба қизлар томонидан намойиш этилган миллий ва замонавий либослар кўргазмаси барчада катта қизиқиш       уйғотди.

- Ушбу тадбир талабаларимизнинг иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришларига кенг имкониятлар эшигини очиб берди, - дейди институт хотин-қизлар ташкилоти  раиси Раънохон Юсупова. - Айниқса, уларнинг пухта билим олишга бўлган интилиш, иштиёқини, ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга катта ёрдам берди.

 Кун давомида институтдаги махсус тайёрланган кенг майдонда санъаткор талабалар, турли факультетларнинг "Қувноқлар ва зукколар" жамоаларининг ўзига хос чиқишлари, институт қошидаги академик лицей ҳарбий гуруҳ ўқувчиларининг жанговор тайёргарлик   машғулотлари, саҳна кўринишлари, иқтидорли талабалар томонидан ижро этилган рақс ва қўшиқлар барчага байрамона, хуш кайфият улашди.

Якунда ёшлар сайли доирасида ўтказилган турли танловлар, спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорларига институт ректоратининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

 

Рислиқой МАҚСУМОВА,

Андижон Машинасозлик

 

институти Ахборот ресурс маркази кутубхоначиси.