+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Фев 2020

БИЗ ВАТАННИНГ БАХТИЁР АВЛОДЛАРИМИЗ!

Беш ташаббус ижроси - амалда

Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича беш муҳим ташаббус ҳақида бошланғич синф ўқувчиларида тасаввур уйғотиш мақсадида Жалақудуқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг 1- синф ўқувчилари иштирокида "Беш муҳим ташаббус - амалда" деб номланган тадбир ўтказилди.

Мактаб жамоаси, ўқувчиларнинг ота-оналари, маҳалла фаоллари қатнашган тадбирда 1-синф ўқувчилари "Санъаткорлар", "Спортчилар", "Компьютерчилар", "Китобхонлар", "Онажонлар" деб номланган кичик гуруҳларга бўлинган ҳолда иштирок этдилар. Тадбир очилишида сўз олган мактаб директори Маҳмудахон Орипова беш муҳим ташаббус ижроси доирасида ўтказилаётган тадбирнинг ўқувчилар билим ва тафаккурини оширишдаги аҳамияти ҳусусида гапирди.

Шундан сўнг "Санъаткорлар" гуруҳи аъзолари 1-ташаббус - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқаришга ёрдам беришини айтиб, ўзларининг бу борадаги билим ва тушунчаларини баён этдилар.

"Спортчилар" гуруҳи иштирокчилари  2-ташаббус - ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш ҳақида маълумот бериб, спорт саломатликни   мустаҳкамлаш бўйича муҳим восита  эканини таъкидладилар.

"Компьютерчилар" гуруҳи ўқувчилари 3- ташаббус: "Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер саводхонлигини ошириш  ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш хусусида  маълумотлар тақдим этдилар. Компьютер, янги технологиялар, инновациялар яратиш хусусида фикрлар билдирилди.

 "Китобхонлар" гуруҳидаги ўқувчилар 4-ташаббус - Ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилганлиги, китоб - инсон камолотини негизи, билимлар асоси эканлиги ҳақида гапирдилар.

5-ташаббус - хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутган йўналиш ҳақидаги тасаввурларини ифода этган "Онажонлар" гуруҳи ўз оналарининг касблари тўғрисида ғурурланиб сўзладилар.

Тадбир давомида ижро этилган рақс, куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди. Умуман, ўтказилган тадбир бошланғич синф ўқувчиларининг билим ва фаоллигини оширишга хизмат қилди.

Маҳфиратхон ЭРГАШЕВА,

Жалақудуқ туманидаги

 

20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.