+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Фев 2020

Мажбурий ижро пайтида ўзини ёқиб юбориш ҳолати муҳокама қилинди

Ўзекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан матбуот анжумани ўтказилди. Анжуманда бошқарманинг 2019 йилдаги фаолияти ҳамда жорий йилга белгиланган режалар  хусусида маълумотлар тақдим этилди.

2019 йилда электр энергияси, газ, шунингдек ичимлик суви таъминоти, қаттиқ маиший чиқиндилар, умуман, тегишли ҳужжатлар асосида мажбурий тўловга йўналтирилган ҳужжатлар асосида 1 триллион 349 миллиард 319 миллион сўм миқдорида маблағ ундирилди. Ушбу кўрсаткич, 2018 йилга нисбатан 392 миллиард 482 миллион сўм ёки 41 фоизга кўп демакдир.

Алимент ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжатларининг ижросини таъминлаш, алимент тўловларини ундиришда ота-оналар масъулиятини ошириш ҳамда томонларни яраштириш орқали ижро ишларини тамомлашга алоҳида эътибор қаратилди. Хусусан, ўтган йили олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорлардан 115,5 миллиард сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирилган.

Алимент тўловчи оилаларини яраштириш, соғлом турмуш тарзига қайтариш бўйича ўтказилган учрашув ва мулоқотлар натижасида ажрашиш арафасида турган 1 минг 439 та оила яраштирилди. Бундан ташқари, алимент қарздорлигини ўз вақтида тўлашдан бўйин товлаб келаётган 306 нафар қарздор амалдаги қонунлар доирасида маъмурий, 85 нафари жиноий жавобгарликка тортилди.

Фуқаролардан келиб тушган 14 минг 408 та мурожаат кўриб чиқилиб, ҳал этилган. Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 5 минг 794 нафар шахснинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, суд ҳужжатлари асосида уларга 5,4 миллиард сўмдан зиёд маблағ ундириб берилди.

Шунингдек, анжуманда оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган хабар, яъни Андижон туманида яшовчи фуқаронинг ижро ҳаракатлари давомида ўзини ёқиб юбориш ҳолати муҳокама этилди. Юз берган ҳолат юзасида маълумотлар берилди.

Мажбурий ижро бюроси Андижон туман бўлими иш юритувига фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 17.01.2019 йил кунги жавобгарлар - Х.Г. ва унинг оила аъзоларини Андижон тумани Бешбўйноқ маҳалласида жойлашган уйдан мажбурий тартибда кўчириш ҳамда      даъвогар М.Байхановани ушбу уйга киритиш бўйича ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур суд ҳужжатининг ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йил 21 январь куни соат тахминан 18.00 ларда Бюронинг Андижон туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган манзилга борилганда, тарафлар ўртасида далолатнома расмийлаштириш жараёнида келиб чиққан келишмовчилик сабабли, ижро ҳаракатлари 22.01.2020 йилга қолдирилди.

Шундан сўнг, МИБ ходимлари ва ижро ҳаракати учун жалб қилинган бошқа шахслар манзилдан чиқиб кетаётган вақтида жавобгар Х.Г. ўзига бензин сепиб, ўт қўйиб юборади. Мажбурий ижро бюроси ходимлари оловни ўчиришга кўмаклашган. Аланга ўчирилганидан сўнг фуқаро Х.Г. бюро ходимлари томонидан Андижон тумани тез тиббий ёрдам кўрсатиш шифохонасига олиб келинган.

Анжуманда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармасининг 2020 йилдаги режалари ҳақида ҳам атрофлича маълумотлар берилди.

 

Ойистахон  АБДУРАҲМОНОВА,

 

МИБ вилоят бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори.