+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Фев 2020

Вилоят ҳокими пахтаободлик ёшлар билан учрашди

"Янги Ўзбекистонни қуришда энг катта куч бу - ёшлар!" шиори остида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг пахтаободлик ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Туманнинг  "Дўстлик" массивидаги  "Mega Ziroat" масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган     дастлабки тадбирда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшлар, айниқса, уюшмаган ёшлар билан ишлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ёшларининг иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги таъкидланди.

  - Ёшлар ҳар тарафлама замонга мослашиши, инновацион ғояларни амалга оширишда доим биринчилардан бўлишлари зарур, - дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. - Бунинг учун улар фақат олға интилишлари, фидойи ва ташаббускор бўлишлари муҳимдир.

Учрашувда вилоят ҳокими ёшлар билан бевосита мулоқот ўтказди. Шу ернинг ўзида 10 дан ортиқ ёшларнинг тадбиркорликка оид лойиҳалари билан танишиб, уларни амалга ошириш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берди. Ўз тадбиркорлигини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ ёшларга кредитлар ажратиладиган бўлди.

Учрашув давомида кўплаб ёшлар ишга жойлаштирилди.

- Тиббиёт коллежини тамомлаганман, - дейди Бўстон маҳалласида яшовчи Шодия Маҳмудова. - Анчадан буён, ишга жойлаша олмай бекор юргандим. Вилоятимиз ҳокимидан ишга жойлашишим учун ёрдам беришини сўрадим. Ҳокимимиз мурожаатимни эътиборсиз қолдирмади. Унинг кўмаги билан туман тиббиёт бирлашмасига ишга жойлашадиган бўлдим. 

 Бир гуруҳ ёшларга тумандаги "Макс агро" деҳқон хўжалигининг Маданият массивидаги бўлимидан 20 сотихдан ер ажратиб бериладиган бўлди. Энди ана шу ёшлар ажратиб бериладиган ерда оила аъзолари билан деҳқончилик қилишади.

- Бундан буён бекор юрмайман, - дейди "Аҳиллик" маҳалласида яшовчи Арофат Холдинова. - Ажратиб бериладиган 20 сотих ерда деҳқончилик қилиб, оиламга даромад киритаман. Биз ёшларга мана шундай кенг имкониятлар яратиб бераётган Президентимизга мингдан-минг раҳмат.

"Mega Ziroat" масъулияти чекланган жамиятида Испания ва Туркия технологиялари асосида гидропоника усулида замонавий очиқ ва ёпиқ иссиқхоналар барпо этилмоқда. Кўплаб ёшлар ушбу мажмуада ишлаш истагини билдирди.

Тадбир давомида тумандаги қатор ташкилот ва корхоналарга, фермер хўжаликларига 100 нафардан зиёд ёшлар ишга жойлашди.

Куннинг иккинчи ярмида "Бўстон" оромгоҳида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ижроси доирасида спортнинг футбол, шахмат, стол тенниси, волейбол, баскетбол турлари бўйича уюшмаган ёшлар ўртасида мусобақалар ташкил этилди. Якунда ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.

Спортчилар, Миллий гвардия, Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчиларининг кўргазмали чиқишлари ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Оқшомда намойиш этилган бадиий дастур ҳамда гулхан атрофидаги суҳбатлар ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

Муборак ҚОСИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.