+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Фев 2020

ИЖОБИЙ НАТИЖАГА ЭРИШИШ ЎЗИМИЗГА БОҒЛИҚ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Давлатимиз раҳбари имзолаган "Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги фармонида инсон капиталини шакллантиришнинг асосий бўғини бўлган тизимда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ва уларни ҳаётга татбиқ этиш йўллари атрофлича белгилаб берилди.

Жумладан, унда мамлакатимизнинг 2030 йилга келиб PISA (The Programme for International Student Assess-ment) - ўқувчиларнинг таълим соҳасидаги ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур рейтингида жаҳоннинг 30 та илғор мамлакати қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган.

Концепция билан танишган кишида, табиийки, PISA тизими тадқиқотлари ҳақида кўпроқ билиш истаги туғилади.

PISA (The Programme for International Student Assessment) - 15 ёшли ўқувчиларнинг ўқиш, математика ва табиий йўналишдаги фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашдир.

2021 йилда ўқувчилар билими PISA ва PIRLS халқаро баҳолаш дастурлари асосида аниқланади. Мазкур халқаро баҳолаш дастурлари мамлакатимиз таълим тизимини бошқа давлатлар билан солиштириш ва камчиликларини аниқлашга кўмак беради.

Мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида жорий ўқув йили бошланиши олдидан PISA халқаро тадқиқотлар дастури бўйича махсус семинарлар ўтказилиб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинган эди.

Асака туманидаги 58-умумтаълим мактабида ҳам бу борада бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Мазкур таълим даргоҳи таянч мактаб ҳисобланади. Ҳудуддаги 30 та умумтаълим мактаби ҳамда 2 та Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари ўқитувчилари PISA тадқиқотларига тайёргарлик, унда муваффақиятли натижаларга эришиш мақсадида 58-умумтаълим мактабида ташкил этилган махсус ўқув машғулотларида иштирок этмоқдалар. Ўқитувчилар ўқувчилар билан ишлаётган машқлари, топшириқлари натижаларини ҳисобот тарзида тақдим этиб борар экан, эришаётган ютуқларини фоиз ҳисобида таҳлилини қилиб борадилар. Ўз навбатида ўзлари ҳам билимли, тажрибали устозлар билан бирга  дарсликлардаги қийин мавзулар, муаммолар устида изланиб, ўрганадилар

Таъкидлаш керакки,  Ўзбекистон мазкур халқаро баҳолаш дастурида илк бор иштирок этади. Тадқиқот математика, ўқиш саводхонлиги, физика, кимё, биология йўналишлари бўйича ўтказилади. Унда ўқувчиларнинг муваффақиятли иштирокини таъминлаш, умуман, тадқиқотда ижобий таққослашларга эришиш биз, таълим тизими ходимларининг ўз қўлимизда. Бунинг учун қунт билан астойдил меҳнат қилишимиз зарур. 

Барча ўқитувчиларга 2021 йилда бўлиб ўтадиган халқаро тадқиқотларда муваффақиятлар тилаймиз. Халқимиз, Юртбошимиз билдираётган юксак ишонч ва ҳурматга ҳамиша муносиб бўлайлик!

 

Махсуда САИДОВА,

Асака туманидаги

58-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

 

 

Прочитано 990 раз Последнее изменение 12 Март 2020