+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ - АХОЛИ ТЎҒРИСИДА ТЎЛАҚОНЛИ МАЪЛУМОТЛАР ОЛИШНИНГ МУҲИМ ОМИЛИДИР

Жорий йилнинг 5 февралида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда ахолини рўхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» ПФ-5655 сонли фармони қабул қилинди. Мазкур фармонга кўра 2022 йилда мамлакатимизда аҳолини рўхатга олиш ўтказилади. Андижон шаҳар статистика бўлими бошлиғи И. Раҳимов ушбу муҳим тадбир хусусида қуйидагиларни гапириб берди:

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида ахолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Ахолии сонига, ёш-жинси таркибига кескин таъсир кўрсатган ўзгаришлар, республика худудидаги ахоли жойлашуви  хусусиятлари ва бошка ижтимоий-демографик ўзига хосликлари ахолининг жорий хисобига оид мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чеклаб келмокда.

Юкоридагиларни инобатга олган холда, бундан ташкари ахоли сонини аниқ хисоблаб чиқилишини таъминлаш, ахолининг жинси, ёши, оилавий ахволи, хаёт даражаси, яшаш шароити, бандлиги, миллати, фукаролигини хисобга олиш ва батафсил тавсифлаш максадида 2022 йилда Ўзбекситон Республикасида ахолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ахолини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барча ахолига тегишли бўлган демографик, иктисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, бахолаш, тахлил кили ш ва эълон килишнинг ягона жараёнини ўз ичига олади ва у келгуси 10-30 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини хисоблаш учун ишончли пойдевор яратади.   

                                                          

 

Андижон шаҳар статистика бўлими

2020 йил январь-июнь ойларида Андижон вилояти Андижон шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ

2020 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2674,5 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 111,4 фоизни ташкил этди.

 

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ХАЖМИ

Шаҳарда 1417,5 млрд.сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 99,7 фоизни ташкил этди.

 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ХАЖМИ

2020 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 636,6 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 97,1 фоизни ташкил этди.

 

ЧАКАНА CАВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ

2020 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича жами чакана савдо айланмаси ҳажми 2236,9 млрд.сўм бўлиб, ўсиш суръати 103,3 фоизни ташкил этди.

БОЗОР ХИЗМАТЛАРИ ХАЖМИ

2020 йил январь-июнь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми 2761,9 млрд.сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати 112,4 фоизни ташкил этди.

 

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ

2020 йилнинг январь-июнь ойлари якуни бўйича ташқи савдо айланма ҳажми 199,8 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 104,2 фоизга бажарилди. Шу жумладан Экспорт ҳажми 26,1 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 93,6 фоизни ташкил этди. Импорт ҳажми 173,8 млн.АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,1 фоизни ташкил этди.

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Қуйидаги давлат статистика ҳисоботини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктириюнь интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-molia shakli” (ойлик) Ташкилотнинг молиявий аҳволи тўғрисида ҳисобот. Тақдим этадилар: Тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахслар (кичик корхона ва микрофирмалар, фермерлар ҳўжаликлари, банклар, суғурта ташкилотлардан ташқари), тижоратчи ташкилот бўлган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари (Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланган рўйхат бўйича) Тақдим этиш муддати: ҳисобот давридан кейинги ойнинг 18-санасидан кечиктириюнь

Шунингдек, давлат статистик кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 

Мурожаат учун Андижон шаҳар статистика бўлимининг телефон рақамлари: (74) 223-01-23, (74) 223-01-98

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил июль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

 

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун туман статика бўлимининг телефон рақамлари:

(74) 761-11-42, 224-82-92

 

Улуғнор тумани статистика бўлими

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил июль ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“1-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77, 224-82-48

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Юртимизда болалар сони қанча?

Статистик маълумотларга кўра, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича юртимизда 0-14 ёшдаги жами болалар сони 9 миллион 870 минг 276 нафарни ташкил этган. Шундан, 5 миллион 112 минг 470 нафари ўғил болалар бўлса, 4 миллион 757 минг 806 нафари қиз болалардир.

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, рспубликамизда 0-14 ёшдаги ўғил-қизларнинг 4 миллион 559 минг 212 нафари шаҳарда, 5 миллион 311 минг 64 нафари эса қишлоқ жойларда истиқомат қилади.

 

Кадастр ходими уй тархини чизиб бергани учун пул талаб қилишга ҳақлими?

Давергеодезкадастр қўмитаси мутахассисининг маълум қилишича:

- Уйнинг кадастр ҳужжати, яъни кадастр йиғма жилдини шакллантириш учун мурожаатлар Давлат хизматлари маркази орқали қабул қилинади. Кадастр йиғма жилдини шакллантириш натижаси бўйича кадастр паспорти тақдим этилади.

Кўчмас мулк объектларининг кадастр паспортини тайёрлаш ва кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги қарорига асосан белгиланади. Кадастр тархи учун қўшимча тўлов қилинмайди.

Тайёрловчи: Насибахон СОДИҚОВА,

 

Улуғнор туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Мутахассис минбари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги қарорида кимлар, қандай тартибда субсидия олиши мумкинлиги белгилаб берилди.

Субсидия ўзи нима?

Субсидия - даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан тўланадиган ва қайтариб берилмайдиган маблағ.

Бошланғич бадал - бу бирламчи бозордаги (янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади. Субсидия, шунингдек, ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.

Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия, Иқтисодиёт ва саноат, Қурилиш вазирликлари ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали маълумот берилади.

Субсидия олиш учун аризани давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

Субсидия олиш учун аризалар 2020 йил 1 октябрга қадар қабул қилинади.

Субсидиялар кимларга        берилади?

Субсидиялар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Меҳнат мигрантларининг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

Субсидия олишда бериладиган баллар нимага керак?

Субсидия бу - ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади, дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатлар ҳисобга олинади. 

Субсидия берилиши учун аввало, масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

Масъул органлар - ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи банклар вакиллари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигини текширади. 

Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар-жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия энг юқори балл тўплаганларга тартиб бўйича берилади.

Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?

- паспорт;

- оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

- никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас, деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органларидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

- доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

- доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

- ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Аризага асосан ўрганиш якунлари бўйича талабгорга ижобий жавоб берилган тақдирда фуқаро ўзининг танловига кўра, субсидияни уй-жой сотиб олиш учун   бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин.

Субсидия бериш билан боғлиқ жараёнда Давлат хизматлари марказлари фақат аризаларни қабул қилади ва якуний натижани тақдим этиш ваколатига эга. Қолган масалалар, яъни, кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажратиш махсус комиссия томонидан ҳал этилади.

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

 

Дилмуроджон ҚУТБИДИНОВ,

Избоскан тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

 

 

БАХТИМИЗГА СОF БЎЛИНГ, ШИФОКОРЛАР!

Дил изҳори

Мен оддий уй бекасиман. Қатор фарзандларни тарбиялаб, вояга етказдим. Бир нечта набираларим бор. Ўғиллар уйлаб, кексалик гаштини суриб яшаш даврим яқинлашганда, соғлигим безовта қиладиган бўлди. Негадир танамда оғриқлар сезила бошлади. Нафас олишим қийинлашди. Ҳолсизлик қийнарди. Қорнимдаги оғриқлар кундан-кунга кучайди. Иштаҳам йўқолиб, емоқ-ичмоғимда муаммолар пайдо бўлди.

Яқинларим мени Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига олиб келишди. Мутахассислар томографик таҳлилдан ўтишимни, таҳлил натижаларига кўра ташҳис қўйилишини тушунтиришди. Таҳлиллар йўғон ичагим, ошқозонимда муаммо борлигини кўрсатди. Ундан ташқари ўпка ва қорин қисмида сув тўплангани аниқланди. Ўпкадаги сув нафас олишни қийинлаштираётган эди. Шифокорлар вилоят силга қарши курашиш диспансерида даволанишни тавсия қилишди.

Даволана бошладим. Тўғриси, даволаш муолажалари бошланган дастлабки кунларда менда соғлигимнинг қайта тикланишига ишонч қолмаганди. Бўлим шифокори Нодирбек Юсуповнинг "муҳими касаллик ҳақида ўйламанг, уни ёддан чиқаришга ҳаракат қилинг, "мен соғман, менда ҳеч қандай дард йўқ", деган хаёл билан яшанг", деб айтган гапларини бот-бот такрорлаши, ҳамширалар Гулчеҳра Маматова, Илтифот Иминова, Фарида Пармонова, Манзура Абдураҳмонова, шифокор Элдорбек Раҳмоновларнинг хушмуомаласи, дори-дармонларга қўшиб улашган меҳри мени оёққа турғазди. Инсон-инсонга дўст, кўмакдош, қалбдан ҳамдардлигини мен яна бир карра шифхонада тушуниб етдим. Ҳозир аҳволим анча яхши. Олаётган муолажаларим наф берди. Одатдаги ҳаётимга      қайтдим. Хадичахон Яшарқулова, Одинахон Носирова, Дилфуза Мамажонова, Замира Мирзажонова, Йўлдашбой Исақов каби бир қанча беморлар ҳам мен билан ёнма-ён даволаниб шифо топмоқдалар. Улар билан суҳбатлашганда, бемор деб ўйламайсиз.

- 2011 йилдан буён ичак касаллиги билан оғрирдим. Жарроҳлик амалиётини ўтаган бўлим шифокорлари томонидан зарур муолажаларни қабул қиляпман.Эндиликда аҳволим яхши, - дейди шаҳрихонлик бемор Хурсандбек Арапов. - Бўлим шифокори Нодирбек ва ҳамширалар хизматидан мамнунмиз. Уларга раҳмат, соғ бўлишсин.

Вилоят сил касалликларига қарши курашиш диспансери раҳбари, шифокор Фахриддин Насриддинов беморлар билан мулоқот чоғида бир гапни кўп бор таъкидлайди:

- Ҳамма шифокорлар ҳам фан доктори, профессор бўлмаслиги мумкин. Бироқ беморларни оёққа турғиза оладиган етук мутахассис бўлиши лозим.

Биз ҳадемай оиламиз бағрига қайтамиз. Бизни ҳаётга қайтарган, қалбларимизда яшашга қайта умид уйғотган, ҳаётдан лаззат олиб яшашга руҳлантирган, ниятлари оқ халатлари  каби оппоқ шифокорлардан бир умр миннатдормиз.

 

Назокатхон ДАМИНОВА, уй бекаси,

Марҳамат тумани, Полвонтош шаҳарчаси.   

НОҚОНУНИЙ ҚУРИЛИШ - КЕЛТИРАР ТАШВИШ

"101" огоҳлантиради!

Айрим фуқароларнинг ҳеч қандай рухсатсиз. ерларни ноқонуний эгаллаб олиб, яшаш уйлари, савдо дўконлари ва бошқа объектлар қуриб олиш ҳолатлари оз бўлса-да учраб турибди.  Бундай ноқонуний қурилган бинолардан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги қоидалари қўпол равишда бузилиши, яъни, элект энергияси, газ тармоқларига ноқонуний уланиб олиш ҳолатлари ҳам учрамоқда.

Бунинг оқибатида ёнғин ҳолатлари келиб чиқиб, фуқароларга, иқтисодиётимизга кўп миқдорда зарар келтирмоқда. Қолаверса, айримларнинг      куйиб, тан жароҳат олиши, ҳатто ҳалок бўлиш ҳолатлари ҳам юз бераётгани ташвишлидир.

Бу каби ҳолатларга йўл қўймаслик, келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича ёнғин хавфсизлиги тизими ходимлари томонидан кенг кўламли   тарғибот-тушунтириш ҳамда профилактик ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, ўзбошимчалик билан ноқонуний қурилишлар қилиш, табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш нафақат ўша инсоннинг ўзи, балки унинг яқинлари, атрофдагилар соғлиги, ҳаётига жиддий хавф солиши мумкинлигини, ноқонуний қурилиш ташвиш келтиришини асло унутмаслигимиз керак.

Азиз юртдошлар! Қурилиш бошлашдан аввал тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, белгиланган тартибларга, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда қурилиш ишларини бажарайлик.

 

Абдусамад РАҲМОНОВ,

Андижон тумани ФВБ

 

норматив-техник бўлинмаси бошлиғи, лейтенант.

КОНДИЦИОНЕР ИНСОН САЛОМАТЛИГИ УЧУН ЗАРАРЛИМИ?

тавсия

Бугунги кунда кондиционер билан жиҳозланмаган ишхонани (офисни) учратиш қийин. Ёзнинг жазирама кунларида кислороднинг камлиги ва ҳароратнинг ниҳоятда юқорилигидан кўпчилик анча қийналади. Аксарият кишилар бу муаммонинг ечими кондиционерда деб билади. Аслида ҳам шундайми?

Тўғри, кондиционер иш шароитини анча енгиллаштиради. Аммо, айрим ҳолатларда унинг фойдасидан кўра зарари кўпроқ.

Кондиционер вазифасининг моҳияти хона ҳавосини совутиш ва қуритишдан иборат. Кондиционер хонага ташқаридан тоза ҳаво киритади, деган хато тушунча ҳам мавжуд. Кўп кондиционерлар ҳаво алмашинишини таъминламайди, улар ўзлари турган хонанинг ҳавосини янада совитиб ва қуритиб беради, холос.

 

Нимаси билан зарарли?

Доимо кондиционер ўрнатилган хонада - совуқ ҳавода бўлиш иммунитетни пасайишига олиб келади. Бунинг натижасида инсон тез-тез шамоллайдиган бўлиб қолади. Офисда бир хил ҳолатда ишлайдиган кўпчилик ходимлар иш вақтидан сўнг бўйни, елкаси ва белидаги оғриқдан шикоят қилади. Кўпинча кондиционер ўткир вирусли респиратор инфекциялар ва ўткир респиратор касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Шу боис, кондиционерли хонада ишлайдиган ходимларнинг кийимлари табиий матодан, ўзига намликни енгил юта оладиган бўлгани маъқул. Иложи бўлса, ўз иш столини кондиционердан узоқ жойлаштириш мақсадга мувофиқ.

Кондиционер ишлаб чиқарувчилар ҳам уларнинг инсон саломатлигига салбий таьсир этишини тан олади. Умуман, кондиционер билан боғлиқ керакли маълумотларни билиб қўйиш фойдадан холи эмас.

Кондиционер ҳавонинг кириш ва чиқишини таъминлайдиган вентиляцияси бор хона ва биноларга ўрнатиш учун мўлжалланган. Бундай шароитда уларнинг инсон саломатлигига салбий таъсири минимал ҳолатда бўлади. Агар бино ёки хонада вентиляция мавжуд бўлмаса, кондиционер хона ҳавосини бир неча маротаба қайта совутади ва қуритади. Бунда хонадаги ҳаво кислород билан тўйинмайди.

Кўпчилик кондиционерларда ҳавони тозалаб берувчи биофильтрлар ўрнатилган. Улар  ҳар уч ойда янгиланиб турилиши керак. Лекин, бу амалда қилинмайди. Бу ҳолатда кондиционер нафас тизими инфекцияларини қўзғатувчи микроорганизмларни юзага келтирувчи манбага айланиб қолиши мумкин.

Ҳавонинг намланиши ва  намлик даражаси пасайишининг олдини олиш учун кондиционер турган хонага ионлатиш функциясини бажарувчи ҳавони намлантирадиган ускуна қўйиш лозим.

 

Зарарни қандай камайтириш мумкин?

Уй шароитида кондиционер фильтрини ёки сифатли ҳаво алмаштириш (вентиляция) ускуналарини алмаштиришга, офисларда кондиционердан хавфсиз фойдаланиш талабларига риоя этилишига алоҳида эътибор қаратиш зарур.

Кондиционердан фойдаланишда саломатликни максимал муҳофаза қилиш учун қуйидаги тавсияларга амал қилиш мақсадга мувофиқ.

 

Тавсиялар:

- Ишхона ҳавосини кислород билан бойитиш учун хонада кўп ўсимлик, гуллар экиш ва парвариш қилиш керак. Ҳавони яхши тозалайдиган ўсимликлар бу фикус, кротоп ва бошқа турдаги қатор хона гуллари ҳисобланади.

- Юрак ва томирлар фаолиятини яхшилаш учун сабзавотли енгил овқатлар истеъмол қилиш, гўштли овқатлар истеъмолини камайтириш лозим.

- Бош мияни қон билан таъминланишини яхшилайдиган дори-дармонлар қабул қилиш мақсадга мувофиқ (аскорбин кислотаси, поливитаминлар, кислородли коктейллар).

-Терини қуриб қолишдан сақлаш мақсадида илиқ сувдан фойдаланиш тавсия этилади.

- Ишдан кейин ҳар куни 20 минут сайр қилиш фойдалидир.

Агар юқоридаги оддий қоидаларга риоя қилинса, кондиционер инсон саломатлиги ва гўзаллигига салбий таъсир этмайди.

 

Қўлбола кондиционер

Бангладешдаги "Экокулер" номли лойиҳа ишлаб чиқарувчилар хонани электр энергиясисиз совутишни ўйлаб топишибди. Бундай ускунани ясаш учун оддий пластик бутилкалар ва картон бўлаги керак бўлар экан. Бундай "кондиционер"ни ясаш осон ва арзон: қалин картон бўлагида бутилка оғзидек келадиган тешикчалар кесиб олиш керак.

Сўнгра бутилканинг ярмини кесиб олиб, бўйинли қисмини қолдириш керак, қопқоқнинг тепа қисмини қайчи билан кесиб ташлаш лозим.

Бутилкалар оғиз томони билан картон доскадаги тешикчаларга жойлаштириб чиқилади.  Қопқоқларни бошқа томондан маҳкамлаб, уни деразага шундай ўрнатиш керакки, бутилкаларнинг бўйин қисми хонанинг ички томонига қаратилсин.

Бутилка диаметри ва бўйин диаметри ўртасидаги фарқ қанча кўп бўлса, шунча яхши. Оғзингизни катта очиб, қўлларингиз кафтига нафас чиқариб кўрсангиз, ҳаво салқинлашади, шундай эмасми? Бу ерда ҳам худди шу каби оддий тамойил иш беради: иссиқ ҳаво бутилкага киради, бўйин қисмидаги сиқилиш туфайли унинг ҳаракати тезлашади, бироз совийди ва хона салқинлашади. Тафовут тахминан 5 даражани ташкил этади. Иссиқ ҳавода озгина   салқинлик ҳам сезилади.

 

 

Сабоҳат РАҲМОНОВА тайёрлади.