+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июнь 2020

БАХТИМИЗГА СОF БЎЛИНГ, ШИФОКОРЛАР!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Дил изҳори

Мен оддий уй бекасиман. Қатор фарзандларни тарбиялаб, вояга етказдим. Бир нечта набираларим бор. Ўғиллар уйлаб, кексалик гаштини суриб яшаш даврим яқинлашганда, соғлигим безовта қиладиган бўлди. Негадир танамда оғриқлар сезила бошлади. Нафас олишим қийинлашди. Ҳолсизлик қийнарди. Қорнимдаги оғриқлар кундан-кунга кучайди. Иштаҳам йўқолиб, емоқ-ичмоғимда муаммолар пайдо бўлди.

Яқинларим мени Андижон давлат тиббиёт институти клиникасига олиб келишди. Мутахассислар томографик таҳлилдан ўтишимни, таҳлил натижаларига кўра ташҳис қўйилишини тушунтиришди. Таҳлиллар йўғон ичагим, ошқозонимда муаммо борлигини кўрсатди. Ундан ташқари ўпка ва қорин қисмида сув тўплангани аниқланди. Ўпкадаги сув нафас олишни қийинлаштираётган эди. Шифокорлар вилоят силга қарши курашиш диспансерида даволанишни тавсия қилишди.

Даволана бошладим. Тўғриси, даволаш муолажалари бошланган дастлабки кунларда менда соғлигимнинг қайта тикланишига ишонч қолмаганди. Бўлим шифокори Нодирбек Юсуповнинг "муҳими касаллик ҳақида ўйламанг, уни ёддан чиқаришга ҳаракат қилинг, "мен соғман, менда ҳеч қандай дард йўқ", деган хаёл билан яшанг", деб айтган гапларини бот-бот такрорлаши, ҳамширалар Гулчеҳра Маматова, Илтифот Иминова, Фарида Пармонова, Манзура Абдураҳмонова, шифокор Элдорбек Раҳмоновларнинг хушмуомаласи, дори-дармонларга қўшиб улашган меҳри мени оёққа турғазди. Инсон-инсонга дўст, кўмакдош, қалбдан ҳамдардлигини мен яна бир карра шифхонада тушуниб етдим. Ҳозир аҳволим анча яхши. Олаётган муолажаларим наф берди. Одатдаги ҳаётимга      қайтдим. Хадичахон Яшарқулова, Одинахон Носирова, Дилфуза Мамажонова, Замира Мирзажонова, Йўлдашбой Исақов каби бир қанча беморлар ҳам мен билан ёнма-ён даволаниб шифо топмоқдалар. Улар билан суҳбатлашганда, бемор деб ўйламайсиз.

- 2011 йилдан буён ичак касаллиги билан оғрирдим. Жарроҳлик амалиётини ўтаган бўлим шифокорлари томонидан зарур муолажаларни қабул қиляпман.Эндиликда аҳволим яхши, - дейди шаҳрихонлик бемор Хурсандбек Арапов. - Бўлим шифокори Нодирбек ва ҳамширалар хизматидан мамнунмиз. Уларга раҳмат, соғ бўлишсин.

Вилоят сил касалликларига қарши курашиш диспансери раҳбари, шифокор Фахриддин Насриддинов беморлар билан мулоқот чоғида бир гапни кўп бор таъкидлайди:

- Ҳамма шифокорлар ҳам фан доктори, профессор бўлмаслиги мумкин. Бироқ беморларни оёққа турғиза оладиган етук мутахассис бўлиши лозим.

Биз ҳадемай оиламиз бағрига қайтамиз. Бизни ҳаётга қайтарган, қалбларимизда яшашга қайта умид уйғотган, ҳаётдан лаззат олиб яшашга руҳлантирган, ниятлари оқ халатлари  каби оппоқ шифокорлардан бир умр миннатдормиз.

 

Назокатхон ДАМИНОВА, уй бекаси,

Марҳамат тумани, Полвонтош шаҳарчаси.   

Прочитано 1334 раз