+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Июнь 2020

СУБСИДИЯ КИМЛАРГА БЕРИЛАДИ?

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 мартдаги "Уй-жой сотиб олиш учун фуқароларга субсидия тўлаш тартиби тўғрисида"ги қарорида кимлар, қандай тартибда субсидия олиши мумкинлиги белгилаб берилди.

Субсидия ўзи нима?

Субсидия - даромади юқори бўлмаган шахсларга ипотека кредитлари асосида уй-жой сотиб олишлари учун бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш мақсадида давлат бюджетидан тўланадиган ва қайтариб берилмайдиган маблағ.

Бошланғич бадал - бу бирламчи бозордаги (янги қурилган) уй-жойларни сотиб олиш учун ажратиладиган пуллар. Шаҳар ва қишлоқ жойларда уларнинг қиймати ҳар хил бўлади. Субсидия, шунингдек, ипотека кредити бўйича фоизларни қоплаш учун ҳам берилиши мумкин.

Ҳар бир ҳудудда қуриладиган уй-жойлар сонидан келиб чиқиб, йил давомида ажратиладиган субсидиялар миқдори ҳақида Молия, Иқтисодиёт ва саноат, Қурилиш вазирликлари ҳамда тегишли ҳокимликлар томонидан оммавий ахборот воситалари орқали маълумот берилади.

Субсидия олиш учун аризани давлат хизматлари марказлари ёки my.gov.uz портали орқали электрон тарзда бериш мумкин.

Субсидия олиш учун аризалар 2020 йил 1 октябрга қадар қабул қилинади.

Субсидиялар кимларга        берилади?

Субсидиялар фақатгина уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган оилалар, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшлар ва шу тоифадаги бошқа Ўзбекистон фуқароларига ажратилади.

Субсидия олиш учун фуқаро 18 ёшга тўлган бўлиши керак. Меҳнат мигрантларининг номидан оила аъзолари ҳам ариза бериши мумкин.

Субсидия олишда бериладиган баллар нимага керак?

Субсидия бу - ариза топширган ҳар бир талабгорга пул маблағи берилади, дегани эмас. Бунинг учун бир қатор талаб ва ҳолатлар ҳисобга олинади. 

Субсидия берилиши учун аввало, масъул органлар вакилларидан шакллантирилган махсус комиссия ариза берувчиларга мезонлар бўйича балл беради.

Масъул органлар - ички ишлар бўлими, молия бўлими, давлат солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, кадастр корхонаси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши, туман (шаҳар) ҳокимликлари, иштирок этувчи банклар вакиллари ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ҳаққонийлигини текширади. 

Ижтимоий мезонлар уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож фуқароларни аниқлашга хизмат қилади. Балл тўплаш учун мезонларга талабгор ва (ёки) унинг оиласининг даромади (шаҳар ва қишлоқ жойлари учун алоҳида кўрсаткичлар белгиланган), турар-жой мақоми (ижара ёки шахсий мулк), ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлганлар (меҳнат мигрантлари, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, ёлғиз аёллар ва ҳоказо), шунингдек, оилада ногиронлиги мавжуд бўлган шахслар инобатга олинган.

Субсидия энг юқори балл тўплаганларга тартиб бўйича берилади.

Субсидия олиш учун қандай маълумотларни тақдим этиш керак?

- паспорт;

- оила аъзоларининг паспорти ва никоҳ қайд этилганлиги гувоҳномаси (тўлиқ оила ва вояга етган фарзанди(лари) бўлганда) ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари (агар вояга етмаган бўлса) нусхаси;

- никоҳ бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки никоҳ ҳақиқий эмас, деб топилгани тўғрисидаги суд қарори (никоҳ қайд этилган ҳолларда) ва оилавий ҳолати тўғрисида ФҲДЁ органларидан маълумотнома нусхаси (никоҳ қайд этилмаган ҳолларда);

- доимий прописка жойидан кадастр рақами ва турига тегишли маълумотлар;

- доимий прописка жойидан уй дафтарининг ёки квартира карточкасининг (17-шакл бўйича) нусхаси;

- ариза берувчи ва биргаликда қарз олувчиларнинг даромади ҳамда ушлаб қолинган даромад солиқлари ҳақида маълумотнома (қўшимча даромадлар бўлса солиқ декларацияси).

Аризага асосан ўрганиш якунлари бўйича талабгорга ижобий жавоб берилган тақдирда фуқаро ўзининг танловига кўра, субсидияни уй-жой сотиб олиш учун   бошланғич бадал ёки кредит фоиз тўловларининг бир қисмини қоплашга қаратилган маблағ шаклида олиши мумкин.

Субсидия бериш билан боғлиқ жараёнда Давлат хизматлари марказлари фақат аризаларни қабул қилади ва якуний натижани тақдим этиш ваколатига эга. Қолган масалалар, яъни, кимларга қанча миқдорда субсидиялар ажратиш махсус комиссия томонидан ҳал этилади.

Субсидиялар бир оилага (оила аъзоларининг биттасига) фақат 1 марта берилади.

 

Дилмуроджон ҚУТБИДИНОВ,

Избоскан тумани давлат хизматлари маркази бўлим бошлиғи.

 

 

Прочитано 1241 раз Последнее изменение 06 Июль 2020