+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Тушлар ўнгидан келадими?

Сирли дунё

Қадим замонлардан то бугунгача инсониятни "Тушлар ўнгидан келадими?" деган савол ўйлантириб келади.

Тушларнинг ўнгидан келиши бор нарса эканини кўпчилик, жумладан, машҳур олимлар ҳам таъкидлайдилар.

Таниқли инглиз ёзувчиси Киплинг дўстларига ҳайротомуз туши ҳақида бот-бот гапириб берарди.Тушида у аллақандай қабул маросимига таклиф этилганди. Катта зал, оёқ остига  мармар тошлар ётқизилган. Одам кўп, қандай тантана бўлаётгани Киплингга қоронғу, сабаби олдини ёғоч одам тўсиб турибди. Маросим тугагач, бир киши ёзувчини қўлидан ушлаб, унга гапи борлигини айтди.

Шу тушни кўрганидан сўнг, орадан икки ой ўтиб, адибни ҳақиқатдан ҳам қирол саройига расмий маросимга таклиф этдилар. Бу кўрган тушининг ўзгинаси эди!

Бундай башоратлар фақат машҳурлардагина эмас, балки оддий одамларда ҳам кузатилади. Олимларнинг аниқлашларича, тушнинг ўнгидан келиши, кўпроқ туш таъбирига ишонувчи кишилар ҳаётида содир бўларкан.

Бефарзанд бир аёл тушида ўғилли бўлганини, ўғли улғайиб элига нафи тегувчи, мансабдор бўлганини кўрди. Орадан бир йил  ўтиб, Яратганнинг марҳамати билан чиндан ҳам ўғил фарзанд кўрди. Қарангки, вақт ўтгач,  ўша аёлнинг тушида аён бўлган ҳолатлар ҳақиқатга айланди.

Аристотель ўз таълимотларида тушнинг ҳаёт ва ҳаёт эмаслик орасида туришлик, дея баён этган. Турли даврларда баъзи олимлар тушни табиий физиологик жараён деб айтишса, айримлари бошланғич онгнинг алоҳида қисми деб ҳисоблашади. Уларнинг таъкидлашича, тушнинг асосий вазифаси келажакда бўладиган яхши ва ёмон воқеалардан огоҳлантиришдир.

Туш ҳақидаги бундай хилма-хил фикр ва хулосалар жуда кўп. Лекин тушнинг қандай ҳодиса эканлиги хусусида аниқ илмий хулоса ҳозирча мавжуд эмас. Яна тиббиёт мутахассислари, одам яхши тушлар кўраётганда ортиқча ёғдан халос бўлишини таъкидлайдилар.

 

Меҳри нигор тайёрлади.