+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК - УМУМБАШАРИЙ ҚАДРИЯТ

(Ўзбекистон - умумий уйимиз)

Инсоният - миллатлардан, элатлардан, турли динларга, турли ирқларга мансуб муайян кишилардан иборат. Демак, ҳар бир инсон умумбашарий мансубликка дахлдорлик баробарида айни вақтда ўз халқи, ўз Ватанининг фарзанди ҳамдир.

Миллий истиқлол мафкураси - миллатлар манфаатларини кўзлайди.

Ҳар бир кишида ўз халқининг тили, рухияти, анъаналари, қадриятлари барқ уриб туради. Дунёнинг қарийиб барча мамлакатлари кўп миллатли. Демак, мамлакатларнинг аксаряти бир миллат номи билан аталса-да, шу мамлакат кўп миллатли фуқаросининг ягона Ватани бўлиб келмоқда. Ўзбекистон ҳам ана шундай бой, турфа маданиятлар гуллаб яшаётган мамлакатлардан бири эканлиги одамга ифтихор бахш этади.

Йигирма беш йиллик мустақил тараққиёт йилларида мамлакатимизда барқарорлик, тинчлик, ижтимоий тотувлик, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида жуда кўп ишлар амалга оширилди. Қолаверса, юртимизда миллий истиқлол мафкурасининг асосий ғояларидан бири миллатлараро тотувлик, деб белгиланганлиги ҳам бу йўлда Ўзбекистоннинг ўз йўли борлигини тасдиқлайди. Миллий истиқлол мафкураси ўз мазмун-моҳиятига кўра барча миллатларнинг умумий манфаатларини рўёбга чиқаради.

Миллатлараро тотувликка рахна солувчи таҳдид нима деганда, аввало, тажавузкор миллатчилик, шовинизм каби инсоният тарихида ўз қора изларини қолдирган бузғунчи ғояларни тушунмоқ лозим. Чунки бундай зарарли ғоялар таъсирига тушган жамият ҳалокатга юз тутишини ХХ аср тарихи, мустамлакачилик сиёсати, жаҳон миқёсида халқларнинг ўз миллий мустақиллигига эришиш учун курашлари тарихи яққол кўрсатади.

Ўзбекистонимизда азалдан турли миллат ва элатлар вакиллари ҳамжиҳатликда истиқомат қилиб келган. Улар орасида азалий қон-қардошлик, аҳилликнинг асрлар давомида тўпланган ибратли тажрибаси бор. Шу боис, бугунги кун ёшларини ўзаро ҳамжиҳатлик, миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашда ана шу тажрибанинг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Миллатлараро тотувлик - юрт равнақини таъминлайди.

Миллатлараро тотувлик - умумбашарий қадрият. У нафақат турли халқлар биргаликда истиқомат қиладиган минтақа ва давлатлар миллий тараққиётини белгилайди, балки бутун дунёда тинчлик ва тараққиётнинг кафолати бўлиб хизмат қилади. Бир миллатли давлатларга нисбатан кўп миллатли давлат маданий, маънавий бой де-йиш мумкин. Чунки мамлакат ичидаги миллий маданиятлар мулоқоти уларни бойитади. Ҳар бир миллатнинг бошқа миллатлардан ўрганадиган, намуна бўладиган жиҳатлари бор.

Бугунги кунга келиб миллий истиқлол ғояси юртимизда яшайдиган ҳар бир миллат ва элат вакиллари учун умумий маслак ҳисобланади. Шу маънодан келиб чиқиб, у 130 дан зиёд миллат вакилларидан иборат бўлган Ўзбекистон халқининг, мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидан бораётган жамиятимизнинг умумий ғоясидир.

 

Бу борада Республика Байналмилал маданият марказининг ташкил этилиши ва унинг фаолияти алоҳида аҳамиятлидир. Марказ ташкил этилганидан сўнг миллий-маданий марказларининг фаолияти янада кенгайди. Айни кунда юртимизда фаолият кўрсатаётган 100 дан зиёд миллий маданий марказлар Ватанимиз равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилаётган турли миллатларга мансуб юртдошларимизни бир мақсад йўлида бирлаштирмоқда.

Тотувликка таҳдид, ҳушёрликни унутмаслигимиз лозим.

Бугунги глобаллашув, турли ғоявий таҳдидлар хуружи кучайган бугунги кунда аҳоли, айниқса, ёшлар онгига миллий истиқлол ғоясини сингдириш ва уларда мафкуравий иммунитетни шакиллантириш жамиятимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири бўлиб турибди. Бу борада зиёлилар, хусусан, биз ўқитувчилар зиммасига катта масъулият юкланади.

Миллий истиқлол ғояси ўз мазмун-моҳиятига кўра барча миллатларнинг умумий манфаатларини рўёбга чиқаради, юртда барқарорлик муҳитини таъминлайди. Миллий истиқлол ғояси кучли эътиқод манбаи бўлиб, ҳар қандай ёвуз ғояга қарши жавоб бера олади. Буни жамиятимизда яшаётган ҳар бир киши англаб етмоғи зарур. Шундагина биз ўз мақсадларимизга эриша оламиз.

Шу ўринда Ватанимиз тинчлигига ва миллатлараро тотувликка рахна солувчи кучлар ҳам мавжуд эканлигини унутиб қўймаслигимиз жоиз. Чунки ёт мафкуралар ҳам ўз мафаатларини кўзлаб ҳаракат қилади. Уни амалга ошириш учун турли усуллардан, воситалардан фойдаланадилар. Улар турли миллатлар ўртасида низолар уйғотиб, элатлар ўртасига раҳна солишдан манфаат излайдилар. Биз ундай ғоя ва мафкураларнинг юртимизга кириб келишининг олдини олиш, она заминимизда яшаётган турли миллатлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликка путур етмаслиги учун зарур барча ишларни, айниқса, тарғибот ишларини кучайтириш ва самарадорлигини янада оширишимиз лозим.

Моҳинур МАМАЖОНОВА,

Иродахон ҚИЛИЧЕВА,

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.

 

МЕҲМОН КУТИШ ҲАМ САНЪАТДИР

Меҳмон кутиш, меҳмондўстлик халқимизнинг улуғ ва бетакрор қадриятларидан биридир. Меҳмонга юксак эҳтиром ва илтифот кўрсатиш билан боғлиқ ўзига хос удумлар - бағрикенглик, сахийлик дунёдаги камдан-кам халқларда учрайди.

Донишмандлардан бири "Ўзбекнинг меҳмондўстлиги гўё мурувват боғи ва ҳиммат бўстонидир" дея таъриф берган экан.

Дарҳақиқат, хуштакаллуфлик билан меҳмон кутиб олиш халқимизнинг азалий одатидир. Меҳмондорчиликнинг тўғри, рисоладагидек бажариш борасида улуғ алломаларимиз ўз асарларида қимматли маслаҳатлар ёзиб қолдирганлар. Жумладан, ҳазрат Алишер Навоий ўзининг "Садди Искандарий" достонида меҳмоннавозликда исрофгарчилик кони зиён эканлигини таъкидлаб, киши олдига дастурхон солинар экан, ўнта қўй сўйиш билан унинг иззатини "қоидали" бажо келтириб бўлмайди. Бу билан мезбон манманлик ва шуҳратпарастликка юз тутади, дейди. Улуғ аждодларимиздан яна бири Мирзо Бобур ўзининг "Бобурнома" асарида меҳмон олдига дастурхон ёзишда ўша миллат одамлари севиб тановвул қиладиган таомлардан қўйиш зарурлиги, покизаликка эътибор бериш кераклигини таъкидлайди.

Сир эмаски, меҳмонни даставвал лутф билан кутиб олиш, иззат ва ҳурматини жойига қўйиш зарур. Исроф қилмаслик ҳамда хасис бўлмаслик ҳам муҳимдир. Меҳмонга хуш келадиган таом пишириб, очиқ чеҳра билан дастурхонга қўйиш меҳмоннавозликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Мезбон ўз дастурхони бадалига меҳмондан бошқа бирор нарса таъма қилмаслиги ва унга ҳеч қандай мажбурият юкламаслиги лозим.

Меҳмон кутиб олиш ва кузатиш нафақат, уй бекалари, балки оиланинг барча аъзоларига катта масъулият юклайди. Оилада дўстлик, одамгарчилик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат каби фазилатларнинг шаклланишида ушбу тадбирнинг ўрни ниҳоятда каттадир. Қолаерса, меҳмон кутиб олиш ва кузатиш фарзандларимиз, бугунги ёшларимизда ҳаётга нафосат назари, миллий анъаналаримизга ҳурмат билан қараш туйғуларини мустаҳкамлайди. Шунинг учун ҳар бир оилада меҳмон кутиш билан боғлиқ удумлар ва тартибларни фарзандларимизга ўргатиб борайлик.

Матлуба ЮСУПОВА,

Хўжаобод туманидаги 23- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

МИНГТЕПА АРХЕОЛОГИК ЁДГОРЛИГИ

 

 

(Тадқиқот)

 

ЁКИ ҚАДИМ ДАВОН ДАВЛАТИ АЁЛЛАРИ ҚАНДАЙ БЎЛГАН?

 

Мустақиллик йилларида Ватанимизнинг қадим ва яқин тарихини ўрганиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. Таъкидлаш жоизки, муҳтарам Президентимизнинг "Тарихдан ибрат олиб яшаш, тарих ҳақиқатларини билиш кишига қувват беради, уни ҳаёт ҳақиқати билан қуроллантиради" деган фикрлари Ватанимиз тарихи илдизларини ўрганиш, илмий-тадқиқотлар ва изланишлар олиб бориш борасидаги ишларга кенг йўл очиб берди.

 

Сир эмаски, Ўзбекистон диёри, хусусан, Андижон инсоният цивилизациясининг қадим ўчоқларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда вилоятимиздаги Мингтепа ва Сарвонтепа археологик ёдгорликлари халқимизнинг қадим ўтмиши, авлодлари-мизнинг турмуш тарзи ҳақида кенг маълумотлар берувчи тарихий масканлардир.

 

Айни кунда ҳукуматимизнинг қўллаб-қувватлаши билан Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Хитой Халқ Республикаси Ижтимоий фанлар академияси Археология институти ўртасида имзоланган шартномага асосан Ўзбекистон - Хитой қўшма археологик комплекс экспедицияси томонидан Мингтепа ва бошқа бир қатор архелогик ва тарихий ёдгорликларда қазишма ва илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

 

Мингтепа археологик ёдгорлиги Андижон вилоятининг шарқий қисми, яъни ҳозирда Марҳамат туманининг марказида жойлашган. Тарихчи ва археологик олимларнинг тадқиқот ва илмий хулосаларидан келиб чиқиб, ушбу харобалар қадим тарихий ёзма манбааларда қайд этилган Давон давлатининг маркази бўлган Эрши шаҳрининг харобаларидир. Шаҳар ички ва ташқи қисмларидан иборат бўлиб, тахминан 40 гектар майдонни эгаллайди. Бу ерда олиб борилган тадқиқотлар ва қазилмалар давомида топилган ноёб осори-атиқалар, ҳунармандчиликнинг турли соҳалари - кулолчилик, тоштарошлик, темирчиликка оид моддий ашёлар қарийб 2,5 - 3 минг йиллик тарихга эга эканлигини кўрсатади.

 

Олимларнинг хулосаларига кўра, шаҳар харобаси эрамиздан аввалги IV-III асрларида пайдо бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик шаҳар қолдиқлари ҳисобланади. Харобалардаги тошйўлак, бу ерда топилган иш қуроллари, ҳар хил ўлчамдаги хумлар, тош, сопол, суяк қолдиқлари, ҳатто бир томонида жангчи ва от, иккинчи томонида эса кийикка ўхшаш ҳайвон сурати туширилган сопол идишлар ушбу шаҳар ўз даврида юксак ривожланганлигини кўрсатади. Сопол идишлар юксак дид ва нафислик билан тайёрланган бўлиб, баъзиларига гул солинган. Яна бир топилмада эса жангчи ва афсонавий қуш сурати туширилган. Шаҳарни ўраб турувчи мудофаа деворлари яхши пишириб тайёрланган ғишт ва пахсалардан тикланган бўлиб минг йиллар ўтса ҳам ўзининг сифатини ва маҳобатини сақлаб қолганлиги кишини ҳайратга солади.

 

Шаҳарнинг ички қисми аҳолининг асосий яшаш жойи бўлган ва шаҳарга бўлган тез-тез ҳужумлар натижасида мудофаа деворлари янада мустаҳкамланган.

 

Илмий изланишлар, археологик топилмалардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Мингтепа шаҳар харобаси Ватанимиз тарихини ўрганишда муҳим ўрин тутувчи, хатто илк инсоният тарихидан сўзловчи қадимий ёдгорлик эканлиги маълум бўлади. Бу ердан топилган қимматли осори-атиқаларни асраб-авайлаш, келажак авлодга етказиш, қолаверса, улар ҳақида юртдошларимизга, айниқса, ёшларга кенг маълумотлар бериш, шу орқали уларнинг қалбида тарихимизга ҳурмат, Ватанга муҳаббат, улуғ аждодларимиздан фахрланиш туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида Марҳамат туманидаги "Турон" ўқув маркази томонидан очиқ ва ёпиқ "Мингтепа музейи " барпо этилди. Айни кунда мазкур музейда ноёб топилмалар тегишли тартибда сақланмоқда

 

Агар тарихий манбааларга эътибор қаратсак, Давон давлатининг пойтахти бўлган Эрши шаҳарга ўша даврдаги Хан (Хитой) давлати эрамиздан аввалги II-I асрларда икки марта хужум қилган. Манноп Эгамбердиевнинг "Сариқ аждар ҳамласи" китобида баён этилишича, ўша даврда жуда кўп давлатларни эгаллаган Хан подшолиги иккала юришда ҳам Давонга, айнан Эрши шаҳрига келиб мағлубиятга учраган. Хитойнинг 60 минг кишилик қўшинига қарши Эршининг 14 минг кишидан иборат қўшини 40 кунлик қамалга бардош бериб, ўз юртини босқинчилардан сақлаб қолган. Китобда, айниқса, Давон аёлларининг жасоратига алоҳида таъриф берилади.

 

Қамалнинг бешинчи куни Хитой саркардаси Ли Гуан-ли Эршини бир ҳамла билан олиш режасини тузади. Лекин бу режа иш бермай, жанг давонликлар ғалабаси билан тугайди. Шунда жиғибийрон бўлган Хитой саркардаси қўлга тушган асирларни сўроқ қилади. "Бугунги суворийлар ким эди?" деган саволига сотқин Сиртлонбек "аёллар" деб жавоб беради. Хитой саркардаси ҳайратдан ёқа ушлайди. Қўлга олинган отларнинг бири олиб келинганда, от устидаги қонга беланган камзул аёл кишиники эканлиги маълум бўлади.

 

Жангларда давонликларнинг ҳатто жасадлари ҳам ҳеч қачон жанг майдонида қолмаслигига гувоҳ бўлган Хан саркардаси бу юрт фуқароларини қандай енгиш мумкинлиги кўп ўйлайди. Хан элчиларининг: "Давонда ҳатто, эмизикли аёллар болаларини уйда қолдириб жангга кирадилар" деган хабарини эшитган саркарда бундай шижоати баланд халқни енгиш осон эмаслигини тушуниб етади.

 

Ушбу китобда юрти озодлиги учун жон фидо қилган ўғлонлари мурдаси устида турган оналар кўзларида ёш билан "Ўғлим, мен сендан, розиман!... Давон оналари ўғилларини ўз юртини, шу муқаддас тупроқни душманлардан сақлаш учун туғадилар" деб хитоб қилгани, турмуш ўртоқлари жанг майдонларида вафот этганларида ўлигини душманга қолдиришни ор билган аёллар эркакча кийиниб, уруш майдонига мардонавор кириб, жанг қилиб, эрларининг жасадларини олиб чиққанлиги ҳақида тасвирлар баён этилади. Бу битиклар Давон аёллари жасур, мард ва ватанпарвар бўлганликларини кўрсатади. Бугунги ёш авлод шубҳасиз, ана шундай авлодлари билан фахрланади.

 

Мухтасар қилиб айтганда, юртимизнинг қадим тарихини ўрганиш, аждодларимиз қолдирган бой тарихий меросни асраб-аввайлаш ва келажак авлодга етказиш биз - бугунги авлод вакилларининг муқаддас бурчидир. Ўтмиши ва келажаги буюк юрт фарзандлари эканлигимиз ҳамиша қалбларимизга ғурур бағишлайди.

 

Шаҳло ХУСАНОВА,

 

Марҳамат туманидаги "Турон" ўқув маркази мутахассиси, туман кенгаши депутати.

 

ШЎР СУВЛИ ВАННАДАН ФОЙДАЛАНИНГ

(Орастахона)

Тузли сувда ванна қабул қилиш кони фойдадир. У танадаги тери тўқималаридан ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди. Тузли ваннанинг яна бир ўзига хослиги шундан иборатки, у терини тозалайди ҳамда озиқлантиради. Бундан ташқари, оддий сувга қараганда, шўр сувли ванна қабул қилинаётганда, танага  икки баравар илиқлик киради. Бу эса моддалар алмашинувининг анчагина тезлаштиради.

Тузли ваннани тайёрлашда,  сувга 100-250 грамм туз қўшганингиз маъқул. Мунтазам равишда тузли ванна қабул қилиш терини таранглаштиради. Вужуддаги ортиқча суюқликни чиқариб юбориши натижасида танадаги шишлар йўқолади.

Тузли ванна қариган, бирданига озиб кетиш натижасида осилиб қолган бадан териларини ёшартиради. Теридаги жароҳатларни тез битишига, микробларнинг йўқолишига ёрдам беради.

Тузли ваннани қабул қилишда ваннага қайнаб,  бироз  совутилган 50 литр сув қуясиз. Юқорида айтилганидек, аввалида 100 гр. (кейинроқ туз миқдорини 500 граммгача кўпайтириш мумкин) тузни тўғридан-тўғри сувга эмас, балки оғзи маҳкам боғланадиган халтачага солиб, сув остида эритасиз.  10 дақиқа ванна қабул қилиб олганингиздан сўнг, албатта, оддий сувда ювиниш зарур.

 

Тайёрловчи: НИГОРА.

ЖЎЖА ГЎШТЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: 500 гр. пиширилган жўжа гўшти,  50 гр. тузланган бодринг, 130 гр. майонез, 20 гр. хантал.

Тайёрланиши: Пиширилган жўжа гўшти бўлакчаларга бўлинади. Тузланган бодрингни сомонсимон шаклда тўғрайсиз, сўнг устига хантал билан   майонезни қўшиб, таъбга кўра туз соласиз-да, ҳаммасини аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.

ГУЛИ тайёрлади.

КОТЛЕТ

(пазанда маслаҳати)

Керакли масаллиқлар: 700 гр. қўй гўшти, 200 гр. сариёғ, 1 бош саримсоқпиёз, ярим пиёла буғдой уни, 2 дона тухум, 200 гр. батон нони, 100 гр. ўсимлик мойи, 4 дона картошка, 300 гр. кўк нўхат, 1 донадан помидор ва бодринг, ярим боғ укроп, туз, мурч   таъбга кўра.

Тайёрланиши: Гўштни қийма ҳолатига келтирасиз. Қиймадан кичикроқ бўлакдан қилиб олиб, унга бир чой қошиғида сариёғ, мурч, туз, майдаланган саримсоқпиёздан қўшиб, аралаштирасиз. Кейин бодрингсимон кўринишда котлет тайёрлайсиз. Котлетларни аввал унга белаб, ийланган тухумга ботириб оласиз. Кейин майдаланган батон нонга булаб, доғланган ёғда тилларанг бўлгунча қовуриб оласиз. Сўнг уларни иссиқ духовкада етилгунча пиширасиз.

 

Сомонча шаклида тўғралиб қовурилган картошка, кўк нўхат, паррак қилиб тўғралган помидор, бодринглардан гарнир тайёрлайсиз. Ликопга 2 донадан котлет қўйиб, ёнига гарнир соласиз. Таом юзига мурч сепиб, дастурхонга тортасиз.

ШЎР СУВЛИ ВАННАДАН ФОЙДАЛАНИНГ

(Орастахона)

Тузли сувда ванна қабул қилиш кони фойдадир. У танадаги тери тўқималаридан ортиқча суюқликни чиқариб ташлайди. Тузли ваннанинг яна бир ўзига хослиги шундан иборатки, у терини тозалайди ҳамда озиқлантиради. Бундан ташқари, оддий сувга қараганда, шўр сувли ванна қабул қилинаётганда, танага  икки баравар илиқлик киради. Бу эса моддалар алмашинувининг анчагина тезлаштиради.

Тузли ваннани тайёрлашда,  сувга 100-250 грамм туз қўшганингиз маъқул. Мунтазам равишда тузли ванна қабул қилиш терини таранглаштиради. Вужуддаги ортиқча суюқликни чиқариб юбориши натижасида танадаги шишлар йўқолади.

Тузли ванна қариган, бирданига озиб кетиш натижасида осилиб қолган бадан териларини ёшартиради. Теридаги жароҳатларни тез битишига, микробларнинг йўқолишига ёрдам беради.

Тузли ваннани қабул қилишда ваннага қайнаб,  бироз  совутилган 50 литр сув қуясиз. Юқорида айтилганидек, аввалида 100 гр. (кейинроқ туз миқдорини 500 граммгача кўпайтириш мумкин) тузни тўғридан-тўғри сувга эмас, балки оғзи маҳкам боғланадиган халтачага солиб, сув остида эритасиз.  10 дақиқа ванна қабул қилиб олганингиздан сўнг, албатта, оддий сувда ювиниш зарур.

 

Тайёрловчи: НИГОРА.

ЖЎЖА ГЎШТЛИ САЛАТ

Керакли масаллиқлар: 500 гр. пиширилган жўжа гўшти,  50 гр. тузланган бодринг, 130 гр. майонез, 20 гр. хантал.

Тайёрланиши: Пиширилган жўжа гўшти бўлакчаларга бўлинади. Тузланган бодрингни сомонсимон шаклда тўғрайсиз, сўнг устига хантал билан   майонезни қўшиб, таъбга кўра туз соласиз-да, ҳаммасини аралаштирасиз.

Тайёр бўлган салатни ликопларга солиб, дастурхонга тортасиз.

 

ГУЛИ тайёрлади.

КОТЛЕТ

(пазанда маслаҳати)

Керакли масаллиқлар: 700 гр. қўй гўшти, 200 гр. сариёғ, 1 бош саримсоқпиёз, ярим пиёла буғдой уни, 2 дона тухум, 200 гр. батон нони, 100 гр. ўсимлик мойи, 4 дона картошка, 300 гр. кўк нўхат, 1 донадан помидор ва бодринг, ярим боғ укроп, туз, мурч   таъбга кўра.

Тайёрланиши: Гўштни қийма ҳолатига келтирасиз. Қиймадан кичикроқ бўлакдан қилиб олиб, унга бир чой қошиғида сариёғ, мурч, туз, майдаланган саримсоқпиёздан қўшиб, аралаштирасиз. Кейин бодрингсимон кўринишда котлет тайёрлайсиз. Котлетларни аввал унга белаб, ийланган тухумга ботириб оласиз. Кейин майдаланган батон нонга булаб, доғланган ёғда тилларанг бўлгунча қовуриб оласиз. Сўнг уларни иссиқ духовкада етилгунча пиширасиз.

 

Сомонча шаклида тўғралиб қовурилган картошка, кўк нўхат, паррак қилиб тўғралган помидор, бодринглардан гарнир тайёрлайсиз. Ликопга 2 донадан котлет қўйиб, ёнига гарнир соласиз. Таом юзига мурч сепиб, дастурхонга тортасиз.

ДИЛ ОFРИFИ

(39- сон, 2016 й. ҲИКОЯ)

Шарофат холанинг дили хаста. Унга на дори-дармон кор қилади, на ширин сўз. Кўз қорачиғидай асраб катта қилиган ўғли Камолиддинга босаётган қадами қалтислигини тушунтиролмай ҳалак. Онага аён бўлган бу хатарли йўл эса сира тинчлик бермайди...

...Отаси қазо қилганда Камолиддин эндигина иккинчи синфда ўқирди. Шу бола ўксимасин дея она бошқа турмуш қилмади. Турмуш қурмаганидан пушаймон ҳам бўлмади. Бутун қувончи, бахти-иқболини мана шу ёлғизгина ўғлида кўрди. Тўғри, отасиз қийин бўлди. Лекин баҳорда пилла қурти боқиб, ёз ва кузда пахта даласида ишлаб рўзғорини тебратди. Бахтига ўғли мўмин-қобил, меҳнаткаш чиқди. Мактабни битирди. "Мени деб қийналиб кетдингиз, онажон. Энди дам олинг, мен ишлайман, кейин сиртдан ўқийман", деганида, онаизор кўнмади.

Камолиддин қишлоқ хўжалиги институтида ўқиди. Беш йил ҳам кўз очиб юмгунча ўтиб кетди. Шарофат хола энди ўғлини уйлантириш тараддудига тушди. Камолиддиннинг кўнглига қаради. Севган қизи Малоҳатни олиб берди. Қўл-оёғи чаққон келинидан кўнгли тўлди. Набиралари уйини тўлдирди. Камолиддин ҳам ширкат хўжалигида агроном бўлиб ишлай бошлади. Ўзини ўнглаб олди. Икки йилда отасидан қолган томни янгилади, ҳовлининг деворларини тузатди. Лекин келини тушмагур ҳар хил бўлмағур гаплар билан эрига хархаша қила бошлади. "Ўқимаган бўлса ҳам Мурод ўртоғингиз данғиллама участка солди. Машина олди, болалари қўғирчоқдек кийинишади, хотинининг бармоқлари ёқут кўзли узукка, оғзи тилла тишга тўла. Сиз-чи? Номи улуғ, супраси қуруқ", деб заҳрини сочишни қўймади. Бир-икки аразлаб кетиб, Камолиддиннинг бошини эгди. Маҳалла кексалари ўртага тушиб, қудаларига тушунтирди. Келиннинг отаси бамаъни, кўпни кўрган одам. Ҳар қалай, қизига насиҳат қилиб, борига қаноат қилишни тайинлади. Лекин онаси қизига ён босадиган, зебу зийнатга ўчроқ эди.

Нима бўлдию, Камолиддин ҳам хотинининг хархашаси, ҳам маҳалла-кўйда "қурумсоқ" деган таъналарни кўтариб юришга ор қилдими, ишини ўзгартирди. Агрономлик қайдаю омбор мудирлиги қайда. Аввалига Шарофат хола индамай юрди. Ярим йил ўтмай, келинининг юриш-туриши ўзгарди. Хали магазинга югурган, хали чеварга чопган. Бармоқларидаги тилла узуклар қўшалоқ бўлди. Унча-мунчани писанд қилмайдиган одат чиқарди.

Шарофат хола ўғлининг айрим ҳаракатларини кўриб, "Наҳотки, шу менинг ўғлим Камолиддиним - ўша бор-йўғимга қаноатли, камсуқум ўғлим бўлса?" деб ўйланарди. Кўз олдида шунчалар тез ўзгараётганига ишонгиси келмасди. Юраги ниманидир сезгандай безовта бўла бошлади. Ҳовли-жойи эса бутунлай янгиланиб кетди. Уй анжомлари ўзгарди, ташқари дарвоза янгиланди. Ҳовлининг кун чиқар томонига иморат солдирди. Шарофат хола ортиқ чидолмади. "Шунча пулни қаёқдан оляпсан, болам?" дея ёнига ўтқизиб, ўғлини инсофга чақирди.

- Ие, терговчи ўз уйимизда экан-ку, мен бўлсам бошқалардан ҳадиксираб юрибман, - деди Камолиддин онасидан тап тортмай.

Онаизорнинг хўрлиги келди. Кўзларида ёш қалқиди. "Сени ҳалол меҳнатим билан улғайтирдим. Нонингни бутун қилдим, шунақа харом-хариш йўллар билан бойимоқчи бўлсанг, уйингдан чиқиб кетаман", дея қўрқитиб ҳам кўрди.

-      Нима мен ўғирлик қиляпманми? Ҳамма қатори улушимни оляпман, - пинагини бузмади ўғил.

Шундан кейин ҳам Шарофат хола икки-уч марта панд-насиҳат қилди. Афсуски, кечиккан экан. Онаизорга қараганда чўнтагини тўлдираётган пуллар, кўзини парда бўлиб тўсаётган бойлик, уйдаги ярқироқ буюмлар унга азизроқ кўринаётган экан. Буни фаҳмламабди.

-      Шукр қилиб яшамайсизми? - дея силтаб гапиришлари онага оғир ботди. Бошини олиб чиқиб кетай деса, халқнинг гапидан номус қилди.

Кейинги пайтда кўзбўямачилик, порахўрликлар орқасидан кўпчилик ишдан кетаётгани, қинғир ишнинг қийиғи топилиб, қўлга тушаётгани онани ҳам хавотирга солди. Худди ўғли Камолиддин ҳам ўшаларга ўхшаб қўлга тушиб қолаётгандек туюлаверди.

Шарофат хола аниқ билади. Ўғли нопок йўлга кирди. Бинойидек касбини қилмай, ўзини кимларнингдир олдида мутега айлантирди. Шу тинчлик бермади. Нима қилсин ёлғиз ўғли... Унга бирор кор-ҳол бўлса, қандай чидайди?

Шарофат холанинг дили хасталиги шундан. Камолиддингина сезмаяпти. Хали ҳам кеч эмас. Онаизорнинг илтижоли нигоҳи зора ўғлини бу хатарли йўлдан қайтарса...

 

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.