+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

ВАТАН ҲИМОЯСИ ШАРАФЛИ БУРЧ,

- дейди кичик сержант Нилуфар Нурмаматова.

Нилуфарда ҳарбийликка қизиқиш болалик чоғларидаёқ уйғонган. Мактабга илк қадам қўйганида ҳам, мактабни битириш чоғида ҳам ҳарбий хизматчи бўлиш ҳақидаги орзуси уни тарк этмади. Каттақўрғон тиббиёт коллежини битиргач, Самарқанд ҳарбий госпиталида иш бошлади. Ўз касбига бўлган меҳри, ишга масъулият билан ёндошиши раҳбарларининг эътиборига тушди. Шундан буён у республикамизнинг турли вилоятларидаги ҳарбий қисмларда санитар-йўриқчи сифатида ишлаб келади.

- Ҳарбийлик соҳасида фаолият юритаётганимга 16 йил бўлди, - дейди Нилуфар Нурмаматова. - Бу соҳани танлаганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Негаки, Ўзбекистон қуролли кучларига, Ватанимга хизмат қилишдан фахр ҳиссини туяман,

Баъзан кўча-кўйда, жамоат транспортига чиққанимда қиз-жувонларнинг ҳарбий либосимга ҳавас билан қараётганини сезаман. Айримлари "Вой опа, менам ҳарбий бўлишга жуда қизиқардим, ҳарбий бўлиш учун нима қилиш керак?" қабилидаги саволлар билан мурожаат қилишади. Шунда мен: "Аввало, ўз олдингизга аниқ мақсад қўйинг. Унга етишиш учун астойдил интилинг,  интилсангиз, албатта мақсадга эришасиз" дейман. Биласизми, халқимизда қиз боланинг   ҳарбий бўлишини кўпчилик истамайди. Менда эса худога шукр, бунақа бўлмаган. Оила аъзоларимнинг ярми шифокор бўлса, ярми ҳарбий эди. Шу сабаб ҳарбийликни танлашимда ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган.

Айни дамда Нилуфар Нурмаматова Андижон шаҳридаги ҳарбий қисмда санитар-йўриқчи вазифасида фаолият олиб бормоқда. Андижонга келганида унинг 2 нафар фарзанди бор эди. Бу ерда яна бир ўғилли бўлиш бахти насиб этди. Яқиндагина туғруқ таътилидан қайтган Нилуфарга касбдошлари ҳам иш, ҳам оилани баравар олиб кетишида кўмакдош бўлишмоқда.

- Эр-хотин бир соҳада меҳнат қилса, улар бир-бирларини яхши тушунади, - дейди Нилуфар. - Баъзан ишдан чарчаб келаман, кайфиятим бузилган вазиятлар ҳам бўлади. Шундай пайтда турмуш ўртоғим мени тушунади, нохуш вазиятдан чиқишимга ёрдам беради, унинг кўмагини дилдан ҳис этаман. У киши ҳам ҳарбий хизматчи бўлган, ҳозир истеъфода. Касбимизнинг ўзига хос жиҳатлари барибир ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида акс этади. Бизнинг қарашларимиз, тарбиямиз, ҳатто оиламизда шаклланган муҳит ҳам ҳарбийча.

Нилуфар Нурмаматованинг Андижонда хизмат қилаётганига ҳам 5 йил бўлди. У шу вақт мобайнида касбдошлари ҳурматини, командирлар ишончини қозониб улгурди. Нилуфар ўзига топширилган ҳар қандай вазифани сидқидилдан адо этади, турли тадбирлар, жамоат ишларида фаоллик кўрсатади. Ўтган йили Ватан ҳимоячилари куни арафасида бўлиб ўтган "Ҳарбий спортчи оила" эстафетасида оила аъзолари билан қатнашиб, фахрли 2-ўринни эгаллашга муваффақ бўлди.

- Ватан ҳимояси мен учун шарафли бурч, умуман, Ватан ҳимоячиси бўлиш нафақат эркаклар балки аёллар учун ҳам муқаддас бурч бўлмоғи керак, - дейди ҳарбий аёл. - Чунки опа-сингилларимиз ўзларининг оқила ва донолиги, фидойилиги билан армиямиз салоҳиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўша олади. Умуман олганда, аёл киши бор жойда барибир файз-барака, саранжом-саришталик, гўзаллик бўлади.

Ватан ҳимояси - муқаддас бурч. Бу бурч йўлида сидқидилдан хизмат қилаётган мард, жасур юртдошларимиз билан ҳамиша фахрланамиз. Улар сафида Нилуфар каби шижоатли, мард аёлларнинг борлиги эса янада фахрлидир.

Юртимиз сарҳадлари, тинчлиги ҳимоячилари Ўзбекистон Қуролли Кучлари аскар ва зобитларини, уларнинг сафида фидоийлик намуналарини кўрсатиб хизмат қилаётган ҳарбий опа-сингилларимизни Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз. Уларга тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик, оилавий бахт тилаб қоламиз.

 

Муаззам ИБРОҲИМОВА

ЭЙ, ВАТАНИМ ҲИМОЯЧИСИ

Сизлар билан бугун уйим тинч,

Тушларим тинч, қўшиқ-куйим тинч.

Ҳатто ҳаёл ширин, ўйим тинч,

Она халқим ботир ўғлони,

Эй, Ватаним ҳимоячиси.

 

Сарҳадларда ҳамиша сергак,

Енгилмас куч, енгилмас юрак.

Элу юртим корига тиргак,

Сиз юрт тинчлигин посбони,

Эй, Ватаним ҳимоячиси.

 

Амир Темур қони бор сизда,

Ватан меҳри яшар қалбингизда,

Ўтлар чақнар қадамингизда,

Сиз мард йигитларнинг сарбони,

Эй, Ватаним ҳимоячиси.

 

 

Марварид АҲМЕДОВА, Пахтаобод тумани.

ОНАЛАРНИНГ АСКАР ФАРЗАНДЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТИ

Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида З. М. Бобур номли вилоят театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Андижон ва Бухоро вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг оналари иштирокида ўтказилган видеомулоқот уларнинг ҳаётларидаги унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Фарзандлари Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир аскар оналарининг фарзандлари билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.

Олис Бухорода ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан бевосита мулоқот қилиш аскар оналарига чексиз қувонч ва ўзгача сурур бағишлади, кўнглига хотиржамлик, ёруғлик бахш этди. Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида дилбандлари билан бевосита суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Ўғлим Файзулло Авазхонов болалигидан ҳарбий бўлишни жуда-жуда истар эди, - дейди Олтинкўл тумани Маслахат қишлоғида яшовчи Одинахон Мўйдинова. - Ниятлари амалга ошиб, бугун ўз йигитлик бурчини Бухоро вилоятида адо этмоқда. Видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Ватан корига камар-баста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим қувончга тўлди.

Мен мана шундай мулоқотни ташкил этишга, фарзандларимиз билан дийдорлашишга имкон яратиб берган тадбир ташкилотчиларига барча андижонлик аскарлар оналари номидан  миннатдорчилик билдираман.

Ҳарбийларга юксак эҳтиром кўрсатилган мазкур тадбир аскарлар ва уларнинг оналарида унутилмас таассуротлар қолдирди. Қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида тинч-осойишта ҳаётга шукроналик,  ҳарбий бурчга ҳурмат ва садоқат, шунингдек, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда аскар оналарига вилоят ҳокимлигининг совға-саломлари улашилди, бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

* * *

Бу каби видеомулоқотлар Сурхондарё ва  Жиззах вилоятлари билан ҳам ўтказилди.

 

Нигора ЎРМОНЖОНОВА, жамоатчи мухбир.

АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Вилоятимизда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий қисм, меҳнат жамоалари ҳамда таълим муассасаларида қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири З.М.Бобур номли вилоят театрида бўлиб ўтди. "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган мазкур маданий-маърифий тадбир вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

 Республикамизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий горнизони аскар ва зобитлари, хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик ва кенг имкониятлар хусусида гапирдилар.

- Юрт ҳимоясига камарбаста, баркамол фарзандларни тарбиялаб, камолга етказган оналарга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак ярашади,  - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Бу каби тадбирлар шубҳасиз, аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч бағишлайди,

Қизиқарли ўтган тадбир оналар ва аскарлар учун ҳаётларидаги унутилмас онлардан бири бўлиб қолди. Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.

- Ўғлим Лазизбек ҳозирда Тошкент шаҳрида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди тадбир иштирокчиси, шаҳрихонлик Зиёда Турсуналиева. - Биз аскар оналарига кўрсатилаётган бугунгидай эҳтиромдан  бошимиз кўкка етди. Юрт аёлларини, оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Вилоят маданият бош-қармаси тасарруфидаги бадиий жамоалар, таниқли хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.

Ўтказилган тадбир иштирокчилар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз ва ҳарбий хизматчиларга бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлади.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ВАТАН - МАЙСА УСТИДА ТИТРОҚ

Ватан - менга бир сиқим тупроқ,

Балки озроқ, балки сал кўпроқ.

Уни асраб авайлаш керак,

Ватан - майса устида титроқ.

 

Ватан - менинг кўзимдаги ёш,

Тундаги ой, тонгдаги қуёш.

Сулувдир у сулувлари кўп,

Ватан - ўшал гўзал қалам қош.

 

Ватан - менинг нозик ҳисларим,

Ватан - менинг босган изларим.

Мен кетсамда қолади улар,

Ватан менинг ўғил - қизларим.

 

Ватан асли томирдаги қон,

Ватан жонга бағишлайди жон.

Қизғонаман бағримга босиб,

Ватан онам ёпган кулча нон.

 

 

Илҳом НАБИ

СКРИНИНГ МАРКАЗИ ЯНГИ БИНОДА ИШ БОШЛАДИ

Вилоят она ва бола скрининг маркази капитал таъмирланган янги бинода иш бошлади. 

Мамлакатимизда кейинги  йилларда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббиёт муассасалари учун мослаштирилган янги бинолар қуриш, уларни илғор ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, кенг кўламли ишлар натижасида тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва савияси юксалиб, фуқароларга қатор қулайликлар яратилмоқда.

Капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш учун қарийб 680 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий қиёфа касб этган ва барча шароитлар яратилган марказда оналардаги туғруқ олди ва чақалоқларда бўлиши мумкин бўлган ирсий хасталикларни эрта аниқлаш, самарали даволаш, бехатар оналикни таъминлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида аҳолига катта қулайликлар яратилди.

"Соғлом она ва бола" Давлат дастурига асосан вилоят она ва бола скрининг маркази кўп функцияли ультра товуш текшируви аппарати билан таъминланган.

Марказ очилишида вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

 

Барно ҲАЙДАРОВА

ИННОВАЦИОН ЛОЙИҲАЛАР ТАҚДИМОТИ

Андижон машинасозлик институтида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Ихтирочи аёллари уюшмаси томонидан ўтказилаётган "Ўзбекистон аёлларининг 100 энг яхши инновацион лойиҳаси" I республика танловининг вилоят босқичида сараланган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.

- Инновацион лойиҳа ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этиш, уларнинг ижодкорларини рағбатлантириш, қўллаб-қувватлаш, илмий-тадқиқот ишлари олиб боришларига кўмаклашиш мақсадида ўтказилаётган танлов доирасидаги тақдимотда 106 инновацион ғоя, лойиҳа ва ишланмалар намойиш этилди, - дейди вилоят Ихтирочи аёллари уюшмаси раиси Махфузахон Юсупова.

Ёш олималар, докторант, ўқитувчи, иқтидорли талаба ва ўқувчи қизлар, ихтирочи, муҳандис, конструктор, дастурчи, рационализатор, мутахассис, тадбиркор хотин-қизлар томонидан тақдим этилган ишлар кўпчиликда катта таассурот қолдирди. Айниқса, Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг қишлоқ хўжалик иқтисодиёти кафедраси катта ўқитувчиси Барнохон Раҳмонованинг "Балиқни қайта ишлаш ва консервалаш", институтнинг Мева-сабзавотчилик ва маҳсулотларни қайта ишлаш технологияси кафедраси ассиссенти Хавасхон Йўлдошеванинг  "Фарғона водийси шароитида зайтун етиштириш агротехникаси" лойиҳалари, Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқитувчилари Башоратхон Низомова ҳамда Нозима Қорабоева томонидан таклиф этилган "Таълим жараёнида илғор технологиялардан фойдаланиш орқали ўқувчиларнинг билимини ошириш, фанларни осон ўзлаштириш усуллари" ишланмаси кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди.

Якунда Экспертлар кенгаши томонидан энг яхши деб топилган қатор лойиҳалар танловнинг республика босқичига тавсия этилди.

Муроджон ТЎХТАНАЗАРОВ

 

 

ДИЛ НОМАЛАРИ

фарзандларимиз раҲмат келтирсин

Манзура РАИМОВА, Избоскан тумани халқ таълими бўлими шўъба раҳбари.

 Олим ва мутафаккир Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот. ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир", дея тарбия масаласи нақадар муҳим эканлигини таъкидлаган. Шу маънода ёшлар тарбияси  айнан бугун ҳам жамиятимиз олдидаги ўта долзарб вазифалардан биридир. Бугунги кун ёшларининг юксак маънавиятли бўлиши, дўстни душмандан ажрата олиши, миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида камол топиши муҳимдир. Ана шундан келиб чиқиб, ту-манимиздаги умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

2017 йилда бу борадаги ишларимиз режа асосида ташкил этилди. Жумладан, мактабларда, мактаблараро ўтказилган турли тадбирлар, учрашувлар орқа-ли маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун тўгараклар фаолиятини жонлантирдик. Ўқувчиларни турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, ахлоқ-одобли камол топишлари, шунингдек, «оила-маҳалла-мактаб» ҳамкорлигини  мустаҳкамлаш борасида зарур ишлар олиб борилди. 

Янги - 2018 йилда ҳам ана шу йўналишдаги ишларни изчил давом эттирамиз. Бу йўлда педагоглар, ота-оналар янада ҳамжиҳат бўлиб, иш олиб боришларини, азиз фарзандларимизнинг ота-онасига, устозларига раҳмат келтирадиган инсонлар бўлиб тарбиялашда собитқадам бўлишларини, юзлари ёруғ бўлишини тилайман! 

 

Хонадонларимиз файзга тўлсин

Ҳамидахон АРАББОЕВА,  Олтинкўл тумани бош отинойиси.

Туман бош отинойиси сифатида фаолият бошлаганимга бу йил 5 йил тўлди. Ўтган йиллар ичида биз отинойилар бугун кечагидан, эртага бугунгидан фаолроқ бўлиши, жамият ҳаётининг олдинги сафларида туриши зарурлигини англадим.

Туманимиздаги 56 маҳаллада истиқомат қилаётган 162 минг нафардан зиёд аҳолининг 82 минг нафардан ортиғи хотин-қизлардир. Жорий йилда туманимизда  ёшлар тарбияси, тўй ва турли маросимларни ихчам, камчиқим ўтказиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар олиб борилди. Айниқса, оилавий ажримлар кескин камайди. Хотин-қизларимизнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари, оилалардаги соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни  барқарорлаштириш борасидаги тарғибот ишларимиз самарадорлиги ортди. Айниқса, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мунтазам ўтказиб келинаётган амалий семинарлар ижобий натижалар бермоқда.

Янги йилда ҳар бир маҳалла ва оилада тинч-осойишталик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни одоб-ахлоқли қилиб камол топтиришга қаратилган ишларимиз  кўлами янада кенгаяди.

Илоҳим, янги йилда юртимиз бундан-да обод бўлиб,   дастурхонларимиз қут-баракага, хонадонларимиз файзга тўлсин.

 

 

Ҳунар инсонни улуFлайди

Халчашхон САРИБОЕВА, Қорасув шаҳри, ҳунарманд, "Дўстлик" ордени соҳибаси.

Ҳунарли инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Бунга ҳаётим давомида жуда кўп бор амин бўлганман. Албатта, бирор ҳунарни қунт билан ўрганиш, ўз ишининг моҳири даражасига эришиш осон эмас. Бироқ астойдил ҳаракат қилинса, киши ҳамма нарсага эришиши мумкин.

 Ҳозирда ўзим яшаётган "Равнақ" маҳалласида якка тадбиркор сифатида чеварлик билан шуғулланиб келаман. Қизларим, келиним билан эркаклар костюм-шими, иш кийимлари, умуман, буюртма бўйича турли либослар тикиб, мижозларга етказиб берамиз. Турмуш ўртоғим билан уч қиз, бир ўғилни тарбиялаб вояга етказдик, 20 нафар набирамиз бор.Ёшим олтмишга етган бўлса-да, бу ишни ташлаганим йўқ. Чунки ҳунаримни имкон қадар кўпроқ ёшларга ўргатсам дейман. Ҳунарим ортидан кам бўлмадим, оиламда, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топдим. Тикилаётган либосларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратамиз, шу боис ҳам мижозларимиз жуда кўп. Очиғи, касбимдан жуда фахрланаман. Энг муҳими, одамларга нафим тегаётганлиги, шогирдларим мустақил иш бошлаб, ўз оилаларига даромад келтираётганлигини кўриб, ҳунарли инсон асло кам бўлмаслигини ҳис этаман.

Кириб келган янги йил барчамиз учун файзли бўлсин. Ҳунар ўрганиш истагидаги қизларимиз янада кўпайсин, чунки ўрганган ҳунарлари келгуси ҳаётларида албатта асқотади, қолаверса, ҳунари орқали эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топади. Янги йил барчамизга омад ва бахт олиб келсин.

 

 

АЁЛГА ҚАСИДА ЁҲУД МУБОРАК ИШҚ ҚЎШИFИ

Эй, менинг азизим - аёл, кел сен ҳақингда дил сўзларимни баён айлай. Балки тўғридир, балки кимларгадир ёқмас, лекин шу сўзларни ёздим, кўнглимда борини ёздим, ўйлаб ёздим, йиғлаб ёздим, куйиб ёздим, дард билан оловни кечиб ёздим.

Аёл... бу сўзнинг замирида  қанча буюк маъно бор, менимча уни йиллар давомида ёзиб ҳам адо қилиб бўлмайди. Аёл... бу дунё  бўстонидаги ҳеч тугамайдиган, доимо энг муаттар ҳидларни таратиб турувчи номи йўқ, тенги йўқ, ҳеч қачон сўлимайдиган ниҳоятда гўзал гул.

Инсоният бор эканки, бу гул кундан кунга янада гўзаллашиб, янада бокиралашиб, ифорланиб бораверади. Ушбу гул шунчалик нафис, жилвадор, кўзни қувонтиради. Муаттар ҳидлари оламни маст қилади. Жамики эркак зоти ушбу нозик ҳидлардан бир умрга маст бўлади, ақлу-ҳушидан бегона бўлади. Ўша гўзалнинг исмини эшитганда бутун вужудига ўт кетади, танасига титроқ киради. Дунёдаги қилиб бўлмас, иложсиз, ниҳоятда оғир мушкулларни ечишга ўзида куч ва идрок топади.

Аёл - ўз ҳуснини осмонни ёритиб турган юлдузлардан олган, унинг қўллари севги ҳароратидан ёнганда тун кечалар эмас, балки, қалблар, зим-зиё бўлиб ғам-андуҳда ёниб турган диллар ёришади, унинг нурлари порлаганда табиатнинг энг буюк хилқати, Инсон кўнгли ёришади, севилган диллар Қуёшдан нур олгандай чарақлаб кетади.

Аёл - табиатнинг ягона  гавҳари!

Аёл - Қуёшнинг кичик бир бўлаги!

Қуёш кўчиб ерга тушганда севилган кўнгилларга бахт улашади, нур улашади. Бу нурдан кўнгиллар гуллайди, барг ёзади, илдиз отади. Чунки, Қуёш ҳаммага керак, токи унинг нурлари борлиққа жон ато қилади, умид беради. Қуёшсиз сарғайиб ётган нимжон баргларга, нимжон, беумид туйғуларга ҳаёт бахш этади. Дилларни осмон қадар юксакларга олиб чиқади.

Аёл бор экан, ундан она сути эмган фарзандлари ҳаётни давом эттиради.

Қуёш бор, табиат яшайди, чунки у ўз нурлари билан бутун борлиққа жон ато этади. Қуёш бўлмаса сув, ҳаво, ўсимлик, ҳайвонот ва табиатдаги барча тирик организмлар яшаши учун лозим бўлган шароит пайдо бўлади.

Аёл бор экан, фарзандлар туғилади, ҳаётга маъно беради. Ҳаёт давом этади. Ҳаёт давом этар экан, севги, муҳаббат яшайверади.

Кўнгиллар аёл туфайли шодликка тўлади, бахтдан бош айланади, кўзлардан уйқу қочади. Илиқ ҳислар, қувончлар шуур олиб киради.

Аёлни севганда тошли-тиканли йўллар, гулу биёбонлар сезилмайди. Унинг севгиси туфайлигина кўнглингда ҳижрон азобидан сўнг лолалар, бойчечаклар очилаверади. Қор босиб ётган йўлларни ва ғам-алам босган дилларни гуллар билан эритиб, шодлик ва бахт кириб келаверади.

Аёл - сенинг таърифингни дунёнинг энг қалами ўткир шоири ёзувчилари, нотиқлари-ю ваъзхонлари бир умр куйлаб келадилар. Аммо улар сенинг таърифингни қилча бўлса ҳам ўхшата олмадилар.

Сен - шунчалар бокирасан, шунчалар улуғсанки, сени таърифлаб бўлмайди. Таърифинг-ни адо қилиш ҳам мушкулдир...

Аёл зоти бор экан, унинг таърифи ортиб боради.

Ҳар бир аёлнинг таърифи ҳақида бутун умрга етадиган  достон ёзиш мумкин.

Фақат ана шу достонни ёзадиган мард борми, дунёда?! Аёл - бу қизинг, фарзандинг, дили жонинг, орзуларингнинг гултожидир.

Дилингдаги барча туйғуларингнинг эркаси, сенинг дилбандинг, кўнглингни эритган қувонч ва севинчга тўлдира олган севинчингдир. Митти қўллари билан бўйнингдан қучоқлаганда сен шу кичик жон учун унинг барча айтганларини бажаришга тайёрсан.

Қош, кўзлари пирпираб турган шу ширин қизи учун оталар қанча ишларга қодир. Чунки ширин қизининг қўлчалари юзлари ва қошу-кўзларини силаб сийпалаганда, отанинг бахтдан юзлари балқиб кетади. Қувончдан юраклари ҳапқириб дунё умидга тўлади.

Ишдан келган отасига жажжи қўлчаларини ёзиб югуриб пешвоз чиққанида ота дунёдаги энг бахтли инсонга айланади. Қизинг эркаланиб тиззаларингга чиқиб ачомлаганда, оталик бахтини берган Худога шукроналар айтасан. Сенинг кўнглингга нур олиб келган шу фарзанд борлиги учун Яратганга яна миннатдорчилик билдирасан.  

Аёл, она, қиз, келин, сингил - буларнинг бари ҳали инсон томонидан етарлича таърифга эга эмас.

Табиатнинг кучи, қудрати бўлган эркак сенинг учун ҳамма нарсага тайёр. Бир оғиз сўзингга, бир табассумингга у дунёни остин-устун қилади.

Аёл - сен Қуёшсан, жумла-ю оламга нур берасан!

Аёл - сенинг борлигинг учун бу олам мунаввар!

Сени энг буюк сўз тузувчилар минглаб йиллар давомида тупроққа тенглаштириб келдилар.

Тупроқ каби хокисор, деб таъриф айладилар...

Аёл - кел, сендай улуғни, сендай муҳтарамани Қуёшга тенглаштирай.

Сен борлиқ табиатга жон ато этувчи Қуёшнинг бир бўлагисан!

Аёл - Сен мен учун кичик Қуёшсан. Сен ҳамма учун азизсан, улуғсан, мўътабарсан!

Дунёни абадийлик сари етаклагувчи, гўзаллаштирувчи кўзларингда кулгу билан яхшиликларга ундайсан - Аёл.

Жабрдийдасан - Аёл.

Сенга севаман деб айтадилар, сен бу бахтдан тўлғаниб кўзларинг нурга тўлади, севгидан энтикиб гўзаллашасан ва бутун борлиғингни унинг ихтиёрига топширасан. Бир оғиз сўзига илҳақ бўлиб, тонгларни бедор оттирасан, кўзларинг муштоқ бўлиб йўл кутасан. Сен интилиб кутаётган кишинг ярим соат кечикса, жону жаҳонанг қоронғу бўлади. Тинчмикан, омонмикан, нима бўлди экан деган қатор саволларга, ечими йўқ жумбоқларга жавоб топмайсан.

Аёл, сени Худойим нега бунчалар содда, беғубор қилиб яратди экан?.. Нафислигинг, поклигинг гулга ўхшайди. Гулнинг теварагида қанча капалаклар, асаларилар парвона бўлишади.

Сен кўнгли тоза, мунисим, ким капалак?, ким гул ошиғи ҳақиқий булбул?, билолмай жонсараксан. Сохта ва чин ошиқларни ажрата олмайсан.

Ким сенга кўпроқ хушомадлар қилса, уни чин ошиқ деб билгайсан ва ўзингни унинг қўлига топширасан. Албатта, маълум муддатга - жуда қисқа муддат сен содда-ю беғуборим бахт осмонида чарх урасан.

Ўзингни дунёнинг энг гўзал маликаси, деб билгайсан, шодликлардан бошинг айланади. Кўзларинг қувончдан порлайди, севинчингни, ўзингни севикли эканингни оламга жар солиб айтгинг келади. Жумлаи оламнинг бахти сенда эканлигини ҳаммага такрор ва такрор айтгинг келади.

 

Буғдой уруғларин авайлаб,

Сочиб қўяй жавзо қушига.

Жизиллаган офтобрўяда,

Киргим келар ёрнинг тушига.

 

Телба умид азоб тиғида,

Дайдиб юрар келмас ҳушига.

Бир-бир босиб ишқнинг чўғида,

Киргум келар унинг тушига.

 

Юракларга сиғмаган эй ишқ!

 Парво қилма кўзим ёшига.

Осмон эдим, тупроқлар бўлдим,

Ярим кеча кирай тушига.

 

Ажриқдирман оёқ остида,

Ишқ дея кўтарсин бошига.

Оромин ўғирлаб ўша ўжарнинг,

 Билдирмасдан кирай тушига. 

 

 

дилором норматова

ҚАТРАЛАР

Меҳр

Дунёда энг арзон нарса нима биласизми? Инсон нима учун ана шу нарсага ҳамиша эҳтиёж сезади. У нима ўзи, бойликми, мол-дунёми, обрў-эътиборми? Билсангиз, улардан-да кучли, улардан-да қимматбаҳо нарса бор.

Бир оғиз ширин сўз билан қўшнингиздан ҳол-аҳвол сўранг, кўнгли тоғдай кўтарилади, икки дона иссиққина нон олиб бериб ота-онангизнинг ҳолидан хабар олинг, дуо оласиз, уларнинг кўзларида қувонч ва меҳрни кўрасиз. 

Фарзандларингиз хато қилса, уларга яхши гапириб хатоларини тушунтиринг, уларнинг меҳрини қозонасиз.

Зеро, инсон учун энг зарур  нарса меҳр эканлигини унутманг, бир чимдимгина меҳрингизни ҳеч кимдан дариғ тутманг.

Умр -оқар сув

Инсон умрини оқар дарёга қиёслаш мумкин, тўлиб тошиб оқаётган сувларнинг шиддати суронли йилларни эслатади. Гоҳида тиниқ,  гоҳо эса лойқа аралаш оқаётган сувлар инсонларни гоҳ шодон, гоҳида ғамгин кунларига ўхшайди. Бир маромда оқаётган зилол сув, гоҳида тошу қояларга урилиб, атрофга ўз зарраларини зарб билан сочиб, ғазаб билан оқадики, тўғри йўлдан илдам кетаётган инсон ҳаёт сўқмоқларида қоқилиб, атрофдагиларга заҳрини сочаётгандай гўё.

Гоҳ қуриб қолади ҳиссиз одамдай, гоҳ тўлиб тошади қирғоқларидан- молу-давлатини кўкка сочган хотамтой каби, гоҳида қуёшнинг нурида ял-ял товланиб, жилваланиб оқади, худди бевафо дунёнинг ташвишларидан бехабар, беғубор гўдак сингари. 

Пишқириб, зўриқиб оқаётган пайтда шундай даҳшатли тусга кирадики, бутун дунёни остин-устун қилмоқчи бўлган аламзада одамдек гўё, бир зумда домига тортар борлиқни - душманнинг устига бостириб келаётган лашкар мисоли.

Ирмоқлар - гўёки ака-сингиллар, манзиллари эса - дарё. Дарё - ўз фарзандларига қучоғини очган меҳрибон она!

Истар эдим, инсон зотининг зилол сувдай пок бўлса қалби, умрлари эса дарёдай узун,  меҳрлари чексиз денгиз сингари.

Инсон умри - оқар сув гўё.

 

 

Назира ДАДАБОЕВА