+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

11 Янв 2018

ОНАЛАРНИНГ АСКАР ФАРЗАНДЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТИ

Ҳарбий Ватанпарварлик ойлиги доирасида З. М. Бобур номли вилоят театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳокимликлари ҳамкорлигида Андижон ва Бухоро вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар ва уларнинг оналари иштирокида ўтказилган видеомулоқот уларнинг ҳаётларидаги унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Фарзандлари Бухоро вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир аскар оналарининг фарзандлари билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.

Олис Бухорода ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан бевосита мулоқот қилиш аскар оналарига чексиз қувонч ва ўзгача сурур бағишлади, кўнглига хотиржамлик, ёруғлик бахш этди. Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида дилбандлари билан бевосита суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Ўғлим Файзулло Авазхонов болалигидан ҳарбий бўлишни жуда-жуда истар эди, - дейди Олтинкўл тумани Маслахат қишлоғида яшовчи Одинахон Мўйдинова. - Ниятлари амалга ошиб, бугун ўз йигитлик бурчини Бухоро вилоятида адо этмоқда. Видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Ватан корига камар-баста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим қувончга тўлди.

Мен мана шундай мулоқотни ташкил этишга, фарзандларимиз билан дийдорлашишга имкон яратиб берган тадбир ташкилотчиларига барча андижонлик аскарлар оналари номидан  миннатдорчилик билдираман.

Ҳарбийларга юксак эҳтиром кўрсатилган мазкур тадбир аскарлар ва уларнинг оналарида унутилмас таассуротлар қолдирди. Қолаверса, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида тинч-осойишта ҳаётга шукроналик,  ҳарбий бурчга ҳурмат ва садоқат, шунингдек, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тадбирда аскар оналарига вилоят ҳокимлигининг совға-саломлари улашилди, бадиий жамоалар, санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

* * *

Бу каби видеомулоқотлар Сурхондарё ва  Жиззах вилоятлари билан ҳам ўтказилди.

 

Нигора ЎРМОНЖОНОВА, жамоатчи мухбир.