+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Янв 2018

ДИЛ НОМАЛАРИ

фарзандларимиз раҲмат келтирсин

Манзура РАИМОВА, Избоскан тумани халқ таълими бўлими шўъба раҳбари.

 Олим ва мутафаккир Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот. ё нажот, ё ҳалокат, ё саодат, ё фалокат масаласидир", дея тарбия масаласи нақадар муҳим эканлигини таъкидлаган. Шу маънода ёшлар тарбияси  айнан бугун ҳам жамиятимиз олдидаги ўта долзарб вазифалардан биридир. Бугунги кун ёшларининг юксак маънавиятли бўлиши, дўстни душмандан ажрата олиши, миллий қадриятларимизга ҳурмат, Ватанга садоқат руҳида камол топиши муҳимдир. Ана шундан келиб чиқиб, ту-манимиздаги умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

2017 йилда бу борадаги ишларимиз режа асосида ташкил этилди. Жумладан, мактабларда, мактаблараро ўтказилган турли тадбирлар, учрашувлар орқа-ли маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Айниқса, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун тўгараклар фаолиятини жонлантирдик. Ўқувчиларни турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, ахлоқ-одобли камол топишлари, шунингдек, «оила-маҳалла-мактаб» ҳамкорлигини  мустаҳкамлаш борасида зарур ишлар олиб борилди. 

Янги - 2018 йилда ҳам ана шу йўналишдаги ишларни изчил давом эттирамиз. Бу йўлда педагоглар, ота-оналар янада ҳамжиҳат бўлиб, иш олиб боришларини, азиз фарзандларимизнинг ота-онасига, устозларига раҳмат келтирадиган инсонлар бўлиб тарбиялашда собитқадам бўлишларини, юзлари ёруғ бўлишини тилайман! 

 

Хонадонларимиз файзга тўлсин

Ҳамидахон АРАББОЕВА,  Олтинкўл тумани бош отинойиси.

Туман бош отинойиси сифатида фаолият бошлаганимга бу йил 5 йил тўлди. Ўтган йиллар ичида биз отинойилар бугун кечагидан, эртага бугунгидан фаолроқ бўлиши, жамият ҳаётининг олдинги сафларида туриши зарурлигини англадим.

Туманимиздаги 56 маҳаллада истиқомат қилаётган 162 минг нафардан зиёд аҳолининг 82 минг нафардан ортиғи хотин-қизлардир. Жорий йилда туманимизда  ёшлар тарбияси, тўй ва турли маросимларни ихчам, камчиқим ўтказиш, оилаларни мустаҳкамлаш борасида муайян ишлар олиб борилди. Айниқса, оилавий ажримлар кескин камайди. Хотин-қизларимизнинг кийиниш маданиятини юксалтириш, турли диний-экстремистик оқимлар таъсирига тушиб қолмасликлари, оилалардаги соғлом ижтимоий-маънавий муҳитни  барқарорлаштириш борасидаги тарғибот ишларимиз самарадорлиги ортди. Айниқса, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳлар, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш бўйича мунтазам ўтказиб келинаётган амалий семинарлар ижобий натижалар бермоқда.

Янги йилда ҳар бир маҳалла ва оилада тинч-осойишталик, ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни одоб-ахлоқли қилиб камол топтиришга қаратилган ишларимиз  кўлами янада кенгаяди.

Илоҳим, янги йилда юртимиз бундан-да обод бўлиб,   дастурхонларимиз қут-баракага, хонадонларимиз файзга тўлсин.

 

 

Ҳунар инсонни улуFлайди

Халчашхон САРИБОЕВА, Қорасув шаҳри, ҳунарманд, "Дўстлик" ордени соҳибаси.

Ҳунарли инсон ҳеч қачон кам бўлмайди. Бунга ҳаётим давомида жуда кўп бор амин бўлганман. Албатта, бирор ҳунарни қунт билан ўрганиш, ўз ишининг моҳири даражасига эришиш осон эмас. Бироқ астойдил ҳаракат қилинса, киши ҳамма нарсага эришиши мумкин.

 Ҳозирда ўзим яшаётган "Равнақ" маҳалласида якка тадбиркор сифатида чеварлик билан шуғулланиб келаман. Қизларим, келиним билан эркаклар костюм-шими, иш кийимлари, умуман, буюртма бўйича турли либослар тикиб, мижозларга етказиб берамиз. Турмуш ўртоғим билан уч қиз, бир ўғилни тарбиялаб вояга етказдик, 20 нафар набирамиз бор.Ёшим олтмишга етган бўлса-да, бу ишни ташлаганим йўқ. Чунки ҳунаримни имкон қадар кўпроқ ёшларга ўргатсам дейман. Ҳунарим ортидан кам бўлмадим, оиламда, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топдим. Тикилаётган либосларнинг сифатига алоҳида эътибор қаратамиз, шу боис ҳам мижозларимиз жуда кўп. Очиғи, касбимдан жуда фахрланаман. Энг муҳими, одамларга нафим тегаётганлиги, шогирдларим мустақил иш бошлаб, ўз оилаларига даромад келтираётганлигини кўриб, ҳунарли инсон асло кам бўлмаслигини ҳис этаман.

Кириб келган янги йил барчамиз учун файзли бўлсин. Ҳунар ўрганиш истагидаги қизларимиз янада кўпайсин, чунки ўрганган ҳунарлари келгуси ҳаётларида албатта асқотади, қолаверса, ҳунари орқали эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топади. Янги йил барчамизга омад ва бахт олиб келсин.