+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

11 Янв 2018

АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

Вилоятимизда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ҳарбий қисм, меҳнат жамоалари ҳамда таълим муассасаларида қатор маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири З.М.Бобур номли вилоят театрида бўлиб ўтди. "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган мазкур маданий-маърифий тадбир вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

 Республикамизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий горнизони аскар ва зобитлари, хизматчилари, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этган тадбирда мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик ва кенг имкониятлар хусусида гапирдилар.

- Юрт ҳимоясига камарбаста, баркамол фарзандларни тарбиялаб, камолга етказган оналарга ҳар қанча ҳурмат-эҳтиром кўрсатсак ярашади,  - дейди Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. - Бу каби тадбирлар шубҳасиз, аскарлар ва уларнинг оналарига чексиз қувонч бағишлайди,

Қизиқарли ўтган тадбир оналар ва аскарлар учун ҳаётларидаги унутилмас онлардан бири бўлиб қолди. Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.

- Ўғлим Лазизбек ҳозирда Тошкент шаҳрида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди тадбир иштирокчиси, шаҳрихонлик Зиёда Турсуналиева. - Биз аскар оналарига кўрсатилаётган бугунгидай эҳтиромдан  бошимиз кўкка етди. Юрт аёлларини, оналарни, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Вилоят маданият бош-қармаси тасарруфидаги бадиий жамоалар, таниқли хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.

Ўтказилган тадбир иштирокчилар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз ва ҳарбий хизматчиларга бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлади.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ