+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

04 Янв 2018

АЁЛГА ҚАСИДА ЁҲУД МУБОРАК ИШҚ ҚЎШИFИ

Эй, менинг азизим - аёл, кел сен ҳақингда дил сўзларимни баён айлай. Балки тўғридир, балки кимларгадир ёқмас, лекин шу сўзларни ёздим, кўнглимда борини ёздим, ўйлаб ёздим, йиғлаб ёздим, куйиб ёздим, дард билан оловни кечиб ёздим.

Аёл... бу сўзнинг замирида  қанча буюк маъно бор, менимча уни йиллар давомида ёзиб ҳам адо қилиб бўлмайди. Аёл... бу дунё  бўстонидаги ҳеч тугамайдиган, доимо энг муаттар ҳидларни таратиб турувчи номи йўқ, тенги йўқ, ҳеч қачон сўлимайдиган ниҳоятда гўзал гул.

Инсоният бор эканки, бу гул кундан кунга янада гўзаллашиб, янада бокиралашиб, ифорланиб бораверади. Ушбу гул шунчалик нафис, жилвадор, кўзни қувонтиради. Муаттар ҳидлари оламни маст қилади. Жамики эркак зоти ушбу нозик ҳидлардан бир умрга маст бўлади, ақлу-ҳушидан бегона бўлади. Ўша гўзалнинг исмини эшитганда бутун вужудига ўт кетади, танасига титроқ киради. Дунёдаги қилиб бўлмас, иложсиз, ниҳоятда оғир мушкулларни ечишга ўзида куч ва идрок топади.

Аёл - ўз ҳуснини осмонни ёритиб турган юлдузлардан олган, унинг қўллари севги ҳароратидан ёнганда тун кечалар эмас, балки, қалблар, зим-зиё бўлиб ғам-андуҳда ёниб турган диллар ёришади, унинг нурлари порлаганда табиатнинг энг буюк хилқати, Инсон кўнгли ёришади, севилган диллар Қуёшдан нур олгандай чарақлаб кетади.

Аёл - табиатнинг ягона  гавҳари!

Аёл - Қуёшнинг кичик бир бўлаги!

Қуёш кўчиб ерга тушганда севилган кўнгилларга бахт улашади, нур улашади. Бу нурдан кўнгиллар гуллайди, барг ёзади, илдиз отади. Чунки, Қуёш ҳаммага керак, токи унинг нурлари борлиққа жон ато қилади, умид беради. Қуёшсиз сарғайиб ётган нимжон баргларга, нимжон, беумид туйғуларга ҳаёт бахш этади. Дилларни осмон қадар юксакларга олиб чиқади.

Аёл бор экан, ундан она сути эмган фарзандлари ҳаётни давом эттиради.

Қуёш бор, табиат яшайди, чунки у ўз нурлари билан бутун борлиққа жон ато этади. Қуёш бўлмаса сув, ҳаво, ўсимлик, ҳайвонот ва табиатдаги барча тирик организмлар яшаши учун лозим бўлган шароит пайдо бўлади.

Аёл бор экан, фарзандлар туғилади, ҳаётга маъно беради. Ҳаёт давом этади. Ҳаёт давом этар экан, севги, муҳаббат яшайверади.

Кўнгиллар аёл туфайли шодликка тўлади, бахтдан бош айланади, кўзлардан уйқу қочади. Илиқ ҳислар, қувончлар шуур олиб киради.

Аёлни севганда тошли-тиканли йўллар, гулу биёбонлар сезилмайди. Унинг севгиси туфайлигина кўнглингда ҳижрон азобидан сўнг лолалар, бойчечаклар очилаверади. Қор босиб ётган йўлларни ва ғам-алам босган дилларни гуллар билан эритиб, шодлик ва бахт кириб келаверади.

Аёл - сенинг таърифингни дунёнинг энг қалами ўткир шоири ёзувчилари, нотиқлари-ю ваъзхонлари бир умр куйлаб келадилар. Аммо улар сенинг таърифингни қилча бўлса ҳам ўхшата олмадилар.

Сен - шунчалар бокирасан, шунчалар улуғсанки, сени таърифлаб бўлмайди. Таърифинг-ни адо қилиш ҳам мушкулдир...

Аёл зоти бор экан, унинг таърифи ортиб боради.

Ҳар бир аёлнинг таърифи ҳақида бутун умрга етадиган  достон ёзиш мумкин.

Фақат ана шу достонни ёзадиган мард борми, дунёда?! Аёл - бу қизинг, фарзандинг, дили жонинг, орзуларингнинг гултожидир.

Дилингдаги барча туйғуларингнинг эркаси, сенинг дилбандинг, кўнглингни эритган қувонч ва севинчга тўлдира олган севинчингдир. Митти қўллари билан бўйнингдан қучоқлаганда сен шу кичик жон учун унинг барча айтганларини бажаришга тайёрсан.

Қош, кўзлари пирпираб турган шу ширин қизи учун оталар қанча ишларга қодир. Чунки ширин қизининг қўлчалари юзлари ва қошу-кўзларини силаб сийпалаганда, отанинг бахтдан юзлари балқиб кетади. Қувончдан юраклари ҳапқириб дунё умидга тўлади.

Ишдан келган отасига жажжи қўлчаларини ёзиб югуриб пешвоз чиққанида ота дунёдаги энг бахтли инсонга айланади. Қизинг эркаланиб тиззаларингга чиқиб ачомлаганда, оталик бахтини берган Худога шукроналар айтасан. Сенинг кўнглингга нур олиб келган шу фарзанд борлиги учун Яратганга яна миннатдорчилик билдирасан.  

Аёл, она, қиз, келин, сингил - буларнинг бари ҳали инсон томонидан етарлича таърифга эга эмас.

Табиатнинг кучи, қудрати бўлган эркак сенинг учун ҳамма нарсага тайёр. Бир оғиз сўзингга, бир табассумингга у дунёни остин-устун қилади.

Аёл - сен Қуёшсан, жумла-ю оламга нур берасан!

Аёл - сенинг борлигинг учун бу олам мунаввар!

Сени энг буюк сўз тузувчилар минглаб йиллар давомида тупроққа тенглаштириб келдилар.

Тупроқ каби хокисор, деб таъриф айладилар...

Аёл - кел, сендай улуғни, сендай муҳтарамани Қуёшга тенглаштирай.

Сен борлиқ табиатга жон ато этувчи Қуёшнинг бир бўлагисан!

Аёл - Сен мен учун кичик Қуёшсан. Сен ҳамма учун азизсан, улуғсан, мўътабарсан!

Дунёни абадийлик сари етаклагувчи, гўзаллаштирувчи кўзларингда кулгу билан яхшиликларга ундайсан - Аёл.

Жабрдийдасан - Аёл.

Сенга севаман деб айтадилар, сен бу бахтдан тўлғаниб кўзларинг нурга тўлади, севгидан энтикиб гўзаллашасан ва бутун борлиғингни унинг ихтиёрига топширасан. Бир оғиз сўзига илҳақ бўлиб, тонгларни бедор оттирасан, кўзларинг муштоқ бўлиб йўл кутасан. Сен интилиб кутаётган кишинг ярим соат кечикса, жону жаҳонанг қоронғу бўлади. Тинчмикан, омонмикан, нима бўлди экан деган қатор саволларга, ечими йўқ жумбоқларга жавоб топмайсан.

Аёл, сени Худойим нега бунчалар содда, беғубор қилиб яратди экан?.. Нафислигинг, поклигинг гулга ўхшайди. Гулнинг теварагида қанча капалаклар, асаларилар парвона бўлишади.

Сен кўнгли тоза, мунисим, ким капалак?, ким гул ошиғи ҳақиқий булбул?, билолмай жонсараксан. Сохта ва чин ошиқларни ажрата олмайсан.

Ким сенга кўпроқ хушомадлар қилса, уни чин ошиқ деб билгайсан ва ўзингни унинг қўлига топширасан. Албатта, маълум муддатга - жуда қисқа муддат сен содда-ю беғуборим бахт осмонида чарх урасан.

Ўзингни дунёнинг энг гўзал маликаси, деб билгайсан, шодликлардан бошинг айланади. Кўзларинг қувончдан порлайди, севинчингни, ўзингни севикли эканингни оламга жар солиб айтгинг келади. Жумлаи оламнинг бахти сенда эканлигини ҳаммага такрор ва такрор айтгинг келади.

 

Буғдой уруғларин авайлаб,

Сочиб қўяй жавзо қушига.

Жизиллаган офтобрўяда,

Киргим келар ёрнинг тушига.

 

Телба умид азоб тиғида,

Дайдиб юрар келмас ҳушига.

Бир-бир босиб ишқнинг чўғида,

Киргум келар унинг тушига.

 

Юракларга сиғмаган эй ишқ!

 Парво қилма кўзим ёшига.

Осмон эдим, тупроқлар бўлдим,

Ярим кеча кирай тушига.

 

Ажриқдирман оёқ остида,

Ишқ дея кўтарсин бошига.

Оромин ўғирлаб ўша ўжарнинг,

 Билдирмасдан кирай тушига. 

 

 

дилором норматова