+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Эъзозларга муносиб зотлар

Мамалакатимизда кенг нишонланаётган Хотира ва қадрлаш куни халқимизга хос умрбоқий ва юксак инсоний қадриятлар айёмидир. Ушбу муборак кун яхшилар номи ҳеч қачон унутилмаслиги, бугунги фаровон кунларга етишимизга ўзининг ҳиссасини қўшган инсонлар хотираси вақт ўтгани сайин янада улуғворлик касб этиши, уларга кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиром юксалаверишининг ёрқин намунасидир.

Бу айём эл-юрт, халқи учун жонфидо қилган, бутун куч-ғайратини сарфлаган мўътабар инсонларни ёд этиш, номларини кўкларга кўтариш, уларнинг ҳаёт йўлларини ёш авлодга ибрат қилиб кўрсатадиган улуғ кун. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Умрини эзгулик ва яхшиликка бағишлаган, юзи нурга, кўкси жанговар нишонларга тўла фахрийларимизни йўқлаш, байрам дастурхонлари ташкил қилиш, нуронийларга ҳурмат-эътибор кўрсатиш юртимизда яхши анъанага айланган. Қалб меҳрдан қувват олади деганларидек, бундай хайрли ишлар инсонлар ўртасида меҳр-оқибат ришталарини, тинч-осойишта, тўкин ҳаётимизга шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.  Айниқса, кекса авлод вакилларининг қувончи, дуолари ҳаётимизга қувонч, файз-барака олиб киради.

Мард ва жасурлиги билан юрт ҳимояси йўлида азиз жонини қурбон қилган, эл-юрт равнақи йўлида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилган ана шу мўътабар инсонларни ҳар қанча эъзозласак, ҳар қанча хотирласак арзийди.

Гулрухсор УМАРОВА,

 

вилоят футболга  ихтисослаштирилган  мактаб-интернат ўқитувчиси.

Инсонпарварлик - олий мақсад

8 май - Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой ҳаракати ташкил топган кун

Ҳар йили 8 май бутун дунёда Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракати ташкил топган кун сифатида кенг нишонланади. Мазкур ҳаракатнинг вужудга келиши тарихи  швейцариялик тадбиркор-филантроп, тинчлик бўйича халқаро Нобель мукофоти лауреати Жан Анри Дюнан номи билан боғлиқ.

Анри Дюнан 1828 йил 8 майда Женевада туғилган. 1859 йил 24 июнда Сольферино қишлоғи яқинида бўлиб ўтган жангнинг гувоҳи бўлди, жангда азобланиб ётган ярадор аскарларни кўрганлиги Дюнаннинг қалбини ларзага солди. Дюнан атрофдаги қишлоқлар аҳолисига жангда ярадор бўлган аскарларнинг қайси армияга, қайси миллатга мансублиги, қайси тилда гапиришидан қатъи назар уларга ёрдам кўрсатиш ҳақида мурожаат қилади. "Барча одамлар - оға-инилардир" чақириғи бевосита унинг номи билан боғлиқ.

Бугун Дюнан асос солган Ҳаракат 200 яқин Қизил Хоч ва Қизил Ярим ой миллий жамиятларини ўз ичига олади. Ҳаракат таркибига 300 минг нафардан ортиқ ходим, шунингдек, 150 миллион аъзо бирлашган. Улар томонидан  дунёдаги 300 миллиондан ортиқ кишига ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни вақтда Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти вилоят ташкилоти ва унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан Ҳаракатининг инсонпарварлик тамойилларини кенг тарғиб килиш, Жамият Низомида белгиланган асосий вазифаларни амалга ошириш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур йўналишдаги ишлар вилоят хотин-кизлар кўмитаси,  Фавқулодда вазиятлар, соғлиқни сақлаш,  халқ ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармалари, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси  вилоят бўлимлари, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ўртасида  имзоланган ҳамкорлик меморандумлари орқали ижтимоий шериклик тамойиллари асосида амалга оширилмоқда.       

Жамият вилоят ташкилоти аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш ва биринчи ёрдам кўрсатиш асосларига ўргатиш, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд вакилларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш, турли  фавқулодда ҳолатлар туфайли юзага келган муаммоларни бартараф этиш, ёшлар билан ишлаш каби қатор  йўналишларида фаолият олиб бормоқда.

Хусусан, ўтган йили Европа Иттифоқининг молиявий кўмагида Германия Қизил Хоч  ва Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти ҳамкорлигида Андижон шаҳридаги қатор умумтаълим мактабларида "Жамоа, мактаб ва бошқа таълим муассасаларининг фавқулодда вазиятларга қарши туриш қобилиятини мустаҳкамлаш йўли билан ҳалокат хавфини камайтиришга йўналтирилган фаолиятни бирлаштириш", шунингдек, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Фарзандлари соғ-лом юрт қудратли бўлур" мавзусидаги грант лойиҳалари амалга оширилди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси билан ҳамкорликда "Фуқаро муҳофазаси ойлиги" доирасида вилоятдаги 8 та касб-ҳунар коллежида, 57 та умумтаълим мактабида  "Биринчи ёрдам кўрсатиш асослари" мавзусида  семинар - тренинглар ўтказилди.

Жамият  вилоят ташкилоти инсонпарварлик ташкилоти бўлиб,  жамият карамоғидаги якка-ёлғиз кексалар, ижтимоий химояга, ўзгалар парваришига муҳтож кишилар ва ногирон фукаролар ҳолидан хабар олиш, уларни тиббий-ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида ҳам самарали ишлар олиб бормоқда.

Вилоят ташкилотининг "Меҳр-шафқат" хизмати томонидан Жамият қарамоғидаги ижтимоий эҳтиёжманд тоифадаги фуқароларга ижтимоий-маиший ва тиббий ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари, жамият ташаббуси билан вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида инсоний фазилатларни кенг тарғиб этиш, уларнинг қалбида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру-саховат, бағрикенглик каби юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни тарбиялаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида "Инсонпарварлик нима?"  мавзусида  иншолар танлови  ўтказди.

 Кеча бўлиб ўтган Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Жамият қарамоғидаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийларининг уйларига бориб, уларга хайрия ва инсонпарварлик ёрдамлари  кўрсатилди.

Юқоридаги каби олиб борилаётган ишлар юртдошларимизнинг ана шу йўналишлардаги билим, тушунча ва кўникмаларини бойтишга, аҳоли ўртасида юксак инсоний фазилатларни кенг ёйишга хизмат қилмоқда.

 

Холидахон МИРЗАРАҲИМОВА,

 

Ўзбекистон Қизил Ярим ой Жамияти вилоят ташкилоти раиси.

Тилимиз фахру ифтихоримиз

 "Дунёдаги жамики эзгу фазилатлар энг аввало, инсон қалбига адабиёт, тил орқали сингдирилади" деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Каримов.

Бу сўзлар онамиздек азиз бўлган она тилимизнинг қадр-қиммати нақадар улуғлигини кўрсатади. Ўз она тилимизга бўлган муҳаббани халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимизда фахрланамиз.

Тил - инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир. Ўз тилига меҳр-муҳуббатли инсон халқини, Ватанини, миллий қадриятларини, маданий меросини ҳам эъзозлайди. Бежизга бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз "Тилга эътиборсиз - элга эътиборсиз" дея ёзмаган.

Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилнинг беқиёс имкониятлари қадимги тошбитикларда, халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва ҳикматли сўзлари, бетакрор иборалари, қўшиғ-у достонларида,  шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғатит турк" китоби, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари, Алишер Навоийнинг "Хамса"си, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома"си, Абдулла Қодирийнинг бетакрор романлари, Чўлпон, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфларнинг ўтли шеърияти она тилимизда ёзилган бебаҳо дурдоналардир.

Тилимиздаги ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳр-оқибат сўзларини бошқа тилга айнан таржима қилиб бўлмайди. Уларни фақат ўзбек тилида ифодалаш мумкин. Чунки бу тушунчалар халқимизга хос ва уларни айтишга фақат шу тил қодирдир.

Истиқлол шарофати билан тилимизга, унинг сайқал топишига эътибор янада ортди. Тилимизга бўлган ҳурмат шу тилда чиройли гапириш, хатосиз ёзишдан бошланади. Афсуски, баъзида кўчаларда, дўкон пештахталарида, турли реклама ва эълонлардаги хато ёзилган сўзлар, жумлаларни кўриб, баъзи ёшларимизнинг бир-бирига бўлган қўпол муомалалари, хунук сўзларни ишлатаётганини эшитиб кишининг дили оғрийди. Бунда албатта, биз устозларнинг ҳам айби бор. Чунки, лоқайдлигимиз туфайли уларнинг билимида, тарбиясида бир мунча юзакилик вужудга келган.

Ёшларнинг қалби ва онгига она тилимизга бўлган муҳаббатни сингдириш энг аввало, биз она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг олдида турган долзарб вазифадир. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилишимиз, изланишимиз лозим. Она тилимизда ёзилган китобларни тарғиб қилиш, тилимизнинг софлигини сақлаш, келгуси авлодларга уни қандай бўлса шундайлигича етказиш йўлида зарур барча ишларни амалга оширишимиз керак. Зеро, айнан она тили орқали инсон ўз аждодлари билан мулоқот қила олади. Яъни уларнинг айтган ўгитлари, қолдирган асарлари, эзгу ишлари она тили орқали авлоддан авлодга ўтиб боради. Бир сўз билан айтганда, она тилини севиш, унинг гўзаллигини асраб-авайлаш, миллий маънавиятимиз, ўзлигимиз ифодасидир.

 

 Дилором МУРОТОВА,

 

 Қўрғонтепа туманидаги 46-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.

Вилоятимизда инсулин ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион Fоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили

 

Андижон туманидаги Хортум қишлоғида йилига 10 миллион флакон инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш қувватига эга  завод иш бошлади.

Президентимиз 2017 йил 2-3 июнь кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятда янги-янги саноат корхоналарини барпо этиш, хусусан, дори-дармонлар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, бу борадаги ишларни ташкил этиш бўйича топшириқлар берган эди.

Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари ҳамда "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили" Давлат дастури ижроси доирасида  "Трастбанк" хусусий акциядорлик банкининг молиявий кўмаги асосида Андижон туманидаги "Zamin Bio Health"  масъулияти чекланган жамияти томонидан инсулин дори воситаси ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилиб, ишга туширилди.

Ҳудуди қарийб 1,5 гектар майдонни эгаллаган ушбу завод Марказий Осиёда ягона ҳисобланиб, асосан қандли диабет касаллигини даволашда қўлланиладиган инсулин дори воситасини ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Қурилиш-монтаж ишлари "Server Servis Health" хусусий қурилиш-монтаж корхонаси қурувчилари томонидан бажарилди. Қурилиш-монтаж ишлари учун 2 миллиард 800 миллион сўм маблағ сарфланди. Замонавий кўринишга эга, илғор технологиялар билан жиҳозланган ушбу заводда ишчи-хизматчиларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча шароитлар яратилган. Бундан ташқа-ри, корхона ҳудуди, атрофида катта хажмдаги ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.

Умумий лойиҳа қиймати қарийиб 28 миллиард сўм бўлган ушбу заводга Германия, Франция, Швейцария, Хитой, Ҳиндистон давлатларидан замонавий ускуна ва технологиялар олиб келиб ўрнатилди. Инсулин дори воситасини сифтли, халқаро стандартлар талаблари даражасида тайёрлаш бўйича зарур барча ишлар бажарилди.

 - Завод йилига 10 миллион флакон инсулин ишлаб чиқариш қувватига эга, - дейди "Zamin Bio Health" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Авазбек Низомов. - Маҳсулотимизнинг 30 фоизи мамлакатимиз ички бозори талабини қоплайди, қолган қисми, яъни йилига 2 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулот Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа давлатларга экспорт қилинади.

Заводнинг ишга тушиши билан 100 нафар киши доимий иш ўрнига эга бўлди. Уларнинг кўпчилигини хотин-қизлар ташкил этади.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

 

Фаол ва ташаббускор қизларимиз сафи кенгаймоқда

Эртамиз эгалари бўлган ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, оилаларни мустаҳкамлашда опа-сингилларимизнинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Қолаверса, бу аёлларимиз зиммасига муайян бурч ва масъулият юклайди. Ана шу бурч ва оналик вазифаларимизни адо этиш масаласига бугун ҳар қачонгидан ҳам эътиборлироқ бўлишимиз лозим.

Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оила институтини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони бу борадаги фаолиятимизни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Айни пайтда мазкур фармон ижроси доирасида бизнинг таълим муассасамизда таҳсил олаётган 90 нафар қиз "Қизларжон" клуби сафига бирлашди.  Уқувчилар иштирокида ўтказилаётган қатор маънавий-маърифий тадбирлар, кўрик-танловлар уларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга, маънавиятини юксалтиришга ёрдам бермоқда. Айниқса, муассамиздаги хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ҳамда туман хотин-қизлар қўмитасининг "Фахрий аёллар" уюшмаси билан ҳамкорликда олиб бораётган ишлар қизлармизнинг оилавий ҳаётга тайёрлаш, ҳуқуқий, тиббий билимларини юксалтириш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга, қолаверса, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, эрта никоҳ, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолиш ҳолатларининг олдини олишга ёрдам бермоқда.     

Бу борадаги ишларда қизларимизга мактаб-интернатимиз хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Сайёрахон Содиқова, Ёшлар иттифоқи етакчиси Машҳурахон Ҳайдарова, ҳамшира Маҳбубахон Қурбонова ва бошқа фаол педагоглар амалий кўмаги, тавсия ва маслаҳатлари билан яқиндан ёрдам бермоқда. 

Олиб борилаётган ишлар самараси ўлароқ, фаол, ташаббускор, ижодкор қизларимиз сафи ортиб бормоқда. Жумладан, Муқаддасхон Сотқинбоева, Муаттархон Абдусаматова, Фотимахон Акбарова, Зиёдахон Рафиқова, Ферузахон Аҳмаджонова, Хуршидахон Аббосхонова сингар қизларимиз туман ва вилоят миқёсида ўтказилган кўрик-танловлар, ижодий кечаларда муносиб иштирк этиб, таълим муассасамиз фахрга айландилар. Ана шундай фаол қизларимиз сафини янада кенгайтириш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиламиз.  

Шоҳсанам ТОЖИБОЕВА,

Пахтаобод туманидаги 51-ДИМИ  амалиётчи психологи.

Хотира абадий, хотира соғинч

Хотира муқаддас, хотира мангу,

Қалбдан ҳеч ўчмагай унинг чироғи.

Не-не буюк зотлар, келиб кетдилар,

Бугун ўртамоқда улар фироғи.

 

Эрк дея, эркинлик кўрмади Чўлпон,

Озодлик деб ўтди Фитрат дунёдан.

Биз учун абадий хотира қолди,

Қўзғалончи бобом, Дукчи Эшондан.

 

Инсон  улуғ зотдир, кўҳна заминда,

Fаниматдир ўтган ҳар бир кунимиз.

Аждодлар биз учун хотира бўлса,

Бизлар хотирамиз, фарзандлар учун.

 

То тирик эканмиз, меҳр улашиб,

Яқинлар ҳолидан хабар олайлик.

Онани зор қилмай йўлларимизга,

Кўнглини овлайлик, кўнгил сўрайлик.

 

Хотира абадий, хотира мангу,

Хотира муқаддас, хотира азиз.

Хотира кўнгилга беради таскин,

Хотира юпанчдир, хотира соғинч.

 

Назирахон ДАДАБОЕВА

ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ ҚАТНАШЧИЛАРИГА ЮКСАК ҲУРМАТ-ЭҲТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан вилоятимизда ўтказилган турли тадбирлар, хотира ва қадрлаш кечаларида халқимизнинг кексаларга эҳтиром ва ғамхўрлик кўрсатишдек олижаноб фазилати намоён бўлди.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 16 апрелдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги фармони ижроси доирасида ўтказилган тадбирларда вилоят ҳокимлиги, мудофаа ишлари, маданият бошқармалари, хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, "Нуроний" жамғармаси ва "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими вакилларидан иборат жамоатчилик вакиллари  Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонларида бўлиб, уларга Президент  совғаси - тилла соат ва 5 миллион сўм пул мукофотини топширдилар.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоят ҳокимлигида, Андижон шаҳридаги ҳарбий горнизонда ўтказилган тадбирларда бир гуруҳ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирди, олтин соат ва 5 миллион сўм пул мукофотини топширди. 

- Айни кунда вилоятимизда 63 нафар Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси, 3 минг нафардан ортиқ фронторти меҳнат фахрийлари истиқомат қилади, - дейди "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими раиси Ўктамжон Охунов. - Шу қутлуғ кунларда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари уруш фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга Президентимиз табригини ўқиб эшиттирмоқда, совғалар улашмоқда.

Избоскан тумани ҳокими Акмалжон Жалолов бошчилигида қатор давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари ҳам Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси тумандаги Даминбойчек маҳалласида яшовчи 92 ёшли Йўлдошбой ота Қўчқоров ҳамда 98 ёшли Нуриддин ота Каримов хонадонларида бўлишиб, уларга Президентимизнинг табригини ўқиб эшиттирдилар, олтин соат ва 5 миллион сўм пул мукофотини топширди. Ватан ҳимояси йўлида мардлик ва жасорат намуналарини кўрсатган уруш фахрийларининг ибратли ҳаёт йўли ёш авлод учун ҳамиша намуна эканлигини таъкидлаб, отахонларга сиҳат-саломатлик, узоқ умр тиладилар.

- Юртбошимиз томонидан биз кексаларга, уруш қатнашчиларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнунмиз, - дейди уруш фахрийси, Йўлдошбой ота Қўчқоров. - Биз кўрган уруш балосини фарзанд-ларимиз асло кўрмасин. Шукр-лар бўлсинки, бугун Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо. Обод, кундан-кунга юксалиб, гуллаб-яшнаётган  юртимизга асло кўз тегмасин.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Музейда экология бўйича кўргазма очилди

Андижон вилояти тарихи ва маданияти музейида "Экологик онг - табиатдан сабоқ ол" деб номланган кўргазма очилди.

Германиянинг Гёте институти томонидан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида ташкил этилган мазкур кўргазма томошабинларни табиатни асраб-авайлашга, унга бўлган муносабатни мушоҳада этишга ундайди.  Кўргазмада тақдим этилаётган маълумотлар асосан немис тилида бўлиб, улар ўзбек ва рус тилларида тайёрланган қўлланмалар орқали томошабинларга етказиб берилмоқда.

Ташриф буюрувчилар, айниқса, ёшларнинг табиат ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилувчи мазкур кўргазма намойиши бир неча ҳафта давом этади.

 

Нигорахон САЙДАЛИЕВА

АНДИЖОНЛИК ЁШ ФУТБОЛЧИЛАР ХАЛҚАРО ТУРНИРДА FОЛИБ БЎЛДИ

Андижон вилояти футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2006-2007 йилларда туғилган ёш футболчилари икки жамоа таркибида бош мураббий Р. Баҳовадинов бошчилигида Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида бўлиб ўтган халқаро футбол турнирида иштирок этиб, ғолиблар қаторидан ўрин эгаллади.

 Мазкур турнирда Қозоғистондан 6 жамоа, Ўзбекистондан 3 жамоа иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди. Қизиқарли ва шиддатли ўйнлар натижаларига кўра, жамоаларимиз 2- ва 3-ўринларни қўлга киритди. Эришилган ғалабаларда мураббийлар Фарҳод Fафуров ва Аҳрорбек  Иминовнинг хизматлари каттта бўлди.

Fолиб футболчиларимизнинг қайтиши мактаб-интернатимизда чинакам байрамга айланиб кетди. Устозлар ўқувчиларининг, ота-оналар эса фарзандларининг кўзларидаги ишонч ва фахрдан қувондилар. Карнай-сурнай, гуллар билан кутиб олинган ёш футболчиларни мактаб-интернат директори Рустамжон Собиров ва бутун жамоамиз муборакбод этди. Ўқувчиларимиз ва уларнинг ота-оналарга ўтказилган ўйинлардан олиниб, тайёрланган видеолавҳа ҳамда фотосуратлар намойиш этилди.

Мактаб-интернатимиз жамоаларининг ушбу ғалабаси мамлакатимизда футболни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар, юртбошимиз раҳнамолигида ёшларимизга яратиб берилган кенг имкониятлар самрасидир.

Тадбирда эришилган ушбу ютуқ мактаб жамоасининг келгусидаги ғалабаларига дебоча эканлиги таъкидланиб, ғолиб ўқувчи ва мураббийларга ташаккурнома билдирилди. 

Сарвиноз ОДИЛОВА,

 

мазкур мактаб-интернат ўқитувчиси.

Бир гуруҳ фуқароларга Ўзбекистон Республикаси паспорти топширилди

Вилоят ҳокимлигида Ўзбе-кистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган бир гуруҳ юртдошларимизга фуқаролик паспортлари тантанали равишда топширилди.

Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонлари билан фуқаролиги бўлмаган юзлаб ҳамюрт-ларимизга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди. Бу уларнинг мамлакатимиз Конституцияси ва қонунларида белгиланган  ҳуқуқларидан тўла фойдаланиш имконини берди.

- Қирғизистон Республикасидан оиламиз билан 1991 йилда Андижон шаҳрига кўчиб келганман, - дейди Андижон шаҳридаги "Машъал" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Маъмурахон Марасулова. - Тўрт нафар фарзандим бор, улардан, оиламдан кўнглим тўқ. Айни кунда фарзандларим олий ўқув юртларини тамомлаб, турли соҳаларда меҳнат қилмоқда.

Мен кўп йиллар Андижон шаҳридаги 24- умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишладим, ҳозирда нафақадаман. Қалбимдан бир армон бор эди. Шу юртда яшаб туриб, Ўзбекистон фуқароси эмас эдим. Бугун ана шу армоним ушланди. Ўзбекистон фуқароси бўлдим, шу юрт фуқароси сифатида яшаш бахти насиб этганидан беҳад хурсандман. Бунинг учун Президентимиздан чексиз миннатдорман.

Фуқаролик паспортларини эгаларига вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов топширди.

 

 Барно ҲАЙДАРОВА