+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Тилимиз фахру ифтихоримиз

 "Дунёдаги жамики эзгу фазилатлар энг аввало, инсон қалбига адабиёт, тил орқали сингдирилади" деган эди Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президентимиз Ислом Каримов.

Бу сўзлар онамиздек азиз бўлган она тилимизнинг қадр-қиммати нақадар улуғлигини кўрсатади. Ўз она тилимизга бўлган муҳаббани халқимизнинг, одамларнинг самимий суҳбатларида, юксак ахлоқий фазилатларида кўриб, беихтиёр шундай эл фарзанди эканлигимизда фахрланамиз.

Тил - инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир. Ўз тилига меҳр-муҳуббатли инсон халқини, Ватанини, миллий қадриятларини, маданий меросини ҳам эъзозлайди. Бежизга бундан беш аср илгари Алишер Навоий бобомиз "Тилга эътиборсиз - элга эътиборсиз" дея ёзмаган.

Ўзбек тили дунёдаги қадимий, гўзал ва бой тиллардан бири ҳисобланади. Тилнинг беқиёс имкониятлари қадимги тошбитикларда, халқимизнинг замонлар синовидан ўтиб келаётган мақол ва ҳикматли сўзлари, бетакрор иборалари, қўшиғ-у достонларида,  шоир ва ёзувчиларимиз асарларида яққол кўриш мумкин. Маҳмуд Қошғарийнинг "Девони луғатит турк" китоби, Аҳмад Яссавийнинг ҳикматлари, Алишер Навоийнинг "Хамса"си, Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг "Бобурнома"си, Абдулла Қодирийнинг бетакрор романлари, Чўлпон, Абдулла Орипов, Муҳаммад Юсуфларнинг ўтли шеърияти она тилимизда ёзилган бебаҳо дурдоналардир.

Тилимиздаги ҳаё, ибо, андиша, орият, меҳр-оқибат сўзларини бошқа тилга айнан таржима қилиб бўлмайди. Уларни фақат ўзбек тилида ифодалаш мумкин. Чунки бу тушунчалар халқимизга хос ва уларни айтишга фақат шу тил қодирдир.

Истиқлол шарофати билан тилимизга, унинг сайқал топишига эътибор янада ортди. Тилимизга бўлган ҳурмат шу тилда чиройли гапириш, хатосиз ёзишдан бошланади. Афсуски, баъзида кўчаларда, дўкон пештахталарида, турли реклама ва эълонлардаги хато ёзилган сўзлар, жумлаларни кўриб, баъзи ёшларимизнинг бир-бирига бўлган қўпол муомалалари, хунук сўзларни ишлатаётганини эшитиб кишининг дили оғрийди. Бунда албатта, биз устозларнинг ҳам айби бор. Чунки, лоқайдлигимиз туфайли уларнинг билимида, тарбиясида бир мунча юзакилик вужудга келган.

Ёшларнинг қалби ва онгига она тилимизга бўлган муҳаббатни сингдириш энг аввало, биз она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг олдида турган долзарб вазифадир. Бунинг учун тинимсиз меҳнат қилишимиз, изланишимиз лозим. Она тилимизда ёзилган китобларни тарғиб қилиш, тилимизнинг софлигини сақлаш, келгуси авлодларга уни қандай бўлса шундайлигича етказиш йўлида зарур барча ишларни амалга оширишимиз керак. Зеро, айнан она тили орқали инсон ўз аждодлари билан мулоқот қила олади. Яъни уларнинг айтган ўгитлари, қолдирган асарлари, эзгу ишлари она тили орқали авлоддан авлодга ўтиб боради. Бир сўз билан айтганда, она тилини севиш, унинг гўзаллигини асраб-авайлаш, миллий маънавиятимиз, ўзлигимиз ифодасидир.

 

 Дилором МУРОТОВА,

 

 Қўрғонтепа туманидаги 46-умумтаълим мактабининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси.