+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Андижон шаҳрида электрон кутубхона очилди

"2018 йил - Фаол тадбиркорлик, инновацион Fоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"

Вилоят ҳокими Шуҳратбек  Абдураҳмоновнинг ташаббуси билан З.М.Бобур номли вилоят театри олдидаги майдонда янги кўринишдаги, бепул хизмат кўрсатадиган wi-fi зонали электрон кутубхона иш бошлади.

Ушбу электрон кутубхонада ўқувчи wi-fi орқали интернет тармоғига бепул уланиб,  ўзи истаган китобнинг электрон вариантини ўқиш имконига эга бўлади. 

Бу каби кутубхоналарни ташкил этишдан мақсад, аҳоли, айниқса, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, замонавий ахборот коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни оммалаштириш кўзда тутилган.

Келгусида Андижон шаҳрининг 12 та ҳудудида мана шундай wi-fi зонали электрон кутубхоналар ташкил этилиши режалаштирилган.

 

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ

Ҳар бир оила бахтли яшасин

Мутахассис минбари

Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида нафақат ҳар бир оиланинг, балки ҳар бир инсоннинг бахтли, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашдек эзгу мақсад ётади.

Жорий йилнинг 2 февралида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ана шу эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатларга дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур Фармон асосида ташкил этилган марказимизнинг асосий вазифаси "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этишдан иборатдир.

Туманимиздаги 65 та маҳаллада 35 мингдан ортиқ оила, 190 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Марказимиз туман хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳнинг илк даврлариданоқ эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини оширишга, нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мавжуд муаммо ва низоли ҳолатларни бартараф этиш, оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича зарур ишлар олиб бормоқда.

Хонадонларда моддий таъминотнинг барқарорлиги, оила аъзоларининг оила бюджетига ҳисса қўша олиши, уларни тўғри касб танлашга йўналтириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш,  оиладаги ички имкониятлардан тўғри фойдалана олиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда олиб борган ўрганишларимиз давомида аниқланган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Чунончи, юздан зиёд оилага газ плиталари, суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 20 нафар ногиронга аравачалар топширилди.

Август ойида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз!" шиори остида ўтказилган "Оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлиги" давомида оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлом ва баркамол фарзандлар тарбияси борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга ёрдам берди. Ойлик давомида оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди. Хотин-қизлар бандлиги, тураржой масаласи, тиббий маданияти бўйича таҳлиллар олиб борилди. 64 та оиладаги низоларга барҳам берилиб, ажримларнинг олди олинди. Шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган 118 оиланинг никоҳи қонуний расмийлаштирилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ота-оналарнинг оила психологияси илмини ўзлаштириши ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, бўлажак оила бошқарувчисини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Ўрганишларимиз давомида айрим ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, маҳаллалар, таълим муассасаларида қатор тадбирлар ўтказилиб, уларга оилавий муносабатларнинг бутун тизими оилада соғлом психологик муҳитга чамбарчас боғлиқлиги, уй тутиш, рўзғор тебратиш, қайнона-қайнотани ҳурмат қилиш, оилавий муносабатлар одоби, ўзбек оиласининг ўзига хослиги ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. 

Бундан ташқари, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, анъанавий оилавий қадриятларни қадрлаш,  ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотиннинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, намунали, замонавий оилани шакллантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.    .

Оилани мустаҳкамлаш, оилавий тарбия, фарзанд тарбияси, уларнинг одоб-аҳлоқи, маънавияти билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш бугунги куннинг далзарб вазифаларидан бирига айланди.

Ўзбек оиласи миллатимизнинг оила билан боғлиқ ўзига хос қадриятлари, анъаналари билан   бошқа халқлар оилаларидан кескин фарқ қилади. Ўзбекона муносабатлар, одоб-аҳлоқ, ҳурмат буларнинг бари оиладаги соғлом маънавий муҳит негизи ҳисобланади. Бизнинг асосий мақсадимиз, ана шу маънавий муҳит ҳар бир оилада барқарор ва мустаҳкам бўлишига, ҳар бир оиланинг     бахтли яшашига эришишдир.

 Лолахон ҚОРАБОЕВА,

 

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Балиқчи туман бўлими раҳбари.

"Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз"

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармасида "Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз!" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

"Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинар-тренингда одам савдосига қарши курашиш бўйича мутасадди ташкилотларнинг масъул вакиллари, ҳуқуқшунослар, мазкур йўналишда фаолият юритаётган  нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

- Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, вилоятимизда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат, нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш кўзда тутилган, - дейди "Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова. - Қолаверса, мутахассисларга бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитишдан иборат.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни ҳамда мазкур йўналишдаги бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси, вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

Тадбирда ноқонуний меҳнат миграцияси, одам савдоси, гиёҳвандликка қарши курашиш, кашандаликнинг олдини олиш соҳасида турли дастур ва лойиҳаларни амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, умуман, мазкур йўналишлардаги ишларни янги босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳвандлик, кашандалик ва алкоголизм сингари ижтимоий муаммолар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинарда мавзу доирасидаги ишларни самарали ташкил этиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Якунда  нодавлат нотижорат ташкилотлари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ўртасида одам савдосига қарши курашиш бўйича Ҳамкорлик меморандиуми имзоланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

ИСТИҚЛОЛИНГ МУБОРАК, ОНАЖОН ЮРТИМ!

Эрк бағрида яйраб ўйнайди сабо,

Бунда шўх жаранглар ҳар ширин наво,

Минг йиллар қаъридан келар хуш садо:

Истиқлолинг муборак, онажон юртим!

 

Йигирма етти йилнинг файзи бўлакча,

Бунда обод ҳатто митти йўлакча,

Дилда тинчлик деган чўғ бордир лағча,

Истиқлолинг муборак, онажон юртим!

 

Кекса момом, бобом эътибор топган,

Онам ширмой нонни эркалаб ёпган,

Бағрингда барча бир эъзоздан тотган,

Истиқлолинг муборак, онажон юртим!

 

Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик,

Мақсадга интилиб зиёга тўлдик,

Ҳар шаҳар бағрида ўйнадик, кулдик,

Истиқлолинг муборак, онажон юртим!

 

Мадина МУҲАММЕДОВА

Мустақиллик - буюк неъмат

Ифтихор

Мустақиллик - улуғ неъмат. У бизга ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини берди, юртимизда адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш, ўз миллий давлатчилигимизнинг барпо қилишга имконият яратди. Ўзбекистон   халқаро миқёсда ўзини танитиш, барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди, халқнинг маънавий   уйғониши учун тўла имконият яратди. Юртнинг бор тарихини, миллий қадриятларимизни тиклади.

Бу йил истиқлолга эришганимизга 27 йил тўлади. Мустақилликнинг ҳар бир қадами бизга катта имкониятлар бермоқда. Тўғрисини айтганда, йилларга тенг   бунёдкорликлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг қайси бир ҳудудига борманг, таниб бўлмас даражада ўзгарганини кўрасиз.

Ҳар бир гўшада юрт равнақи ва ободлигига, шунингдек, ёшлар тарбияси, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларига берилаётган катта эътибор, миллий қадриятларимиз қадрланаётгани, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, энг асосийси, ривожланишнинг, тараққиётнинг тўғри йўли танланганлигидандир.

Буни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Андижонимиз улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўринга эга. Ривожланган саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги, фидойи инсонлар меҳнати барча соҳаларни изчил тараққий эттиришда муҳим омил бўлмоқда. "Обод қишлоқ", "Ҳар бир оила тадбиркор" ва    бошқа қатор дастурлар доирасида олиб борилаётган ишлар очиғи, асрларга татийди. Энг муҳими, вилоят маркази, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, обод бўлиб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалмоқда.

Дарҳақиқат, вилоятимиздаги ўзгаришлар, бир-биридан обод кўчалар, кўркам ва муҳташам биноларни кўрган ҳар қандай кишининг ҳаваси келади, қалби фахр-ифтихорга тўлади.  Бу ўзгаришлар юртимиздаги тинчлик, кўнгил хотиржамлигидан далолатдир.

Умуман олганда, мустақиллик халқимизнинг тарихий ютуғи, бугунги ютуқларимиз асоси, келажак авлод таянчидир. Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага бизни қандай марралар кутиб турибди, деган ҳаётий саволларни ўзимизга бериб, хулоса чиқариб олсаккина юртимиз тақдирига ҳар биримиз масъул эканимизни ҳис этамиз.

 Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган тўқнашувлар, вайрон бўлаётган шаҳар ва қишлоқларни кўриб, энг катта бойлигимиз - юрт тинчлиги эканлигини ҳис этамиз.

Бугун бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратаётган аёлларнинг ҳаётдан шод юз-кўзларига, замонавий таълим-тарбия масканларида вояга етаётган бахтли авлодга қараб, Ўзбекистон келажаги буюклигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласан, киши.  

Миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклаган, мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти,  халқимиз фаровонлигини таъминлаётган, хотин-қизлар нуфузини кўтараётган, ёшлар келажагига мустаҳкам замин яратаётган -  Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Нигорахон ЮЛДАШЕВА,

Шаҳрихон тумани

 

ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.

Андижонда хусусий мактаб иш бошлади

Истиқлол байрами арафасида Андижон шаҳрида "Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academiy" деб аталувчи хусусий мактаб ўз фаолиятини бошлади.

Вилоят ҳокимлигининг кўмаги билан Андижон миллий ҳунармандчилик ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг бўш турган биноси реконструкция қилиниб, замонавий кўриниш касб этган мазкур хусусий мактабда инглиз, рус тиллари ҳамда  математика фани чуқурлаштириб ўқитилади.

- Мактабимизда ўқувчиларнинг пухта билим олиши учун зарур барча шароитлар яратилган,  - дейди муассаса раҳбари Нилуфар Ҳайдарова. -  Жорий - 2018-2019 ўқув йили учун 1-5   синфларга ўқувчилар қабул қилинади. Ўқувчилар икки маҳал иссиқ овқат, узоқдан келганлар эса ётоқхона билан таъминланади.

 Ўқувчилар иқтидорига қараб қайси йўналишда ўқиши аниқланади. Дарс ва тўгарак машғулотлари тажрибали педагоглар ҳамда ҳиндистонлик мутахассислар томонидан олиб борилади.

Таълим-тарбия жараёнида мактаб жамоаси ҳамда ота-оналар ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилади.

 

 

Нигора САЙДАЛИЕВА

Ўн беш нафар қиз-аёл ишли бўлди

Жалақудуқ туманидаги Қиличмазор маҳалла фуқаролар йиғинида ҳудудидаги бўш турган бинода туман хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан янги тикув цехи иш бошлади.

Туманда "Ҳар бир оила тадбиркор" Дастури доирасида ўз тадбиркорлигини йўлга қўяётган тадбиркорлар сафи, янги-янги    объектлар сони кундан кунга ортиб бормоқда. Тадбиркор Козимжон Одилжонов томонидан ташкил этилган тикув цехи ҳам ана шулар жумласидандир.

Янги ташкил этилган цехга 10 дан ортиқ замонавий тикув машиналари ўрнатилди. Эндиликда бу ерда кўрпа-тўшак, ёстиқ жилдлари, болалар ва аёллар либослари тикилади. Ушбу цехнинг ишга тушиши билан 15 нафар қиз-аёл доимий иш ўрнига эга бўлади.

Шунингдек, мазкур цехда ҳунарманд Мавлудахон Бекмирзаева томонидан "устоз-шогирд" анъанаси асосида маҳалладаги тикувчиликни ўрганишга қизиқадиган қизларга чеварлик сирларини ўргатиш йўлга қўйилади.

Мунисхон ХУСАНОВА,

туман хотин-қизлар қўмитаси етакчи

 

мутахассиси.

Омадой кумуш медаль соҳиби бўлди

Маълумки, айни кунларда Индонезияда ўтказилаётган ёзги Осиё ўйинлари қизғин паллага кирди.

Ушбу мусобақаларда мамлакатимиз вакиллари бугунги кунга қадар 8 олтин, 14 та кумуш ва 12 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида кучли ўнликдан жой олиб турибди. Юртимиз спортчилари эришаётган муваффақиятларга вилоятимиз спортчилари ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.

Куни кеча оғир атлетика бўйича мусобақаларда 75 кг. оғирлик тоифасида иштирок этаётган марҳаматлик Омадой Отақўзиева даст ва силтаб кўтаришда 237 кг. натижа кўрсатиб, кумуш медаль соҳибига айланди.  Бу мамлакатимиз оғир атлетикачи аёлларининг  Осиё спорт ўйинлари тарихида қўлга киритган биринчи медалидир.

Ушбу муваффақият билан Омадойни, унинг устозлари, мухлислари ва барча андижонликларни табриклаймиз.

Осиё ўйинларида иштирок этаётган спортчиларимиздан янада юқори марраларни забт этишларини кутиб қоламиз.

 

Барно ҲАЙДАРОВА

Тадбиркорлик фаолияти – давлат эътиборида

«101» огоҳлантиради

Мамлакатимизда хусусий тадбиркороикни жадал ривожлантиришда давлат ва ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланиб, уларни ҳар томонлама ҳимоялаш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий асослар шакллантирилгани айни муддао бўлмоқда.

Дарҳақиқат азал-азалдан меҳнатсевар халқимиз тадбиркорликка кирувчи дўкондорлик, зироат ва тижорат каби касблар билан шуғулланиб, халол йўллар билан оиласини боққан, рўғорини тебратган, жамият ривожига ўз ҳиссасини қўшган.  

Айни кунда юртимизда тадбиркорлик субъектларига кенг йўл очиб берилиши натижасида минглаб янги иш ўринлари яратилиб, фуқароларимиз иш билан таъминланмоқда. Тадбиркорликни қўллаб - қувватлаш, уларни фаолиятига асоссиз аралашувларга йўл қўймаслик борасида қатор ҳужжатлар имзоланган.  

Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2018 йил 30 июнда “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини электрон аукцион орқали доимий фойдаланишга бериш тартиби тўғрисида” қабул қилинган қарор ҳам шулар жумласидандир. Мазкур қарорга асосан 2018 йилнинг 1 июлидан бошлаб юридик ва жисмоний шахсларга тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида электрон аукцион орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди.

Ёнғин хавфсизлиги соҳасига оид ҳар қандай масалалар ҳамда ер участкасини танлаш ва ажратиш бўйича Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари ташкил этилган “YER ELEKTRON” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали мурожаат қилишингиз мумкин. Мазкур автоматлаштирилган тизимга мурожаат қилиш шаҳар ва туманлардаги Ягона дарча марказлари орқали амалга оширилади.

            Тадбиркорлар билан соҳага оид савол ва муаммоларни ҳал қилиш мақсадида 345 маротаба семинарлар ташкил қилиниб, уларни саволлари ва муаммолари ҳал қилинди.

Ўзбекистон Республикасида 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоя ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, уларни фаолиятига асоссиз аралашувларга йўл қўймаслик борасида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижросини таъминлаш назорат остига олинди.

Ҳозирги кунда тадбиркорлик фаолияти давлатимиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутмоқда. Шундай экан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ривожланишига кўмаклашиш ҳар биримизнинг мухим вазифаларимиздан биридир.  

                                                                                                

                                                                                                          Дониёрбек ЖАҲОНОВ,

 

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ молия-иқтисод гуруҳи ҳисобчиси, лейтеант.

Қарор ижроси таъминланмоқда

«101» огоҳлантиради

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор билан тасдиқланган Дастурга асосан ИИВ Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг бино ва иншоотларини капитал таьмирлаш юзасидан Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Техника хизматининг 3-ҳарбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми бино-иншоотларида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши учун 378 миллион сўм маблағ ажратилиб, ҳозирги кунда қурилиш ва таъмирлаш ишлари якунига етказилиб, қисмда хизмат қиладиган шахсий таркиб учун қулай шарт-шароитлар яратилди.

Шунингдек, юқорида келтирилган қарорга асосан Андижон шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бўлими 23-касбийлаштирилган ёнғин хавфсизлиги қисми ҳам ушбу дастурга киритилган ва 378 млн. сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирги кунда қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги 604-сонли қарорига асосан, Андижон вилояти ИИБ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, шахсий таркибга қулай шарт-шароитлар яратиш ва кийим бош билан таъминлаш мақсадида, янги замонавий туркумдаги «ISUZU» русумли 4 тонна сув ҳажмига эга бўлган ёнғин ўчириш автоцистернаси Андижон вилояти учун ажратилди. 1 дона «Нексия» русумли ва 1 дона «Матиз» русумли автомобиллар ҳам хизматда фойдаланиш учун ажратилиб, шаҳар ва туман ЁХБ бошлиқларига фойдаланиш учун топширилди.

Бошқарманинг қуйи тизимларида хизмат қилаётган шахсий таркиб учун жорий йилнинг сентябрь ойида 475 дона кийим-кечаклар (комуфуляж) ва 386 дона ёнғин ўчирувчиларнинг хавфсизлик камари (пожарная пояс) олиб келинди ҳамда тақсимот асосида барча шаҳар ва туманларда хизмат қилиб келаётган ходимларга тарқатилди.

Муҳитдин ЖАЛОЛДИНОВ,

 

Андижон вилояти ИИБ ЁХБ катта муҳандиси.