+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Авг 2018

Ҳар бир оила бахтли яшасин

Мутахассис минбари

Бугун юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар замирида нафақат ҳар бир оиланинг, балки ҳар бир инсоннинг бахтли, ҳаётидан рози бўлиб яшашини таъминлашдек эзгу мақсад ётади.

Жорий йилнинг 2 февралида Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ана шу эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатларга дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур Фармон асосида ташкил этилган марказимизнинг асосий вазифаси "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этишдан иборатдир.

Туманимиздаги 65 та маҳаллада 35 мингдан ортиқ оила, 190 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Марказимиз туман хотин-қизлар қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳнинг илк даврлариданоқ эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта ва қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳ, ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чоралар самарадорлигини оширишга, нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, мавжуд муаммо ва низоли ҳолатларни бартараф этиш, оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича зарур ишлар олиб бормоқда.

Хонадонларда моддий таъминотнинг барқарорлиги, оила аъзоларининг оила бюджетига ҳисса қўша олиши, уларни тўғри касб танлашга йўналтириш, тадбиркорликни йўлга қўйиш,  оиладаги ички имкониятлардан тўғри фойдалана олиши масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина маҳаллалар ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда олиб борган ўрганишларимиз давомида аниқланган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Чунончи, юздан зиёд оилага газ плиталари, суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди, 20 нафар ногиронга аравачалар топширилди.

Август ойида "Биз оилавий ажримларга қаршимиз!" шиори остида ўтказилган "Оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ойлиги" давомида оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлом ва баркамол фарзандлар тарбияси борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга ёрдам берди. Ойлик давомида оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди. Хотин-қизлар бандлиги, тураржой масаласи, тиббий маданияти бўйича таҳлиллар олиб борилди. 64 та оиладаги низоларга барҳам берилиб, ажримларнинг олди олинди. Шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган 118 оиланинг никоҳи қонуний расмийлаштирилди. Бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ота-оналарнинг оила психологияси илмини ўзлаштириши ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, бўлажак оила бошқарувчисини тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади. Ўрганишларимиз давомида айрим ёшларнинг оилавий ҳаётга тайёр эмаслиги маълум бўлди. Шундан келиб чиқиб, маҳаллалар, таълим муассасаларида қатор тадбирлар ўтказилиб, уларга оилавий муносабатларнинг бутун тизими оилада соғлом психологик муҳитга чамбарчас боғлиқлиги, уй тутиш, рўзғор тебратиш, қайнона-қайнотани ҳурмат қилиш, оилавий муносабатлар одоби, ўзбек оиласининг ўзига хослиги ҳақида кенг тушунчалар берилмоқда. 

Бундан ташқари, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, анъанавий оилавий қадриятларни қадрлаш,  ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажримларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотиннинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, намунали, замонавий оилани шакллантириш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.    .

Оилани мустаҳкамлаш, оилавий тарбия, фарзанд тарбияси, уларнинг одоб-аҳлоқи, маънавияти билан боғлиқ ишлар самарадорлигини янада ошириш бугунги куннинг далзарб вазифаларидан бирига айланди.

Ўзбек оиласи миллатимизнинг оила билан боғлиқ ўзига хос қадриятлари, анъаналари билан   бошқа халқлар оилаларидан кескин фарқ қилади. Ўзбекона муносабатлар, одоб-аҳлоқ, ҳурмат буларнинг бари оиладаги соғлом маънавий муҳит негизи ҳисобланади. Бизнинг асосий мақсадимиз, ана шу маънавий муҳит ҳар бир оилада барқарор ва мустаҳкам бўлишига, ҳар бир оиланинг     бахтли яшашига эришишдир.

 Лолахон ҚОРАБОЕВА,

 

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази Балиқчи туман бўлими раҳбари.