+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Авг 2018

Мустақиллик - буюк неъмат

Ифтихор

Мустақиллик - улуғ неъмат. У бизга ҳар ким ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини берди, юртимизда адолатли, демократик, инсонпарвар жамият қуриш, ўз миллий давлатчилигимизнинг барпо қилишга имконият яратди. Ўзбекистон   халқаро миқёсда ўзини танитиш, барча давлатлар билан тенг ҳамкорлик қилиш имкониятини қўлга киритди, халқнинг маънавий   уйғониши учун тўла имконият яратди. Юртнинг бор тарихини, миллий қадриятларимизни тиклади.

Бу йил истиқлолга эришганимизга 27 йил тўлади. Мустақилликнинг ҳар бир қадами бизга катта имкониятлар бермоқда. Тўғрисини айтганда, йилларга тенг   бунёдкорликлар, янгиланишлар амалга оширилмоқда. Республикамизнинг қайси бир ҳудудига борманг, таниб бўлмас даражада ўзгарганини кўрасиз.

Ҳар бир гўшада юрт равнақи ва ободлигига, шунингдек, ёшлар тарбияси, таълим, соғлиқни сақлаш тизимларига берилаётган катта эътибор, миллий қадриятларимиз қадрланаётгани, халқимиз маънавиятини юксалтириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, энг асосийси, ривожланишнинг, тараққиётнинг тўғри йўли танланганлигидандир.

Буни вилоятимиз мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Андижонимиз улкан иқтисодий салоҳияти билан мамлакатимиз тараққиётида алоҳида ўринга эга. Ривожланган саноат тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги, фидойи инсонлар меҳнати барча соҳаларни изчил тараққий эттиришда муҳим омил бўлмоқда. "Обод қишлоқ", "Ҳар бир оила тадбиркор" ва    бошқа қатор дастурлар доирасида олиб борилаётган ишлар очиғи, асрларга татийди. Энг муҳими, вилоят маркази, шаҳар ва қишлоқлар қиёфаси тубдан ўзгариб, обод бўлиб, аҳолининг ҳаёт даражаси юксалмоқда.

Дарҳақиқат, вилоятимиздаги ўзгаришлар, бир-биридан обод кўчалар, кўркам ва муҳташам биноларни кўрган ҳар қандай кишининг ҳаваси келади, қалби фахр-ифтихорга тўлади.  Бу ўзгаришлар юртимиздаги тинчлик, кўнгил хотиржамлигидан далолатдир.

Умуман олганда, мустақиллик халқимизнинг тарихий ютуғи, бугунги ютуқларимиз асоси, келажак авлод таянчидир. Кеча ким эдигу, бугун ким бўлдик, эртага бизни қандай марралар кутиб турибди, деган ҳаётий саволларни ўзимизга бериб, хулоса чиқариб олсаккина юртимиз тақдирига ҳар биримиз масъул эканимизни ҳис этамиз.

 Дунёнинг турли минтақаларида юз бераётган тўқнашувлар, вайрон бўлаётган шаҳар ва қишлоқларни кўриб, энг катта бойлигимиз - юрт тинчлиги эканлигини ҳис этамиз.

Бугун бир қўлида бешикни, бир қўлида дунёни тебратаётган аёлларнинг ҳаётдан шод юз-кўзларига, замонавий таълим-тарбия масканларида вояга етаётган бахтли авлодга қараб, Ўзбекистон келажаги буюклигига яна бир бор ишонч ҳосил қиласан, киши.  

Миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклаган, мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти,  халқимиз фаровонлигини таъминлаётган, хотин-қизлар нуфузини кўтараётган, ёшлар келажагига мустаҳкам замин яратаётган -  Мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Нигорахон ЮЛДАШЕВА,

Шаҳрихон тумани

 

ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.