+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

29 Авг 2018

"Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз"

"Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармасида "Одам савдосига қарши курашишда бирлашамиз!" мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди.

"Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази ташаббуси билан ташкил этилган мазкур тадбир Одам савдосига қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилди.

Семинар-тренингда одам савдосига қарши курашиш бўйича мутасадди ташкилотларнинг масъул вакиллари, ҳуқуқшунослар, мазкур йўналишда фаолият юритаётган  нодавлат нотижорат ташкилотлари раҳбарлари, маҳаллалар фаоллари иштирок этди.

- Семинарни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, вилоятимизда одам савдоси билан боғлиқ жиноятларнинг олдини олиш, бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш ҳамда давлат, нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини кучайтириш кўзда тутилган, - дейди "Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази раҳбари Холидахон Мирзараҳимова. - Қолаверса, мутахассисларга бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий билимларини бойитишдан иборат.

Семинар иштирокчилари Ўзбекистон Республикасининг "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида"ги қонуни ҳамда мазкур йўналишдаги бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифалар ижроси, вилоятимизда бу борада олиб борилаётган ишлар, ютуқ ва муаммолар хусусида атрофлича фикр алмашдилар.

Тадбирда ноқонуний меҳнат миграцияси, одам савдоси, гиёҳвандликка қарши курашиш, кашандаликнинг олдини олиш соҳасида турли дастур ва лойиҳаларни амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари томонидан маърузалар ўқилди. Иштирокчилар томонидан маърузалар, умуман, мазкур йўналишлардаги ишларни янги босқичга кўтариш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.  Шунингдек, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, гиёҳвандлик, кашандалик ва алкоголизм сингари ижтимоий муаммолар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш борасида давлат органлари фаолияти устидан таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, давлат ва нодавлат ташкилотлари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Семинарда мавзу доирасидаги ишларни самарали ташкил этиш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоблар олди.

Якунда  нодавлат нотижорат ташкилотлари, "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси, Андижон шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ўртасида одам савдосига қарши курашиш бўйича Ҳамкорлик меморандиуми имзоланиб, ҳамкорликда амалга ошириладиган муҳим вазифалар белгилаб олинди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ