+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

КИМ ЮРТИГА СОДИҚ БЎЛСА, МЕНДИРМАН ЎША

Ёшларни Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида Ватанпарварлик ойлиги доирасида Асака хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида "Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша" деб номланган  шеърлар танлови бўлиб ўтди .

Вилоят касб-ҳунар таълими бошқармаси томонидан ўтказилаётган танловда Асака,  Марҳамат ва Шаҳрихон туманларидаги касб-ҳунар колежларида таҳсил олаётган ўқувчи ёшлар Ватан, тинчлик, ҳарбий бурчни мадҳ этувчи шеърлари билан иштирок этиб, ўз истеъдодларини намойиш этдилар.

Якуний натижаларга кўра, Асака дизайин ва педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Кимёхон Фозилова биринчи ўринга сазовор бўлиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олди. Fолиб ва барча совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

Озодахон ОЛИМОВА,

 

жамоатчи мухбир.

ҚОРБОБО ҚАЕРДА ҚАНДАЙ НОМЛАНАДИ?

Болажонларнинг севимли қорбобоси турли давлатларда турлича аталади. Испанлар уни "Ноель ота", руминияликлар "Мош Жарилэ", голландлар "Синта Клаас", японлар "Сегацу-сан", инглизлар ва америкаликлар "Санта Клаус", руслар "Дед Мороз" деб номлашган. Буларнинг аксарияти ўзбекчага таржима қилинганда "Аёзбобо" ёки "Қорбобо" деган маънони англатади. Қорбобонинг кўриниши бутун дунёда деярли бир хил. Шундай бўлса-да, Санта Клаус билан Дед Морознинг кийимларида ўзига хос фарқлар бор. Масалан, Санта Клауснинг бошида попукли қизил қалпоқча, эгнида унча узун бўлмаган қизил пўстин, қўлида қизил қўлқоп бўлиб, соқоли у қадар узун эмас. "Дед Мороз"нинг бошида кенг гардишли махсус телпак, эгнида ерга теккудек узунликдаги мўйнали пўстин. Қўлида узун ҳасса, оппоқ, узун тўлқинсимон соқоли қорнигача тушиб туради.

Умуман, Қорбобо бу шаклга келгунича ўзига хос "кийиниш" тарихини босиб ўтган. Дастлаб у плашда тасвирланган. ХIХ аср бошида голландияликлар уни қўлида трубка чекиб турган мўри тозаловчи кийимида қабул қилишган. ХIХ аср охирларига келиб Қорбобо ўзининг бизга таниш қиёфасига эга бўлган. 1860 йилда америкалик рассом Томас Найт Қорбобони илк маротаба соқол билан тасвирлаган. Инглиз мусаввири Тенниэл кўп вақт ўтмай очиқкўнгил, ёқимтой, хушмуомала ва қориндор мўйсафид чол сиймосини яратади.

 

Бугунги кунга келиб, Қорбобо совға-саломлар улашадиган, сахий, болажонларнинг энг севимли кишиси сифатида дунёнинг барча мамлакатларида маълум ва машҳурдир.

Янги йил сизга бахт ва омад келтирсин

тавсиялар

Саноқли кунлардан кейин Янги - 2019 йилни кутиб оламиз. Янги йил омадли бўлиши ва бахт келтириши учун барчамиз ўз олдимизга аниқ мақсадлар қўйишимиз керак.

Янги йил байрамини ўзига хос тарзда кутиб олиб, йил бўйи кўтаринки кайфиятда ва бахтли бўлишга ёрдам берадиган баъзи бир маслаҳат ва тавсияларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Ажаб эмас, улар ҳаётингизга янада ёрқин тус берса. Демак, янги йил арафасида аввало,

Қарзларингизни узинг

Албатта, янги йил кириб келишидан аввал қарзларингиздан қутилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳеч бўлмаганида асосийларидан ёки бўлмаса бир қисмидан қутулишга ҳаракат қилинг.

Совғалар харид қилинг

Яқинларингизга янги йил куни ҳадя қиладиган совғаларингиз ғамини олдиндан кўриб қўйинг. Янги йил шукуҳи ва  совғангизнинг аҳамиятини ошириш учун уни ноодатий кўринишда бўлишига алоҳида эътибор қаратинг, ёрқин рангдаги байрамона қоғозларга ўратиб олинг.

Хафагарчиликларни унутинг

Йил давомида рўй берган кўнгилсизликларни ва сизни хафа қилган инсонларга нисбатан бўлган хафагарчиликларни унутинг. Янги йилга ғам-андуҳсиз ва гина-қудуратсиз ўтинг.

Ташқи кўринишингизни ўзгартиринг

Ташқи кўринишни ўзгартириш ички дунёингиз ўзгаришига олиб келади. Шунинг учун янги йилгача ҳеч йўқ соч турмагингизни ўзгартиринг, сочингизни бўянг. Яна янги йил байрамини ўзингиз хоҳлагандай қай тарзда ўтказишни  аниқ белгилаб олинг.

Байрамга янги либос кийишга ҳаракат қилинг

Янги йил байрамида гўзал, мафтункор ва жозибали кўриниш учун янги либос харид қилиш ёки агар чевар бўлсангиз, ўз қўлларингиз ва меҳр-муҳаббатингиз билан ўзингиз ва оила аъзоларингизга янги кийим тикинг. Бу албатта, нафақат сизга, барча яқинларингизга ўзига хос байрам кайфияти улашади.

Кераксиз нарсалардан халос бўлиш

Бу ишни кийимлардан бошлаганингиз маъқул. Кийилмайдиган аммо ҳали янги бўлган либосларингизни эҳтиёжмандларга тарқатинг. Яшаётган уйингизда ишлатмайдиган ёки яроқсиз ҳолга келиб қолган нарсаларни сақлашнинг нафи йўқ. Янги йилда ундай буюм ва анжомлар ўрнини янгиларига бўшатиб бериш имкони бўлишига ишонинг!

Яхшилик қилинг

Фарзандларингизни олиб байрам арафасида ота-онангизни, яқинларингизни зиёрат қилинг, уларни байрам билан қутлаб, кўнглини кўтаринг, кексаларнинг дуосини олинг. Хаста яқинларингиз бўлса, уларни албатта, йўқланг. Имконингиз қадар муҳтожларга ёрдам беринг. Саҳоват дилни поклайди, мол-давлатингизга барака келтиради.

Байрамни яқинларингиз билан биргаликда хуш кайфиятда, хотиржам муҳитда ўтказишга ҳаракат қилинг.

Яхши ният қилинг, гўзал ва латофатли бўлинг!

Байрам куни фақат яхши ниятлар қилинг. Муҳими шундаки, ниятни шунчаки эмас, аксинча, рўёбга чиқишига астойдил ишониб, чин ихлос билан қилинг!

Байрам янада унутилмас ва хуш таассуротларга бой бўлиши учун, пардозингизга аҳамият беринг. Унутманг, табиийлик ва меъёр ҳар бир аёлнинг ҳусн-малоҳатини очади.

Бундан ташқари, байрам арафасида дўстларингиз билан учрашинг, ҳиссиётларингиз, кечинмаларингизни яқинларингиз билан бўлишишга ҳаракат қилинг. Атрофингиздагиларга миннатдорчилик билдиринг, самимий муҳаббатингизни изҳор қилинг. Бу яқинларингиз билан муносабатларингизни янада мустаҳкамлашга ёрдам беради.

 

 

УМИДА тайёрлади.

"Байрам" салати

Керакли масаллиқлар: Яримта қайнатилган товуқ, 3-4 та қайнатилган тухум, 0,5 банка яшил нўхат, 50-70 гр. пишлоқ, 1 бўлак саримсоқ пиёз, 2-3 ош қошиқ майонез, бир чимдим мурч. Таъбга кўра туз.

Тайёрланиши: Товуқ қайнатиб, пиширилиб олинади. У катта бўлмаган тўртбурчак шаклида тўғралади. Пишган тухумнинг оқи ва пишлоқ йирик қирғичдан чиқарилади. Товуқ гўшти, пишлоқ, тухум ҳамда яшил нўхат бирга аралаштирилади. Тухумнинг сариғи олиниб, майонез қўшилади. Майонезга саримсоқпиёз эзиб солинади. Озгина мурч ва таъбга кўра туз солинади. Майонез салат устига қуйилади.

 

Нигорахон тайёрлади.

"Янги йил" торти

Керакли масаллиқлар: 150 гр. ун, 6 дона тухум, 150 гр. шакар, ярим банка қуюлтирилган сут, 50 гр. сариёғ, 200-250 гр. шоколад, кокос қириндиси, 100 гр. сметана, озроқ малина мураббоси.

Тайёрланиши: Бисквит одатдагидек пишириб олинади. Сўнг совутилади, кейин 3 қисмга бўлинади. Биринчи (таг)қисмига сариёғ билан қуюлтирилган сутдан қилинган крем суртилади. Иккинчи қаватига эса шоколад эритиб қуйилади. Шоколадни эритиш учун бирор идишда сув қайнатилади, идиш устига шоколад солинган идиш қўйилади, яъни сувдан чиқаётган буғда 5-6 дақиқа ичида эрийди.

 

Кейин учинчи қаватини қўйиб, устидан сметанали крем суртилиб, кокос қириндиси сепилади. Истаганлар сметанали кремни ярмига малина мураббосини аралаштириши ҳам мумкин.

Байрам дастурхонингиз тўкин ва файзли бўлсин

Ҳар бир аёл ўз оиласининг меҳрибон бекаси, қадрли инсони бўлиш билан бирга, лаззатли ва ранг-баранг таомлар тайёрлай оладиган қўли гул пазанда бўлиши ҳам зарур.

Айниқса, байрам кунларида, хонадонимизга меҳмон келганида уй бекасининг қай даражада пазанда эканлиги яққол кўриниб қолади. Шу боис, муҳтарама опа-сингилларимиз пазандаликнинг сир-асрорларини, нозик жиҳатларини пухта ўрганишга алоҳида эътибор берсалар нур устига нур бўлади.

Янги йил байрами ҳар бир оила учун қадрли, инсон қалбига яқин байрамлардан биридир. Ана шу байрам дастурхонининг тўкин, лаззатли таомлар, пишириқларга бой бўлишига ҳаракат қилайлик. Зеро, гўзал дастурхон билан байрамимиз файзли ўтади, қолаверса, фарзандларимиз қувончига-қувонч қўшамиз.

Янги йил барча хонадонларга қувонч ва шодлик олиб келсин. Дастурхонларимиз ҳамиша тўкин ва файзли бўлсин.

 

Байрам дастурхони учун  қуйидагиларни тайёрлашни тавсия этамиз:

Умид шами

 (Масал)

Бир хонада тўртта шам ёниқ турарди. Хона шу қадар жимжит эдики, ҳатто пичирлаб гапирилса ҳам бемалол эшитиларди.

Биринчи шам:

- Мен ишончман, аммо ёниқ қолишимнинг ҳожати қолмади, менинг борлигимга ишонч ҳам йўқ,- деди-да, ўчиб қолди.

Иккинчи шам:

- Мен ишқман. Аммо заруратим қолмади. Одамлар ҳамиша мени ўзларидан узоқлаштиради,- деди.

У гапираётганида енгилгина шаббода уни ўчириб қўйди.

Учинчи шам ҳам жуда хафа эди:

- Мен самимиятман, инсонлар ўзгаларга мен билан бирга бўлишларини уқтиришади, аммо ўзларига керак маҳалим мени ҳатто ёдларига ҳам олишмайди, - деди.

Самимият шами ҳам секингина ўчди.

Шу пайт бир қизча хонага югуриб кирди ва учта шамнинг ўчиб қолганини кўриб, йиғлай бошлади. Тўртинчи шам эса унга шивирлади.

- Қўрқма, мен атрофга нур таратар эканман, қолганлар ҳам қайтадан ёнади ва ёруғлик таратади. Чунки мен умидман.

Қизча қувончдан ўзига сиғмай умид шамини олди ва у билан қолган учта шамни ёқиб чиқди.

Раъно ИСМОИЛОВА,

 

Хўжаобод тумани

ҚОРБОБО ВА ҚОРҚИЗ

Қорбобо ва Қорқизнинг ташрифи азал-азалдан одамларга, айниқса, болаларга завқ-шавқ бағишлаган. Шодликлар олиб келган...

Янги йил байрамлар сардори, бошланажак янги ҳаётдан нишона. Бу байрамнинг энг азиз меҳмонлари Қорбобо билан Қорқиздир. Улар Янги йил куни одамлар ҳузурига узоқ-узоқлардан, қалин, қорли ўрмонлардан, баланд-баланд тоғлардан ўтиб, яхши ниятлар билан келишади. Баланд, турли ўйинчоқлар билан безатилган кўм-кўк арча атрофига уларнинг кириб келишлари ҳаммага, айниқса, болаларнинг шодлигига шодлик қўшади. Қорбобонинг узун соқоли-ю, бошидаги оппоқ қалпоғи ўзига ярашгандан ярашиб туради. Қорбобо катта қопдаги совғалари-ю, узун ҳассасидан сеҳргарга ўхшаб кетади. Набираси Қорқизнинг узун, малла сочи белида тўлғонади. Оқ либоси чиройига чирой қўшади. Жарангдор ва ширали овози болаларни ўзига мафтун этади, сеҳрлаб қўяди. Арча атрофида шеърлар, ашулалар айтганларга, рақс тушганларга, улар бажонидил совғалар тарқатишади. Болалар билан сакраб-сакраб ўйнашади. Ҳамма хурсанд, ҳамма шод. Кўнгиллар обод, янги йил эса эшик қоқади...

...Янги йилнинг эрта тонги. Атрофда қаҳратон совуқ ҳукм суради. Таажжублиси, Қорбобо ва Қорқиз қаёққадир ғойиб бўлишган. Ҳамма ҳайрон - улар қаёққа кетишган?..

Болалар Қорбобо ва Қорқизни соғинишади. Момиқ қордан Қорбобо, Қорқиз ясашади. Қорбўронлар ўйнашади. Оппоқ лайлакқор тинимсиз ёғади. Юзингизга, киприкларингизга қўниб, сизни қитиқлайди.    Кафтларингизни очиб тутмоқчи бўлсангиз, бекинмачоқ ўйнаётгандай бир зумда эриб кетади - ғойиб бўлади. Тутолмайсиз, чарчаб қоласиз. Лекин Қорбобо ва Қорқиз топилмайди, ҳеч ким топа олмайди. Чунки улар энди ўзга юртларга кетишади. Ахир, бошқа жойларда ҳам Қорбобо ва Қорқизни интиқ кутаётган болажонлар кўп-да!

Лекин Янги йил арафасида улар ҳадя этган шодликлар, хурсандчиликлар - бебаҳо бахт одамлар билан йил бўйи ёнма-ён юради, уларга ҳамроҳ бўлади...

 

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ

Оппоқ орзулар оғушида парвоз қиламан

Қатра

Ҳар бир фаслнинг ўз таровати бор. Фасллар ўзгаруви барча қалбга ажиб илиқлик бахш этади. Қиш фасли кириб келиши билан каттаю-кичик янги йил байрамини интизорлик билан кутади. Бу кумуш фаслда совуқни-да писанд қилмай, қор парчалари билан бирга юракларимиз оқликка кўмилади гўё.

Табиатнинг мўъжизавий туҳфаларига гувоҳ бўлиш ниятида мен ҳам орзулар оғушида байрам кўрки - безанган арча ёнига отланаман. Оқ либос кийган дарахтларга термулиб, оппоқ орзулар оғушида парвоз қиламан. Оёғим остида эзғиланаётган қор парчалари "ғарч-ғурч" овоз чиқаради. Хаёлларга чўмилиб, янги йилда нималар қилишим кераклиги ҳақида ўйлайман.

Узоқ сайр ва сокинлик қалбимга ҳузур бағишлади. Атрофга чўккан сукунат ва табиатнинг бетакрор инъомлари менга илҳом беради. Ана шу кечинмаларни қоғоз ва қалам билан бўлишгим келиб уйимга шошиламан.

 

Нозима ЎЛМАСОВА

Янги йил қайтаверади

кечинма

Орқа-олдига қарамай югуриб кетаётган дунёнинг нафас ростлайдиган, бир зум тўхтайдиган, ортга ва орқага қарайдиган саноқлигина сониялари бор.

Назаримда, ана шу сонияларда дунё билан бирга инсон ҳам нафас ростлайди. Ортига ва олдига қарайди. Кеча ва бугун ўртасида бир зум тўхтаб қолади. Бир зум қалбига қулоқ солади. Нималарни йўқотди-ю, нималарни топди? Йўқотгани ёмонми, топгани ундан яхшироқми? Фақат шу сониялардагина дунёнинг нафас олаётганини, юраги ураётганини баралла эшитиб туради киши. Ва эшитган сайин бутун вужуди ишлайди. Вужуди қулоққа айланади. Ўтаётган умрини сарҳисоб қилади. Қалбини ўзи сезмаган аллақандай туйғулар эгаллаб олади. Бу туйғулар қатида шукроналик бор. Негаки, у ҳаёт, нафас олаяпти. Ва яна безовталик бор. Негаки, умр ўтаяпти, вақт кетаяпти.

Хаёлида унинг вужудига нимадир қўшилгандай, нимадир узилгандай бўлади. Туғилган кунида эмас, айнан шу сонияда яна бир ёшга улғайганини, умрининг яна бир йилини яшаб қўйганини сезади. Алланечук бўлиб кетади.

Инсон кўнгил кечинмаларини сездиравермайди. Барибир тантана, қувонч устунлик қилаверади. Эҳтимол, бу кечинмаларни кимлардир, эҳтимол кўзларини нимадир қамаштириб турганлар бошдан кечирмас. Уларнинг қай бири бу дамларни сархуш кутиб олар, қай бири оғир хўрсиниш билан.

Ял-ял ёнаётган арча атрофида завқ билан куйлаётган, ўйнаётган, дунё бир зум нафас ростлаётганда ҳам тин олишни истамаган болалар эса ҳавасни келтиради, холос. Бола бўлгиси келиб қолади кишининг.

Аммо болалик ҳам, ёшлик ҳам, умр ҳам қайтмайди. Янги йил қайтаверади. Янгиланган одамлар билан яшайверади.

 

Лола ЎРОҚОВА