+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАРЗ МУОМАЛАСИ ВА ОДОБЛАРИ

Аллоҳ таоло қарз олди-берди борасида марҳамат қилиб шундай дейди: "Аллоҳга чиройли қарз берадиган (Унинг йўлида ўз бойлигидан сарфлайдиган) киши бормики, унга бир неча баробар кўп қилиб қайтарса? Ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) танг ҳам, кенг ҳам қилур ва (сизлар) Унинг ҳузурига, албатта, қайтарилажаксизлар" (Бақара, 245). Ушбу оятда яхшилик йўлида, савоб ҳосил қилиш мақсадида сарф қилинадиган маблағ, мол-мулк Аллоҳ таолога қарз бериш деб аталмоқда. Динимизда садақа беришдан кўра, қарз беришнинг савоби кўпроқдир. Зеро, садақа ва эҳсонлар ихтиёрий равишда муҳтож ва номуҳтож бўлмаган кишиларга берилаверади. Аммо қарз фақат муҳтожларгагина берилади.

Пайғамбаримиз (С.А.В.) Ҳадиси шарифида дейди: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар билан) билан, қарз ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) , деган ёзувни кўрдим. Шунда Эй, Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади, деб сўрадим. У айтдики, чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. қарз эса, фақат унга муҳтож бўлган одамнинг қўлига тушади".

Қарз олди-берди муомаласида ҳар икки тарафга ҳам ўзининг талаб ва масъулиятларини юклайди. Қарзни фақат унга муҳтож бўлганда олиш, олганда ҳам уни ўз вақтида қайтариш шартдир. Қарзини узишга етадиган моли бўла туриб уни эгасига бермай вақтини ўтказиб юриш   зулмдир. Лекин бировга ҳасад қилиб, молига кўз олайтириб, уни чув тушириш, мол-дунёсидан айириш мақсадида қарз олиш эса, улкан гуноҳлардан бўлади. Жумладан, Ҳадисда: "Кимки бировдан қайтариб бериш ниятида қарз олса, Аллоҳ унга қарзини узишга ёрдам беради. Кимки молига талафот етказиш мақсадида олса, Аллоҳ унинг ўзига талафот етказади", дейилади.

Қарз берганда аввало, бировнинг оғирини енгил қилиш билан Аллоҳнинг розилигини топишни мақсад қилиш лозим. Зинҳор қарз бериш орқали мўмай даромад топишни кўзлаш мумкин эмас. Қарз бериб унинг эвазига қарздордан фойда олиш судхўрликдир. Судхўрлик эса, гуноҳи кабиралар жумласига киради. Бугунги кунда қарз олиб, уни ўз вақтида қайтариб беролмай юрганлар ҳам учраб туради. Қарз берган киши ҳақини қистайвермаслиги, иложи борича вақтини чўзиб бериши лозим. Пайғамбаримиз (С.А В.) : "Кимки камбағалнинг қарз узиш муддатини узайтириб қўйса ёки кечиб юборса, соя бўлмайдиган кунда (қиёматда) Аллоҳ таоло унга Арш остидан соя ато этади", деганлар. Шундай экан, қарз олувчилар ўз ҳуқуқ ва масъулиятларини яхши билмоқлари билан бир қаторда бир-бирларига нисбатан мурувватни унутмасликлари керак.

Шариат ҳукми бўйича, ҳозирда ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олгандан  кейингина жаноза намози ўқилади.

Аллоҳ таоло қарздорлар   қарзларини ўз вақтида адо этишларига муяссар қилсин, қарз ва омонат борасидаги масъулиятни яхши биладиган омонатдор бандалардан бўлишимизни насибу рўзи айласин.

 

Баҳодиржон РЎЗИБОЕВ,

Олтинкўл туманидаги "Миробод ҳожи" масжиди имом-хатиби.