+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2025

БОЛАНИ СЎРFИЧДАН АЖРАТИШ ОСОН...МИ?

ОНАЛАР МАКТАБИ

Болани резинка-сўрғичдан қайси ёшда ва қай тарзда ажрата бошлаш керак? Бу савол кўпчилик ота-оналарни қизиқтириши табиий. Руҳшуносларнинг таъкидлашича, буни бир ярим ёшда амалга оширган маъқул. Лекин ҳатто уч ёшда ҳам кичкинтой сўрғичдан ажралишга руҳий жиҳатдан тайёр бўлмаслиги мумкин. Бу муаммони ҳал этишда "ҳаётий мисоллар"- га ва оналар танишларининг мисолларига таяниш ярамайди - Шуни ёдда тутингки, Сизнинг кичкинтойингиз ва Сизнинг ўзаро муносабатингиз ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бегоналар тажрибаси ҳамма вақт ҳам ёрдам беравермайди.

Зийрак она боланинг руҳиятига жароҳат етказмаган ҳолда, унинг қачон  сўрғични рад этишга тайёрлигини ички ҳис билан сезиши ва белгилаши муҳим. Аксарият ҳолларда кичкинтой 1,5-2 ёшга тўлганида, унинг ўзи ҳам    резинка-сўрғичга нисбатан қизиқишини йўқотади. Агар сиз болангизда бундай ҳолат юз бермаган бўлса, у ҳолда бу борада мутахассис фикрлари билан танишиб чиқишингиз мақсадга мувофиқ.

Одатда, болалар шифокорлари ҳам, психологлар ҳам барча тавсияларни болани сўрғичдан ажратишнинг икки: аста-секин ва кескин усулига умумлаштирадилар. қайси усулни танлаш эса ўзингизга ҳавола.

Аста-секин усули: болангиз йиғлаши биланоқ унга резинка-сўрғич беришга шошилманг! Кичкинтойни бошқа усул билан овутишга ҳаракат қилинг, унинг эътиборини чалғитинг, қўлингизда кўтаринг, бироз тебратинг. Ажратиш вақтида болага сўрғични фақат ўта зарур ҳолларда - чўчиганда, ўзини ёмон ҳис қилгандагина беринг. Бироқ шунда ҳам, мурғак бола чалғиган ёки ухлаб қолган заҳотиёқ, сездирмайгина оғзидан сўрғични олиб қўйинг. Бу вақтда, бола резинка-сўрғични тасодифан кўриб қолмаслигига ҳаракат қилинг. Аста-секинлик билан бола резинка-сўрғич йўқлигига кўникиб қолади.

Кескин усул: буни, асосан, ўз ҳаракатларини онгли равишда назорат қила оладиган катта ёшдаги болажонлар учун қўллашингиз мумкин. Аввалига, резинка-сўрғич уйдан ташқарида, масалан, дўконга ёки сайрга чиққанда чеклаб қўйилади. Уни оддийгина уйда "ёддан чиқариб қолдиришга" уриниб кўринг. Ўйин ўйнаётган ёки бошқа бир машғулот билан банд бўлганида, мультфильмлар кўриш, чўмилиш вақтида резинка-сўрғич берманг. Барча ҳаракатларингизни болага, унинг энди катта бўлиб қолганлиги ва ҳадемай унинг резинка-сўрғичдан бутунлай воз кечишига тўғри келиши билан изоҳланг. Кичкинтойингиз эса аста-секин резинка-сўрғич билан бутунлай хайрлашиш фикрига мослашиб боради.

Заҳрохон УСМАНОВА тайёрлади.