+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2025

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ БУТУН ЖАМИЯТ КУРАШИШИ КЕРАК

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

муносабат

Ҳозирги глобаллашув даврида ҳамда инсон омили олдинги ўринга чиққан бизнинг жамиятда коррупцияга қарши кескин ва узлуксиз курашиш муҳим ўрин тутади. Коррупция глобал миқёсда иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ривожланиш йўлидаги жиддий тўсиқ ҳисобланади. Шунинг учун коррупцияга қарши курашиш ҳар қандай фуқаролик жамиятида муҳим аҳамиятга эга бўлган, ижтимоий ва иқтисодий барқарорликни таъминлашда асосий рол ўйнайдиган жараён.

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашишнинг самарали механизмларини яратиш шаффофлигини ошириш ҳамда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш учун муҳим  дастурлар амал қилади. Коррупциянинг салбий оқибатлари фақат давлат бошқарувига эмас, балки иқтисодий ривожланишга, инвестиция муҳитига ҳам жиддий таъсир кўрсатади. Жумладан, иқтисодий ўсишни тўхтатиш, инвестицияларни камайтириш, ижтимоий тенгсизликни кучайтириш ва давлатга бўлган ишончни пасайтириш каби салбий оқибатларга олиб келади. БМТнинг 2022 йилдаги ҳисоботига кўра. ривожланаётган мамлакатларда ҳар йили 1.5 триллион доллар коррупцияга қарши курашишга сарфланади. Бу эса, ижтимоий барқарорликка путур етказади.

Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашда жамоат назоратини ошириш ва фуқаролар, айниқса, ёшларнинг ўрнини кучайтириш зарурати кун тартибидаги энг муҳим масала ҳисобланади.

Кўп ҳолларда коррупция атамаси сиёсий арбобларга қарата ишлатилади. Коррупция кўплаб давлатларнинг жиноят ва маъмурий қонунчилиги билан ҳуқуққа қарши ҳаракат сифатида таъқиб қилинади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан Коррупцияга қарши курашда бир қатор муҳим қонунлар ва фармонлар қабул қилинди. Ушбу қонунлар давлат органларида очиқлик ва ҳисобдорликни оширишга қаратилган механизмларни тақдим этади.

Ушбу қонунларни амалга киритишдан мақсад,  давлат идораларида хизматга кириш ва лавозимни эгаллаш жараёнларидаги манфаатлар тўқнашувини бартараф этишдир. Коррупция ўзининг турли шаклларида, масалан, пора бериш, хизмат кўрсатиш жараёнида ўз манфаатларини илгари суриш орқали намоён бўлади. Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши стратегиялари, халқаро тажрибалар билан бирлаштирилган ҳолда, бу муаммоларни ҳал этишга қаратилган.

Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабат қарор топтириш ўта долзарб масала бўлиб, гарчи уни бажариш доирасида масъул идоралар белгиланган бўлса-да, унинг тўлақонли рўёбга чиқиши учун ҳар бир фуқаро ўзида масъулият ҳис этса, қўйилган мақсад ва муддаоларнинг  ечими тезроқ пайдо бўлади. Ҳар биримиз қаерда, қандай муаммога дуч келсак, унинг ҳал этилишида масъул шахсларнинг масъулиятсизлиги ёки тамагирлигига гувоҳ бўлганда шароитга бўйсуниш, индамай кетавериш ёхуд чидаш ўрнига бонг уришимиз керак. Масъулиятсизликка, адолатсизликка нисбатан муросасизликни ўзимиздан бошлашимиз даркор. Шунда мудраётган мансабдор уйғонади.  "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунда фуқароларимизнинг бу борадаги ҳуқуқлари кафолатланган. Қонунга кўра, жисмоний ва юридик шаҳсларнинг коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик далилларига доир мурожаатлари тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилади. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ахборот берган шахсларнинг ҳимоя қилиниши таъминланади.

Фуқаролар, айниқса, ёшлар, коррупцияга қарши курашишда муҳим рол ўйнайди. Улар фаолиятда, таълимда ва ижтимоий ҳаётда коррупция билан курашишда пешқадам бўлишлари даркор. Ёшлар, интернет ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланган ҳолда, коррупцияга қарши кампаниялар ташкил этиш, фуқаролик онгини ошириш ва бошқаларни коррупция оқибатлари ҳақида хабардор қилишда иштирок этишлари мумкин.

Бу иллатнинг урчишига яна бир сабаб, фуқароларимизнинг ҳуқуқий билими саёзлиги, ҳақ-ҳуқуқларини яхши билмаслиги сабабли пора беришга рози бўлишидир. Бундан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ёшлигидан шакллантириб бориш ушбу иллатга қарши курашда муҳим аҳамиятга эга.

Қувонарлиси, сўнгги пайтларда ноқонуний хатти-ҳаракатлардан воз кечиб, ўз муаммоларини қонуний йўл билан ҳал этишни маъқул кўраётган фуқаролар сони тобора ортиб бормоқда

Давлат бошқарувидаги коррупция омилларини камайтириш учун бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Масалан, давлат хизматларини рақамлаштириш жараёни коррупция хавфини сезиларли даражада камайтирди. Бунинг натижасида эса 2024 йилга келиб, давлат хизматларининг 70% дан ортиғи электрон шаклга ўтказилди, Бу эса, инсон омилининг қисқариши ва давлат бошқарувидаги жараёнларнинг автоматлаштирилишига олиб келди.

Шунингдек, давлат харидлари ва тендер жараёнларидаги шаффофликни ошириш орқали коррупцияга йўл қўйилмайди. Транспаренcй Интернатионал ташкилоти маълумотларига кўра, давлат идораларида шаффофлик ва ҳисобот бериш механизмлари ўрнатилиши натижасида коррупция ҳолатлари 30% га камайди.

Ушбу статистик маълумотлар коррупцияга қарши курашда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини аниқ тасдиғидир.

Давлат ва жамоат бошқарувидаги шаффофликни таъминлаш, коррупция хавфини камайтириш ва унга қарши жамоатчилик иштирокини ошириш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар муваффақиятли натижаларга олиб келиши мумкин. Ўзбекистоннинг 2026 йилга қадар коррупция индекси бўйича кўрсаткичларини 15- поғонага ошириш режалаштирилмоқда.

Агар давлат ва жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорлик изчил давом этса, Ўзбекистон  коррупцияга қарши курашда жаҳон миқёсида ютуқларга эришиши, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаши ва халқаро ҳамжамиятда ўз мавқеини янада мустаҳкамлаши мумкин.

Айтиш мумкинки, халқимизнинг том маънодаги адолат қарор топган жамиятда яшаши учун нафақат масъул шахслар, балки ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшиши шарт. Бу фуқароларимизда коррупцияга, аниқроқ  айтганда, ҳар қандай қонунбузарликка нисбатан муросасизлик кайфияти, маданияти шакллантирилишига ҳам боғлиқ. Чунки ҳар қандай қонунбузарликлар содир этилишига, кўпайишига кўп ҳолларда фуқароларимизнинг бефарқлиги, лоқайдлиги сабаб бўлмоқда. Барчанинг якдиллиги, юрт тақдирига дахлдорлиги кучайиши ҳар қандай иллат, айниқса, коррупциянинг батамом барҳам топишига хизмат қилади.

Коррупцияга қарши курашда барча фуқаролар, айниқса, ёшлар фаол иштирок этишлари зарур. Ёшлар ва жамоатчиликнинг ўзаро ҳамкорлиги, ўзгаришларни яратишга, фуқаролар ўртасида ишончни оширишга ва коррупцияга қарши курашда муҳим омил бўлади. Бу жараён нафақат иқтисодий ўсишга, балки ижтимоий адолатни таъминлашга ҳам ҳисса қўшади.

 

Муҳаммадюсуф Исмоилжонов,

Андижон давлат тиббиёт институтининг 229-гуруҳ талабаси, коррупцияга карши курашиш бўлими талаба ёшлар клуби аъзоси.

Прочитано 62 раз