+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

13 Июнь 2025

ЭКОЛОГИК МАДАНИЯТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЭКОЛОГИК МУАММОЛАР ЕЧИМИДИР

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Долзарб мавзу

Бугунги кунда экологик муаммолар инсоният олдида турган энг долзарб масалалардан биридир. Ҳаво, сув, тупроқнинг ифлосланиши, ўрмонларнинг камайиши, юқори даражада исиш ва бошқа экологик ҳолатлар инсон саломатлигига ҳамда табиий муҳитга жиддий таҳдид солмоқда.

Бундай вазиятда албатта, аҳоли орасида экологик маданиятни юксалтириш, ҳар бир инсон онгида атроф-муҳитга нисбатан масъулият ҳиссини шакллантириш долзарб вазифалардан бири ҳисобланади.

Экологик маданият, бу - кишиларнинг табиатга онгли муносабатда бўлиши, уни асраш ва ундан оқилона фойдаланиш борасидаги билим, кўникма ҳамда қадриятлар мажмуаси. Экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш жамиятимизнинг ҳар бир аъзосидан бошланиши зарур. Таълим тизими экологик маданиятни тарғиб қилишда муҳим ўрин тутади. Аниқроқ айтганда, мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб олий ўқув юртларигача бўлган барча жабҳаларда экологик тарбияни йўлга қўйиш лозим.

Бу жараёнда болаларда табиатга меҳр, экологик онг, масъулиятли муносабатни  ривожлантириш зарур. Шунингдек, ўқув дастурларига экологик мавзуларни киритиш, ўқувчиларни амалий лойиҳаларга жалб этиш. Экологик сайрлар ташкил қилиш, дарахт экиш, чиқиндиларни қайта ишлаш каби тадбирлар орқали ижобий натижаларга эришиш мумкин. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий  тармоқлар, жамоат ташкилотлари ҳам экологик маданиятни  тарғиб қилишда фаол иштирок этишлари керак. Аҳоли орасида экологик саводхонликни ошириш, турли семинар, конференциялар ва эологик акцияларни ташкил этиш орқали жамиятда экологик муаммоларга нисбатан онгли муносабатни қарор топтириш мумкин. Шунингдек, экологик ҳуқуқий маданият ҳам ривожлантирилиши керак. Ҳар бир фуқаро ўз экологик ҳуқуқ ва мажбуриятларини билиши, ҳамда уларга амал қилиши лозим. Бу эса, барқарор ривожланишнинг муҳим асосларидан биридир.

Экологик қонунлар, давлат дастурлари, халқаро битимлар ҳақида аҳолининг хабардор бўлиши муҳим аҳамиятга эга. Маҳаллий ҳокимият органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари экологик ташаббусларни қўллаб-қувватлашлари зарур. Ҳуқуқий экологик муаммоларни аниқлаш ва  ҳал этишда фуқароларнинг иштирокини таъминлаш орқали жамиятда ҳамкорлик муҳитини яратиш мумкин. Экологик маданиятни шакллантириш ва ривожлантириш, бу - бугуннинггина эмас, шунингдек, келажак авлодлар саломатлиги ва яшаш муҳити учун жавобгарликдир. Табиатни севиш, асраш, уни келажак авлодларга соғлом ҳолатда топшириш барчамизнинг бурчимиздир. Шунинг учун ҳар бир инсонда экологик тафаккурни ривожлантириш орқали барқарор экологик жамият сари қадам қўйишимиз керак.

Шунингдек. Ёшлар орасида экологик етакчиларни тайёрлаш, экологик клублар ва тўгараклар фаолиятини кенгайтириш билан келажак авлодни экологик жиҳатдан масъулиятни ҳис қилишга тайёрлаш мумкин. Экологик маданият, бу- фақат билим эмас, балки, кундалик ҳаётда экологик қадриятларга амал қилишдир.

 

Мунаввархон УМАРОВА,

Андижон давлат чет тиллар институти талабаси.

Прочитано 60 раз