Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Тегина бегим Моҳ, Тегина Хотун, Тегина Моҳ Бегимисмлари билан машҳур бўлган бу аёл бухоролик. У 1318йилда Бухорода туғилган. Оталари Убайдуллоҳ Маъсуд ўз даврининг етук уламоларидан бўлиб, унинг авлоди Садир Уш Шаъриаларидан бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в)нинг саҳобалари Убода Ибн Сомид авлодларидан эди.
Тегина бегим 16 ёшларида Амир Тарағайга турмушга чиқиб, 18 ёшида фарзанд кўради. Унинг фарзанди соҳибқирон Амир Темур эди.
Тегина бегим отаси Убайдуллоҳ Маъсуд тарбиясида камол топади. Унинг отаси ҳам ўз даврининг зукко ва доно кишиларидан бири бўлган. Убайдуллоҳ Маъсуднинг отаси Тож Уш Шариа Шарқ ҳикмати (фалсафаси), калом илми ва табиатга оид фанларни чуқур билган, фиқҳ илмида катта аллома сифатида танилган зот бўлган. Тегина бегим бошланғич таълимни отаси ва бобосидан олган. Қизлари ниҳоятда кўркам, гўзал ва оқила қиз бўлганлиги боис, Моҳ-ой(форсча "Моҳ" ой деган маънони англатади), яъни Тегина бегим Моҳ, деб аташади.
Тегина бегим Моҳ дадаларидан олган бор билимини ўғиллари Амир Темурга ўргатади, улуғ саркарда илк таълимни оналаридан олади. Тегина бегим Моҳ диний билимларни чуқур билганлиги боис, ҳомиладорлик пайтларида Амир Темур туғилмасидан олдин, бу фарзандининг туғилиши, унинг етти иқлимга ҳукмдор бўлиши ва бошқа башоратлардан хабардор бўлган.
Сохибқирон Амир Темур онаси ва устозлари ёрдамида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади, билимларини мустаҳкамлаб, тахтга ўтирганларидан кейин барча улуғ ишларни бошлашдан олдин, "Қуръони Мажиддан" фол очиб, кейин иш бошлар эканлар, бу ҳақида ўз эсдаликларида ёзиб қолдирган. Ривоятларга кўра, соҳибқирон ўсмирлик даврларида намоз ўқисалар, тепаларида кўзларига Каъбатуллоҳ жилваланиб кўринар экан. Бу ҳақида оналари Тегина Бегим Моҳга айтсалар, ўғилларини авайлаб: "Болажоним биз ҳам намоз ўқисак, кўзимизга Каъбатуллоҳ жилваланиб кўринади, бу оддий ҳол", деб Темурбекни юпатган. Бу ҳолатни ҳеч кимга айтмасликни тайинлар эканлар.
Тарихий манбалардасоҳибқирон Амир Темур бобомизнинг ота-онаси ҳақидаги маълумотлар у қадар кўп эмас. Лекин ярим дунёни бошқарган, улкан ҳудудни эгаллаган империя ташкил эта олгансоҳибқирондаги зукколик ва билимдонлик, ҳарбий саркардалик, юксак салоҳиятнинг шаклланишида ота-онаси, айниқса, онасининг ҳиссаси жуда катта бўлган. Зеро, улуғларни улуғ оналар тарбиялайди, деган ҳикматли гап бежиз айтилмаган.
Ўрта асрнинг кўзга кўринган шоирларидан бири Алибек Шерозий ота-онага, айниқса, аёл кишига илмнинг зарурияти тўғрисида шундай ёзган эди: "Илм - аёл учун зийнат. Ақлини нодонликдан халос этган ҳар бир аёл, номус, иззат ҳамда аёллик қадрини тушуниб етади. Бундай аёл ҳеч бир ишда адашмайди, илмсиз аёл эса бола тарбиясида турли хатоларга йўл қўяди".
Янги Ўзбекистон шаклланаётган бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларга эътибор янада ортди. Хусусан, опа-сингилларимиз, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Бу эса ўз навбатида ҳар бир қиз ва аёлга ҳам дунёвий, ҳам диний билим олишга кенг имкониятлар яратади. Опа-сингилларимиз зукко ва оқила бўлсалар, оилалар мустаҳкам, тарбияланаётган фарзандлар оқилу доно бўлиб камолга етади. Улуғ аждодларимиздан Хазрат Али (к.в.) бобомиз ўз даврида шундай васият қилган эканлар: "Авлодларингизни келажак замон илми билан тарбияланг". Демак, авлодларимизнинг илмли, ҳалол-пок, юксак маънавиятли бўлиб камол топиши учун энг аввало, уларнинг ота-оналари илмли бўлиши лозим.
Ёзувчи Ризоуддин Фахриддин ўғли шундай ёзади: "Миллатнинг тараққиёти қизларимизнинг оқила, ҳаёли, иболи бўлиб улғайишларига боғлиқ, чунки улар миллатнинг оналари бўлишади. Фарзандларимизни ақлли тарбиялаш, яхши хулқ ва соғлом эътиқод эгалари бўлишлари оналар зиммасидадир".
Мақолани ёзиш жараёнида бир воқеа ёдимга тушди. 1973 йил 28 февралда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида Халқ таълими вазирлигининг физика фани бўйича 8-республика олимпиадаси бўлиб ўтган. Уч кун давом этган олимпиадада мен ҳам қатнашганман. Олимпиада тугагач, бизни мезбонлар соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг оналари ва дадалари дафн этилган жойга олиб боришган эди. У ерда иккита қабр ёнма-ён бўлиб, устига мармартош қўйилган эди. Айтишларича, соҳибқирон Амир Темур бобомиз ота-оналарига атаб қабр устига мармар тошларни ўзлари қўйдирган эканлар. Кейинчалик бу қабрлар кўчирилган экан.
Маълумки, соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг Тегина Бегим Моҳга атаб, "Оқсарой" қурдирган. Тарихий маълумотларга кўра, Оқсарой 1380 йилда қурилган бўлиб, қурилиш ишлари олти йил давом этган. Қурилишда 30 минг нафародам ишлаган. Чет эллардан ҳам моҳир усталар олиб келинган.
Оқсарой деб аталишига сабаб, ушбу сарой тунги пайтда кечаси оппоқ бўлиб, атрофга нур таратиб турган.Маълумотларга кўра, саройнинг устидаги қубба бундан тахминан 200 йил олдин қулаб тушган. Ҳозирги кунга келиб, кириш қисми деворининг бир томони баландлиги 37 метр, иккинчи томонининг баланедлиги 38 метр қолган. Сарой деворлариўша даврда ҳар-хил кошинлар билан безатилган.
Улуғларни ёд этиш хайрли ишдир. Зеро, юқорида буюк соҳибқирон Амир Темур, уларнинг оналари Тегина бегим Моҳ ҳақида сўз юритиб, Сизга озгина бўлса-да бу ҳақда маълумот бера олган бўлсам, ўзимни чексиз бахтиёр ҳис этаман. Азиз ўқувчиларга фақат яхшилик тилаган ҳолда ушбу мақоламни шоира бувижоним Хурибибининг қуйидаги мисралари билан якунлайман.
Баҳодиржон деган дилкаш, ҳазилкаш улфатимиз бор. "Эшон ака" деб ҳазиллашиб юрамиз. Бир гал пахта йиғим-теримига чиқишганда бригада бошлиғи депти:
- Мана шу тракторчимиз жа-а яхши йигит-у, келин билан оралари чатоқ бўлиб қолиб, сал хафа бўлиб юрипти-да. Эшон ака, бир дуо қилинг, зора келиннинг кўнгли илиб...
Ўтган асрнинг олтмишинчи йилларида вилоят партия қўмиталари иккига бўлинган: саноат партия қўмитаси, қишлоқ хўжалиги партия қўмитаси. Шу даврлар ҳар бир майда-чуйда гаплар билан ҳам партқўмларга шикоят қилиш авж олган экан.
Вилоятнинг нуфузли идорасига бошини дурра билан боғлаб олган аёл келибди. Эшикбонлар ундан келишининг мақсадини сўрашипти.
- Демак, ўроқ билан экан-да,-дебди эшикбон танга топган калдай илжайиб.-У ҳолда қишлоқ хўжалик обқўмига кираркансиз, опа. Мабодо, болға билан урганда саноат обқўмига кирардингиз.
ПУЛНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ
Эрини дам олиш уйига кузатаётган аёл тайинлади:
- Пулни эҳтиёт қилинг, дадажониси. Ўғлингиз уйлайдиган, қизингиз турмушга чиқарадиган бўп қолди. Уйимиз таъмирталаб бўлиб турибди. Ҳаммаси шу ўлгир пулга боғлиқ. Шунинг учун пулни сал олди-орқангизга қараб ишлатинг.
Кейин эри пулни нималарга ўринсиз сарфлаб қўйишини ўзича чамалаб, бир нарса эсига тушгандай кўзлари порлади,бир болаларига, бир эрига қараб секинроқ овозда қўшиб қўйди:
- Ҳалиги… ўзимизни уйда бепул топиладиган нарсага ҳам пулсарфлаб юрманг.
ТЕКШИРИШНИНГ "ИШОНЧСИЗ" УСУЛИ
Эшитиш қобилиятим сал пасайгандек туюлиб поликлиникага бордим. Шифокор аёл эшитишимни текшириш учун бир қулоғимга бармоғини қўйиб айлантириб шовқин ҳосил қилди-да мулойим овоз билан сонларни айта бошлади, мен такрорлаб турдим.
"Андижоннома" вилоят газетасида куртак отиб, гуллаган, мевага кириб элга танилган ижодкорлар талайгина. Улардан бири нафақат республикамиз, балки қўшни мамлаткатларда ҳам ўз муштарийларини топиб бораётган ҳажв устаси Ҳабиб Сиддиқдир.
Халқимиз "Бола бошидан" дея бежиз айтмайди. Ҳабибжон умумтаълим мактабида ўқиб юрган чоғларидаёқ мақолалар, шеърлар, кичик-кичикҳажвиялар ёза бошлаган. Отаси Мамадумар нонвойни Андижон туманидаги Бўтақора қишлоғида ҳамма яхши танирди. Онаси Фаридахон ая эса бир умр фарзандлари тарбияси билан шуғулланган оддий ўзбек аёли эди.
Йиллар ўтган сари Ҳабиб Сиддиқнинг қалами чархланиб борди. Эндиликда унинг қаламига мансуб ўндан зиёдкитоблар муштарийлар ўртасида қўлма-қўл бўлиб бормоқда. "Кар қулоққа танбур", "Бедаво дарднинг давоси", "Инглизча туш", "Хўжалик ҳисобидаги оила", "Чироғи ёниқ хонадон" каби ҳажвий тўпламлари аллақачон ўз ўқувчиларини топган.
Ҳажвияларни ўқиб куласизу, кейин ўйланиб қоласиз. Чунки улар жамиятимиздаги оғриқ нуқталар, баъзи жамоалардаги носоғлом муҳит, мунофиқлик, муғомбирлик, тамагирлик каби иллатларни очиб ташлайди.
Мана унинг митти ҳажвларидан бири:
"Бозор иқтисодиётига ўтганимиздан кейин театр, киноларга бормай қўйдик, - деди бир ҳазилкаш.- Энди ҳамма "томоша"лар ўзимизнинг уйимизда бўляпти".
Шу тўрт сатр холос. Бирдан куласизу кейин юрагингиз эзилади. Аччиқ ҳақиқат.
Ўзбекистон Ёзувчилар, Журналистлар уюшмалари аъзоси Ҳабиб Сиддиқ таржима билан ҳам жиддий шуғулланмоқда. У жаҳонга танилган хажвчилар ижодидан намуналарни ўзбек тилига муваффақиятли ўгирмоқда. Таниқли қаламкаш ёзган ҳажвиялар эса бошқа тиллар, жумладан рус, инглиз, турк, қозоқ, қирғиз, қорақалпоқ тилларига таржима қилинган, нашр этилган. Ўтган йил рус тилида "И смех, и грех", қирғиз тилида "Нимкесе" номликитоблари чоп этилди. "Яхшилар кўп дунёда" асари асосида "Чўғ" видеофильми, "Ўрага сичқон тушди" сатирик комедияси асосида "Кичик корхонанинг катта ҳангомаси" номли ҳажвий видеофильм суратга олиниб, муваффақият билан намойиш этилган.
Серб драматурги Бранислав Нушичнинг Ҳабиб Сиддиқ таржимасидаги "Фалсафа доктори" комедияси Ўзбекистон давлат сатира театрида саҳналаштирилиб, мухлислар олқишларига сазовор бўлди. Бу йил эса яна икки таржима асари - инглиз драматурги Рей Кунининг "13 хона" комедияси Ўзбекистон давлат сатира театрида, "Пул ўлсин" комедияси Бобур номидаги Андижон вилояти театрида саҳналаштирилмоқда.
Бугун андижонлик ҳажв устаси ўзининг 70 ёшини қаршиламоқда. Шунга қарамай у ҳар қачонгидан-да сермаҳсул. Ўзининг янги ичакузди ҳангомалари, сермаъно ҳажвиялари, таржималари билан китобхонларни хушнуд этмоқда. Унинг асарлари нуфузли газета ва журналларда чоп этилмоқда.
Шу жойда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тилга олиб ўтмаслик адолатдан бўлмас. Ҳабиб Сиддиқ шу олийгоҳнинг Гидромелиорация факультетини тамомлагач, бир муддат Андижон туманлараро каналлар бошқармасида муҳандис бўлиб ишлади. 1976 йилдан ўзи таҳсил олган институтда илмий-педагогик фаолият олиб бормоқда. Доцент Сиддиқов ўзининг ташаббуси ва ташкилотчилиги билан нашр этилган "Қишлоқ оқшоми" маънавий-маърифий, ижтимоий-оммабоп газетасига кўп йиллар бош муҳаррирлик қилган.
Ҳажвчи адиб Ҳабиб Сиддиқ "Шуҳрат" медали билан мукофотланган. У ўзининг асарлари, серқирра истеъдоди билан эл-юрт орасида шуҳрат топмоқда.
Бугун орамизда ўзининг оқила ва зукколиги, бой ҳаётий тажрибаси билан кўпларга ибрат бўлиб яшаб келаётган онахонларимиз талайгина.Пахтаобод тумани Шомат маҳалласида яшовчи Арофатхон ая Асқарова ана шундай пиру бадавлат онахонлардан биридир.
Арофатхон ая 1968 йилда Қиргизистондан Пахтаободга келин бўлиб тушган. Яқинларидан олисда, янги хонадонда, турмуш қийинчиликларига сабр қилиб яшади, қайнона, қайнотасининг хизматини қилиб дуоларини олди. Унинг янги жойга кўникиши, чиройли турмуш кечиришига турмуш ўртоғи раҳматли Ҳабибулло ота ёрдам берди, ҳар ишда унга кўмакдош бўлди.
-Касбиона тили ва адабиёти фани ўқитувчиси бўлган Ҳабибулло отақаттиққўл бўлса-да, лекин меҳрибон инсон эди, - дейди Aрофатхон ая. - У киши билан узоқ йиллар аҳил-иноқ яшаб, қўша-қўша фарзандларни эл қаторига қўшдик. Аллоҳга чексиз шукрлар бўлсин, кам бўлмадик.
Бугунмаҳаллада Aрофатхон аяни танимаган, унинг оиласини билмаганинсоннинг ўзи йўқ. Маҳалладаги энг намунали оилалардан бири бўлган ушбу оила эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топган.
Aрофатхон ая раҳматли турмуш ўртоғи билан икки нафар фарзандига чиройли тарбия берди, ўқитди, уйлаб-жойлади. Бугун уларнинг фарзандлари эл-юрт ишига камарбаста инсонлар бўлиб, кўплаб хайрли ва савобли ишларга бош-қош бўлишмоқда.
- Сабрнинг таги сариқ олтин, деган ҳикмат бежиз айтилмаган экан, - дейди Арофатхон ая. - Борга, йўққа, яхши-ёмон кунларга сабр қилдим. Турмушимизни чиройли қилиш учун меҳнатдан қочмадим.
Онахон 1995 йилгача тумандаги собиқ Ёқубов номли жамоа хўжалигининг 7- бригадасида ишлаб, нафақага чиқди.
-Турмуш ўртоғим ишлама, болалар тарбияси билан шуғуллан, деса-да, колхозда ишладим. Чунки меҳнат қилишни жуда яхши кўраман. Отам раҳматли "Ишлаган кам бўлмайди, оилада ҳам, одамлар орасида ҳам ўз ўрнини топади" дер эди. Далада ер чопдим, пахта тердим, ипак қурти боқдим. Бирор кун уйда қолсам, зерикиб қолар эдим. Оз бўлса-да, оиламга даромад киритишга, турмушимизни чиройли, тўкис бўлишига ҳаракат қилдим.
Табиатан содда, камтар Арафатхон ая бугун нафақат фарзанд ва набиралари, балки бутун маҳалла аҳлининг ардоғида яшамоқда. Юртимиз тинчлиги, ҳаётимиз фаровонлиги учун шукрона келтириб, эртаю кеч дуода.
Мазмунли ва гўзал ҳаёти, ҳалол ва меҳнатсеварлиги билан одамлар ҳурмат-эътиборини қозонган Арофатхон ая сингари онахонларимиз бахтимизга ҳамиша соғ-омон бўлсин.
Ёшларни билимли, маънавиятли қилиб тарбиялаш ва малакали мутахассис бўлиб етишишларида олий таълим соҳасига эътиборнинг кучайтирилиши мустаҳкам замин бўлди. Айниқса, таълим сифатини яхшилашдаахборот-коммуникацион технологияларни жорий этиш, хорижий таълим муассасалари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиш ва уларнинг иш тажрибаларини амалиётга татбиқ этиш ижобий самаралар бермоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 31 майдаги "Андижон давлат чет тиллар институтини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори билан ташкил этилган институтимизда ўтган қисқа вақт ичида профессор-ўқитувчилар, педагог ходимлар, ёш олимлар, иқтидорли талабалар томонидан ўзларининг иқтидор ваилмийсалоҳиятларини намоён этишга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Натижада ўтган ана давр мобайнида институтимизда бир нафар фан доктори ҳамда 11 нафар фалсафа доктори диссертацияларини ҳимоя қилдилар. Шу жумладан, олимларнинг бирнафари профессор, 3 нафари доцент илмий унвонларини олишга эришдилар. Институтда 4 та ихтисослик бўйича докторантура, таянч докторантура ва стажёр-тадқиқотчилик институтлари ташкил этилган бўлиб, уларда ҳозир жами 14 нафар доктарант ва стажёр-тадқиқотчилар таҳсил олинмоқда. Юқоридагилардан кўзланган асосий мақсад,институтда илмий даражали педагоглар сонини оширишдир.
Замонавий илм-фан ва таълимни жорий этиш ҳамда илмий ишланмалар, инновацион ғояларни амалиётга татбиқ этиш мақсадида институтимиз 14 та хорижий олий таълим муассасаси, 2 та илмий таълим муассасаси, 6 та хорижий кенгаш, элчихоналар ва 3 та компаниялар, жами 25 та хорижий муассаса билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Шунингдек, институтда иқтидорли талаба-ёшлар саралаб олиниб, улар ижодий ҳамда илмий фаолиятга жалб этилмоқда. Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлиги натижасида 3 нафар талаба турли давлатстипендиялари стипендианти, 2 нафари "Келажак бунёдкори" медали совриндори, бир нафари "Йил талабаси" стипендианти, 3 нафари ректор стипендианти, 5 нафари нуфузли кўрик- танловлар совриндорлигини қўлга киритди. Улар олий ўқув юрти раҳбарияти томонидан жами 24 миллион сўм миқдорида бир маротабалик пул мукофоти, фахрий ёрлиқ, ташаккурнома ва бошқа эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ушбу ўқув йилида институт илмий салоҳиятини 40 фоизга олиб чиқиш асосий мақсад қилиб олинган.Институтимиз ана шу мақсадга албатта эришади. Чунки институтимизда илмий изланишлар олиб бориш учун зарур шарт-шароитлар яратилган, қолаверса, етарли билим, иқтидор ва илмий салоҳиятга эга устозлар, ёш олимлар, иқтидорли талабалар бор. Юқорида санаб ўтилган ютуқлар ва амалга оширилаётган самарали ишлар натижаси ўлароқ, институтимиз республикамизда ўз ўрнига эга бўлган олий таълим муассасалари қаторидан ўрин олади.
Бугун мамлакатимиз янги давр остонасида турибди. Унинг манзил сари одимлари, табиийки, ёш авлоднинг билими, тафаккури ва дунёқарашига боғлиқ. Зеро, ҳар қандай давлатнинг келажагини унинг бўлажак мутахассислари таъминлайди. Бу борада республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлардан ҳар қанча қувонсак, фахрлансак арзийди.
Сўнгги йилларда республикамизда таълим соҳасига, хусусан, олий таълимга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Сифат кўрсаткичини юқори поғонага олиб чиқишда жаҳоннинг илғор иш услубларини миллий хусусиятларимизга уйғунлаштирган ҳолда янги таълим тизими жорий этилмоқда. Устозларнинг чет элда малака оширишлари ва талабаларнинг ўзаро таълим жараёнидаги тажриба алмашишлари қисқа муддат ичида ўз самарасини бера бошлади.
Нафақат, мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги тараққиётига хизмат қилиб келаётган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳам замон талабларига мос ва хос ўзгаришларга юз тутмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва тегишли қарорига биноан Тошкент давлат Аграр университети Андижон филиалига алоҳида институт мақоми берилиши муҳим аҳамият касб этди. Бунинг натижасида ҳозирга келиб институтимизда факультетлар сони 5 тани, кафедралар 21 тани, бўлимлар эса 32 тани ташкил этмоқда.
Жамоамиз республикамизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларни изчил ва собитқадамлик билан ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиб келмоқда. Уларнинг фидокорона хизматлари ва бой тажрибалари туфайли ўтган давр мобайнида 23 минг нафардан зиёд юқори малакали олим-агрономлар, муҳандис-механиклар ва муҳандис-гидромелиораторлар тайёрланди. Ёшкадрларнинг нафақат, назарий билим олишлари, балки, амалиётда ҳам муносиб тажриба тўплашлари учун етарли шарт-шароитлар яратилди. Жумладан,деҳқончилик, чорвачилик, уруғчилик соҳаларида тажриба майдонлари ташкил этилиб, ёш мутахассисларнинг илмий изланишлари учун қулай муҳит яратилди.
Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев ташаббуси билан олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги, қолаверса, ўқитувчининг жамиятдаги нуфузини оширишгақаратилган эътибор мен каби педагогларни янада фаол ишлашга, илмий ишлар билан шуғулланишга ундайди.
Яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда экологик тоза органик маҳсулотлар етиштириш вааҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида олиб борган тажрибаларим асосидақовоқнинг истиқболли "Испанская 73" ва "Палов каду 268"навларига Учқун биостимуляторининг таъсири" мавзусида диссертация ҳимоя қилдим. Шу билан бирга, ёш, иқтидорли олимларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратяпман. Шогирдим Мафтунахон Мадаминованинг Президент стипендияси соҳибаси бўлиши бу борадаги хизматларимнинг илк маҳсули бўлди.
Тан олиш керак, республикамиз олий таълим тизимидаустоз ва талабалар учун шундай имкониятлар яратилдики, улардан унумли фойдаланиб, илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мумкин.
Бугун юртимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнини кузатар эканман, "Қани эди ҳеч бўлмаса ўн ёшга ёшариб қолсаму, бой берилган имкониятларни ишга солсам эди", - дейман. Бугунги ёшларга жуда ҳавасим келади. Бироқ таълим соҳаси бир уммон, у ёш танламайди, у иқтидор ва салоҳиятга ташна. Шундай экан, ана шу иқтидор, билим ватажрибани ҳаётга татбиқ этиш, юртимиз илм-фанини янада ривожлантириш, етук ва малакали мутахассислар тайёрлаш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиламиз.
ШоирахонҚОСИМОВА,
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Агробиология факультети ассистенти.
Китоб мутолааси, кўп китоб ўқиш ҳаётнинг барча жабҳаларида инсонга тўғри йўлни топишига, оқ-қорани, яхши-ёмонни теранроқ англашига ёрдам беради. Кўп китоб ўқиган киши ҳаётдаги жараёнларни чуқур англайдиган, мулоҳазали, кўпчиликка фикр бера оладиган зиёли ва саводли бўлади.
Китоб ўқишга бўлган муҳаббатимиз нафақат мактабда, балки ҳаётимизнинг барча даврида, меҳнат фаолиятимизда ҳам муваффаққият қозонишимизга кенг йўл очиб беради.
Илмий китоблар бизни илм чўққилари сари элтса, бадиий адабиётлар яхшилик ва ёмонлик баҳси орқали руҳан тафаккур қилиш камолотига етаклайди, ҳаётни, атрофдагиларни яхшироқ тушунишга имкон яратади. Китоб ўқиш сизни тил фасоҳати, нутқ равонлиги ва сўз бойлиги томон элтади. қолаверса, сизга том маънода маънавий ҳордиқ билан бирга, ўзгача завқ ҳам бағишлайди. Шу боис ҳам, ҳар бир кишида китоб ўқишга бўлган қизиқиш болаликдан, ёшликдан шаклланиши муҳим аҳамият касб этади.
Фарзандингизни болаликдан китоб ўқишга қизиқтира олганингиз - унга ҳаётда беришингиз мумкин бўлган энг катта ва бебаҳо совғангиздир. Қандай қилиб фарзандларимизни болалигидан китоб ўқишга муҳаббатли қилиш мумкин? Бунинг учун эса энг аввало, ўзингиз ибрат бўлишингиз лозим.
- Фарзандларингизга мунтазамкитоблар ўқиб беринг. Муҳими, сизни чалғитиши мумкин бўлган, турли одат ва машғулотлардан ўзингизни ҳалос этинг! Уларни фарзандингизнинг келажаги учун маълум муддат бўлса-да, тарк этиб туринг.
- Болаларга турли жанрдаги адабиётлар, жумладан, илмий, фантастик, саргузашт ёки мумтоз адабиёт намуналаридан ўқиб беришга ҳаракат қилинг. Фарзандингизнинг маънавий олами учун зарур ҳисобланган исломий адабиётлар, уларнинг қаҳрамонлари, жасорат ва олижанобликлари ҳақида ҳам кўпроқ ўқиб беришни, бу ҳақда тез-тез гапириб туришниунутманг!
- Улар ўзлари учун ҳақиқий ўрнак бўла оладиган исломнинг юлдузлари билан қаҳрамонлар ҳаётини эшитгач, "Ойнаи жаҳон" орқали мультфильмларда кўраётган қаҳрамонларни эндиликда ўзлари учун идеал қилиб олмайдилар.
- Фарзандингизга илк бортурли хил безаклар билан безатилган, болаларни ўзига тортадиган, қувноқ ва қизиқарли бўлган китобларни совға қилинг. Мутолаа жараёнида фарзандингизни бағрингизга босишлик билан китобга бўлган муҳаббатини оширинг. Шунда фарзандингиз китоб ўқишга интилади, китоб ўқиш орқали илиқ ҳиссиётлар, ширин туйғуларга ҳамроҳ бўлади.
- Юқорида таъкидлаганимиздек, энг яхши ўрнак - ўзингизсиз. Фарзандингиз сизни тез-тез китоб ўқиётганингизни кўрсин. Булар ошпазлик санъати, журнал, газета, роман, саёҳат ёки бошқа турдаги китоблар бўладими, фарқи йўқ. Муҳими, у сизнинг қўлингизда доим китоб кўрсин, беғубор кўзлари буни хотирасига жамласин, токи бу нарса унда муҳаббат ҳосил қила олсин.
- Ўқиган китобларингиз ҳақида оилавий дастурхон олдида фарзандларингизга гапириб беринг. Ундан туйган ҳис-ҳаяжонингиз ва таассуротларингиз билан ўртоқлашинг, токи фарзандингиз ҳам ана шу китобларни ўқишга қизиқиб қолсин.
- Агар фарзандингиз 7-18 ёш оралиғида бўлса, шахсий "оилавий кутубхона" ташкил этинг. Бу болангизга олган маълумотларини яхшироқ тушуниш ва ўзлаштиришга яқиндан ёрдам беради.
- Фарзандингиз билан биргаликда саргузашт ҳикоялар яратинг. Унда, бутун оилангиз асосий ролда иштирок этсин. Бу албатта, келгусида фарзандингизни шахс сифатида шаклланиши, фикр ва сўз бойлигининг юксалишига хизмат қилади.
Муҳаммадсодиқ ИСАБОЕВ,
"Саййид Муҳйиддин махдум" ўрта махсус ислом билим юрти
Тарихчи олимнинг самарали фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилди
Эътироф
Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустамбек Шамсутдиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширилди.
Профессор Рустамбек Шамсиддиновнинг илм-фан, маданият, маънавият, турли давлатлар ўртасида илм-фан алоқаларини ривожлантириш йўлида олиб бораётган самарали фаолияти эътироф этилиб, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвонига муносиб кўрилди.
Рустамбек Шамсутдинов деярли 60 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, "Меҳнат шуҳрати" ордени, шунингдек, "Маънавият фидойиси" ҳамда мамлакатимизда таъсис этилган жуда кўп нишонлар билан тақдирланган.
Профессор Рустамбек Шамсутдинов нафақат тарихчи олим, тажрибали педагог балки маънавият, маданият соҳасининг фидойиси, ҳомийси сифатида ҳам кенг жамоатчилик ўртасида ҳурмат қозонган. Домланинг ташаббуси билан Андижон давлат университетидагина эмас, вилоятдаги бошқа олийгоҳларда, таълим муассасаларида кўплаб маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик учрашувлари доимий равишда ўтказиб келинади. Айниқса, ёш олимлар, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-салоҳиятини юзага чиқариш, илмий-тадқиқот ишлари, китобларини чоп эттириш борасида домланинг ташаббускорлиги алоҳида эътирофга сазовор.
Домланинг собиқ советҳукмронлигининг қатағон қурбонлари даври сиёсати, Марказий Осиё халқларининг қатағон қурбони бўлган минглаб аҳолисининг аянчли тақдири ҳақидаги ўнлаб китоблари нафақат ўша даврни ўрганиш учун муҳим манба, балки тарихий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.
Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемияси қароргоҳи Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳридажойлашган. Академия 1987 йил март ойида ташкил этилган. Академиянинг асосчиси ва биринчи президенти таниқли олим, қоракўл барра териси ва қоракўлчилик назарияси илмининг мутахассиси, биология фанлари доктори, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати Маҳмуд Зокиров (1926-2008) бўлган. Ушбу йирик олим 1956-1959 йиллар давомида Самарқанддаги Ўзбекистон чорвачилик институтининг қўйчилик ва эчкичилик бўлими мудири, 1959-1992 йилларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
Академияга сайланганлар махсус академик дипломи, академиклик шаҳодатномаси ва академиклик кўкрак-нишони билан тақдирланади.Академияда фахрий аъзолар, ҳақиқий аъзолар (академиклар) ва мухбир аъзолиги ва фахрий академикликка умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий тадқиқотлар яратган, халқаро миқёсда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, шунингдек, жумҳуриятлараро дўстлик ва ҳамкорлик ривожига салмоқли ҳисса қўшган олимлар, буюк шахслар ва сиёсий арбобларқабул қилинади. Чунончи, 1997 йил Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва ҚирғизистонРеспубликалари биринчи Президентлари Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Сапармурод Ниёзов ва Асқар Акаевлар академиянинг фахрий аъзолари этиб сайланган.
Профессор Рустамбек Шамсиддиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширишга бағишланган тадбирда сўз олган Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемияси Президиуми котиби, тарих фанлари номзоди Жўрабек Исомитдинов ва бошқалар томониданЎзбекистонда, қолаверса, бутун Марказий Осиёда кўзга кўринган тарихчи олим, совет даврининг қатағон сиёсати ва унингаянчли оқибатларини ўрганганйирик тадқиқотчи,Андижон давлат университети тузилмасидаги "қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори, "Водийнома" илмий журнали бош муҳаррири, "Мерос" илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фонди раҳбари сифатида самарали фаолият олиб бораётган олим Рустамбек Шамсутдиновни Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқакадемиясинингҳақиқий аъзоси (академиги) сифатида ҳам Марказий Осиё тарих фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшишлиги алоҳида эътироф этилди.
Андижонлик 43,5 минг нафар йигит Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган
Тарихий факт
Дунёга ҳукмронлик қилиш мақсадида немис-фашист босқинчилари томонидан бошланган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли саҳифа сифатида муҳрланиб қолади. Уруш туфайли дунё бўйича эллик миллиондан ортиқ инсон халок бўлди. Минглаб шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди. Инсоният тараққиёти бир неча ўн йилларга ортга сурилди.
Уруш даҳшатлари жуда кўп мамлакатлар, халқларни ўз домига тортди. Жумладан, ўзбек халқи ҳам ушбу урушда минглаб асл ўғлонларидан айрилди. Ўзбекистонликлар Россия, Украина, Беларусь, Болтиқбўйи ҳамда Европа давлатларини фашистлар зулмидан озод қилишда жасорат, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Минг афсуски, ўша жангларда минг-минглаб юртдошларимиз жонини фидо қилди.
- Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши арафасида Андижон вилояти аҳолиси 614,5 минг кишини ташкил этган, - дейди Андижон давлат университети профессори Рустамбек Шамсутдинов. - Шундан 97,5 минг нафар киши ёки вилоят жами аҳолисининг 15,6 фоизи урушга сафарбар этилган. Уруш бутун халқимиз қатори андижонликлар учун ҳам улкан йўқотишлар, кулфатлар келтирган.
Урушдан 43,5 минг нафар андижонлик йигит юртигақайтмади. Ана шу йигитлар жанггоҳларда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Фронтга кетганларнинг 54 минг нафари Андижонга қайтган. Бироқ уларнинг 40,9 минг нафари урушда ногирон бўлиб қолган эди.
Собиқ совет армияси сафларида фашизмга қарши олиб борилган курашда ўзбек жангчилари, хусусан, андижонлик жангчилар ҳам мардлик, жасорат намуналарини кўрсатган. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб андижонлик жангчилар ўша даврнинг энг юксак мукофоти - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.
Останақул Шокиров, Осман Яқубов, Абдулазиз Йўлдошев, Тўхтасин Мирзаев, /улом Ёқубов, Сульги Лутфуллин сингари қаҳрамонларнинг жанглардаги мардлик ва жасоратиҳақида жуда кўп гапириш мумкин.
Ана шу қаҳрамонлардан бири Абдулазиз Йўлдошев Марказий фронт 13-армия 8-ўқчи дивизия 229-ўқчи полки 6-ротаси командири бўлган. У Кўрғонтепа тумани Хонобод қишлоғида туғилиб ўсган. қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, рус тилини яхши билганлиги, раҳбарлик салоҳияти ҳисобга олиниб, ҳарбий билим юртига ўқишга юборилган. 1942 йилда Харьков пиёда қўшинлар ҳарбий билим юртини тамомлаб, лейтенант унвонини олган.
1942 йилдан Марказий, Брянск, 1-Украина фронтларидаги уруш ҳаракатларида қатнашган. Айниқса, Десна ва Днепр дарёларини кечиб ўтишдаги жангларда ўз ротаси билан юксак қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган.
Жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун СССР Олий Совети Президумининг 1943 йил 16 октябрдаги қарори билан Абдулазиз Йўлдошев "Қизил Юлдуз" ордени, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.
Фашизмга қарши жангларда бу каби матонат, мардлик кўрсатган юртдошларимиз номи тарих саҳифаларига абадий муҳрланган.Озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.