+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Май 2023

Тарихчи олимнинг самарали фаолияти халқаро миқёсда эътироф этилди

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Эътироф

Андижон давлат университети профессори, тарих фанлари доктори Рустамбек Шамсутдиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ  академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширилди.

Профессор Рустамбек Шамсиддиновнинг илм-фан, маданият, маънавият, турли давлатлар ўртасида илм-фан алоқаларини ривожлантириш йўлида олиб бораётган самарали фаолияти эътироф этилиб, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвонига муносиб кўрилди.

Рустамбек Шамсутдинов деярли 60 йилдан буён илмий-педагогик фаолият билан шуғулланиб келади. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ҳодими, "Меҳнат шуҳрати" ордени, шунингдек, "Маънавият фидойиси" ҳамда мамлакатимизда таъсис этилган жуда кўп нишонлар билан тақдирланган.

Профессор Рустамбек Шамсутдинов нафақат тарихчи олим, тажрибали педагог балки маънавият, маданият соҳасининг фидойиси, ҳомийси сифатида ҳам кенг жамоатчилик ўртасида ҳурмат қозонган. Домланинг ташаббуси билан Андижон давлат университетидагина эмас, вилоятдаги бошқа олийгоҳларда, таълим муассасаларида кўплаб маданий, маънавий-маърифий тадбирлар, китобхонлик учрашувлари доимий равишда ўтказиб келинади. Айниқса, ёш олимлар, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг илмий-салоҳиятини юзага чиқариш, илмий-тадқиқот ишлари, китобларини чоп эттириш борасида домланинг ташаббускорлиги алоҳида эътирофга сазовор.

Домланинг собиқ совет  ҳукмронлигининг қатағон қурбонлари даври сиёсати, Марказий Осиё халқларининг қатағон қурбони бўлган минглаб аҳолисининг аянчли тақдири ҳақидаги ўнлаб китоблари нафақат ўша даврни ўрганиш учун муҳим манба, балки тарихий, ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ  академияси қароргоҳи Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида  жойлашган. Академия 1987 йил март ойида ташкил этилган. Академиянинг асосчиси ва биринчи президенти таниқли олим, қоракўл барра териси ва қоракўлчилик назарияси илмининг мутахассиси, биология фанлари доктори, Абу Райҳон Беруний номидаги давлат мукофоти лауреати Маҳмуд Зокиров (1926-2008) бўлган. Ушбу йирик олим 1956-1959 йиллар давомида Самарқанддаги Ўзбекистон чорвачилик институтининг қўйчилик ва эчкичилик бўлими мудири, 1959-1992 йилларда Бутуниттифоқ қоракўлчилик илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири ва бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

 Академияга сайланганлар махсус академик дипломи, академиклик шаҳодатномаси ва академиклик кўкрак-нишони билан тақдирланади.  Академияда фахрий аъзолар, ҳақиқий аъзолар (академиклар) ва мухбир аъзолиги ва фахрий академикликка умумжаҳон аҳамиятига эга бўлган илмий тадқиқотлар яратган, халқаро миқёсда тинчлик ва барқарорликни таъминлашга, шунингдек, жумҳуриятлараро дўстлик ва ҳамкорлик ривожига салмоқли ҳисса қўшган олимлар, буюк шахслар ва сиёсий арбоблар  қабул қилинади. Чунончи, 1997 йил Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Қирғизистон  Республикалари биринчи Президентлари Ислом Каримов, Нурсултон Назарбоев, Сапармурод Ниёзов ва Асқар Акаевлар академиянинг фахрий аъзолари этиб сайланган.

Профессор Рустамбек Шамсиддиновга Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ академиясининг ҳақиқий аъзоси (академиги) унвони топширишга бағишланган тадбирда сўз олган Андижон давлат университети ректори, профессор Акрамжон Юлдашев, Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ  академияси Президиуми котиби, тарих фанлари номзоди Жўрабек Исомитдинов ва бошқалар томонидан   Ўзбекистонда, қолаверса, бутун Марказий Осиёда кўзга кўринган тарихчи олим, совет даврининг қатағон сиёсати ва унинг    аянчли оқибатларини ўрганган  йирик тадқиқотчи,  Андижон давлат университети тузилмасидаги "қатағон қурбонлари хотираси" музейи директори, "Водийнома" илмий журнали бош муҳаррири, "Мерос" илмий-амалий халқаро экспедиция жамоат фонди раҳбари сифатида самарали фаолият олиб бораётган олим Рустамбек Шамсутдиновни Марказий Осиё илм, маданият ва санъат халқ  академиясининг  ҳақиқий аъзоси (академиги) сифатида ҳам Марказий Осиё тарих фани ва маданияти ривожига салмоқли ҳисса қўшишлиги алоҳида эътироф этилди.

Бахтиёржон АЛИМОВ

АДУ тузилмасидаги қатағон қурбонлари

хотираси музейи илмий ходими.

Прочитано 230 раз