+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Май 2023

Андижонлик 43,5 минг нафар йигит Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Тарихий факт

Дунёга ҳукмронлик қилиш мақсадида немис-фашист босқинчилари томонидан бошланган Иккинчи жаҳон уруши инсоният тарихидаги энг даҳшатли саҳифа сифатида муҳрланиб қолади. Уруш туфайли дунё бўйича эллик миллиондан ортиқ инсон халок бўлди. Минглаб шаҳар ва қишлоқлар вайронага айланди. Инсоният тараққиёти бир неча ўн йилларга ортга сурилди.

Уруш даҳшатлари жуда кўп мамлакатлар, халқларни ўз домига тортди. Жумладан, ўзбек халқи ҳам ушбу урушда минглаб асл ўғлонларидан айрилди. Ўзбекистонликлар Россия, Украина, Беларусь, Болтиқбўйи ҳамда Европа давлатларини фашистлар зулмидан озод қилишда жасорат, қаҳрамонлик намуналарини кўрсатди. Минг афсуски, ўша жангларда минг-минглаб юртдошларимиз жонини фидо қилди.

- Иккинчи Жаҳон уруши бошланиши арафасида Андижон вилояти аҳолиси 614,5 минг кишини ташкил этган, - дейди Андижон давлат университети профессори Рустамбек Шамсутдинов. - Шундан 97,5 минг нафар киши ёки вилоят жами аҳолисининг 15,6 фоизи урушга сафарбар этилган. Уруш бутун халқимиз қатори андижонликлар учун ҳам улкан йўқотишлар, кулфатлар келтирган.

Урушдан 43,5 минг нафар андижонлик йигит юртига  қайтмади. Ана шу йигитлар жанггоҳларда ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган. Фронтга кетганларнинг 54 минг нафари Андижонга қайтган. Бироқ уларнинг 40,9 минг нафари урушда ногирон бўлиб қолган эди.

Собиқ совет армияси сафларида фашизмга қарши олиб борилган курашда ўзбек жангчилари, хусусан, андижонлик жангчилар ҳам мардлик, жасорат намуналарини кўрсатган. Иккинчи Жаҳон урушида кўплаб андижонлик жангчилар ўша даврнинг энг юксак мукофоти - Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвонига сазовор бўлган.

Останақул Шокиров, Осман Яқубов, Абдулазиз Йўлдошев, Тўхтасин Мирзаев, /улом Ёқубов, Сульги Лутфуллин сингари қаҳрамонларнинг жанглардаги мардлик ва жасорати  ҳақида жуда кўп гапириш мумкин.

 Ана шу қаҳрамонлардан бири Абдулазиз Йўлдошев Марказий фронт 13-армия 8-ўқчи дивизия 229-ўқчи полки 6-ротаси командири бўлган. У Кўрғонтепа тумани Хонобод қишлоғида туғилиб ўсган. қишлоқ мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаган. 1939 йилда ҳарбий хизматга чақирилиб, рус тилини яхши билганлиги, раҳбарлик салоҳияти ҳисобга олиниб, ҳарбий билим юртига ўқишга юборилган. 1942 йилда Харьков пиёда қўшинлар ҳарбий билим юртини тамомлаб, лейтенант унвонини олган.

 1942 йилдан Марказий, Брянск, 1-Украина фронтларидаги уруш ҳаракатларида қатнашган. Айниқса, Десна ва Днепр дарёларини кечиб ўтишдаги жангларда ўз ротаси билан юксак қаҳрамонлик намуналарини кўрсатган.

Жангларда кўрсатган жасорати ва мардлиги учун СССР Олий Совети Президумининг 1943 йил 16 октябрдаги қарори билан Абдулазиз Йўлдошев "Қизил Юлдуз" ордени, Совет Иттифоқи Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

Фашизмга қарши жангларда бу каби матонат, мардлик кўрсатган юртдошларимиз номи тарих саҳифаларига абадий муҳрланган.  Озодлик учун курашган инсонлар хотираси ҳеч қачон унутилмайди, халқимиз қалбида мангу яшайди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 836 раз Последнее изменение 31 Май 2023