+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Май 2023

Мақсадим, юртимиз илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшиш

Педагог минбари

Бугун мамлакатимиз янги давр остонасида турибди. Унинг манзил сари одимлари, табиийки, ёш авлоднинг билими, тафаккури ва дунёқарашига боғлиқ. Зеро, ҳар қандай давлатнинг келажагини унинг бўлажак мутахассислари таъминлайди. Бу борада республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги ишлардан ҳар қанча қувонсак, фахрлансак арзийди.

Сўнгги йилларда республикамизда таълим соҳасига, хусусан, олий таълимга бўлган эътибор тубдан ўзгарди. Сифат кўрсаткичини юқори поғонага олиб чиқишда жаҳоннинг илғор иш услубларини миллий хусусиятларимизга уйғунлаштирган ҳолда янги таълим тизими жорий этилмоқда. Устозларнинг чет элда малака оширишлари ва талабаларнинг ўзаро таълим жараёнидаги тажриба алмашишлари қисқа муддат ичида ўз самарасини бера бошлади.

Нафақат, мамлакатимиз, балки Марказий Осиё давлатлари қишлоқ хўжалиги тараққиётига хизмат қилиб келаётган Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳам замон талабларига мос ва хос ўзгаришларга юз тутмоқда. Бу борада давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва тегишли қарорига биноан Тошкент давлат Аграр университети Андижон филиалига алоҳида институт мақоми берилиши муҳим аҳамият касб этди. Бунинг натижасида ҳозирга келиб институтимизда факультетлар сони 5 тани, кафедралар 21 тани, бўлимлар эса 32 тани ташкил этмоқда.

Жамоамиз республикамизда амалга оширилаётган аграр ислоҳотларни изчил ва собитқадамлик билан ҳаётга татбиқ этишда фаол иштирок этиб келмоқда. Уларнинг фидокорона хизматлари ва бой тажрибалари туфайли ўтган давр мобайнида 23 минг нафардан зиёд юқори малакали олим-агрономлар, муҳандис-механиклар ва муҳандис-гидромелиораторлар тайёрланди. Ёш  кадрларнинг нафақат, назарий билим олишлари, балки, амалиётда ҳам муносиб тажриба тўплашлари учун етарли шарт-шароитлар яратилди. Жумладан,    деҳқончилик, чорвачилик, уруғчилик соҳаларида тажриба майдонлари ташкил этилиб, ёш мутахассисларнинг илмий изланишлари учун қулай муҳит яратилди.

Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёев ташаббуси билан олий ўқув юртларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги, қолаверса, ўқитувчининг жамиятдаги нуфузини оширишга   қаратилган эътибор мен каби педагогларни янада фаол ишлашга, илмий ишлар билан шуғулланишга ундайди.

Яратилган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда экологик тоза органик маҳсулотлар етиштириш ва  аҳолини озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш мақсадида олиб борган тажрибаларим асосида  қовоқнинг истиқболли "Испанская 73" ва "Палов каду 268"  навларига Учқун биостимуляторининг таъсири" мавзусида диссертация ҳимоя қилдим. Шу билан бирга, ёш, иқтидорли олимларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратяпман. Шогирдим Мафтунахон Мадаминованинг Президент стипендияси соҳибаси бўлиши бу борадаги хизматларимнинг илк маҳсули бўлди.

Тан олиш керак, республикамиз олий таълим тизимида  устоз ва талабалар учун шундай имкониятлар яратилдики, улардан унумли фойдаланиб, илм-фан тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш мумкин.

Бугун юртимиздаги ўзгаришлар, ислоҳотлар жараёнини кузатар эканман, "Қани эди ҳеч бўлмаса ўн ёшга ёшариб қолсаму, бой берилган имкониятларни ишга солсам эди", - дейман. Бугунги ёшларга жуда ҳавасим келади. Бироқ таълим соҳаси бир уммон, у ёш танламайди, у иқтидор ва салоҳиятга ташна. Шундай экан, ана шу иқтидор, билим ва  тажрибани ҳаётга татбиқ этиш, юртимиз илм-фанини янада ривожлантириш, етук ва малакали мутахассислар тайёрлаш учун бор имкониятларимизни ишга солиб, меҳнат қиламиз.

 

Шоирахон  ҚОСИМОВА,

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Агробиология факультети ассистенти.