+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

Ёшлар ижодидан

(28-сон)

ВАТАН

Икки дунё паноҳим, менга сен керак,

Тобеъ дил ишқингдан ўзга не керак?

Азиз маконимга талпинар юрак,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

 

Ўзинг саждагоҳим, қувончим ўзинг,

Осмонда ҳамиша порлоқ юлдузинг,

Сен билан доимо ёруҒдир юзим,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

 

Бу замин бизники, само бизники,

ЁруҒ келажак бахтли ўҒил-қизники,

Шу озод, обод юрт барчамизники,

Мен сенинг фидойи болангман, Ватан.

Мадина АБДУРАҲИМОВА,

Марҳамат тумани.

 

ОРЗУЛАР

Юлдуздек порлайди чексиз орзулар,

Оппоқ тилаклардан қаср қурмоқда.

Дарёдек мавжланиб оқар туйҒулар,

Шу тобда орзиқиб юрак урмоқда.

 

Секин тинглайдирман унинг овозин,

Қалбимнинг тубидан нола таралар.

Орзулар чалмоқда қўнҒироҒини,

Ҳаётим йўлида бахт ҳам мўралар.

 

Гўёки очаман бахт эшигини,

Ичкари томондан ифор таралар.

Бир аёл тебратар, қучиб бешикни,

У гуллар номидан қўшиқ яратар.

Дилафруз РАҲМАТЖОНОВА,

Марҳамат қурилиш ва индустрия

касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

 

Халқим

Хамр қориб эрта саҳардан,

Бир жуфт нонни ризқ деб узатган.

Нонуштасин қаймоқ безатган,

Тандирдаги иссиқ нонидек,

Меҳри қайнаб туради ўзбек.

 

Кексаси йўқ дуо қилмаган,

Остона йўқ меҳмон кирмаган,

Ўзбек эмас ошни билмаган,

Уйи замин тўйхонасидек,

 Қалби уммон, меҳмондўст ўзбек.

 

Доим имон бўлган ҳамрохи,

Гуллаб турсин чамани, боҒи,

Сўнмасин ҳеч умид чироҒи,

Феъли саҳий, каломи болдек,

Ширин сўздир аслида ўзбек.

 

Инсонларнинг эзгу ишлари,

Тутиб турар ҳаёт, самони,

Обод этиб қутлуҒ заминни,

Кўкси кўкка етади тоҒдек,

Дунёни лол этиб яшасин ўзбек!

Розия ШУКУРОВА,

Аду талабаси.

 

 

СИРДОШ

Хумор кўзларингда ҳеч кўрмайин ёш,

Кўнглингни оҒритди қай бир баҒритош?

ҚоронҒу оламда ягона дилдош,

Дугонам, йиҒлама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

 

Алам қийнайверар, азоблайверар,

Бир кун Ғам-андуҳлар унут ҳам бўлар,

Умринг гулшанида Ғунчалар гуллар.

Қалбингни тирнама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

 

Шодликнинг баҒрида боладай бўлиб,

Нурли келажакка орзулар қилиб,

Дугонам, яшагин, бахтларга тўлиб.

СоҒинчдан сўзлама, мен сенга сирдош,

Чеҳрангда порласин ҳар лахза қуёш.

Машҳура РАҲМОНОВА,

Булоқбоши педагогика ижтимоий  иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

 

СЕВМАДИНГИЗ

Ҳаёт тан-у, севги унга жон бўлибди,

Мен дилга қул, дилга ўзга хон бўлибди,

Фақат алам, фақат Ғам фармон бўлибди,

Хадя қилиб бир табассум бермадингиз.

 

Қарадингиз ўз фойдамга маъно топдим,

Қарадингиз бошқаларга даъво топдим,

Кечаларга қароҒимдан маъво топдим,

Кунларимга рашк уруҒини сепмадингиз.

 

Кечай дедим юрак қурҒур кўнмади ҳеч,

Манглайидан исмингизни артмади ҳеч,

Нигоҳингиз юлдузлардан ортмади ҳеч,

Юзимдаги кўз ёш рангин кўрмадингиз.

 

Айбингиз кўп бу айбларни билмайсиз-да,

Билсангиз не, истасангиз севмайсиз-да,

Хаёлимдан ҳаётимга келмайсиз-да,

Аввал севиб сўнг севдириб юрмадингиз.

 

Худойим, қиз болага ҳаё бериб,

Шу сабабли дилга ишқдан наво бериб,

Қўйсанг эди унинг дилига савдо бериб,

Неча йилки кутдим аммо севмадингиз.

 

Мадина МИРЗАМАҲМУДОВА,

Андижон банк коллежи ўқувчиси.

 

ЁМFИР

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб,

Бу дилдаги аламни сезиб,

Армонлардан юрагим безиб,

СоҒинч тоти аччиқ бўларкан.

 

СоҒинганда юрак тўларкан,

Армонларга бу дил кўнаркан,

Киприкка томчилар қўнаркан,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

 

Кўзларимга ёшлар тўляпти,

ЁмҒир менга сирдош бўляпти,

ЁлҒиз отам ташлаб кетяпти,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

 

Мени ёлҒиз ташлаб кетдинг-а?

Юрагимни Ғашлаб кетдинг-а?

Кўзларимни ёшлаб кетдинг-а?

ЁмҒир ёҒар юрагим эзиб.

 

Туҳматларга етмас бардошим,

Ташлаб кетди мени сирдошим,

Қийноқлардан оҒрийди қалбим,

ЁмҒир ёҒар юракни эзиб.

Нафосат FОФУРОВА,

УлуҒнор тумани.

 

СИЗ  БОРСИЗ

Ажиб бир ҳаёллар оҒушидаман,

Бу ҳолга тополмай лойиқ ифода.

Бераман ўзимга-ўзим тасалли,

Яхшиям сиз борсиз дунёда, она.

 

Зулмат ичра кулиб боқар Ғанимим,

Умр Ғаниматдир дахр-фанода,

Менинг истаганим ва излаганим,

Сиз борсиз, онажон ушбу дунёда.

 

СоҒинчим ноласи танҳо ўзингиз,

Далда бўлар менга айтар сўзингиз.

Мудом хаёлимда нурли юзингиз,

Яхшиям сиз борсиз дунёда, она.

Хамрохон МАМАТҚУЛОВА,

Жалақудуқ тумани.

 

 

 

ИНСОНИЙ БУРЧИМИЗНИ УНУТМАСЛИГИМИЗ КЕРАК

 (28-сон)

Ҳаёт мўъжизаларга тўла. Биз инсонларга Тангри томонидан чексиз неъматлар инъом этилган. Ҳаёт, умр, вақт, ёшлик, соҒлик, яқин дўст ва қариндошлар, табиат инъомлари, ноз-неъматлар, озиқ-овқатлар, сув, ҳаво, тупроқ, олов, дов-дарахтлар, буларни бирор бир мезон билан ўлчаб бўлмайди. Гўёки улар назаримизда ҳеч қачон туганмасдек туюлади. Аммо ҳар бир неъматнинг ўз ўрни ва меъёри бор. Ортиқча исроф қилинган, ўз ўрнида ишлатилмаган ҳар нарсанинг ўз уволи ва жавоби бўлиши аниқ. Шунинг учун ҳам бизга берилган ҳар қандай неъматларни асраб-авайлаш, қадрига етиш, улардан ўз ўрнида, тўҒри ва ўринли фойдаланиш инсоний бурчимиздир.

Агар ким ана шу неъматлардан оқилона фойдалана олмаса, биринчи навбатда нафақат ўзи ва яқинлари учун балки, табиатга ҳиёнат қилган, жамиятга катта зарар келтирган ва авлодларнинг ризқидан махрум қилишдек жиноятни амалга оширган ҳисобланади.

Ота-боболаримиздан мерос бўлиб келаётган моддий ва маънавий бойликларимизни кейинги авлодларга етказиш учун барчамиз масъул ва бурчли эканлигимизни асло унутмаслигимиз лозим. Айниқса, биз ёшлар бу борада фаол ва ташаббускор бўлишимиз керак. Зотан, ана шу саъйи ҳаракатимиз, қолаверса, фаол, фидойилигимиз, одобимиз ва аъло баҳоларга ўқишимиз билан юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган бўламиз.

 

Мадина ИГАМБЕРДИЕВА,

 

Андижон иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.

ФИДОЙИ ЁШЛАР БЎЛАЙЛИК!

(28-сон) Дил сўзлари

Юртимизда биз ёшларга кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ўқиб, пухта билим олишимиз, илм-фан, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда ўз иқтидор ва салоҳиятимизни тўлақонли намоён этишимиз учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

Жумладан, мен таҳсил олаётган Асака тиббиёт коллежида ҳам ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, спорт тўгаракларига жалб этиш борасида ибратли ишлар олиб борилмоқда. Коллеждаги "Ораста қизлар" тўгараги машҒулотларида эса пазандалик, тикувчилик, оилавий ҳаёт ҳақидаги билим ва тушунчаларимизни бойитиб боряпмиз.

Жисмоний тарбия фани ўқитувчимиз Шерзодбек Эгамов, мураббий Орифжон Қосимов раҳбарлигида мен спортнинг бокс тури билан шуҒулланиб келаман. Устозларим кўмагида бокснинг техникаси, ўзига хос сирларини пухта ўрганмоқдаман. Тинимсиз шуҒулланишларим самараси ўлароқ, кўплаб мусобақаларда фахрли ўринларга сазовор бўлдим. Шу ўринда мен ва мен каби кўплаб ёшларнинг мусобақаларга бориб келиши учун кўмак бериб, Ғолибларни муносиб раҒбатлантиришга доимий эътибор қаратаётган, ёшларнинг ҳақиқий кўмакчиси Асака шаҳар ҳокими Инъомжон Мамадалиевга барча тенгдошларим номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. ҳокимимиз ташаббуси билан туман болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бир гуруҳ қизлари яқинда Балиқчи туманидаги "Учбулоқ" зиёратгоҳига саёҳатга бориб қайтдик. Бу каби мисолларни яна кўп келтиришим мумкин.

Мухтасар айтганда, яратиб берилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, юксак марраларни кўзлаб, турли ёт Ғоялар, иллатлар таъсирига берилмасдан ҳар жиҳатдан етук, юртга муносиб инсон бўлиб камол топиш учун бор имкониятимизни ишга солайлик. Ватан шаънини кўкларга кўтарадиган,  ота-онамизга, устозларимизга раҳматлар олиб берадиган фидойи ёшлар бўлайлик.

 

Нилуфар АВАЗБЕКОВА,

Асака тиббиёт коллежи ўқувчиси.

 

 

АНДИЖОН ЁШЛАРИ: ФИДОЙИНГ БЎЛГАЙМИЗ СЕНИ, ЎЗБЕКИСТОН!

Жорий йил 30 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV қурултойи бўлиб ўтди. Юртимиз ёшларининг ҳаётида муҳим из қолдирган мазкур анжуманда 45 нафар делегат андижонлик ёшлар номидан иштирок этди.  Қуйида бир гуруҳ ёшларимизнинг анжуман таассуротлари, ёшлар ҳаёти, фаолиятидаги ўзгаришлар хусусидаги фикр-мулоҳазалари билан танишамиз.

Ойгул    Тожиддинова,  Избоскан транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, ёш тадбиркор.

Мен Андижон ёшларининг вакили, ёш тадбиркор сифатида 30 июнь куни Тошкент шаҳридаги Симпоизумлар саройида Муҳтарам юртбошимиз бошчилигида ўтказилган "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг навбатдаги IV Қурултойида делегат сифатида иштирок этганимдан, мамлакатимизда биз ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва Ғамхўрликдан қалбим фахр-ифтихорга тўлди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан ёш тадбирокларга бериладиган кенг икониятлардан очиҒи ҳайратда қолдим. Жумладан, ҳар бир туман, шаҳар марказида Ёшлар тадбиркорлик кластерларини ташкил этилиши, ана шу кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш учун электр энергияси, табиий газ, сув ва транспорт коммуникацияси, алоқа воситалари ва интернетга уланиш имконияти мавжуд бўлган ҳудудларда фойдаланилмай ётган давлат объектлари ёш тадбиркорларга "ноль" қиймати билан ижарага берилишини ҳамда ҳудудларда ташкил этилаётган иқтисодий зоналарда, шаҳарларда эса кичик саноат зоналарида Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорлардан ижара ҳақи олинмайдиган тартиб жорий этилиши ҳар бир тадбиркор ёшга куч ва Ғайрат беради.

Шу ўринда мен вилоятимизнинг барча тадбиркор ёшларини муҳтарам юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида яратиб берилаётган ана шу имкониятларда самарали фойдаланишга, ҳар жабҳада фаол ва фидойи бўлишга чақираман.

 

Севара Фозилжонова, Андижон давлат университети талабаси, "Зулфия" номидаги давлат мукофоти соҳибаси.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойда андижонлик делегат ёшлар қатори мен ҳам Муҳтарам юртбошимиз билан бевосита учрашиш шарафига эга бўлганлигим, юртимиз ёшлари ҳаёти билан боҒлиқ тарихий воқеа иштирокчиси бўлганлигимдан беҳад мамнунман.

Қурултойда Президентимиз биз ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, дилдан суҳбатлашганлиги, ёшларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш учун қайҒуриб айтган гаплари шахсан менда жуда катта таассурот қолдирди. Хусусан, қизлар тарбияси билан боҒлиқ масалаларга жиддий эътибор қаратилганлигини алоҳида эътироф этиш ўринлидир. Айниқса, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фақат "Зулфиячи қизлар" билан чекланиб қолмасдан, юртимиздаги барча қизлар билан фаол иш олиб бориши ҳақидаги    фикрлари, шунингдек, қизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, истеъдод ва қобилиятларини юзага чиқариш, улар орасидан ҳақиқий етакчиларни тарбиялаш ишларини янада кучайтириш кераклиги айни куннинг долзарб масалалапрдан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.  Шу ўринда ёш қизларимиз учун алоҳида бир нашр - "Қизларжон" бўладими, "Дугоналар" номида бўладими, умуман, янги журнал ташкил этиш бўйича таклифи ҳам  кўплаб ёш қизларнинг кўнглидаги гап бўлди, десам муболаҒа бўлмайди.

"Ёшлар нашриёт уйи"ни ташкил этилиши эса маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшларнинг ижод намуналарини юзага чиқаришда шубҳасиз, муҳим аҳамият касб этади.

 

Мадина Абдуллаева, Булоқбоши педагогика ижтимоий иқтисодиёт коллежи ўқувчиси,  "Камолот" фаоли.

Анжуманда ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг китобхонлик савиясини, мутолаа маданиятини ошириш масалалари хусусидаги фикр-мулоҳазалар, бу борада амалга оширилиши белгиланган вазифалар нечоҒлик муҳим эканлигини дилдан ҳис этдим.

ТўҒри, айни кунда мамлакатимизда китобхонлик масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шундай бўлса-да, ёшларимизнинг китоб ўқиш, китобхонлик  даражасини етарли деб бўлмайди. Чунки кўплаб ёшлар китоб ўқиш ўрнига интернет тармоҒидаги турли   кўнгилочар ўйинларни ўйнаш, юзаки, шов-шувли маълумотлар билан танишиш билан овора бўлмоқда. Албатта, бугунги кунда интернет ва бошқа замонавий ахборот манбаларининг ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта. Шу маънода юртбошимиз томонидан янги ташкил этилган, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи интернет тизими орқали маънавий тарҒибот ишларини, жумладан, электрон китобхонликни кучайтириши зарурлиги ҳақидаги фикрлари жуда ўринлидир. Чунки асрлар давомида синовдан ўтган, юксак маънавият хазинаси бўлган жаҳон ва миллий адабиётимиз дурдоналарини тарҒиб этиш, ёшларимизнинг уларни ўқиб, ўрганишлари ҳар жиҳатдан етук, билимли ва юксак салоҳиятли авлодни шаклланишида муҳим роль ўйнайди.

Давлатимиз раҳбарининг "Энг китобхон мактаб", "Энг китобхон маҳалла", "Энг китобхон оила" каби танловлар Ғолибларини тақдирлаш учун қимматбаҳо совҒалар билан бирга, юртимизда ишлаб чиқарилган автомобилларни мукофот тариқасида бериш ҳақидаги фикрлари мени жуда хурсанд қилди.

Шунингдек, "Китоб олами" дўконлари тармоҒини Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тасарруфига бериш ҳамда Иттифоққа умумтаълим муассасалари кутубхоналарини бадиий адабиётлар билан таъминлаш имконини яратиб берилиши, ҳар бир туман ва шаҳарда Ўзбекистон ёшлар иттифоқига қарашли, барча қулайликларга эга бўлган кутубхона ва китоб дўконини ўз ичига олган кичик Ёшлар марказларини барпо этиш лойиҳасини амалга оширилиши  китобга бўлган ҳурмат, китоб мутолааси даражасини оширишда Ўзбекистон ёшлари учун янада кенг имконият беради.

 

Шаҳодат Абдураҳмонова,   Андижон вилояти телерадиокомпанияси ходимаси. 

Анжуманда юртбошимизнинг оммавий ахборот воситалари борасидаги фикрлари соҳада фаолият кўрсатаётган мен каби ижодкорларни уйқудан уйҒотгандек бўлди. Муҳтарам Президентимиз ўз сўзларида "...ёшлар ҳаёти, ўй-кечинмалари, орзу-ниятлари, энг муҳими, уларни қийнаётган масалалар, афсуски, радио ва телевидение, газета ва журналларда ўз ифодасини тўлиқ топмаяпти", деганларида мен ҳам ўзимни айбдордек ҳис этдим. Ўтган давр мобайнида ёшлар мавзусида тайёрлаган кўрсатувларимни эслаб,  янада яхши дастурлар тайёрлаш мумкин эканлиги ҳақида ўйладим ва кўнглимга катта мақсад, ниятларни тугдим.

Дарҳақиқат, бугунги кунда телеканалларда ёшларга оид кўрсатувларнинг аксарияти ўйин-кулгу ёки турли хил тадбирлар билан боҒлиқ бўлиб қолмоқда. Уларнинг муаммоларини дадил кўтариб чиқиб, ечимини очиб берадиган танқидий-таҳлилий дастурлар деярли йўқ ҳисобида. Ёшларнинг ичига кириб борадиган, уларнинг реал ҳаётини таҳлил қиладиган кўрсатувлар тайёрлаш зарурияти туҒилган долзарб дамда ҳеч бир ижодкор четда турмаслиги даркор.

Кўпинча ёшларимизнинг ижодда, спортда, турли ихтироларни яратишда эришган муваффақиятлари ҳақида тайёрлаётган кўрсатув ва эшиттиришларимизда кўпчиликнинг кўнгли тўлмайди. Тайёрланаётган материалларда ана шу муваффақиятлар замиридаги машаққатлар, муаммолар ҳақида деярли гапирмаймиз. Кўрсатувлар тайёрлаш жараёнида ана шу жиҳатларга эътибор қаратсак, ишонаманки, ечимини кутаётган кўплаб муаммоларнинг бартараф этилишига ҳисса қўшамиз.

Мен нафақат, анжуман иштирокчиси сифатида, балки ёш ижодкор, демакки, ижодкорлар орасидаги ёшлар вакили сифатида ҳам ўзимга белгилаб олган вазифаларни бажаришга астойдил киришдим. Келгусида тенгқурларим, ҳамкасбларим билан ёшлар мавзусидаги ранг-баранг дастурларни тайёрлаш орқали юртимизга содиқ, фидоий фарзанд бўлишга ҳаракат қиламан.

 

Одинахон Ибрагимова, "Камолот"  ЁИҲ  қошидаги  "Ўқув-услубий марказ"  НТМ вилоят  координатори.

Ушбу қурултой, хусусан, мамлакатимиз Президентининг "Жисмоний ва маънавий етук ёшлар - эзгу мақсадларимизга етишда таянчимиз ва суянчимиздир" деб номланган маърузаси юртимиз ёшлари ҳаётидаги муҳим ва тарихий воқеа бўлди, десам асло муболаҒа бўлмайди. Таъкидлаш жоизки, Юртбошимизнинг бутунлай янги тузилма  - Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш ташаббуси ва унинг фаолиятини дастлабки пайтда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, унинг оёққа туриб олиши учун давлат томонидан зарур кўмак ва ёрдам берилиши мамлакатимизда ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасида қаралишининг ёрқин намунасидир.

Маърузада Давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳуқуқий мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, унинг ижтимоий ҳаётимиздаги ўрни ва нуфузини, обрў-эътиборини ошириш, шунингдек, мустаҳкам моддий-техника базасини шакллантириш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширилиши барча бўҒиндаги давлат органлари раҳбарларининг доимий ишига айланиши зарурлиги,  бу соҳада ишлар тизимли олиб борилиши ҳақидаги фикрлари шубҳасиз, жойларда фаолият     олиб бораётган барча даражадаги раҳбарлар зиммасига катта масъулият юклайди.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи давлат ва жамият учун раҳбар кадрларни тайёрлайдиган, билимли, ташаббускор ва ташкилотчи, фидойи ёш раҳбарларнинг кадрлар захирасини яратадиган тузилма бўлиши унинг нуфузи ва масъулиятини янада оширади. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида 3-5 йил ва ундан кўпроқ фаол ишлаб келаётган, ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш истагини билдирган ходимларга, шунингдек, иттифоқининг вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари раисларини раҒбатлантириш, ташкилотнинг фаолият самарадорлигини ошириш мақсадида ўзимизда ишлаб чиқарилган автомобилларини сотиб олишга бериладиган имтиёзлар мазкур тизимда фаолият юритаётган ёшларга жуда катта қулайлик яратади.

Ишонаманки, юртбошимиз раҳнамолигида эзгу ниятлар билан ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ёшларнинг барча қатлами вакилларини ўз сафига қамраб оладиган. уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган, муаммоларини бартараф этадиган  ҳақиқий ёшлар ташкилоти бўлади.

 

Донохон Эрқулова, "Камолот" ЁИҲ  Асака тумани Кенгаши  етакчи мутахассиси.

Бугун биз мураккаб, таҳликали бир    даврда яшаяпмиз.  Ҳаётимизга, биз ёшларга чор-атрофдан турли ёт Ғоялар, иллатлар, "оммавий маданият" кўринишлари таҳдид солмоқда. Мана шундай бир пайтда юртимизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш ниҳоятда муҳим масалалардан биридир. Анжуманда юртбошимиз томонидан ана шу таҳдидларнинг олдини олиш, уларнинг ҳаётимизга кириб келишига йўл қўймаслик учун огоҳ ва хушёр бўлишимиз кераклиги хусусида илгари сурилган фикр-мулоҳазалар ниҳоятда муҳим  эканлигини англаган ҳолда биз илҒор ёшлар бу борадаги ишларни ташкил этишда фаол иштирок этишимиз керак.

Бу борада, айниқса, уюшмаган ёшлар билан иш олиб бориш, чекка-чекка ҳудудларда яшаётган тенгдошларимизни эзгу ишларга сафарбар этиш, уларнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга ўргатиш,  ёшлар иштирокидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга имкон қадар ёрдам беришимиз зарур. Мен анжуманда, юртбошимиз маърузасидан ўзимга тегишли хулосалар чиқариб, ўз олдимга аниқ мақсадни қўйдим. Ана шу мақсад сари дадил олҒа интиламан.

* * *

Анжуманда, юртбошимиз маърузасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолияти билан боҒлиқ қатор масалалар, шунингдек, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб этиш, тадбиркорлик билан шуҒулланадиган ёшларнинг фаолияти, солиқ тўловлари бўйича кенг имконият ва имтиёзлар берилганлиги, умуман, ёшлар ҳаёти ва фаолияти билан боҒлиқ жуда кўп масалаларда муҳим вазифалар белгилаб берилди.

 

Фикр-мулоҳазаларни 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ ёзиб олди.

ТАНЛОВНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ FОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

(28-сон)

Вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмасида  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланҒич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказилган "Энг намунали бошланҒич ташкилот" кўрик-танловларининг вилоят босқичи Ғолибларини тақдирлашга баҒишланган тадбир бўлиб ўтди.

- Айни кунда вилоятимизда 554 минг нафарга яқин фуқаро тармоқ касаба уюшмалари тизимларидаги 3626  бошланҒич ташкилотлар сафига бирлашган, - дейди вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси ташкилий бўлим мудири Хамидулло Матисаев. - Касаба уюшмаси аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда бошланҒич ташкилотлар ва уларнинг қуйи тизимлари томонидан эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида касаба уюшмалари ва иш берувчилар ўртасида имзоланган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали ходимлар ва уларнинг оила аъзоларига қарийб 633 миллион сўмлик ижтимоий кўмак кўрсатилди, 59 ёш оилага буюмлар ҳарид қилиш, уй-жой қуриш учун 119 млн. сўм ажратилди.

Касаба уюшма бошланҒич ташкилотлари фаоллигини ошириш, уларнинг меҳнаткашлар ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимоясини янада кучайтириш, корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб бораётган бошланҒич ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва раҒбатлантириш мақсадида ташкил этилган танловнинг вилоят босқичида аъзолари сони 100 нафаргача ва 100 нафардан зиёд   бошланҒич ташкилотлар ўртасида Ғолибликни қўлга киритган:

Агросаноат мажмуи ходимлари тармоҒи бўйича "Singlida" қўшма корхонаси, "АндижонёҒмой" акциядорлик жамияти касаба уюшма ташкилотлари;

Таълим, фан ва маданият ходимлари тармоҒи бўйича Хўжаобод туманидаги 24-умумтаълим мактаби, Андижон педагогика коллежи бошланҒич касаба уюшма ташкилотлари;

Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари тармоҒи бўйича "Водий олтин куз" масъулияти чекланган жамияти,  "Андижонгўштсутсавдо" масъулияти чекланган жамияти бошланҒич касаба уюшма ташкилотлари;

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича  Андижон вилояти божхона бошқармаси, Андижон олимпия заҳиралари коллежи касаба уюшма ташкилотилари;

Металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "O'zauto - austem "Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси, "GM Uzbekistan" чет эл инвестицияси иштирокидаги ёпиқ акциядорлик жамияти  касаба уюшма ташкилотлари;

СоҒлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича вилоят патанатомия бюроси, Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма ташкилотлари;

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшма тармоҒи бўйича Андижон вилояти архитектура ва қурилиш Бош   бошқармаси, Андижон автомобиль йўл қурилиш касб-ҳунар коллежи касаба уюшма бошланҒич ташкилотлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совҒалар билан тақдирланди.

Хосият СИДДИҚОВА

ТАБАРРУК ОНАХОН

(28-сон) Фахрийлар фахримиз

Андижон шаҳридаги Ёрбоши маҳалласида эл-юрт, фарзанд ва набиралари ардоҒида умргузаронлик қилаётган табаррук онахон Ҳукуматхон ая Солиева оиласи шаҳримиздаги ибратли хонадонлардан биридир.

Хонадон соҳибаси Ҳукуматхон ая турмуш ўртоҒи Боймирза ота Солиев билан ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтдилар. Улар қарийб 51 йил ахил-иноқликда яшаб, фарзандларига гўзал тарбия бердилар, оилани муқаддас деб билдилар. Ўрталаридаги самимий муносабат, меҳр-оқибатга одамлар ҳамиша ҳавас билан қарадилар.

Ҳукуматхон ая ва Боймирза ота 1954 йилда турмуш қуришди. Ҳалол меҳнат билан камтарона ўтказган ҳаётлари давомида 13 нафар фарзанд кўришди. Ҳимкматхон ая "Қаҳрамон она" нишони билан тақдирланди. Икки нафар фарзандлари ҳаётдан бевақт ўтди. Улар биргаликда 4 нафар ўҒил ва 7 нафар қизларини ўқитиб, уйлаб-жойлади. Минг афсуски, нафақага чиққунга қадар хайдовчилик касбида меҳнат қилган Бозорвой отага бугунги қувончли кунларни кўриш насиб этмади.

Ҳукуматхон ая кўп йиллар собиқ "Авиация" заводида фаррош бўлиб меҳнат қилиб, нафақага чиқди. Меҳнатсевар, ҳалол ва камтарлиги билан жамоада, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топди.

- Инсон интилиб, ҳаракатдан тўхтамай, ҳалол меҳнат қилса, сабрли бўлса албатта, мақсадларига етишади, - дейди Ҳукуматхон ая. - Ҳаётда    кишининг кўнгли, нияти пок бўлса, йўллари очиқ бўлишини кўп бор кузатдим. Кўп қийинчиликлар кўрдим, лекин сабр билан ҳаммасини енгиб ўтдим. Бугунги тинч, тўкин ва фаровон ҳаётимизга асло кўз тегмасин, шу кунларнинг қадрига етайлик. 

Ҳукуматхон ая гарчи кекса ёшда бўлса-да, маҳалладаги издаҳомлар, маросимлар, кўплаб хайрли ишларга бош-қош бўлади, ёш қайноналарга, келинларга панд-насиҳат қилади, зарур маслаҳатларни беради.  Фарзандларини, маҳалла ёшларини меҳнатсевар бўлишга чақиради. Эл-юрт тинчлиги, ёшларнинг бахтини тилаб дуолар қилишдан чарчамайди. Шунинг учун ҳам ёшу кекса уни ҳурмат қилади, эҳтиром кўрсатади, дуоларини олишга ошиқади.

Бахтимизга ибратли ҳаёт соҳибаси бўлган Ҳикматхон ая сингари табаррук онахонларимиз соҒ-омон бўлсин. Ана шундай онахонларимиз бор экан, хонадонларимиздан, ҳаётимиздан файз-барака асло аримайди.

Ойгул ЭШМУРОДОВА

 

Суратда: Ҳикматхон ая қизлари билан.

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ

(28-сон)

Шаҳрихон туманида "Банк кредитлари - ёшлар ва хотин-қизлар учун" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар масаласи давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланганлиги, хотин-қизлар ва ёшларнинг тадбиркорлик борасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, улар учун қулай тадбиркорлик муҳитини яратиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши, партиянинг "Аёллар қаноти" бўлинмаси, вилоят, Шаҳрихон  тумани хотин-қизлар қўмитаси хамда "Микрокредитбанк" акциядорлик-тижорат банки вилоят филиали ҳамкорлигида таълим муассасаларини битирган ёшларни иш билан таъминлаш, аёллар тадбиркорлигини молиявий қўллаб-қувватлаш, чекка ҳудудларда тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагидаги ёшлар ва хотин-қизлар учун банк хизматлари ва кредитларидан янада кенгроқ фойдаланишни ташкил этиш мақсадида ўтказилган семинарда халқ депутатлари вилоят, туман кенгашлари депутатлари, партия фаоллари, банк мутахассислари, тадбиркор ва хунарманд хотин-қизлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

- Мақсадимиз, хотин-қизлар, хусусан, коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб этиш, уларнинг бу борадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, ўз бизнесларини йўлга қўйишларига кўмаклашишдан иборат, - дейди Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Юлдашева. - Қолаверса, мамлакатимизда  қабул қилинган соҳага оид қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ҳақида кенг маълумотлар бериш орқали уларнинг билим ва тушунчаларини бойитилмоқда.

Шаҳрихон туманида 300 нафардан зиёд тадбиркор хотин-қизлар фаолият юритмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярмида банклар томонидан хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш учун 4 миллиард 38 миллион сўм кредит ажратилди. Унинг ҳисобига қатор лойиҳалар амалга оширилди, 159 та янги иш ўринлари яратилди. Бундан ташқари, шу йилнинг ўзида тумандаги касб-ҳунар коллежларининг 3769 нафар битирувчисидан 61 нафар қизлар тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланиш истагини билдирган.

- Ўз хонадонимда тикувчилик цехи ташкил этдим, - дейди Бешариқ маҳалласида яшовчи тадбиркор Нозимахон Хожиакбарова. - Бу ерда аёллар нафақат маҳалладошларимизга хизмат кўрсатяпмиз, балки буюртма бўйича аёллар либосларини тикиб, республикамизнинг қатор бозорларига маҳсулотларимизни юборяпмиз. Цехимизда 30 нафар чевар қиз ва аёл доимий иш ўрнига эга бўлди. 

Семинарда мутахассислар томонидан мавзу доирасида маърузалар ўқилди. Хотин-қизлар ва ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, бизнес-лойиҳалар тузиш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредитлар олиш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш юзасидан кенг маълумотлар берилди.

Якунда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган бир гуруҳ коллеж битирувчиларига имтиёзли кредит олиш учун сертификатлар топширилди.

 

Камола АБДУВАЛИЕВА,

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилоят Кенгаши "Аёллар қаноти" раҳбари.

ТАРFИБОТ ТАДБИРЛАРИ АНДИЖОНЛИКЛАРГА БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШДИ

(28-сон)

Вилоятимизда "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" шиори остида тарҒибот тадбирлари бўлиб ўтди.

 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллик байрами олдидан Маданият вазирлиги ташаббуси билан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили Давлат   дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Мудофаа вазирликлари, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, республика Маънавият тарҒибот маркази, "Ўзбеккино" миллий агентлиги ҳамда вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилган   тарҒибот тадбирларида олимлар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандаларидан иборат тарҒибот гуруҳлари туман ва шаҳарлардаги таълим муассасалари, маданият ва санъат масканларида, маҳаллалар, корхона ва ташкилотлар, ҳарбий қисмларда аҳоли вакиллари, ёшлар ва ҳарбийлар билан учрашувлар, маданий ва кўнгилочар тадбирлар ўтказдилар.

Тадбирларда мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" китобида илгари сурилган Ғоялар ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди ва тарҒиб этилди. Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самаралари, халқимиз ҳаётида, онгу тафаккурида юз бераётган ижобий ўзгаришлар, ёшларимизнинг жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси ортиб бораётганлиги, она Ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик-хотиржамликка, олиб борилаётган бунёдкорлик ишларига муносиб ҳисса қўшаётганлиги таъкидланди.

Аҳоли, айниқса, ёш ва      навқирон авлодни она Ватанга муҳаббат, истиқлол, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг онги ва қалбини турли мафкуравий таҳдидлар, иллатлардан асрашга қаратилган  тарҒибот тадбирлари барча андижонликларга кўтаринки, хуш кайфият улашди. Бу каби тадбирлар вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида юксак савияда ташкил этилди.

- Ўтказилаётган тарҒибот тадбирлари халқимиз, айниқса, ёшларимизга байрамона кайфият улашмоқда, - дейди Маънавият тарҒибот маркази вилоят бўлими раҳбари Аббосбек Исроилов. - Ёшларни  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, демократик ўзгаришлар билан яқиндан таништириш, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик туйҒусини ва ижтимоий фаоллигини     ошириш, диний-экстремистик Ғоялар, турли иллатлар таъсиридан асраш, ана шу йўналишдаги тарҒибот ишлари самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Айниқса, Жалақудуқ тумани Ойим шаҳарчасидаги 20- сон, ҚўрҒонтепа туманидаги 23-сон болалар мусиқа ва санъат мактаблари, Андижон индустриал педагогика коллежи, Асака автомобиль саноати касб-ҳунар коллежи, Андижон туманидаги "Равон тараққиёт орзуси" масъулияти чекланган жамияти, шунингдек, кўплаб умумтаълим мактаблари, маҳаллалар, меҳнат жамоаларида бўлиб ўтган байрам тадбирлари унинг иштирокчиларига бир олам қувонч баҒишлади.

- Бугунги тинч ва осойишта ҳаётимизга асло кўз тегмасин, - дейди ҚўрҒонтепа туманида яшовчи, меҳнат фахрийси Давлатхон ая Икромиддинова. - Озод ва обод юртимизда тўйлар тўйларга, байрамлар байрамларга уланиб, фарзандларимиз камолидан, бахтидан кўнгилларимиз тоҒдай кўтарилади. Мана шундай Ватанда яшаётганлигимизнинг ўзи улкан бахтдир.

Андижон шаҳридаги "СоҒ-лом авлод" ўйингоҳида юртимизнинг таниқли санъаткор-лари, эстрада хонандалари иштирокида бўлиб ўтган гала концертда ёшлик, тинчлик, истиқлол, она Ватанни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Мамлакатимиз ва халқаро спорт майдонларида улкан натижаларни қўлга киритган андижонлик спортчилар, шунингдек,  ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

- Бўлиб ўтган тадбирлар биз ёшларни янада фаол, шу юрт учун фидойи фарзанд бўлишга ундайди, она Ватанга бўлган меҳру-муҳаббатимизни янада оширди, - дейди тадбир иштирокчиси, Андижон индустриал-педагогика коллежи ўқувчиси Зуҳра Қаҳҳорова. - Юртимизда биз учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар таълим, спорт, санъат, умуман, барча соҳаларда ёшларнинг янада юксак марраларни эгаллашларига пухта замин яратмоқда.

Мазкур тадбирлар андижонликлар, айниқса, ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга, уларнинг қалбида эртанги кунга умид, шижоат, Ватанга муҳаббат, истиқлол Ғояларига ҳурмат, миллий Ғурур ва ифтихор, тинч ва осойишта ҳаётимизга шукроналик туйҒуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

ТарҒибот доирасидаги тадбирларда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

МАҚСАД ЯНГИ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИШ

(28-сон) Жараён

Пахтаобод тумани, Маданият қишлоҒи, Сойбўйи маҳалласида истиқомат қилувчи Муборакхон Исоқова ҳунарманд аёллардан бири. У мана 15 йилдирки тикувчиликни ривожлантириш бўйича ибратли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Моҳир чевар, ташаббускор бу аёл ўз хонадонида тикувчилик цехини ташкил қилиб, тадбиркорлик фаолияти билан шуҒулланади. Бу ерда эркаклар, аёллар ҳамда ёшларга мос сифатли миллий ва замонавий либослар тайёрланиб, харидорларга етказиб берилмоқда. Кўрсатилаётган хизматдан барча мамнун бўлмоқда.  Энг муҳими, маҳалладаги 10 нафардан зиёд хотин-қизлар доимий иш ўрнига эга бўлган.

Тадбиркор ҳунарманд Муборакхон Исоқованинг асосий мақсади фаолиятини янада кенгайтириш орқали опа-сингилларимиз учун янги иш ўринлари яратишдан иборат.

 

 

Шуҳратбек КЕЛДИЕВ

САХОВАТ - ХАЛҚИМИЗГА ХОС ФАЗИЛАТ

(28-сон)

2017 йил - "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили", қолаверса, Рамазон   ҳайити муносабати билан вилоятимизда меҳр-оқибат, ўзаро ахиллик ва тотувлик муҳитини янада мустаҳкамлаш, халқимизга хос олижаноб фазилатларни, миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуҒлаш, шунингдек, эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларини, кекса меҳнат фахрийларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб хайрли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши томонидан ҳам қатор саховат тадбирлари ўтказилди.

 - Мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ҳамда маданият муассасаларидаги касаба уюшма аъзоларидан 138 нафар кишига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди, - дейди Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши раиси Н. Тўрақулова. - Бу каби хайрли  ишлар одамлар ўртасида меҳр-оқибат, саховат ришталарини янада мустаҳкамлайди.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА,

 

жамоатчи мухбир.