+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2024

Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз

Танлов

Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни муносабати билан “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди, Марҳамат тумани ҳокимлиги, Андижон вилояти маданий мерос бошқармаси ҳамкорлигида қадим ёдгорликлар ва тарихий жойларни, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлаш, уларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини тарғиб этиш, туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган мазкур тадбирда тарихчилар, ёзувчи ва шоирлар, маданий мерос объектларини асраш ва туризм йўналишида фаолият олиб борувчи корхона, муассасалар вакиллари, ўлкашунослар, ёш олимлар, ижодкорлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, анжуман иштирокчилари ва меҳмонлари туман марказидаги “Хотира хиёбони”да ташкил этилган “Мингтепа” музейи фаолияти, музейдаги юртимизнинг минг йиллик тарихидан сўзловчи, қадим Давон давлати даврига оид ноёб экспонатлар билан танишди.

Анжуман очилишида сўз олган Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари Хафизахон Мамаризаева, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўлқинжон Каримов, “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди раҳбари Ортиқали Хусанов томонидан юртимизнинг тарихий ёдгорликлари ва зиёратгоҳларини асраш, ободонлаштириш, улар ҳақида аҳоли, айниқса, ёшларга кенг тушунча ва билимлар бериш, ички туризмни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан, бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган ушбу анжуман мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келаётганлиги  таъкидланди.

- Анжуманни ўтказишдан асосий мақсад, нафақат туманимиз, вилоятимиздаги, балки республикасмиздаги тарихий ёдгорликларни асраб-авайлаш, ана шу жойларни ободонлаштиришга кенг жамоатчилик, халқимизнинг эътиборини қаратиш ҳамда туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш кўзда тутилган, - дейди “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди раҳбари Ортиқали Хусанов. - Қолаверса, бу борадаги тарғибот ишларини кучайтириш, аҳоли, хусусан, ёшларнинг тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжолар ҳақидаги билим ва тушунчаларини юксалтириш орқали уларда қадим тарихимизга, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳамлашдан иборат.

 

Анжуманда Андижон давлат университети профессори Улуғбек Абдуллаев, “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси Шаҳло Ҳусанова, Андижон вилояти Маданий мерос бошқармаси бош мутахассиси Дилшодбек Юсуповнинг марузалари тингланди. Шунингдек, иштирокчиларга “Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди томонидан тумандаги тарихий ёдгорликлар ва муқаддас қадамжоларни тарғиб этиш, ана шу масканларда туристик йўналишларни ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.

Анжуман доирасида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида танлов ўтказилди, тарихий буюмлар кўргазмаси ташкил этилди.

Танлов ва кўргазмада талаба, олим ва ижодкорларнинг “Ҳудудлардаги ёдорликлар, тарихий жойлар, зиёратгоҳ ва шифобахш булоқлар ҳақидаги мақола ёки ижодий иш”, “Довон  давлати, Мингтепа (Эрши) ҳақидаги мақола ёки бадиий асар”, “Қадимий Мингтепа  харобасини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида олимларнинг илмий изланишлари тўғрисидаги  мақола”, “Мингтепа заминида яшаб, ижод қилган улуғ ижодкорлар ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақидаги мақола”, шунингдек, ҳаваскор коллекционерлар (нумизматика, тарихий осори-атиқалар, кулолчилик ва уй-рўзғор буюмлари, тақинчоқлар, иш қуроллари, ёзма ва маданий ёдгорликлар акс этган фото ва мусаввирлик асарлар), вилоятдаги ёдгорлик ва тарихий жойларга сайёҳлик йўналишларини ташкил этиш бўйича лойиҳалари, видеороликлар, ижодий ишлар намойиш этилди.

Танловда андижонлик олим ва ижодкорлар, шунингдек, Фарғона давлат университетининг ўқитувчи ва талабалари ўзларининг ижодий ишлар, бадиий ва тасвирий санъат асарлари, илмий мақолалари билан фаол қатнашди.

-    Танловда “Қадимги Мингтепани ўрганишда археологик изланишларни тутган ўрни” деб номланган мақолам билан иштирок этдим, - дейди Андижон давлат университети доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)  Авазбек  Мирзаев. -  Мақолам юқори баҳоланиб, “Қадимий Мингтепа  харобасини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида олимларнинг илмий изланишлари тўғрисидаги энг яхши мақола” йўналишида 1- ўринни қўлга киритдим.

Якунда барча йўналишлар бўйича ғолиб, совриндор ва фаол иштирокчилар танлов ташкилотчиларининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Шаҳло ҲУСАНОВА,

“Мингтепа-маданий мерос” жамоат фонди Васийлик Кенгаши раиси.

 

Фахриддин  ИБАЙДУЛЛАЕВ