+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Нояб 2023

Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?

Тадбир

“Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.  

 

Аксилкоррупция ойлиги доирасида ташкил этилган тадбирда “Ўзмиллийбанк” АЖ вилоят бошқармаси Амалиёт банк хизматлари маркази, вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши назорат бўлими ходимлари, банк мижозлари, тадбиркорлар, шунингдек, видеоконференц алоқа тарзида Асака, Марҳамат банк хизматлари марказлари ҳамда Избоскан, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Шаҳрихон банк хизматлари офислари ходимлари иштирок этди.

 

Тадбирда сўз олган “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Улуғбек Қобулов банк фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцион хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш, коррупцияга қарши курашишнинг замонавий тизимларини жорий этиш ҳамда банк тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берди.

 

Шунингдек, тадбирда Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси коррупцияга қарши назорат бўлими, вилоят прокуратурасининг масъул ходимлари томонидан жамиятимизда коррупция иллатига қарши муросасиз муносабатни шакллантириш, вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар, мазкур йўналишдаги ишларни самарали ва тизимли йўлга қўйиш юзасидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Хусусан, иқтисодиёт соҳасида коррупция ҳолатларининг юзага келиш сабаб ва омиллари, уларнинг аянчли оқибатлари ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берилди.

 

– “Ўзмиллийбанк” АЖ тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланган. Бугунги кунда йўл харитасида белгиланган чора-тадбирлар, шу билан бирга, коррупцияга қарши амалдаги бошқа ҳужжатларда белгиланган ишлар ўз вақтида бажариб келинмоқда, – дейди “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилоят бош бошқармаси хавфсизлик режими ва ахборот ҳимоялаш бўлимининг комплеанс назорат ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бош мутахассиси ЗафаржонТўйчиев. – Бунда аввало, ходимларда коррупцияга, унинг ҳар қандай кўринишларига нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, коррупцияга шароит яратадиган омилларни бартараф этиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда.

 

Ходимлар, шу жумладан, янги ишга қабул қилинаётганлар коррупцияга қарши курашиш йўналиши бўйича автоматлаштирилган SAP (Success Factors Learning Management System) тизим орқали ўқитилиб, уларнинг коррупцияга қарши курашиш, коррупцион ҳолатларни келтириб чиқарадиган омилларни бартараф этиш борасидаги билим ва тушунчалари бойитилмоқда. Бундан ташқари, ҳар ҳафта ўтказиладиган маърифат соатларида ходимларга коррупцияниг зарарлари ҳақида зарур тушунчалар берилмоқда.

 

Банкнинг иш жараёнларида қатор банк операцияларини инсон омили аралашмаган ҳолда электрон тизим орқали амалга ошириш йўлга қўйилган. Шунингдек, мижозлар учун ишонч телефонлари ташкил этилган. Мижозлар кўрсатилаётган хизматлар сифати, ходимларнинг муомала-муносабати юзасидан мурожаат қилиш тизими шаклланган.

 

Тадбир иштирокчилари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Ўзларини қизиқтирган саволларга мутасадди ва мутахассислардан батафсил жавоблар олинди.

 

Фахриддин Ибайдуллаев