+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Super User

МЕНИ БАХТЛИ ЭТГАН ШУ ВАТАН!

Тупроқлари тиллога тенгим,

Кенг дунёда ягонам дедим,

Сарҳад билмас меҳрингни сездим,

Бағри бутун, бағри кенг маскан-

Шодликларга тўла бу Ватан!

 

Илк сўзимга доя остона,

Бошим силаб бўлган парвона,

Бутун халққа меҳрибон она,

Болалигим ўтган бу маскан-

Хотиралар маёғи - Ватан!

 

Тўтиёдир зарра тупроғинг,

Олис кетсам, озор фироғинг,

Тинчлигингга бўлай фидойинг,

Бағри бутун, бағри кенг маскан -

Шодликларга тўла бу Ватан!

 

Қучоғингда яйрайман чунон,

Эрким осмон, тозадир имон,

Эрка қизинг бўлай ҳар замон,

Бағри бутун, бағри кенг маскан -

Мени бахтли этган шу Ватан!

 

 

Хулкарой АБДУРАҲМОНОВА

"Қизлар овози" форуми фаол қизлар сафини кенгайтирди

Андижон шаҳридаги вилоят Ёшлар марказида "Қизлар овози" форуми бўлиб ўтди.

"Ёшлар ойлиги" доирасида Ёшлар ишлари агентлиги, "Қизлар овози" клуби ҳамкорлигида ташкил этилган форумда вилоятдаги олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, умумтаълим мактабларида таҳсил олаётган, турли йўналишларда меҳнат қилаётган ҳамда уюшмаган ёшларнинг илғор ва фаол вакилалари иштирок этди.  

- Андижонда қизларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштироки, фаоллигини ва нуфузини ошириш, фаол, етакчи ва ташаббускор қизларни қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, - дейди "Қизлар овози" клубининг ҳудудий координатори Моҳинур Абдулатипова. - Ўтказилган тадбирнинг асосий мақсади ҳам ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга қаратилган.

Форумда мамлакат истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир қизлар сафини кенгайтириш орқали жамиятда гендер     тенглигини таъминлаш, ёш хотин-қизларнинг руҳий, маънавий тазйиқ ва зўриқишларга учрашининг олдини олиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мавзуларида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, форум давомида вилоятда ўтказилган ўрганишлар, "Ёшлар дафтари" ва "Аёллар дафтари"ни шакллантириш жараёнида ёшлар, хотин-қизлар масаласида аниқланган камчилик ва муаммолар юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари билан мулоқотлар ўтказилди.

- Форум мен каби кўп қизларни янада фаол бўлишимиз учун куч ва шижоат берди, - дейди форум иштирокчиси, Қўрғонтепа туманидаги 3-умумтаълим мактаби ўқувчиси Инобатхон Мамадхожиева. -  Бундан буён энг аввало, фақат аъло баҳоларга ўқишга, жамоат ишларида янада фаол бўлишга ҳаракат қиламан. Тенгдошларимни эса жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси билан яшашга чақираман.

Форум якунида "Қизлар овози" клубининг ҳудудий ва туман, шаҳар координаторларига ишонч сертификатлари топширилди.

Гулсара  ТЎХТАСИНОВА,

 

Андижон Машинасозлик институти талабаси.

Улуғнор туманининг 2020 йил январь-декабрь ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишини асосий кўрсаткичлари бўйича таҳлилий МАЪЛУМОТ

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 240,7 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан таққослама нархларда 102,8 фоизни ташкил этди.

 

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИКАРИШ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 301,0 млрд. сўмлик Халқ истеъмол моллари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати 107,1 фоизга тенг бўлди.

 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича қурилиш ишлар ҳажми 90,7 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 135,4 фоизни ташкил этди.

 

САВДО АЙЛАНМАСИ ҲАЖМИ:

Улуғнор туманида 2020 йил январь-декабрь ойлари якуни  бўйича  жами чакана савдо айланмаси ҳажми 123,1 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 102,6 фоизни ташкил этди.

 

Улуғнор тумани статистика бўлими 

2020 йил январь-декабрь ойлари якуни бўйича Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари тўғрисида таҳлилий МАЪЛУМОТ

ЯЛПИ ҲУДУДИЙ МАҲСУЛОТ.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь-декабирида Андижон вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми жорий нархларда 37 трлн. 913,7 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг январь-декабери билан таққослаганда 2,8 га ўсди.

 

САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ:

Дастлабки маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-декабрь ойларида вилоят корхоналари томонидан 35 трлн. 593,3 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь-декабрь ойлари билан таққослаганда 4,6 % га ўсди.

 

ХАЛҚ ИСТЕЪМОЛ МОЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ:

Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш бўйича амалга ошириб келинаётган чора–тадбирлар натижасида, истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажми 26 трлн. 611,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 99,6 фоизни ташкил этди.

 

ҲУДУДИЙ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ:

Вилоятда 6 трлн. 92,8 млрд. сўмлик ҳудудий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръати 2019 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 10,9 % га ўсди.

 

ҚУРИЛИШ ИШЛАРИ ҲАЖМИ:

2020 йилнинг январь-декабрь ойларида Андижон вилоятида жами
4 трлн. 474,4 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати
2019 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 4,9 % га ўсди.

КАПИТАЛ ҚЎЙИЛМАЛАР ИШЛАРИ ҲАЖМИ:

2020 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни бўйича  вилоятда 8 трлн. 755,1 млрд. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,5 % га ўсди.

 

ҚИШЛОК ХЎЖАЛИК ҲАЖМИ:

2020 йил январь–декабрь ойлари якуни бўйича жами қишлоқ хўжалик ҳажми 27 трлн. 117,1 млрд. сўмни ташкил қилиди, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,9 % га ўсди.

 

ЖАМИ ХИЗМАТЛАР:

2020 йил январь–декабрь ойлари якуни бўйича жами хизматлар ҳажми
11 трлн. 250,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3,9 % га ўсди.

 

ЖАМИ ЧАКАНА ТОВАР АЙЛАНМАСИ:

2020 йил январь–декабрь ойлари якуни бўйича жами чакана товар айланмаси ҳажми 14 трлн. 574,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 % га ўсди.

 

ТАШҚИ САВДО АЙЛАНМАСИ.

2020 йилнинг январь-декабрь ойлари якуни бўйича ташқи савдо айланма ҳажми 2 млрд. 796,4 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10,4 % га, шу жумладан Экспорт ҳажми
584,9 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,1 % га, Импорт ҳажми 2 млрд. 211,5 млн. АҚШ долларни ташкил қилиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 % га ўсди.

          

 

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси 

ТУМАНДАГИ КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил январь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

 

“12-korxona shakli ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli”  ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

 Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

 Мурожаат учун туман статика бўлимининг телефон рақамлари:

(74) 761-11-42, 224-82-92

 

Улуғнор туман статистика бўлими

КОРХОНА ВА ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ҲАМДА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА !!!

2021 йил январь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“12-korxona shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“12-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) 228-29-77, 224-82-48

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси

ИС ГАЗИ - КЎРИНМАС ЁВ

Қадрли юртдошлар! Ис газининг энг кам миқдори ҳам заҳарланишга олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам уни "кўринмас ёв", "сездирмасдан ўлдирувчи офат" деб номлашади.  Ис гази ҳосил бўлишининг асосий сабаби - ёниш майдонида кислороднинг етишмаслиги, яъни ёнувчи моддаларнинг (газ, кўмир ва хакозо) чала ёнишдир.

Мамлакатимизда ис газидан захарланиш ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортиб бораётгани ҳар бир фуқарони огоҳликка, мулоҳаза қилишга чорлаши керак.  Шу ўринда ўтган йилнинг ўзида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 56 та ис газидан заҳарланиш, 106 та чақнаш ҳолатлари рўй берган. Бунинг оқибатида 106 нафар фуқаро вафот этган, 190 нафар киши эса заҳарланган ва турли даражада куйиш тан жароҳатини олган.

Жорий йилнинг ўтган даврида ҳам бу каби нохуш ҳолатлар қайд этилгани янада ташвишлидир. Бундай кўнгилсизликларнинг келиб чиқиши ва юз беришига йўл қўймаслик, кўп жиҳатдан ўзимизга, хушёр ва огоҳлигимизга боғлиқ.

Марҳамат туманида ҳам мутахассислар томонидан ёнғинлар профилактикаси, ис газидан захарланиш, чақнашларнинг олдини олиш бўйича корхона, ташкилотларда, ўқув муассасалари ва маҳаллаларда кенг кўламли тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳолининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасидаги билим ва тушунчалари бойитилмоқда.

Шу ўринда ёнғин билан боғлиқ кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқмаслиги учун юртдошларимизни хушёрликка чақирамиз. Азиз ҳамюртлар, ёш болаларни асло ёлғиз қолдирманг, олов билан ўйнашига йўл қўйманг. Хонадонларингизда, иш жойларингизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилинг. Уйларни истишда қўлбола ва носоз элект ва газ қурилмаларидан фойдаланманг.

 

Б. АБДУҲАМИДОВ,

Марҳамат тумани ФВБ инспектори, лейтинант.

А.АБДУРАҲМОНОВ,

 

Асака туман ФВБ инспектори, лейтенант.

Аҳолини рўйҳатга олиш 2023 йилда ўтказилиши белгиланди

Мутахассис минбари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйҳатга олиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонига асосан Ўзбекистон Республикасида 2020 йилда аҳолини рўйхатга олиш жараёни ўтказилиши белгиланган эди.

Бироқ, жорий йилда дунёда рўй бераётган коронавирус пандемияси сабабли бир қатор давлатлар аҳолини рўйҳатга олиш муддатларини келгуси йилларга кўчириш чораларини кўрди. Жумладан, мамлакатимизда ҳам ушбу тадбирга тўлақонли тайёргарлик кўриш, сифатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2020 йил 11 ноябрда “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйҳатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилиниб, республикамизда аҳолини рўйҳатга олиш тадбири 2023 йил 1-25 ноябрь кунлари ўтказилиши белгиланди.

Шунингдек, қарорга асосан синов тариқасида аҳолини рўйҳатга олиш тадбири 2021 йил 1-25 ноябрь кунлари Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани, Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани, Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ҳамда Тошкент шаҳрининг Яшнаобод туманида амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш 3 босқичда амалга оширилади. 1-босқичда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга тайёргарлик кўрилади, 2-босқичда бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилади, 3-босқичда эса аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотлари жамланади, электрон базага киритилади, кодлаштириш, назорат, таҳрир қилинади ва  натижалари эълон қилинади.

Давлатимиз раҳбари Фармонига кўра, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Республика комиссиясининг ишчи органи, деб белгиланган.

Х. ҲАМРАҚУЛОВ,

 

Андижон вилояти статистика бошқармаси бўлим бошлиғи. 

2020 йилнинг январ-ноябрь ойларида Шаҳрихон туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг асосий кўрсаткичлари бўйича М А Ъ Л У М О Т

Қурилиш ишлари хажми

2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда қурилиш ишлари ҳажми 297948,2 млн. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 103,7 фоизни ташкил этади.

Хизматлар хажми

 2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда хизматлар ҳажми 505971,2 млн. сўм бўлиб, ўсиш суръати ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 100,7 фоизни ташкил этади.

Савдо айланмаси

2020 йилнинг январ-ноябрь ойлари якуни бўйича туманда чакана савдо ҳажми 1655,9 млрд. сўм бўлиб, ўсиш суръати якунига нисбатан 100,0 фоизни ташкил этади.

Телефонел: (74) 224-82-95

 

 Шаҳрихон тумани статистика бўлими.

КОРХОНА, ТАШКИЛОТ РАҲБАРЛАРИ ВА ҲИСОБЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

2020 йил декабрь ойи якуни бўйича қуйидаги давлат статистика ҳисоботларини хато ва камчиликларсиз белгиланган муддатдан кечиктирмай интернет тармоғи орқали электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз:

“1-МSh shakli” (йиллик). Меҳнат шароитлари аҳволи ва “Ишлаб чиқаришда шикастланганлик” тўғрисида 2020 йил учун ҳисобот 31 январдан кечиктирмай.

“1-К shakli”(ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 5-санасидан кечиктирмай.

“1-moliya shakli” (ойлик) ҳисобот давридан кейинги ойининг 18-санасидан кечиктирмай.

Шунингдек, давлат статистика кузатувларини ўтказишда зарур бўлган давлат статистика ҳисоботларини узрли сабабларсиз белгиланган муддатларида тақдим этмаган, ҳисобот маълумотларини бузиб кўрсатган юридик шахсларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси 215-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантирамиз.

Мурожаат учун телефон рақамлари: (74) з91-29-37, 224-82-93

 

Марҳамат тумани статистика бўлими.