Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Жалақудуқ агросаноат касб-ҳунар коллежида ёшлар тарбияси, уларнинг маънавиятини юксалтириш, қизларни турмушга тайёрлашга қаратилган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, коллежда туман хотин-қизлар қўмитаси, тумандаги ҳуқуқни мухофаза қилувчи идоралар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда ўқувчи ёшларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, огоҳликка даъват этиш, уларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш масалалари хусусида атрофлича сўз юритилди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Fофурова, коллеж директори Д. Абдусаматов ва бошқалар бугунги куннинг долзарб мавзулари хусусида сўз юритиб, ёшларга яратилган имкониятлардан оқилона фойдаланиб, ўз келажаклари учун мустаҳкам пойдевор яратишлари, миллий қадриятларимиз, умрбоқий урф-одатларимизга содиқ қолган ҳолда буюк аждодларимизга муносиб авлодлар бўлишлари зарурлигини айтиб ўтдилар.
Йиғилиш давомида айрим ёшларнинг жиноят кўчасига кириб қолиш сабаблари ва оқибатлари ҳаётий мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилди. Ҳар бир ишни ўйлаб, мушоҳада билан амалга ошириш, тушунмаганларини энг аввало, ота-она ёки устозлардан сўраб ўрганиш, хулоса чиқариш ва улар ўгитига амал қилиш кўнгилсизликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбирда сўзга чиққан ёшлар ҳам ўзларининг фикрларини билдириб, тенгдошларини билим олишга, юрт корига ярайдиган инсонлар бўлишга ундадилар.
Шунингдек, коллежда ўқувчи қизлар, уларнинг оналари, педагог ходимлар, ишлаб чиқариш таълими усталари иштирокида ўтказилган йиғилиш эса "Эрта турмуш қуришнинг олдини олиш ва репродуктив саломатлик" мавзусига бағишланди. Йиғилишда туман марказий поликлиникаси умумий амалиёт шифокори М. Норматова, коллеж ҳамшираси У. Қурбонова, коллежнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Г. Сайидова, хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси М. Эргашевалар сўзга чиқиб, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида атрофлича тушунчалар бердилар.
Тадбирда мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш, айниқса, "Ораста қизлар" тўгараги машғулотларини мазмунан янада бойитиш хусусида фикр ва мулоҳазалар билдирилди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшларнинг билим ва тушунчаларини кенгайтириш билан бирга, уларнинг фаоллигини, жамиятдаги жараёнларга даҳлдорлик ҳиссини оширишга хизмат қилади.
Мутахассисларнинг фикрича, деярли ҳар бир она туғруқ жараёнида қайсидир даражада стресс ҳолатини бошидан кечиради. Бу эса, ўз ўрнида, турли оқибатлар, хусусан, туғруқдан кейинги депрессия (тушкунлик ҳолати)га олиб келиши мумкин. Унинг асосий сабаблари стрессга наслий мойиллик, хомиладорлик ва туғруқниннг оғир кечиши, туғруқдан кейин аёл организмидаги гормонал ўзгаришлар, психологик жиҳатдан аёлнинг она бўлишга тайёр эмаслиги, боланинг нуқсон билан туғилиши, ижтимоий муҳит таъсири бўлиши мумкин.
Фарзанд кўрган ёш оналарнинг нафақат жисмоний ҳолати, балки кайфиятида ҳам салбий ўзгаришлар юз бериши, оддий тушкунлик бора-бора уни депрессия ҳолатига олиб бориши ҳам мумкин.
Онанинг доимий ёлғизлик ва толиқишдан шикоят қилиши, йиғлоқилик, тез ҳафа бўлиш, кайфиятнинг тушкунлиги ва уйқусизлик, диққатни бир жойга тўплай олмаслик, жаҳлдорлик, жиззакилик, тез-тез низоли вазиятларни юзага келтириш, онанинг ўз соғлиги ва бола келажаги ҳақида ҳавотирли ўй-ҳаёлларга бориши, атрофда юз бераётган ҳодисаларга бефарқлик, доимий бош оғриғи туғруқдан кейинги депрессиянинг белгилари ҳисобланади.
Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун тиббиёт ходимлари ва онанинг яқинлари назоратни кучайтиришлари, унга руҳий мадад беришлари муҳимдир. Патронаж ҳамшираси ёш онада депрессия ҳолатини пайқаса, дарҳол оила аъзоларини огоҳлантириши, ҳавфли асоратлари ҳақида тушунтириш бериши лозим. Яқинларининг қўллаб-қувватлаши ёш онанинг иродасини мустаҳкамлайди, депрессияни осон енгиб ўтишига кўмаклашади.
Айрим ҳолларда онадаги руҳий танглик ўта кучли бўлиб, у мутахассис ёрдамисиз депрессия ҳолатидан чиқиб кета олмайди. Бундай вазиятда, албатта писихолог ёрдамидан фойдаланиш кераклигини тушунтириш зарур. Акс ҳолда, депрессия бошқа оғир оқибатларга, хусусан, психопатик ҳолатнинг юзага келиши, психик жараёнлар функциясининг бузилиши, аҳлоқий ўзгаришлар (суицид қилишга уриниш) кабиларни келтириб чиқиши мумкин. Психолог психотерапия ва аутоген машғулотлар қўллаш орқали депрессиядан чиқиб кетишга кўмак беради. Туғруқдан кейинги депрессиянинг оғир кўринишларида психотерапия тиббий муолажалар билан бир вақтда олиб борилиши мақсадга мувофиқдир.
Соҳибахон Расулова,
Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали бўлим мудири.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига асосан ҳафтанинг пайшанба куни мамлакатимизда профилактика куни, деб эълон қилинган. Шунга кўра, вилоятимиздаги меҳнат жамоалари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмитаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, таълим муассасалари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигида ўтказилаётган тадбирларда содир этилган жиноятларнинг сабаб ва оқибатлари атрофлича муҳокама этилиб, ана шундай ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш борасида тарғибот ишларини кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Вилоятдаги профилактика тадбирларида фуқароларнинг паспорт-виза, доимий ёки вақтинча яшаш, ёнғин, ҳаракат хавфсизлиги тартиб-қоидаларига риоя этишлари назоратдан ўтказилди. Жумладан, вилоятдаги 28 минг 619 та хонадон ўрганилиб, 2 минг 400 нафардан ортиқ ички ишлар идоралари профилактик ҳисобида турувчи, хорижга ишлагани чиқиб кетган ёки қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзолари билан суҳбатлар ўтказилди.
Профилактика тадбирлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.
Хонобод шаҳрида профилактика тадбирларини ўтказиш бўйича тузилган 6 та жамоатчилик гуруҳи томонидан шаҳардаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежларида "Давомат" тадбири ўтказилди. Ўрганиш жараёнида шаҳардаги 4 та касб-ҳунар коллежида дарсларга келмаган 125 нафар ўқувчининг 50 нафари дарсларга қайтарилди. Дарсларга сабабсиз келмаган ўқувчиларнинг ота-оналарига нисбатан қонунлар доирасида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тадбирлар доирасида таълим муассасаларида ўқувчиларнинг дарсларда қатнашиш, пухта билим олиш, касб-ҳунар эгаллаш, ҳуқуқий билимларини ошириш, қонунларни ҳурмат қилиш, турли иллатлар таъсирига тушиб қолмаслик сингари қатор мавзуларда суҳбатлар ўтказилди. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига 12 йиллик мажбурий таълим, бу борада уларнинг бурч ва вазифалари хусусида кенг тушунчалар берилди. Фарзандларини назорат қилиш, дарсларда иштирок этишларига масъулиятсизлик билан қараган ота-оналарга тегишли чоралар кўрилди.
- Шу кунги ўрганишлар давомида шаҳар ҳудудида 18 та ҳуқуқбузарлик аниқланди, - дейди Хонобод шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари, подполковник Захриддин Fофуров. - Ҳуқуқбузарларга нисбатан тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Умуман, корхона, ташкилот, маҳалла ва таълим муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар келиб чиқишининг олдини олишга қаратилган 30 дан ортиқ учрашув ва тадбирлар ўтказилди.
Хонобод шаҳридаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган Хонобод шаҳар судининг сайёр судида ўғирлик жинояти содир этган фуқаронинг иши кўриб чиқилди. Айбланувчи ва даъвогарнинг маҳалладошлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида томонларнинг ярашуви тартибида якунланланган мазкур суд жараёни фуқароларга таъсир кўрсатиш, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини кучайтириш, фуқароларнинг зиммаларидаги бурч ва масъулиятларни англаш борасидаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилди.
Ўтказилаётган профилактика тадбирлари натижасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳолатлари сони кескин камаймоқда. Қолаверса, ушбу тадбир ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар келиб чиқиши билан боғлиқ муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, бартараф этиш, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда ички ишлар идоралари ходимлари, педагоглар, ота-оналар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда.
САРДОРЛАР КЕНГАШЛАРИ ЎЗ ИМКОНИЯТЛАРИНИ СИНОВДА ЎТКАЗДИ
(14-сон)
Андижон давлат университетида "Энг намунали сардорлар кенгаши" танловининг республика босқичи бўлиб ўтди.
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати қошидаги "Камалак" болалар ташкилоти томонидан ўтказилган мазкур танловда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ҳамда вилоятлар жамоалари ғолиблик учун ўзаро баҳс олиб борди.
Танлов умумтаълим мактабларидаги синф сардорлар кенгаши фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларни оммалаштириш, ўқувчи ёшлар фаоллиги ва интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, етакчилик ва ташаббускорлик қобилятларини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, қолаверса, уларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадрият ва анъаналаримизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга ёрдам бермоқда.
- Танловда қатнашиб, кўплаб дўстлар орттирдик, илғор тажрибалар билан танишдик, - дейди Андижон вилояти жамоаси аъзоси Мумтоза Комилжонова. - Ана шу тажрибалар келгусида фаолиятимизни самарали олиб боришда албатта, ёрдам беради.
Қатнашчилар танлов низомига кўра, "Бу бизнинг фаолият", "Бизнинг имкониятларимиз" ҳамда "Интеллектуал-ринг" деб номланган уч шарт асосида беллашдилар.
Якуний натижаларга кўра, Сурхандарё вилояти жамоаси биринчи, Фарғона вилояти жамоаси иккинчи ва Қорақалпоғис-тон Республикаси жамоаси учинчи ўринга сазовор бўлди.
Fолиб ва совриндорлар диплом, эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Танлов иштирокчилари учун турли маданий-маърифий тадбирлар ҳамда вилоятимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар ташкил этилди.
2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
Андижон давлат университетида "Мулоқот маданияти - оилалар билан самарали иш олиб боришнинг муҳим омили сифатида" мавзусидаги ўқув семинари бўлиб ўтди.
Юртимизда маҳалла институтини янада такомиллаштириш, фуқаролар ўзини ўзи бош-қариш органларининг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 3 февралдаги "Маҳалла институтини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони бу борадаги ишларни янада юқори даражага кўтаришда муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Вилоят хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими, фуқаролар йиғинлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда фуқаролар йиғинлари диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиб, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да белгиланган вазифалар ҳамда юқоридаги фармон ижросини таъминлаш, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини замон талаблари даражасига олиб чиқиш хусусида атрофлича сўз юритдилар.
Семинарда "Халқ билан мулоқот", "Инсон манфаатлари" тушунчаларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти", "Оилалар билан самарали иш олиб боришда фуқаролар йиғини маслаҳатчиси мулоқот маданиятининг аҳамияти", "Фуқаролар йиғини маслаҳатчисининг мулоқот маданияти кўникмаларини шакллантириш" мавзуларида маърузалар тингланди ҳамда оилалар билан иш олиб бориш бўйича тўпланган илғор иш тажрибалар Андижон шаҳридаги "Fайрат" маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти мисолида оммалаштирилди.
Семинар ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова иштирок этиб, маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари олдида турган муҳим вазифалар хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.
Семинарда мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини ошириш, маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмиталари фаоллари, отинойилар, ички ишлар бўлими профилактика инспекторларининг ҳамкорлигини кучайтириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Бу борадаги илғор иш тажрибаларини кенг оммалаштириш зарурлиги алоҳида қайд этилди.
- Семинарда фаолиятимизни самарали ташкил этиш, оилалар билан иш олиб бориш, мулоқот маданияти борасидаги билим ва тушунчаларимизни янада бойитдик, - дейди Андижон шаҳридаги Саноат маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Орзихон Эгамбердиева. - Айниқса, маслаҳатчиларнинг давлат, жамоат тузилмалари вакиллари билан ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича билдирилган таклифлар жуда ўринли бўлди. Ишонаманки, семинардан олган билимларимиз келгусида фаолиятимизни янада яхшилашга ёрдам беради.
Ҳаёт шиддат билан ўтаётган бугунги тезкор давр биз - бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари зиммасига ҳам катта масъулият юклайди. Хусусан, фаолиятимизда оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, улар билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, ёшлар таълим-тарбияси каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Мойгир қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамидаги маҳаллаларда ҳам ана шу йўналишларда эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Қишлоқдаги мавжуд 4 та маҳаллада 4 мингга яқин оила бўлиб, уларда 14,5 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 7543 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
"Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" деб эълон қилинган жорий йилда аҳоли вакиллари билан бевосита мулоқотлар ўтказилмоқда, мавжуд муаммолар ўрганилиб, жойида ҳал этиш чоралари кўрилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш мақсадида бир қатор масъул ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилиб, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш, уларнинг орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Шу кунга қадар фуқаролар томонидан турли масалаларга оид 24 та мурожаат бўлган бўлса, шундан 18 таси шу жойнинг ўзида хал этилди. Қолган 3 та масалани туман миқёсида ҳал этиш бўйича мутасадди ташкилотлар билан тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Оилавий бизнесни йўлга қўйиш, хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, опа-сингилларимиз бандлигини таъминлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Қишлоқ фуқаролар йиғини ўрамида 1 та касб-ҳунар коллежи, 1 та давлат ихтисослашган мактаб-интернат, 3 та умумтаълим мактаби, 4 та мактабгача таълим муассасаси ва 2 та қишлоқ врачлик пункти фаолият кўрсатади. Улар билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Айниқса, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни фойдали маш-ғулотларга жалб этиш мақсадида тўгараклар ташкил этилган, турли танловлар, спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Таълим муассасаларидаги "Ораста қизлар", "Зумрадойлар давраси", маҳаллалардаги "Орасита қизлар давраси" тўгараклари машғулотларида қизларимиз миллий ҳунармандлик сир-асрорларини, шунингдек, оилавий ҳаёт, соғлом турмуш тарзи хусусидаги билим ва тушунчаларини бойитмоқдалар. Бу борадаги ишлар фаол ва ораста қизларимиз сафини кенгайтиришга яқиндан ёрдам бермоқда.
Бундан ташқари, бошланғич ташкилотимиз ташаббуси билан қишлоғимизда "Аёллар маслаҳатхонаси" ташкил этилган. Маслаҳатхона ишига жалб этилган турли соҳа мутахассислари томонидан мурожаат қилувчи опа-сингилларимизга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқшунослар, шифокорлар, отинойилар, канвойи онахонлар, ибратли оила вакиллари иштирокида мунтазам суҳбатлар ўтказилиши ҳам йўлга қўйилган.
Ишчи гуруҳ, маҳаллалар қошидаги Яраштириш комиссиялари томонидан 2016 йил ва жорий йилнинг ўтган даври давомида турли муаммолари бўлган, ажрашиш остонасига келиб қолган 9 оиладаги муаммолар бартараф этилди, "қўйди-чиқди"ларнинг олди олинди.
Тўй-ҳашамларни дабдабасиз ўтказиш мақсадида ҳар бир маҳаллада тарғибот гуруҳи ташкил этилган. Улар тўй бошлаётган хонадонларда бўлишиб, тўйларни камчиқим, дабдабасиз, шунингдек, тўй, никоҳ, юз очди маросимларини бир кунда, ихчам тарзда ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бормоқда. Бунинг натижасида мазкур йўналишда ижобий кўрсаткичларга эришилмоқда.
Аҳоли бандлигини таъминлаш, турмуш фаровонлигини ошириш борасида ҳам масъул ташкилотлар ҳамкорлигида зарур ишлар олиб борилмоқда. Биргина жорий йилда ўз уйла-рида лимонария ташкил этиш истагидаги 700 га яқин фуқарога зарур маслаҳат ва амалий ёрдамлар кўрсатилди. Натижада 34 та хонадонда лимонарийлар ташкил этилди. Бу ишларни самарали ташкил этилишида тадбиркор Узоқжон Мамадалиевнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш лозим. У лимон кўчатларини етказиб бериш ва хонадонларда иссиқхона ташкил этиш борасида фуқароларимизга амалий ёрдам бермоқда.
Бу ишларни ташкил этилишида бошланғич ташкилотимиз фаоллари қатори Барҳаёт маҳалласи маслаҳатчиси Ойшахон Ўрмонова, дастурхончиси Марвархон Эргашева, Солбоши маҳалласи раиси Майрамхон Бобоназарова, туман бош отинойиси Санобархон Ашурова, фаолларимиз Одинахон Асранова, Тожихон Эгамованинг ҳиссалари катта бўлмоқда.
Биз сўз билан айтганда, бошланғич ташкилотимиз томонидан опа-сингилларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг турмуш фаровонлигини ошириш борасида зарур барча ишлар амалга оширилмоқда.
АНДИЖОНЛИК ҚИЗЛАР ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИГА ЙЎЛЛАНМА ОЛДИ
(14-сон)
Самарқанд шаҳрида белбоғли кураш бўйича 2000-2001 йилларда туғилган ўғил-қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Қизғин курашлар остида ўтган чемпионат ўйинларида Жалолдин Бозоров ва Мухитдин Ашуров мураббийлигидаги вилоятимиз вакиллари муваффақиятли иштирок этиб, қатор совринли ўринларга эга бўлдилар.
Айниқса, курашчи қизларимизнинг ютуқлари алоҳида таҳсинга сазовор бўлди. Ирода Бултурова, Камола Ҳабибуллаева, Мафтуна Адҳамова, Мафтуна Маҳмудова сингари курашчи қизларимиз мусобақа финалида ўз вазн тоифаларида сирдарёлик Фарангиз Абдунабиева, қорақалпоғистонлик Тўлғаной Муратбоева, хоразмлик Уллижон Давлатова ва Шоира Қаландировани мағлубиятга учратиб биринчи ўринни қўлга киритдилар. Ушбу ютуқ билан андижонлик спортчи қизлар белбоғли кураш бўйича шу йил Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олдилар.
Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар гимнастика мактабида спорт билан мунтазам шуғулланувчи қизларга Президент совғаси - махсус спорт кийимларини топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
- Наврўз байрами шукуҳи кезаётган шу кунларда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, академик лицей ва коллежлар ўқувчилари бўлган, спорт билан мунтазам шуғулланаётган 15 минг 650 нафар қизга умумий қиймати 463 миллион сўм миқдордаги спорт формалари тарқатилди, - дейди Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали раҳбари Неъматулло Абдураҳмонов. - Бу мамлакатимизда хотин-қизлар спортини ривожлантиришга, айниқса, ёшларни қўллаб-қувватлашга кўрсатилаётган эътиборнинг намунасидир.
Тадбирда 300 нафардан зиёд қизларга махсус спорт кийимлари тантанали равишда топширилди. Президентимиз совғаларини топширишга бағишланган бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бўлиб ўтди.
Бахтли бўлиш учун, аввало, унга лойиқ бўлиш лозим. Нимани эксак, шуни ўрамиз. Агар биз яхши бўлсак, атрофимиздаги инсонлар ҳам бизга нисбатан илиқ муносабатда бўладилар. Доим ўзгаларни масхаралаб, уларга паст назар билан қарасак, биз ҳам вақти келиб худди шундай оғир аҳволга тушиб қолишимиз мумкин. Буни унутмайлик! Бахтли бўлишимизда ҳар бир лаҳзанинг ўрни бор. Шундай экан вақтни қадрига етайлик. Нафрат ва ўч олиш ҳисси зиён келтиришдан бошқага ярамайди. Бахтли бўлишда кечиримлилик ҳам муҳим. Бахт-ли бўлиш учун яхшилик қилайлик. Яхшилик қилишдан асло қочманг. Аристотель айтади; "Идеал инсон яхшилик қилишдан завқланади. Ўзига яхшилик қилинса, хижолат чекади". Унутмайлик, бахт миннатдорчилик изҳор этилишини кутадиган одамга эмас, раҳмат эшитса, ноқулай бўладиган инсонга кўпроқ кулиб боқади.
Турмуш қуришга ҳаракат қилаётган ёшлар... "Уйи борми?", "Машинасининг маркаси қанақа?", "Ойлиги кўпми?" каби саволларга жавоб қидириш ўрнига, бўлажак турмуш ўртоғининг қандай оилада вояга етганига эътибор қилганлари маъқул. Чунки бахтли оила қуриш пул ва уйдан кўра кўпроқ турмуш ўртоғининг бахт-ли оилада улғайишига боғлиқдир. Муҳаббат кўрмаган киши муҳаббат бера олмаганидек, ҳузр-халоватда яшамаган кишининг мустаҳкам оила бунёд этиши ҳам қийин бўлади. Энг яхши мебеллар билан жиҳозланган, иқтисодий муаммоларидан холи оилавий шароитидан кўра муҳимроқ бўлган нарса, эр-хотиннинг ўхшаш дид ва дунёқарашга эга бўлиши, ўзаро бир-бирига мослигидир. Унитмаслик керакки, бахт манбаи фаровонлик эмас, балки ҳаловатдир...
Тарбияда муҳим омил бу - тинглаш ва кузатишдир. Улар алоҳида бўлганда эса таъсири кучли бўлмайди. Сигарет чекиб, спиртли ичимликлар истеъмол қиладиган отанинг ўз фарзандига "ичма, чекма" дея тарбия бериши, бақириб сўзлашадиган онанинг қизига паст овозда гапиришни тавсия этиши қанчалик натижа беради?
Кўпчиликда тақчил саналадиган туйғулардан бири кишининг ўзига бўлган ишончидир. Чунки бирор ишнинг уддасидан чиқиш шахснинг ўзига бўлган ишончи натижасида амалга ошади. Болаларга ажратиладиган ярим соатли эътибор уларнинг янада соғлом улғайишини таъминлайди. Фарзандларингиз билан бирор оддий ўйинни ўйнанг. Айтайлик, унга "Дунёнинг энг ширин болакайи ким?", "Мен" деб жавоб берганида уни мукофотланг. Тақдирлаш пул ёки бирор нарса бериш билан амалга оширилмаслиги керак. Чиройли таббасум, ўпиб қўйиш, олқишлаш орқали рағбатлантириш фойдалидир.
Куннинг кўп қисмини сиз билан бирга ўткизган фарзандингиз учун унинг олдида бўлганингизнинг ўзи етарли эмас. Сиз фарзандингизга эътибор қаратадиган ярим соат вақт, унга лоқайд ҳолда у билан ўн соат бирга бўлганингиздан кўра фойдалироқдир. Агар эркалашларингиз уларни талтайтириб юборса, майли, қўяверинг. Муҳими, у кўча - кўйда, кишилар билан муносабатда қандай йўл тутишни, нима деб гапиришни билмайдиган фарзанд бўлиб етишмасин. Уларнинг ҳар бир истагини бажо келтириш эмас, ота-она сифатида ўзаро меҳр-муҳаббатли бўлишингиз фарзандингизга берадиган энг катта ҳадянгиздир. Унутмаслик керакки, бахт манбаи сенда, менда, унда эмас, балки бизда, яъни оилададир.
Кунингиз, ойингиз, вужудингиз ва қалбингиз бахтга тўлсин!
* * *
Турмуш ўртоғни танлаш
Турмуш ўртоғни танлашда очиқ ва онгли равишда, барча жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда ҳаракатланиш зарур. Унаштирилгандан тўйгача бўлган муддат давомида томонларда бир - бирининг қизиқишлари, характери, одатлари ва бошқа хусусиятларини билиб олиш имконияти мавжуд бўлади.
Турмиш қурмоқчи бўлган ёшлар бир - бирларининг қизиқишларини билиб олиши, бу борада умумий жиҳатларга эга бўлиши зарур. Улар ўсиб улғайган оила ва муҳитда, улар олган таълим - тарбияда умумий жиҳатларнинг мавжуд бўлиши аҳамиятлидир. Зеро аҳамиятсиз ҳисобланган бази фарқлар никоҳдан сўнг ҳам йўқолиб кетмаслиги мумкин. Бу бир - бирига мослаша олмасликдан келиб чиқадиган оилавий нотинчликка сабаб бўлиб, эр - хотин ҳамда бегуноҳ бўлган болалар ҳаётига жиддий хавф солади.
Турмуш ўртоқ танлашда эътиборли бўлиш лозим. Бу ишда ҳиссий ёндашувдан кўра мантаққа суянишнинг устинлигини тушуниш, тажрибасизлигимизни тан олган ҳолда оиладаги катталарнинг ҳам фикрини тинглаб, уларнинг тавсияларидан фойдаланишимиз жоиз бўлади.
* * *
Эр-хотиннинг бир-бирини тушуниши
Ҳозирги кунда кўпчилик эр - хотинлар турмуш қурганларидан сўнг, бир - бирларига бепарво бўлиб қолишади. Улар "Бу турмуш, нима бўлганда ҳам, умрининг охиригача давом этади" деган хаёлга борадилар. Ваҳоланки, гул экилгандан сўнг парваришга қанчалик эҳтиёж сезса, турмуш ҳам ана шундай эътиборга муҳтождир.
Жуфтлар ўз турмушларининг яна-да гўзал, мукаммал бўлиши учун керакли чора - тадбирларни кўришлари лозим. Турмуш бир хилликдан узоқ бўлиши керак.
Турмуш билан боғлиқ муаммолар дунёнинг ҳамма ерида мавжуд. Масалан, АҚШда ҳар 100 оиладан 58 таси бузилиб кетади. Шветцияда 100 та турмишнинг 44 таси, Англияда эса 42 таси ажрашиш билан якунланмоқда.
Жамият бахти оилалар бахти демакдир. Яъни бирор жамиятда оилалар бахтли бўлса, ўша жамият ҳам осойишта бўлади.