+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Қучоғига баҳорлари ярашади

Қучоғига баҳорлари ярашади,

Сабо эсган наҳорлари ярашади.

Ватанимга шайдо бўлган дунёларнинг,

Тенгсиз, деган баҳолари ярашади.

 

Заминига мажнунтоллар қилар таъзим,

Тинчлигининг ўзи байрам, энг зўр базм.

Парвозларга отлансам гар оқ йўл тилаб,

Ўқиб турган дуолари ярашади.

 

Ўтмишлари келажакка пойдевор юрт,

Баркамоллик чўққисига харидор юрт.

Минг аламлар бўлса ҳамки бундай элга,

Жондан бўлган жудолари ярашади.

 

Манглайига бахтдан тумор тақиб олган,

Дўстларининг юрагига ёқиб қолган.

Бахтнинг қуши қўниб турган ҳур диёрга,

Олим, шоир, даҳолари ярашади.

 

 

Садоқат НЕЪМАТОВА