+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

iqbol

НОҚОНУНИЙ ДИНИЙ САБОҚ БЕРИШ ҚОНУНГА ХИЛОФ

Қилмиш-Қидирмиш

Мамлакатимиз мустақилликка эришган кунлардан бошлаб фуқароларнинг диний ва эътиқод эркинлигини таьминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тегишли қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилиниб, жисмоний ва юридик шахсларнинг диний соҳалардаги фаолияти тартибга солинмоқда, фуқароларнинг бурч ва масъулиятлари, шунингдек, диний таьлим бериш махсус сертификат ва малакага эга шахслар томонидан амалга оширилиши белгиланган. Лекин айрим шахслар томонидан белгиланган ана шу тартиб ва қоидаларга амал қилинмасдан яшаш хонадонларида ёшларга диний сабоқ бериш ҳолатлари кузатилаётганлиги ачинарлидир.

Масалан, Андижон тумани, Иттифоқ МФЙда яшовчи, 1978 йилда туғилган О.Д. исмли шахс диний таьлим беришига рухсатномаси бўлмаса-да, 2025 йил апрель ойида ўз яшаш хонадонида 22 нафар вояга етмаган болага диний таълим бераётганлиги аниқланган. Ушбу фуқаро жиноят ишлари бўйича Андижон тумани суди томонидан МЖтКнинг тегишли моддалари билан жавобгарликка тортилган бўлса-да, у ўзига тўғри хулоса чиқармасдан жорий йилнинг май ойларида яна яшаш хонадонида 5 нафар вояга етмаган болага диний таьлимдан сабоқ бераётганлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланган

Ҳозирда ушбу фуқарога бир йил давомида иккинчи бор бу каби холатларни содир этганлиги учун жиноят иши қўзғатилиб ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб   борилмоқда.

Шу ўринда фуқаролардан диний таълим бериш ва диний таълим олишда белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қоламиз.

“Қилмиш-қидирмиш”, дейди доно халқимиз. Кимки, бу борада нотўғри қадам ташласа, албатта қонун олдида жавоб     беради.

 

Мирзоҳид ҲАКИМОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ тезкор вакили капитан.

Нодирбек ИСМОИЛОВ,

Андижон вилояти Транспортда ХТБ ХПГ инспектори, капитан.

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Фахрий билан учрашув

Марҳамат туманидаги Ёшлар кутубхонасида “Фахрийлар фахримиз” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисм раҳбарияти ташаббуси билан кўп йиллар чегара қўшинлари таркибида хизмат қилган фахрий, истеъфодаги майор Исмоилжон Турдиқулов таваллудининг 60 йиллигига бағишланиб ўтказилган тадбирда харбий хизматчилар, кенг жамоатчилик вакиллари, тумандаги касб-ҳунар мактабининг ёш чегарачилар клуби аъзолари, фахрий ҳарбийнинг турмуш ўртоғи Махфиратхон Турдиқулова ҳамда ички ишлар тизимида фаолият олиб бораётган ўғли Аббос Абдуқулов иштирок этди.

 Тадбир очилишида сўз олганлар томонидан ёшларнинг ҳарбий касб ва хизматга қизиқишларини ошириш, уларни Ватанга муҳаббат руҳида  тарбиялаш, қолаверса, бўш вақтларини мазмунли ўтказишда ҳарбий соҳанинг фахрийлари билан учрашув ва мулоқотлар муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. 

Тадбир аввалида ҳарбий соҳада 20 йил самарали хизмат қилган И. Турдиқуловга ДХХ Чегара қўшинлари қўмондонининг Табрикномаси ўқиб эшиттирилди. Шундан кейин касб-ҳунар мактаби ўқувчиси Гулчеҳра Жамолиддинова, ҳарбий хизматчилар Шерзод Мамашукуров, Отажон Пўлатовлар шеърлар ўқидилар, қўшиқлар ижро этдилар.

Истеъфодаги майор Исмоилжон Турдиқулов ёшларга ўзининг хизмат давридаги хотиралари, ҳарбий касб машаққатлари ҳақида гапириб берди. Ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Фарҳоджон

ТОШПЎЛАТОВ,

лейтенант.

ПАЗАНДА ХОДИМАЛАР АНИҚЛАНДИ

Танлов

Вилоят ички ишлар бошқармаси аёл ходималари ўртасида "Пазанда ходима" кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, Ватан тараққиёти ва жамият ҳаётидаги иштироки, ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишлар давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Хусусан, Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси ташаббуси билан ички ишлар органлари аёл ходималари ўртасида ўтказилган "Пазанда ходима" кўрик-танлови ҳам ана шу йўналишдаги ишлардан биридир.

Уч босқичда бўлиб ўтган кўрик-танловда тизим йўналишларида иш олиб бораётган хотин-қизлардан тузилган 10 та жамоа иштирок этиб, ўзларининг пазандалик борасидаги маҳоратларини намойиш этди. Улар миллий таом - палов пишириш, шунингдек, салат тайёрлаш, стол устини безатиш шартлари асосида ўзаро беллашишди. Ҳар бир шартнинг қай даражада бажарилиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, "Баркамол авлод" жамоаси фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди. Иккинчи ўрин "Эверест", учинчи ўрин эса "Тўмарис" жамоаларига насиб этди.

/олиб ва совриндорлар вилоят ички ишлар бошқармасининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Восит Аҳматхонов

 

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТАДБИРКОРЛИГИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ

Янги лойиҳа

Вилоятимизда  "Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури" лойиҳаси доирасида ўқув семинарлари ўтказилди. 

Тадбиркор аёллар, ўз бизнесини бошлаш истагидаги хотин-қизлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Савдо-саноат палатаси вилоят бошқармасида лойиҳа бошланишига бағишланган тадбирда сўз олганлар лойиҳанинг мақсад ва мазмуни, аҳамияти хусусида гапирдилар.

БМТнинг "Тараққиёт" дастури доирасида "HAMROH" компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тадбиркор ёки тадбиркорлик қилиш истагидаги хотин-қизларни қўллаб-қуувтлаш, уларнинг мазкур йўналишдаги билим ва амалий кўникмаларини    бойитишга ёрдам беради.

"Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш дастури" акселерацион, яъни  ёш тадбиркорлар, янги иш бошлаган корхона ва компанияларнинг қисқа муддат ичида жадал ва тез ўсиши ҳамда ривожланишига ёрдам берадиган дастур ҳисобланади. Мазкур дастур доирасидаги лойиҳанинг асосий мақсади, тадбиркорларга ўз бизнесини янги  босқичга кўтариш, инвестициялар жалб қилишга ёки ўзларининг тайёр маҳсулоти билан бозорга чиқишларига ёрдам бериш, бизнес фаолиятларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат.

Лойиҳа доирасида ташкил этиладиган икки ойлик махсус курсларда тадбиркор аёллар, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш, шунингдек, ўз бизнесини йўлга қўйиш ниятидаги хотин-қизлар таҳсил олишлари, тадбиркорликни йўлга қўйиш, кредитлар олиш, ўз маҳсулоти билан бозорга кириш борасидаги билим ва кўникмаларини оширишлари мумкин бўлади.

"Ҳамроҳ" компаниясига аъзо бўлиш мазкур дастурга қўшилиш имкониятини кенгайтиради,   яъни "Ҳамроҳ" компанияси мутахассисларидан бепул консультация ва маслаҳатлар олиш, БМТнинг Тараққиёт дастури доирасида ташкил этилаётган Ўқишлар, турли тадбирларда иштирок этиш, имтиёзли кредитлар олиш, ментор ёрдамидан фойдаланиш, умуман, тажриба орттириш, тадбиркорлик фаолиятингизни кенгайтириш имконига эга бўласиз.

8 та модулдан иборат тренинг машғулотлари давомида ҳар бир мавзу чуқур ўргатилади. Бу келгусидаги ютуқларга муҳим омил бўлади. Бундан ташқари, дастур менежмент, маркетинг асослари,бизнесни режалаштириш, молиявий ва бухгалтерия ҳисоботлари,  тадбиркорлик маҳорати ва лидерлик каби муҳим мавзулар кенг очиб берилади.

Курсни муваффақиятли тамомлаган хотин-қизларга махсус сертификатлар берилади.

Бир сўз билан айтганда, ушбу лойиҳа вилоятимизда хотин-қизлар тадбиркорлигини ривожлантириш, тадбиркор опа-сингилларимиз сафини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

Наргиза МИРЗААЛИМОВА,

мазкур лойиҳа тренери.

ЎҚУВЧИЛАР ТАЪТИЛНИ МАЗМУНЛИ ЎТКАЗИШМОҚДА

партия ва ёшлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан амалга оширилаётган "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасида Жалақудуқ туманида ўқувчи ёшларнинг ижодий ишлари кўргазмаси, "Депутат ва ёшлар учрашуви", сайёр қабул  ва тиббий кўрик тадбирлари ўтказилди.

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Андижон вилояти кенгаши,     партиянинг Халқ депутатлари вилоят кенгашидаги депутатлар гуруҳи ташаббуси билан вилоятнинг Қирғизистон Республикаси билан чегарадош, чекка ҳудудларидан бири - Жалақудуқ тумани Тешиктош маҳалласидаги 37- умумтаълим мактабида ташкил этилган тадбирларда партия фаоллари, депутатлар, Жалақудуқ ва Андижон туманидаги қатор ихтисослаштирилган ва умумтаълим мактаблари ўқитувчилари, тўгарак раҳбарлари, ўқувчи ҳамда битирувчи ёшлар иштирок этишди.

Тадбирлар мактабларда фаолият олиб бораётган театр, санъат, техника, спорт ва ижодий йўналишлардаги тўгараклар аъзолари бўлган ўқувчиларнинг ўзлари қатнашаётган йўналишлар    бўйича ижодий ишлари, қўл меҳнати буюмлари кўргазмалари билан бошланди.

Айниқса, ижодкор ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий дастур, ўзига хос чиқишлар ўқувчиларнинг ижодий салоҳиятларини намойиш этиш билан бирга, тадбирга ўзгача файз киритди.

Ўқувчиларнинг ижодий, интеллектуал салоҳиятини янада юксалтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида ижодий тўгараклар фаолиятини самарали ташкил этиш, бу борадаги муаммо, ютуқ ва камчиликлар атрофлича муҳокама этилди. Мутасадди ва мутахассислар томонидан ана шу йўналишдаги ишлар сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирда мактабларнинг пазандалик тўгараги аъзолари ўртасида миллий таом - палов пишириш танлови ўтказилди.

"Миллий тикланиш" партияси вилоят кенгаши раисининг ўринбосари Зарнигор Авязова иштирокида "Депутат ва ёшлар" учрашуви эса очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.

Депутат мамлакатимиз ёшларига яратиб берилаётган кенг имкониятлар, шунингдек, партия томонидан ёшлар иштирокида амалга оширилётган "Ёшлар - миллий тикланиш ҳаракатининг фаол кучи", "Китобхон авлод - интеллектуал жамият асоси"  лойиҳалари ҳақида сўз юритди.

Учрашувда ўқувчи ёшлар ўзларининг илғор фикр, ташаббус ва таклифлари билан фаол қатнашдилар.

Халқ депутатлари Андижон вилояти кенгаши депутати Зардуна Исмоилова томонидан ўтказилган сайёр қабулга ҳудуддаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар, аҳоли вакиллари жалб этилди.

Қабул давомида фуқароларнинг турли масалалар, шунингдек, маҳалла инфратузилмасини яхшилаш, бандлик, ҳудуддан Андижон шаҳрига қатновчи жамоат транспорти хизмати сифатини яхшилаш, таълим соҳасига оид таклиф ва мурожаатлари эшитилди. Муаммоларни ҳал этиш, таклифларни мутасаддиларга етказиш ва амалга ошириш чоралари кўрилиши, ижроси назоратга олиниши белгиланди.

Чекка ҳудудда "Долзарб 90 кунлик" лойиҳаси доирасидаги тадбирлар партия вилоят кенгаши ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган бепул тиббий кўрик билан якунига етди.

Тиббий кўрик жараёнида турли хасталиклари борлиги аниқланган ёшлар, аҳоли вакилларига саломатлигини тиклаш бўйича тавсия ва маслаҳатлар берилди. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи тамойилларига амал қилиш, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини янада юксалтириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

Якунда тадбирларда фаол иштирок этган, шунингдек, ўтказилган танлов ва кўргазмалар ғолиб ва совриндорлари бўлган ўқувчилар Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан муносиб рағбатлантирилди.

 Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

МАРҲАМАТ ТУМАНИДА ОИЛА ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР МАСКАНИ ИШ БОШЛАДИ

Марҳамат туманининг Гулис-тон маҳалласида ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар маскани ўз фаолиятини бошлади.

Андижон вилояти ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Гулнорахон Аҳмедова, туман ҳокими ўринбосари Ҳафизахон Мамаризаева, туман фаоллари, маҳаллаларда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида маскан очилишида Президентимиз ташаббуси билан юртимизда хотин-қизлар масаласига, хусусан, уларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, қўллаб-қувватлаш, турмуш фаровонлигини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги  таъкидланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ўтган йил Андижон вилоятига ташрифи чоғида вилоятнинг туман, шаҳарларида "Оила ва хотин-қизлар маскан"ларини барпо этиш, фаолиятини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ана шу топшириқ ижроси доирасида Марҳамат туманида ташкил этилган масканда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ижтимоий-иқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсад қилинган.

Туманда янги ташкил этилган Оила ва хотин-қизлар маскани ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Мазкур масканда хотин-қизлар учун ўқув курслари, маслаҳат марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

 

Эргашой ЖЎРАЕВА,

жамоатчи мухбир.

Оламга гўзаллик бахш этар аёл

Дунёни лол этар меҳринг булоғи,

Кўнглингда севгининг сўнгсиз сўроғи,

Дилингда гуллайди ишқнинг япроғи,

Қалбни эркалаган ажиб бир хаёл,

Оламга гўзаллик бахш этар аёл.

 

Нигоҳингда акси ибо-ҳаёнинг,

Юзларингда нақши бордир зиёнинг,

Сўзингда заҳри йўқ сира риёнинг,

Сен борсан - яхшилик топмагай завол,

Оламга гўзаллик бахш этар аёл.

 

Дард, аламни енгар шу нозик жуссанг,

Табассум ортида бори ғам-ғуссанг,

Ташвишлар чекинар бир бора кулсанг,

Ошиқлар қалбида жавобсиз савол,

Оламга гўзаллик бахш этар аёл.

 

Сабринг ибратидир Момо ҳавонинг,

Алланг мафтун этар минг бир навони,

Хаёлинг сочларин силар сабонинг,

Гул умринг, ҳуш вақтинг топмасин завол,

Оламга гўзаллик бахш этар аёл.

Эргашой ЖЎРАЕВА

БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Андижон шаҳридаги медиатаълим техникумида "Хизматингга тайёрмиз - жонажон Ватан!" шиори остида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Битирувчилар ҳаётига унутилмас бўлиб муҳрланган ушбу тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Музаффар Мадазимов, таълим муассасалари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, битирувчилар, уларнинг ота-оналари, техникум жамоаси иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда Андижон медиатаълим техникумида замонавий таълим талабларига мос ҳолда бешта ихтисослик йўналиш: мактабгача таълим, спорт фаолияти, мусиқа назарияси, кутубхонашунослик ҳамда компьютер-инжиниринги    бўйича малакали кадрлар тайёрланаётганлиги таъкидланди. Жорий ўқув йилида кундузги таълим шаклида таҳсил олган 72 нафар ўқувчи техникумни муваффақиятли тамомлади.

Таълим жараёнида амалиётга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида бу йилги битирувчиларнинг 73 фоизи ўз иш ўрнига эга бўлиб, эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиб, меҳнат фаолиятини бошлаб юборишди. Шунингдек, 24 нафар битирувчи ўз йўналиши бўйича белгиланган имтиёз асосида олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди.

- Бугунги тадбир фақатгина диплом топшириш маросими эмас, балки Ватан равнақига хизмат қилишга тайёр ёш мутахассисларнинг катта ҳаётга кузатув, - деди техникум маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Нигора Акбарова. - Биз битирувчиларимиз билан фахрланамиз ва уларга катта ишонч билдирамиз.

Тадбирда сўз олган Музаффар Мадазимов техникумда дуал таълим тизими ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади, узоқ йиллардан бери техникум билан ҳамкорлик қилиб келаётган қатор ташкилотлар вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширди. Таъкидлаш керакки, техникум жамоаси вилоят маданият, спорт бошқармалари, "Andijon yoshlar texnoparki" давлат муассасаси, Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси, Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 Шунингдек, тадбирда йил давомида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган, фаолиятини намунали олиб борган бир гуруҳ устоз ва ходимлар ҳам    тақдирланди.

Тадбирда "Мусиқа назарияси" йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди. Ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар  иштирокчиларга хуш ва байрамона кайфият улашди.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ

НОРЕАЛ ҚАРЗДОРЛИК ИСТЕЪМОЛЧИЛАР ФОЙДАСИГА БИЛЛИНГ ТИЗИМИДАН ЎЧИРИЛДИ

Истеъмолчи ҳуҚуҚи ҳимояда

Вилоятимизда маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича 70 миллиард сўмга яқин нореал қарздорлик истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш вилоят ҳудудий бирлашмаси ҳамда туман, шаҳар жамиятлари томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш, нореал шаклланган қарздорликларни бартараф этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон вилояти ҳудудий бирлашмаси, туман, шаҳар жамиятларига вилоят аҳолисидан маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш билан шуғулланувчи корхоналари фаолияти, бу борадаги нореал қарздорлик бўйича келиб тушган мурожаатлар белгиланган тартиб ва меъёрий ҳужжатлар асосида доимий ўрганиб борилмоқда.

Аҳолидан тушган мурожаатларда маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан зарур хизматлар кўрсатилмаганлиги, нореал қарздорлик юзага келганлиги баён этилган.

Мутахассислар томонидан мурожаатлар ўрганилганида Чиқиндиларни   бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси, унинг тасарруфидаги, туман, шаҳарларда иш олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 ноябрдаги "Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун тўловларни тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонига асосан, оммавий шартномалар тузилганлиги аниқланди.

Бироқ 2024 йил ва жорий - 2025 йилнинг дастлабки ойларида, айниқса, куз-қиш ойларида ҳаво ҳароратининг совиб кетганлиги, газ танқислиги туфайли маиший чиқиндиларни олиб кетишга масъул корхоналар техника воситаларини ёнилғи билан таъминлай олмаган. Шу боис, қайд этилган давр ичида белгиланган график асосида аҳолига тўлиқ ва сифатли хизмат кўрсатилмаган.

Ўрганишлар якунига кўра, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича масъул корхоналар томонидан маҳаллаларга, аҳолига белгиланган хизматлар кўрсатилмаганлиги сабабли 2024 йил мобайнида ҳисобланган 64 миллиард 345 миллион сўм ва жорий йилнинг июнь ойига қадар ҳисобланган 5 миллиард 633 миллион сўм, жами 69 миллиард 978 миллион сўм қарздорлик тўловлари истемолчилар фойдасига биллинг тизимидан ўчирилди.

Хуршида ТОЖИБОЕВА,

Андижон шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

жамияти ижрочи дирктори.

Божхона қўмитаси ҳудудий бошқармалар божхона постларидаги бўш лавозимларга хизматга қабул қилиш бўйича танлов эълон қилади

Мазкур лавозимларга танлов асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, ёши ўн еттидан кам бўлмаган ва ўттиздан ошмаган, 

ўзининг шахсий, ишчанлик ва ахлоқий сифатлари, соғлиги ва жисмоний тайёргарлиги даражасига кўра божхона органи ходимининг хизмат вазифаларини бажаришга қодир, бўйи 165 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ЭРКАКЛАР (20 нафаргача) ҳамда бўйи 160 см.дан кам бўлмаган олий маълумотга эга ХОТИН-ҚИЗЛАР қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш аризалар жорий йилнинг 13 декабрига (шу куни ҳам) қадар https://customs.uz/uz/services/vacancy ҳаволаси орқали онлайн қабул қилинади. 

Танлов бўйича қўшимча маълумотлар билан танишиш ҳаволаси: https://new.customs.uz/uz/services/vacancy/questions

Қўшимча маълумотлар учун ҳудудий бошқармаларнинг телефон рақамлари: https://new.customs.uz/public/docfiles/1690367527.pdf