+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Июль 2025

МОЗИЙГОҲГА САЁҲАТ

тадбир

Мозийгоҳ ҳар бир халқнинг тарихи, турмуш тарзи, урф-одатлари, қадриятларидан ҳикоя қилувчи маскандир. Инсон ўз юрт тарихи ҳамда дунё   халқларига оид маълумотлардан хабардор бўлиш, бу борадаги билими ва савиясини ошириш, ўзлигини англаш учун ҳам мозийгоҳларга саёҳат қилиб туриши мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Қўрғонтепа туманидаги ҳарбий қисм хизматчиларининг Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига саёҳати ҳам ана шу мақсадда ташкил этилди.

Аскарлар мозийгоҳда "Кўҳна ва навқирон Андижон" ҳамда "Водийнинг табиати, ўсимликлари ва ҳайвонот дунёси" экспозицияларини мароқ билан томоша қилдилар. Шунингдек, улар мозийгоҳ бисотида сақланётган таниқли рассомлар ва халқ амалий санъати усталарининг асарлари билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ушбу тадбир аскарларнинг тарихимизга, тарихий қадриятларимизга бўлган ҳурматини ошириш билан бирга, қалбларида Ватанга муҳаббат, юртга садоқат туйғуларини янада  мустаҳкамлашга хизмат қилди.

 

Талъатбек ЎЛМАСОВ,

ҳарбий хизматчи.