Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Болалигимиз - подшоҳлигимиз, - деймиз. Ана шу даврдаги бахтли ҳаётимизни энг аввало, ота-онамиз, оила аъзоларимиз таъминлаб беради. Қолаверса, юртимизда, маҳалламизда шаклланган қадим анъаналар, давлатимиз қонунлари билан эркатой ҳаётимиз янада чиройли бўлган.
Болалигимда бобом билан бўлган бир суҳбатни кўп эслайман. Мен бобомнинг тўнғич ўғилининг энг катта биринчи ўғил фарзанди бўлганман. Беш сингил, уч уканинг акаси эдим. Болалигим мазмунли, бахтиёр ўтган десам, асло муболаға бўлмайди. Дадам давлат ишларида ишлаганлиги сабаб саҳар ишга кетар, қуёш ботганда уйга қайтардилар. Биз - фарзандларнинг тарбияси билан, асосан, ҳеч қаерда ишламайдиган онажонимиз шуғулланарди. Бирортамиз ножўя иш қилиб қўйсак: "Даданг билса, ундай бўлади, даданг эшитса бундай бўлади, энди дадангдан таъзирингни ейсан",- деган дағ-дағалар билан дадамиздан қўрқитиб, бизни тартибга чақирарди.
Ҳамамиз қандайдир уй юмушлари билан шуғулланардик, дарс қилиш билан машғул бўлардик. Дадамиз жиддий кўринишли, камгап инсон эди, аммо бизни эркалатиб, кўтарсалар, биз болалар яйраб кетар эдик. Уйимизда дутор чалиб, қўшиқ ҳам хиргойи қиларди. Онамизга талабчан бўлган, болалари олдида онамизга кулиб гапирганини ёки ҳазиллашганини эслай олмайман. Бугунги кунда ўйлаб кўрсам, дадамиз бирортамизни бирор марта урмаган, сўкмаган, ҳатто, бирортамизга бирор марта бақирмаган ҳам эканлар. Энг ёмон гапи "падарингга лаънат олиб бермоқчимисан" деб хафа бўлганлигини, норозилигини билдирар, қовоқларини солиб жиддий тусга кириб олар эдилар.
Онамизга бу қўл келар, тарбиявий ишлар маромида бажариларди. Шунинг учун бўлса керак, барибир биз дадамиздан қўрқар эдик.Бугунги кунда биз барча фарзандлар олий маълумотли, яхши касб-ҳунар эгалари бўлиб етишдик. Онамиз дадамизни ўта ҳурмат қилар, у кишига бўйинсунган ва ҳайрихоҳ бўлганлар, дадамизга нисбатан ўзларини мамнун тутардилар. Мен уларнинг муносабатларини зимдан кузатар эканман, улар ўртасида биз билмаган ҳамда тушунмаган илоҳий муҳаббат бор, деб ўйлардим. Албатта, ўн бир жонни боқиш, ўзининг ота-онасию, аймоқларини рози қилиш ёлғиз дадам учун ҳам осон бўлмаган бўлса керак.
Кунлардан бир куни бобом менинг қўлимдан етаклаб юрар экан:
-Қори болам, энди катта йигит бўлиб қолдингиз. Бу йил, худо хоҳласа, мактабга ҳам борасиз, ростми,-дедилар.
Мен суҳбат жиддий бўлишлигини ҳис қилдим. Бобомнинг қувонч тўла ва қандайдир сирли кўзларига қараб бошим билан тасдиқ маъносини билдирдим ҳамда ўзимни улғайган ўспириндектутишга ҳаракат қилдим.
- Бобо, мен ҳам катта йигит бўлиб қолдим. Ахир уч нафар сингилларнинг акасиман-ку, - дедим.
Қордек оппоқ соқоллик, юзидан нур ёғилиб кулимсираб турган бобом менга қандайдир ишонч билан қараб, суҳбатни давом эттирди.
- Мен ҳам оилада энг катта фарзанд бўлганман. Дадамларнинг биринчи фарзанди - ўғил бола бўлиб туғилганман. Дадам ҳам бобомларнинг биринчи фарзанди - ўғил бола бўлиб туғилган. Менинг бобом ҳам ўз дадасининг биринчи фарзанди - ўғил бола бўлиб туғилган. Бобомнинг дадалари ҳам ўз дадаларининг биринчи фарзанди - ўғил бола бўлиб туғилганлар экан. Сизнинг дадангиз ҳам менинг оиламдаги биринчи фарзандим -бўлиб туғилганлар. Мана Сиз ҳам дадангизнинг оиласидаги биринчи фарзанди - ўғил бола бўлиб туғилгансиз. Бундай сирли воқелик бизнинг оиламиз шажараси тарихидаги ҳикматли ҳолат ҳисобланади. Авлодларимиз тарихида қиз болалар ўғил болалардан кўпроқ туғилган. Дадангизнинг ҳам бугунги кунда бир нафар ўғли, яъни Сиз ва уч нафар қизи бор, насиб қилса, Аллоҳ яна фарзандлар ато этгай. Ҳикмат шундан иборатки, Яратганга шукроналар бўлсинким, авлодларимизда биринчи фарзанд ўғил бола бўлиб туғилаверган-да. Менга ёш болалигимда Қуръони Каримдан сабоқ берган бобом насиҳат қилганлар ва бу омонатни келгусида авлодларга етказишимни вазифа қилганлар. Бобомнинг ҳам, отамнинг ҳам насиҳатлари шундай бўлган:
- Бу дунёга инсон бўлиб келишнинг ўзи Аллоҳнинг илмидан, биз учун буюк неъмат ҳисобланади. Шунинг учун ҳам Яратганга шукроналик ва ҳамду санолар айтиб яшаш керак. Зинодан эмас, никоҳдан туғилганимиз ҳам биз учун тенгсиз бахт. Биз инсонларни Аллоҳ танамизни покиза қилиб яратган ва вужудимизга тоза руҳни омонат қилган. Биз бандаларнинг ҳаётимиз мазмуни омонатга ҳиёнат қилмасликдан иборатдир, яъни танамизни ва руҳимизни покиза сақлаб, умргузаронлик қилиб, танамизни ҳам, руҳимизни ҳам Эгамизга покиза ҳолда топширмоқликдир.
Шайтоннинг васвасасидан сақланинг ва нафсингизни жиловлаб олинг. Касбу кор билан тирикчилик қилинг ва бировнинг ҳаққига ҳиёнат қилманг.Бунинг учун ҳалол ва харомни ажратиб олишингиз, нопок ишлардан ўзингизни сақлашингиз керак. Йигит кишинининг энг биринчи вазифаси ота-онанинг, айниқса, онанинг хизматини адо қилиб, уларни рози қилишдир, ака-ука, опа-сингилларга ғамхўр ва меҳрибон бўлишдир. Худо хоҳласа, униб-ўсиб вояга ҳам етасиз. Сизни уйлаб ҳам қўямиз, оилали ҳам бўласиз. Оилада, никоҳда эр-хотиннинг муносабати муҳаббат дейилади. Бу муҳаббатни Аллоҳ икки ёшнинг розиликларини эшитгандан сўнг Ўзи ҳам рози бўлиб никоҳ сабаб уларга туҳфа қилади. Муҳаббат Аллоҳдандир. Бизга муҳаббат берган Аллоҳнинг барча кўрсатмаларини муҳаббат билан бажармоқ даркор. Никоҳ ҳам имтиҳон ҳисобланади. Қиз бола учун бу бокиралик, ор-номус имтиҳонидир. Йигит киши учун эса бу виждон имтиҳонидир. Бу куннинг сир-асрори Аллоҳга ва йигитга ойнадек маълумдир. Куёв бола ҳам никоҳга бокир, тоза руҳ ва тана покизалиги билан кириб келиши керак. Нафсни, шаҳватни бошқара олган йигитлар оилада бахтли-саодатли яшайдилар. Мана шу хислат бизнинг оила авлодларимизнинг тарихидаги ҳикмат ҳисобланади. Агар шу анъанага муносиб яшасангиз, сизнинг ҳам биринчи фарзандингиз, худо хоҳласа, ўғил бола бўлиб туғилади. Албатта, сиз ҳам, худо хоҳласа, анъаналаримизга амал қиласиз ҳамда келгуси ворисларимизга васиятларимизни сўзма-сўз етказасиз, деган умид билан дуолар қиламиз. Шоядки, насл-насабимиз қиёматгача покиза тана ватоза руҳда етиб борса.
Бобом яна кўп фикрларни билдирдилар. Ана шу кунларда мен учун бу вазифаларни бажариш осондек туюлган эди. Бугунги кунда шу нарсага амин бўлдимки, бунга эришиш учун шайтон билан умрбод курашиш ва ғолиб келиш керак экан. Қандай машаққат! Бобом мени бир умр кузатиб тургандек яшадим. Лекин натижаси бахтли ҳиссиёт ва икки дунё саодатидир. Яна шу нарсага амин бўлдимки, оилали бўлиш, қиз ёки ўғил фарзанд кўриш фақат Аллоҳдан экан. Авлодимизнинг ҳикмати бўлган покиза яшаш ва биринчи фарзанд ўғил бола туғилиши, Аллоҳдан бўлса ҳам, шу билан бирга бу оддий тасодиф бўлган.
Боболаримизнинг насл-насабларини тўғри йўлга бошлашга, ўзига хостарбиялашгақўлланилган йўл-йўриқлари бўлган экан.
Парвардигори оламга шукроналик бўлсинки, биринчи фарзандим ўғил бола бўлиб туғилди, биринчи фарзандимнинг биринчи фарзанди ҳам,набирам ўғил бола бўлиб туғилди. Имтиҳонлардан аъло баҳоларда ўтгандек бўлдик. Болам ўз вақтида бобосидан васиятни қабул қилиб олган эди. Набирам куни-кеча олти ёшга тўлди. Бобо ва набира - иккимизнинг ўртамизда жиддий суҳбат бўлиб ўтди. Боламнинг боласига оғир вазифалар бериб қўймадиммикан, деган фикрлар ҳам ўтди кўнглимдан.
Шиддатли ва тезкор бугунги ҳаётимизда маккор шайтоннингожиз бандалар устидан ҳукмронлиги ортиб бораётгандай туюлади менга. Шундай бўлса ҳам, умидларимиз катта. Ахир инсон ақл-идрокли, кучу қудратли бўлиб, Оллоҳнинг ер юзидаги халифаси қилиб яратилган-ку! Набирамга шулар ҳақида гапирар, қандайдир ишонч ва меҳр билан қарар эканман, бобомнинг сўзлари ёдимдан ўтди. "Шоядки, насл-насабимиз қиёматгача покиза тана ва тоза руҳда етиб борса."
Муҳаммадамин АХУНОВ,
Республика "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси.
Ҳар қандай душман билан курашишдан олдин душман тўғрисида маълумотга эга бўлиш кераклигини донишмандларимиз уқтириб ўтишган. Шундай экан хар биримиз ўзимизни, оиламизни ОИВ/ОИТС балосидан сақлашимиз учун бу касаллик тўғрисида маълум бир тушунчага эга бўлишимиз ва ундан сақланиш йўлларини билишимиз шарт.
Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан хамкор ташкилотлар билан биргаликда таълим муасссасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, маҳалла фуқаролар йиғинларида, аҳоли гавжум жойларда фуқаролар ўртасида тушинтириш-тарғибот ишлари олиб борилмокда. Кенг кўламли тарғибот ишларига қарамасдан, айрим кишиларнинг эътиборсизлиги сабабли ушбу хасталик билан касалланиш холлари давом этмоқда.
Ана шундан келиб чиқиб, касаллик, унинг олдини олиш хусусида яна бир бор қисқача тўхталиб ўтамиз.
ОИВ - одамнинг иммунитет танқислиги вируси ёки ОИВ инфекцияси - одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарувчи юқумли касалликдир. ОИТС- орттирилган иммунитет танқислиги синдроми, ОИВ инфекцияси юқиши оқибатида организмда юзага келадиган ҳолатдир. Бунда организмнинг химояланиш қобилияти кескин пасайиб кетиши натижасида турли хил юқумли ва ўсма касалликлар ривожланишига имкон яралади. Касалликни чақирувчиси бўлган вирус одамни ҳимоя кучларини меъёрида сақлаб турувчи хужайралар яъни "Т-лимфоцит"ларни емириш хусусиятига эга.
ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари. Биринчи йўли қон орқали (парентерал) - бу бемор ёки вирус ташувчига ишлатилган ва етарли даражада зарарсизлантирилмаган шприц, игна ва бошқа тиббий анжомлардан, ОИВ вирусига текширилмаган қон ва қон маҳсулотларини қуйилганда, сартарошлик ҳамда гўзаллик салонларида қўлланиладиган ўткир тиғли асбоблардан фойдаланилганда юқиши мумкин. Уй шароитида амбулатор даволанаётган беморларга ишлатилаётган шприц игналари ўз вақтида зарарсизлантирилиб йўқотилмаслиги оқибатида уйдаги ёш болаларни касалланишига олиб келиши мумкин.
Иккинчи йўли бетартиб жинсий мулоқот орқали. Учунчи йўли эса, ОИВ билан касалланган хомиладор онадан болага хомиладорлик даврида ёки туғиш жараёнида, боланикўкрак сути билан эмизиш вақтида юқиши мумкин.
Гиёҳванд моддаларни игна орқали қабул қилувчи гиёҳвандлар, бетартиб жинсий ҳаёт кечирувчишахслар ОИВ касаллиги юқишига мойил бўлган ҳавфли гуруҳга мансуб шахслар ҳисобланади.
Касалликни бошланғич даврларида ҳеч қандай клиник белгилар бўлмаслиги мумкин. Кейинчалик тана хароратини сабабсиз кўтарилиши, ич кетиши, лимфа тугунлариникатталашуви кузатилади.
Ушбу касалликнинг олдини олишнинг ягона ва ишончли йўли бу гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслик,тартибсиз жинсий муносабатдан сақланиш ва соғлом турмуш тарзига амал қилишдир.
Агар кимда ушбу касалликга гумон пайдо бўлса, вилоят ОИТСга қарши кураш марказида фаолият кўрсатаётган "Ишонч хона"сига ва ҳудудий поликлиникалар қошидаги "Пинхоний (аноним) хона" ларга мурожаат қилиши лозим.
Шуни ёдда тутиш керакки, ОИВ/ОИТС касаллиги фақатгина лаборатория таҳлили натижасига кўра аниқланади. Билиб қўйинг, Сиз тўғрингиздаги ҳар қандай маълумот сир сақланади. Сиз пинхоний (аноним) хоналарга номингизни айтмасдан мурожаат қилиб, қисқа фурсатларда лаборатория текширувидан бепул ўтишингиз мумкин.
Яна шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, ОИВ/ОИТС касаллиги иммун тизимни емирилишига олиб келишини ҳисобга олсак, коронавирус касаллиги айни иммун тизимида муаммоси бор одамларда оғир ўтмоқда. Ўз вақтида текширувдан ўтиб, аниқланган тақдирда вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассислари назоратида керакли муолажаларни олиш, иммун тизимни бир меъёрда ушлаб турилиши ва коронавирус касаллигини оғир шаклида ўтишининг олди олинишини таъминлайди.
Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Ёш китобхон оила" танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасидаги вазифалар ижросини таъминлаш, ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўртасида китобхонликни кенгтарғиб қилиш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлимлари томонидан ўтказилган "Ёш китобхон оила" танловининг очилишига бағишланган тадбирда китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги, инсон камолотидаги тутган ўрни ва аҳамияти ниҳоятда катта эканлиги, китобни ўзига дўст тутган инсон ҳаётда албатта, ўз ўрнини топиши, ҳурмат ва эътибор қозониши, ёшларнинг китоб ўқишга қизиқишини ҳамда мутолаа маданиятини ошириш борасидаги ишларни янада юксалтириш лозимлиги таъкидланди.
Ўттиз ёшгача бўлган ёш оилалар ўртасида ўтказилган танловнинг саралаш босқичларида 600 дан зиёд ёш оила қатнашди. Вилоятбосқичида туман, шаҳар босқичларида ғолибликни кўлга киритган 32 та ёш китобхон оила иштирок этиб, белгиланган шартлар асосида ўзларининг билим ва салоҳиятларини намойиш этди.
Қизиқарли, муросасиз баҳлар билан ўтган танловнинг якуний натижаларига кўра, энг юқори балл тўплаган Хўжаобод тумани Нишоббўйи маҳалласида яшовчи Моҳинур ва Бекзодбек Абдуллаевлар оиласи ғолиб чиқиб, танловнинг мамлакат босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
- Оила қурганимизга бир йилдан ошди, бир нафар фарзандимиз бор, - дейди танлов ғолибаси Андижон давлат университети Педагогика факультети талабаси Моҳинур Абдуллаева. - Турмуш ўртоғим, қайнота, қайнонам, умуман, оиламиз китобхон оила. Оила даврасидаги суҳбатларимизнинг аксариятикитоблар, ўқиб чиққан асарларимиз ҳақида кечади. Чунки китоб ўқишдан руҳий, маънавий озуқа оламиз. Китоб ҳар қандай инсонга яқин дўст бўла олади, ҳаётда адашмасликка, ҳар қандай масала юзасидан тўғри қарор чиқаришга ёрдам беради.
Танловда иккинчи ўрин Жалақудуқ тумани Янгисор маҳалласида яшовчи Ҳаётбек ва Мухтасархон Зуҳриддиновалар оиласига, учинчи ўрин Избоскан тумани Жонобод маҳалласида яшовчи Улуғбек ва Мақсудахон Ҳакимовалар оиласига насиб этди.
Fолиб ва совриндолар танлов ташкилотчилари томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
ТАЙЗИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИККА УЧРАГАН ШАХСЛАРГА ЁРДАМ КЎРСАТИЛМОҚДА
Қарор ва ижро
Вилоятимизда 2020-2021 йилларда турли тайзиқ ва зўравонликларга учраган 1 минг 692 нафар хотин-қиз ва вояга етмаган болага ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикасининг "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"гиҚонунида белгиланган вазифалар, шунингдек, Президентимизнинг жорий йил 19 майдаги"Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган хотин-қизларни реабилитация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоятимизда 2020 йилда 1 минг 110 нафар, жорий йилнинг биринчи ярмида 582 нафар турли зўравонлик ва тайзиқардан жабр кўрган хотин-қиз ҳамда вояга етмаганларга зарур тиббий, ҳуқуқий ва психологик ёрдамлар кўрсатилди. Бундан ташқари,"Меҳримиз Сизга" аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий хуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази томонидан пандемия даврида хориждан қайтган оғир аҳволдаги 12 нафарфуқаронинг бандлиги таъминланди.
Вилоятда зўрлик ишлатиш, турли тайзиқлардан жабрланган хотин-қизларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган бўлиб, ана шу асосда ишлар ташкил этилмоқда. Бу борадаги ишларни амалга оширишда, айниқса, "Аёллар дафтари"га киритилган фуқароларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан, оилавий муаммолар ва турмушида зўравонликка дуч келган хотин-қизларни руҳий қўллаб-қувватлаш ва уларга мотивация бериш, касб-ҳунарга йўналтириш бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, аниқ ва амалий ишлар олиб борилмоқда.
Масалан, пандемия даврида хориждан қайтган ишсиз мигрантлар ва уларнинг оила аъзоларини бандлигини таъминлаш мақсадида сўровнома ўтказилди. Сўровнома натижаларига асосан, хорижда ишлабқайтган, лекин ўта оғир аҳволда қолган 12 нафар хотин-қиз ва уларнинг оила аъзолари бандлигини таьминлаш, яъни уларнинг хонадонларида турли цехлар ташкил этиш учун Маҳалла ва оила бошқармаси томонидан 380 миллион сўм қийматдаги зарур жиҳоз ваасбоб-ускуналар сотиб олиб берилди. Бунинги ҳисобига мигрантларнинг ўзи ва оила аъзоларидан 60 нафарининг бандлиги таъминланди.
Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази вилоят ҳудудий бўлинмасига жорий йилда мурожаат қилган 582 нафар хотин-қиз ва 18 ёшгача бўлган болаларнинг барчасига психологик, юридик, ёрдамлар кўрсатилди, зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Уларнинг маълум қисмига моддий ёрдам кўрсатилиб, ҳимоя ордери олишларига кўмаклашилди. Мурожаатчиларнинг 28 нафари Марказимизнинг бўлимлари ётоқхоналарида реабилитация дастурини ўтади, уларнинг 11 нафари хотин-қизлар, 17 нафари вояга етмаган болалардир.
Кейинги йилларда қайд этилган 1 минг 837 та тайзиқ ва зўровонлик ҳолатлари таҳлил қилинганда, уларнинг асосий қисми, яъни 1 минг 34 тасини руҳий, 609 тасини жисмоний зўравонлик ташкил этган. Бундан ташқари, зўравонликлар кўпроқ эр томонидан ўз турмуш ўртоғига, қайнона томонидан келинга нисбатан қилинаётганлиги, ана шу ҳолатлар асосан оилада, ундан кейин эса жамоатва иш жойларда содир этилганлиги қайд этилган.
Рўйхатга олинган тайзиқ ва зўровонликлар туман, шаҳарлар кесимида олиб қаралганда, Андижон шаҳри (334 та),Жалақудуқ(143 та), Булоқбоши (120 та), Марҳамат (119 та) ва Қўрғонтепа (119 та) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Вилоятда хотин-қизлар, вояга етмаганларнинг турли тайзиқ ва заравонликларга учрашининг олдини олиш, мазкур йўналишдаги қонун ва бошқа ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тарғиб этиш бўйича барча туман ва шаҳарлар, хусусан, мана шу каби ҳолатлар қайд этилиши юқори бўлган ҳудудларда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда учрашувлар, семинар ва давра суҳбатлари мунтазам ўтказилмоқда.
Холидахон МИРЗАРАҲИМОВ,
Республика Реабилитация ва мослаштириш маркази Андижон вилояти ҳудудий бўлинмаси ижрочи директори.
Жорий йил 23 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари бўйича ўтказилган видеселектор йиғилишда аҳоли мурожаатлари билан ишлашнинг бугунги ҳолати вазирлик ва ҳудудлар кесимида муҳокама қилиниб, бу борадаги муҳим вазифалар белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбари одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган муаммоларни маҳалланинг ўзида бартараф қилиш кераклигини таъкидлади. Жумладан, йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари бир ҳафтада икки кунни фуқароларни қабул қилишга ажратиши, шунингдек, ҳокимликларда кунлик қабул йўлга қўйилиши белгиланди.
Ана шу топшириқлар, қолаверса, фуқароларнинг мурожаатларга асосан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида фуқаролар қабулини ўтказди.
Қабул давомида вилоят ҳокими нафақат Андижон шаҳри, балки вилоятнинг бошқа туман ва шаҳарларидан жами 147 нафар, шундан 27 нафар такрорий мурожаат билан келганюртдошларимизнинг ишга жойлашиш, йўлларни таъмирлаш, тоза ичимлик суви, электр энергияси таъминоти, эскирган трансформаторларни алмаштириш, имтиёзли кредит олиш, суюлтирилган газ баллонлари ажратилиши, даволаниш, шунингдек, уй-жой, моддий ёрдам, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва бошқа қатор масалаларга оид муаммоларини эшитди, аксарият масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, вилоятимизда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятда сўнгги икки ой ичида вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари қабули доирасида 169 та маҳаллада қарийб 30 минг нафар фуқаронинг бандлиги таъминланди.
Ҳар қандай иш, ҳар қандай воқеа-ҳодисада бир ҳикмат бор. Бугун бутун дунёга, инсониятга хавф солаётган коронавирус балосининг тарқалишида ҳам ўзига хос ҳикмат бор, албатта. Айни кунда илм-фан, тараққиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, кўзга кўринмас вирус балоси олдида одамзод ожиз қолмоқда. Ушбу хасталик минглаб инсонларни ҳаётдан олиб кетмоқда. Албатта, бу Яратган томонидан бизларга берилган бир синов, имтиҳондир.
Аллоҳ таоло бандаларини уларнинг ихтиёрига боғлиқ бўлмаган мусибат ва фалокатлар билан синаб, сабрли бўлишга чақиради.
Яқин кишиларнинг ўлими, молу мулкнинг ҳалокатга учраши, беморлик етиши, турли офату балолар ёғилиши билан келадиган мусибат ва фалокатларга сабр қилиш сабрнинг олий мақомларидандир.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Қуръондаги сабр уч турлидир: Аллоҳ таолонинг фарзларига сабр қилиш. Бундай бандаларга Аллоҳ юз даража ажр беради.
Аллоҳ таоло ҳаром қилган нарсаларга сабр қилганларга олти юз даража ажр берилади. Мусибатга биринчи зарба пайтида сабр қилганларга эса тўққиз юз даража ажр берилади", деганлар.
Қуръони каримнинг"Бақара" сурасида: "Албата, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкга, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз. Ва сабрлиларга башорат бер. Улар мусибат етганда: "Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз", дерлар. Ана ўшаларга Роббиларидан саловатлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир",(155-157 - оятлар) дейилган.
Азизлар, бугунги синов кунларида сабрли бўлиб, касалликнинг юқиши,тарқалишининг олдини олиш бўйича белгиланган тартибларга қатъий амал қилайлик, имкон қадар жамоат жойларига чиқмайлик. Иш юзасидан чиқишимизга тўғри келса, албатта ниқоб тақайлик. Ўзимизни, яқинларимизнинг вирус балосидан асрайлик.
Мана шундай синовли кунлардасабрли, итоатли бўлиб, белгиланган тартибларга амал қилиб, Аллоҳнинг суйган бандалари қаторида бўлишлик барчамизга насиб этсин. Яратган касаллик балосини бошимиздан кўтарсин.
"Marine Cinema" жамияти томонидан бунёд этилган муз саройи 350 нафар томошабинга мўлжалланган бўлиб, муз майдони 20х40 метрдан иборат. Замонавий, барча қулайликларга эга мазкур бинони қурилиши учун тадбиркорлик субъекти томонидан қарийб 17 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Cпорт мажмуасида ташриф буюрувчилар ҳамда спорт билан шуғулланувчи ёшлар учун қатор қулайликлар яратилган. Бундан ташқари, овқатланиш учун махсус "Food court"лар? "коньки" ижара маркази мавжуд. Шунингдек, аренада спорт мусобақалари, кўнгилочар тадбирлар ўтказиш мумкин.
Машҳур ёзувчи Лев Николаевич Толстой барча бахтли инсонлар бир-бирларига ўхшашлигини таъкидлаган. Хўш, уларнинг умумий томонлари айнан нималарда экан? Замонавий руҳшунослар буни қуйидагича тавсифлашади:
Ўз ҳаётингиз учун маъсулиятни ҳис қилинг! Бахтли бўлиш учун биринчи навбатда эркин бўлиш лозим. Вазият қандай бўлмасин, унга қандай ёндашиш ўз қўлингизда. Бунинг учун фақат ўзингиз жавобгар бўласиз. Ўз муваффақиятсизлигингизда бировларни айбламанг.
Атрофдагилар билан яхши муносабат ўрнатинг! Бу сизга бахт ато этувчи энг ёрқин йўлдир. Феъл-атворида муҳаббат устунлик қилиши кишини бахтга етаклайди.
Ўз қизиқишларингизга эга бўлинг! Ишқибозлик бизга майда хурсандчиликлар беради ва улар бирлашиб, бахтга айланади. Шунинг учун қизиқишлар доирасини кенгайтириб боринг. Бу билан сиз бахтга элтувчи йўлларингизни кўпайтирасиз. Атрофда шунча қизиқарли нарсалар бўла туриб, киши бахтсиз бўлиши мумкинми?
Ҳаётий мақсадга эга бўлинг! Бахтга эришиш учун сизга бу жуда зарур. Ўзингизни бир чўққига йўналтирмасангиз, фикрларингиз тарқалиб кетиши мумкин. Мақсадингиз - ҳаётнинг ўзаги.
Ўзингизда борини қадрланг! Агар ношукур бўлмасангиз, бахтга етиш унча қийинмас. Ўзимизда бор бўлган нарсаларга қараш эса қўлимизда йўқ нарсага қарашдан кўра завқлироқ. Атрофингизга қаранг, бахтли эканингизни пайқаш учун шунча кўп асосингиз борки…
Ўзингизда боридан бошланг! Тушунган одам бахтли бўлиш учун бутун умри давомида муайян миқдордаги маошни ёки юқори мансабни кутиб яшамайди. Ўзингизда бори билан ҳам бахтли бўлиш мумкин. Ахмоқлар бахтни тоғлар ортидан, ақллилар эса - оёқлари остидан излайди.
Ўзингизни яратинг! Ўзингиз учун ўз ҳаётий тамойилларингизни яратинг ва уларга амал қилинг. Ўзингизга бўлган садоқат ҳам бахт йўлидаги муҳим омиллардандир. Сиз кимсиз? Бошқалар ҳаёти билан яшаманг, кимнингдир умиди, сиздан нимадир кутаётгани учун эмас, ўзингиз учун яшанг. Қўйиб берса, одамлар сиздан кўп нарса кутишлари мумкин, лекин ўзингизчалик сизни биров севармикан?
Ўз истеъдодингиздан фойдаланинг! Сиз, аввало, бу истеъдодингизни кашф этишингиз, қолаверса, кундалик фаолиятингизда намоён қилишингиз лозим. Бахтга олиб борувчи энг тўғри йўл - ўз истеъдодингизни кенгроқ намоён этишингизга кўмаклашувчи даромад манбаини топишдир.
Майда-чуйдаларга эътибор берманг! Кўпинча майда гаплар катта бахтга завол етказиши мумкин.
Нафсингизни жиловлаб олинг! Тўғри, кишида турли истаклар бўлиши ёмон эмас, аммо уларнинг соғлом ақл устидан ҳукмронлик қилишларига йўл қўймаслик керак. Акс ҳолда, ўзингизга ортиқча баҳо бериб, бу билан кулгига қолишингиз мумкин.
Бошқаларни бахтли қилинг! Бу бахтга эришишнинг энг ишончли усулидир. Ўз бахтингиз йўлида одамларга яхшилик қилинг - ана шунда бунинг ўзи бахт эканлигига амин бўласиз. Кишиларга ҳамдард бўлинг. Бу фидокорликнинг олий кўринишидир. Бахтга худбинлик орқали эмас, балки фидойилик туфайли эришилади.
Жаҳоннинг илғор педагогикаси ҳамда миллий тарбия усулларидан унумли фойдаланиш бугунги давр ўқитувчисининг олдида турган муҳим вазифаларидан бири. Айниқса, ўсмир ёшдаги ўқувчиларга дарс беришда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш катта аҳамиятга эга.
Дарс жараёнида қўллаш учун танланган ҳар бир ўйин ва усулларни мавзуни очиб беришга хизмат қилишига катта эътибор қаратиш лозим. Чунки бу дарврда ўқувчи онгида ўз "мен"и шаклланаётган бўлади.
Математика дарсларини "Саёҳат" усули билан бошлаган маъқул. Масалан, мен ўз дарсларимда "Математика музейига саёҳат" номли ўзим ўйлаб топган усулдан фойдаланаман. Бунда йўл-йўлакай "музейнинг эшиклари очилиши учун" ўқувчиларнинг қайсидир формулани билиши, қандайдир масалани ечиши керак бўлади. Шу тариқа уларнинг билимларини мустаҳкамлайман. "Математика музейида" бирор олимга қўйилган экспонат билан танишиш учун албатта, у кашф этган бирор ихтирони, қонуниятни топиш керак бўлади. Бу жараёнда ўқувчиларга "музей ходими" сифатида энг яхши ўзлаштираётган ўқувчиларим ёрдам бериб боради. Мавзуларни она тили, физика, инглиз тили, технология фанларига ҳамда ҳаётга боғлаш натижасида кўплаб ўқувчилар бу ҳақда ҳаётий мисоллар келтиришади,фаоллик кўрсатишади.
Математика дарсларида асосий эътибор ўқувчиларнинг мустақил фикрлашини, дунёқарашини ўстиришга, фаоллигини оширишга имкон яратишга қаратилиши лозим.Улар ўз фикрларини қанчалик эркин айтиши, дарс давомида эгаллаган билимларининг қай даражада эканликларини кўрсатади. Бу эса уларнинг кайфиятини яхшилаб, бошқа дарсларда ҳам фаол қатнашишга ундайди.
Дарсни ўзлаштириш, билимини намойиш этишда ўқувчиларга мотивация берадиган, самарадорликни оширадиган услуб ва методларни танлаш нафақат ўқитувчининг салоҳиятини, балкипедагогик маҳоратини ҳам кўрсатиб беради.
Нодирахон ТУРСУНОВА,
Балиқчи туманидаги 35-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси.
УЙ-ЖОЙЛАР ЁКИ КВАРТИРАНИНГ БИР ҚИСМИНИ БОШҚА ШАХСГА ЎТКАЗИБ БЕРИШ БИТИМИ ҚАЙ ТАРТИБДА ТАСДИҚЛАНАДИ?
Ҳуқуқий маслаҳатхона
Уй-жойлар ёки квартиранинг бир қисмини бошқашахсга ўтказиб беришга қаратилган битим Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада белгиланган тартиблар асосида тасдиқланади.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказишда нотариус энг аввало, мазкур мулк кимга тегишлилигини текширади.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат бўлиб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
-нотариал тасдиқланган шартномалар;
-меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома;
-эр-хотиннинг умумий мол-мулкдаги улушига мулк ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома;
-суд ёки давлат ижрочисининг қарори;
-кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини аукционда сотиб олинганлик ҳақида баённома;
-кўчмас мулк ёки унинг бир қисмини очиқ савдода сотиб олинганлиги ҳақида гувоҳнома;
-турар жойга бўлган мулк ҳуқуқини берувчи давлат ордери;
- қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳужжатлар.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми бошқа шахсга ўтказилаётганда юқорида қайд этилган ҳужжатлар билан бирга, коммунал хизматлар, кадастр, солиқ бўйича қарздорликка оид, шунингдек, турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақида маълумотлар ҳам тақдим этилиши лозим.
Кўчмас мулк ёки унинг бир қисми унинг мулкдори томонидан ушбу мулк бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимда унинг аниқ қисмларидан фойдаланиш тартиби кўрсатилиши мумкин.
Уй, квартира, уй ёки квартиранинг бир қисмини умрбод таъминлаш шарти билан бошқа бир шахсга бериш шартномасини тасдиқлашда уй, квартира, уйнинг ёки квартиранинг бир қисмини бошқа шахсга ўтказиш бўйича битимларни тасдиқлашнинг умумий қоидаларига риоя этилади.
Дилдора ҚОДИРОВА,
Андижон шаҳридаги хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариус.