Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
85 ёшли дуогўй, меҳрибон бобом бор. Хабар олгани борсак, бизга доим ҳаётий ҳикоялар айтиб беради. Бир куни бобом болалиги, иккинчи жаҳон уруши ҳақида гапириб берди. Урушдаги ноҳақ қурбонликлар, армонли муҳаббат қиссаси эди бу. Мени таъсирлантирган бобомнинг ҳикоясини қандай бўлса ўшандоқлигича газетхонларга ҳавола этишга қарор қилдим.
Эрта тонгда Анварнинг нақ ўн кундан бери пойлаётган тарғил сигири енгиллаб олди. Ўзи қоп-қора, фақатгина, бир қулоғида озгина оқ қашқаси бор бузоқча жуда дангаса чиқди. Анварнинг бугунги куни мана шу бузоқчани ўрнидан турғазиш, қорнини тўйғазиш билан ўтди. Бугун асрдан кейин Мўмин тоғанинг узум боғида Бибигул билан учрашиши асло хаёлида йўқ эди.
Бибигул - қўшни қиз. Кўзлари қуралай, қошлари камон, ким кўрса суйгудек, хўп сулув. Қизнинг отаси билан Анварнинг отаси қалин дўст. Учта ўғил фарзанддан кейин топган қизини, туғилганида Анварга унаштириб қўйишган эди.
Қатор - қатор ишкомлар. Кузнинг таъсиридан узум барглари сариқ-қизғиш тус олган. Узумзор ўртасида йигитнинг елкаларига бош қўйганча Бибигул пиқ-пиқ йиғлаяпти. Бир зум йиғлашдан тўхтаб, Анварнинг кўзларига қаради: "ваъда берасизми?" Анвар чуқур хўрсинди…
- Яна қанча ваъда берай, Бибижон? Минг марта, миллион марта ваъда бераман. Шу қуралай кўзларингга қасам, Бибижон, қон кечиб бўлса-да қайтаман. Сен ҳам ваъда берасанми?
- Момомнинг мозори ҳаққи, номусим ҳаққи, орим ҳаққи, миллион минг баҳор ўтсин, кутаман. Ажал забтига олгунча кутаман. Кўзларимни тўрт қилиб кутаман. Йўлингизни пойлаб, термулиб кутаман, - деди-ю, қиз елкалари учиб-учиб, тўлиб-тўлиб йиғлай бошлади.
Шу пайт узоқдан шитирлаб одам шарпаси эшитилди. "Биров кўриб қолмасин", дея қўрқиб кетган Бибигул Анвар билан хайрлашолмай, тез-тез юриб, кетиб қолди. Анвар қўлларини бошига қўйганча, ўтирган жойида хаёлга чўмди.
Орадан тўрт кун ўтиб, Анварни кузатишди. У урушга кетди. Урушга!!!
Анвар қонли урушнинг оловларидан сира қўрқмас эди. Унинг хаёли фақат мардонавор курашиб, қуралай кўзли, камон қошли севгилисининг олдига тезроқ қайтиб бориш эди. Машинада кетаётган Анварнинг лаблари беихтиёр шивирлай кетди. Бибижон, Бибигул… уруш бизни асло севгимиздан айира олмайди…
Анвар фронтда сидқидилдан хизмат қилди. Унинг ён чўнтагида доим Бибигулнинг сурати юрарди. Йигитнинг лаблари доимо, "сенинг олдингга ёруғ юз билан боришим учун ҳам мен Ватан ҳимояси йўлида ғалаба қозониб, халқим ишончини оқлайман", дея шивирларди.
Қонли уруш ҳеч кимни аямас экан. Аёвсиз жанглардан бирида Анварнинг дўсти қаттиқ яраланди. У Бибигулнинг акаси эди. Анвар Шодмонни елкасига кўтарганча панага олиб чиқишга уринар, бор кучи билан тиришар эди. Шодмон жанггоҳдан чиққунча жон берди. Анвар дўстининг жонсиз жасадини кўриб, оёқлари титрар, ўзини йўқотиб, дуч келган томонга ўқ отар эди.
Fалабага яқин қолганда Анвар яраланди. Ўқ чап кўкрагининг ости, шундоққина юрагининг ёнига теккан эди. Олти кун госпиталда ётиб даволанган аскар яраси ҳали яхши битмасада, оёққа турди.
Шифокорлар: "Кўп юрманг, жароҳатингиз очилиб кетади", - деб тайинлашларига қарамай ташқарига чиқди. Отряд олдида бир рус кампир саватчада гўзал мунчоқлар сотаётганди. Анварнинг кўз олдига Бибигул келиб, унга атаб мунчоқ сотиб олди. Юраги севгилиси томон энтикар, уни тезроқ кўриш учун ҳар нарсага тайёр эди. У Бибигулига мактуб ёзди:
"Салом, менинг гўзал фариштам! Қуралай кўзлигим, камон қошлигим. Аҳволларинг яхшими? Уйдагилар, қишлоқдагилар омонми? Онамни кўряпсанми? Куни кеча улардан хат олдим. Мени интизорлик билан кутаётганингни ёзибди. Мен сенга, "албатта, ғалаба қозониб, қайтаман", дегандим-ку. Мана ғалаба ҳам қозондик, аҳволларим яхши. Ярам ҳам битяпти. Сенга бир совғам бор. Албатта, яна ўша узумзорда кўришамиз. Уни ўшанда бераман. Айтганча, Бибижон, бузоқчам қалай? Ўзини ўнглаб олдими? Катта ҳам бўлиб қолгандир-а? Мен борсам танирмикин? Нима дейсан, Биби?
Майли, Биби, сен билан ҳозирча хайрлашай, бир неча ҳафтадан сўнг кўришамиз. Ҳаммага салом де. Онамнинг олдига чиқиб тур. Чиройли кўзли Бибижоним, ўзингни эҳтиёт қил. Сени соғиниб, Анваринг".
Йигитнинг кайфияти чоғ. Хаёлида фақатгина Бибининг олдига тезроқ бориш. Аммо, оғриқлар уни анча қийнаб қўйди. Ўғлонлар йўлга чиқдилар. Олис йўлда Анварнинг аҳволи оғирлашиб қолди. Жароҳати очилиб кетди. Йўлда кўп қон йўқотди. Манзилга етишга озгина қолганда, у машинани йўлнинг четида тўхтатишни сўради. Анвар чўнтагидаги суратни олиб, унга тикилганча, нималарнидир шивирлай бошлади. Ҳолсизланиб: "Кўзларинг чиройли, Бибижон. Онамни ёлғизлатма...", - дея жон берди.
Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни амалга ошириш соҳасида муҳим қонуний база шаклланган. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилигимиз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунлар ва 130 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассамлаштирган.
Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган. Мазкур қонун табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Қонуннинг мақсади, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланиши, экология тизимлари, табиат комплекслари ва айрим объектлар муҳофаза қилинишини таъминлашдан, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборат.
Мазкур қонун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги асосий ҳужжат ҳисобланади. Унда экологик назоратнинг, атроф-муҳит ҳолати мониторингининг тизими ва вазифалари, давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратининг мазмуни ифодаланган. Ушбу назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган органлар белгиланган.
Шунингдек, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги, "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунларда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг иштироки ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўмаклашиш бўйича ҳуқуқлари мустахкамланган.
"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунда назорат фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ҳамда назорат қилувчи давлат органларининг ўзаро, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларининг самарали механизми тўлақонли ёритилмаган. Турли соҳаларда табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида экологик назоратни амалга оширишнинг фақатгина умумий қоидалари мустаҳкамланган, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича нормалар эса тўлиқ характерга эга эмаслиги амалиётда яққол кўринди. Мисол учун: қўмитада 40-50 нафар давлат инспекторлари, яъни текширишга ҳуқуқи бор инспекторлар ишлайди. Бугунги ривожланиш даврида вилоят миқёсида тўлақонли экологик назорат ўрнатиш учун шунча инспектор билан ижобий натижаларга эришиш осон эмас. Агар ҳудудлар мисолида олсак, бир туманда 2 та инспектор ишлайди. Улар давлат назоратини тўлақонли олиб бора олмайдилар. Агар жамоатчи инспекторлар бўлмаса, экологик муҳитни сақлаш ва яхшилашда самарали ютуқларга эришиш қийин.
Миллий қонунчилик ва хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси доирасида Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган бир гуруҳ депутатлар томонидан "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги кенг муҳокамалардан сўнг, 2013 йилнинг 12 ноябрь куни қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, 2013 йил 12 декабрь куни маъқулланди, 2013 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.
Ушбу қонун орқали Фуқаролик жамияти институтларига экологик назоратнинг субъекти сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалаларида, экологик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, атроф-муҳит ҳолатини кузатиш ва бошқа ваколатлар берилди. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори фаолиятини йўлга қўйиш тартиби, уларнинг ваколатлари белгиланди. Атроф-муҳитга муносабатнинг янги тизими ва ҳаёт тарзини изчил шакллантириб бориш, барқарор атроф-муҳит ҳолати ва экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик онг ва маданиятни шакллантиришда ҳамкорлик дастурларининг устувор йўналишлари хизмат қилиши керак. Бу эса, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ва Экоҳаракатнинг дастурий вазифалари билан ҳамоҳангдир.
Улуғбек МАҲМУДОВ,
вилоят Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш қўмитаси мутахассиси.
Ҳаётимиз шиддат билан ривожланиб бораётган бугунги кунда ёшларни ҳар жиҳатда етук, юксак маънавиятли, баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, айниқса, уларнинг турли зарарли иллатлар, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмасликларини таъминлаш ниҳоятда долзарб масала. Шу боис ҳам таълим муассасаларида мазкур йўналишда тарғибот ишларини мунтазам ўтказилишига алоҳида эътибор қаратишимиз лозим.
"Соғлом турмуш тарзи - саломатлигимиз гарови" шиори остида мутахассислар иштирокида ўтказилаётган тарғибот тадбирларида она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, ўқувчи қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, шунингдек, ёшларга чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандлик сингари иллатлар ҳамда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари хусусида кенг тушунчалар бериш, ОИВ ва ОИТС хасталикларининг олдини олиш, тиббий кўрикнинг аҳамияти ва муҳимлиги, оилаларида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, тўғри ва оқилона овқатланиш, озодалик ва покизаликни таъминлаш бўйича кенг тушунча ва билимлар берилмоқда.
Таъкидлаш керакки, олиб борилаётган тарғибот тадбирлари ижобий натижалар бермоқда. Ўқувчи қизларимизнинг тиббий саводхонлиги ва маданияти юксалмоқда. Улар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ишлар самарадорлиги ортмоқда.
Биз педагоглар бу борадаги тарғибот тадбирларини мунтазам ва изчил олиб бориш нақадар долзарб эканлиги, уларнинг тарбияси ва камолотида муҳим аҳамият касб этишини асло унутмайлик.
ЗАРАРКУНАНДА ВА ҲАШОРАТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА ТАБИИЙ УСУЛЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮҚОРИ САМАРАЛАР БЕРАДИ
Мутахассис минбари
Мамлакатимизда бугунги кунда қишлоқ хўжалик экинлари экиш, улардан мўл ҳосил олиш орқали халқимиз дастурхонини сифатли, экологик тоза маҳсулотлар билан тўлдириш ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштириш кўламини кенгайтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.
Юртимиз ҳудудига зарарли организмлар, ҳашоратлар кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш, шунингдек, ўсимлик ва мева-сабзавот етиштириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, хавфли зараркунандалар, ўсимлик касалликлари, бегона ўтлардан республика ҳудудини ишончли ҳимоясини таъминловчи ички ва ташқи ўсимликлар карантини бўйича тадбирларнинг самарали тизимини йўлга қўйиш ҳамда уларнинг мамлакат ичида тарқалишига йўл қўймаслик борасидаги ишларни кучайтириш муҳим аҳамият касб этади.
Шу мақсадда ўсимликларнинг зараркунанда ва ҳашоратларига қарши қуйидаги оддий ва табиий йўллар билан курашиш ҳам юқори самаралар беради.
Аччиқ қалампир қайнатмаси:
Бундай қайнатма тайёрлаш учун 1 кг. аччиқ қалампир мевалари 1 соат давомида ёпиқ идишдаги 10 литр сувда қайнатилади. Шундан сўнг, қалампир мевалари майдалаб ташланиб, қайнатма 2 сутка давомида қоронғи жойда тиндириб қўйилади. Сўнгра тайёр бўлган воситани докадан ўтказиб, мевали дарахт ва сабзавот ўсимликларига пуркаш учун унинг 0,5 литри 10 литр сувга қўшилади ва унга 40 грамм хўжалик совуни қириндиси аралаштирилади.
Тайёрланган аралашмадан шира, ўсимлик битларининг ҳар қандай турлари, оққанот, трипслар, мевали дарахтлардаги турли мева қуртлари, колорадо қўнғизи ва бошқа зарарли ҳашоратларни бартараф этишда фойдаланиш мумкин.
Сўнгги 5 йилда катталар орасида ОИВнинг юқтириб олиш ҳолатлари ўсиб, 1,9 млн. кишини ташкил этган. ЮНЕЙДС докладига кўра, дунёда 2030 йилга бориб ОИТС эпидемиясини тўхтатишга эришиш борасида олиб борилаётган чораларни тезлаштириш учун ОИВ инфекциясини олдини олишга қаратилган ҳаракатларни янада кучайтириш шарт. Бу ҳаракатлар ОИВ инфекциясини юқтириб олишга мойил гуруҳлар, аёллар, ҳомиладорлар, никоҳланувчилар ва меҳнат мигрантлари ўртасида профилактик тадбирларни ўтказишга қаратилган.
ОИВ инфекцияси юққан дастлабки даврларда одам ўзини соғлом ҳис этиши мумкин. Бундай ҳолат ҳеч қандай аломатларсиз 8-10 йил, охирги маълумотларга қараганда ҳатто 15-20 йилгача чўзилиши мумкин. Бу даврда одам соғломдек кўринса ҳам, ўзи билмаган ҳолда, касаллик вирусини бошқаларга юқтириш хавфи юқори бўлади. Касаллик қандай кечишидан қатъий назар, доимо ОИВ инфекциясининг охирги босқичи - ОИТС даврига ўтади.
Вирус юқтирган одамнинг қонида, эркакларнинг шаҳватида, аёлларнинг жинсий аъзолари ажратмалари ва кўкрак сути таркибида юқори концентрацияда бўлади. Вирус асосан 3 хил йўл билан: қон орқали (парентерал йўл), жинсий алоқа орқали, касаллик юқтирган онадан ҳомилага (вертикал) юқиши мумкин.
Афсуски, ҳозирги кунда ОИВ/ОИТС олдини оладиган вакцина ва уни тўлиқ даволайдиган дори-дармонлар ишлаб чиқилмаган. Шунинг учун касалликнинг олдини олиш, юқиш йўлларидан сақланиш, одоб чегарасидан чиқмаслик катта аҳамиятга эга. Даволаш учун ҳозирги кунда мавжуд дорилар касалликнинг ОИТС даврига ўтишини орқага суради, ҳаёт сифатини яхшилайди ва умрини узайтиради.
ОИВ инфекцияси юқиш хавфини камайтириш учун инсон ахлоқан пок, ўз жуфти ҳалолига доимо содиқ бўлиши, тасодифий жинсий алоқалардан сақланиши, зарур ҳолатларда ҳимоя воситаларидан тўғри фойдаланиши, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилмаслиги, зарарли одатлардан йироқ бўлиши, шахсий гигиенага риоя қилиши, даволаш профилактика муассасаларига, сартарошхоналарга, гўзаллик салонларига мурожаат қилганида хар доим бир марта ишлатиладиган анжомлар ва асбоб-ускуналардан фойдаланишини талаб қилиши керак бўлади.
Умуман олганда, инсон ҳаётига хавф солувчи ҳар қандай касалликлардан йироқ бўлиш учун оиламиз ва турмуш ўртоғимизга содиқ, фарзандларимиз қувончига шерик бўлиб яшашимиз ва соғлом турмуш тарзига риоя қилиб яшашимиз лозим.
ОИТСга қарши курашда ҳамкорлар - халқаро, миллий ва маҳаллий даражада ОИТС тарқалишига қарши кураш йўлида иш олиб борувчи ҳамжамиятлар фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Ҳамжамиятлар турли йўллар орқали ОИТС тарқалишининг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшади. ОИТСга қарши курашишда энг муҳим омил, айнан одамлар ва уларнинг ҳаёти эканлиги жамият томонидан олиб борилаётган ишларнинг асосини ташкил этади.
Ҳамжамиятлар аср вабосига қарши кураш ишига маслаҳатчилар, ОИВ билан касалланган ёки улар билан бирга яшаётган одамлар гуруҳини, шунингдек, соҳа маслаҳатчилари, тиббиёт ходимлари, фуқаролик жамияти вакиллари ва жамоат фаолларини қамраб олади.
Қатор давлатларда ҳамжамиятларга ажратилаётган молиявий ёрдамнинг қисқариши ва эътиборнинг сусайиши оқибатида кўрсатилаётган хизматларнинг барқарорлиги ва тарғиботига таҳдид солинаётган бир пайтда, Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни бу борадаги ишлар нақадар муҳим ва долзарб эканлигини жаҳон ҳамжамиятига яна бир бор кўрсатиб бериш майдони бўлиб хизмат қилади.
Умуман олганда, бу касалликка қарши курашда нафақат мутахассис, мутасаддилар, балки кенг жамоатчилик бир ёқадан бош чиқариб ҳаракат қилиши лозим. Шундагина бу борада ижобий натижаларга эриша оламиз.
ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ - СОFЛОМ ҲАЁТ ОМИЛИ!
1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни
ОИВ инфекцияси билан яшаётган аёлларнинг кўпчилиги ҳомиладорликни сақлаб қолиш ва соғлом бола туғишни хоҳлашади. Агар касаллик юқишидан сақловчи чора-тадбирлар қўлланилмаса, суньий озиқланишдаги чақалоқларда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқиш хавфи 15-30 фоизни ташкил қилади. Ҳомилага ОИВ инфекцияси она қорнидалигида, туғиш пайтида ва кўкрак сути билан озиқлантириш даврида юқиши мумкин.
Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти чақалоқлар ва ёш болаларга ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш бўйича тўртта йўналишдан иборат комплекс стратегияни тарғиб этади. Булар: ОИВ инфекциясининг бирламчи профилактикаси, ОИВ инфекцияли аёлларда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, инфекциянинг онадан болага юқиш профилактикаси, ОИВ билан касалланган оналар ва уларнинг оилаларига даволанишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш.
ОИВ инфекциясини онадан болага юқиш профилактикасининг самарали усуллари мавжуд. Бу усуллар қўлланилганда, касаллик юқиш хавфи камайиши мумкин. Бу усулларга қуйидагилар киради:
- Ретровирусга қарши (РВҚ) профилактика. Бу терапия ҳомиладорлик даврида, туғруқ пайтида ва кейинчалик, узлуксиз, умрбод ўтказилади, шунингдек, ретровирусга қарши профилактика гўдак туғилгач, унга ҳам ҳаётининг биринчи ҳафталари ичида ўтказилади.
- Акушерлик аралашуви, шу жумладан режалаштирилган "кесарча кесиш" усулида туғруқни олиб бориш(жарроҳлик амалиёти).
- Чақалоқни хавфсиз озиқлантириш амалиёти (қуруқ сут аралашмаси билан боқиш).
ОИВ инфекцияси билан яшаётган аёл чақалоғини кўкрак сути билан боқмаслиги керак. Унинг сунъий озиқлантириш бўйича тўғри қарор қабул қилишида оила аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиши ўта муҳим. Бу борада туғруқ уйида мутахассислар томонидан кўникмалар ҳосил қилинади ва чақалоқ кунига 12 марта озиқлантирилади. Она аралашмани тайёрлашда кўрсатмага қатъий амал қилиши зарур. Бошқа уй ишлари билан боғлиқ юмушлар уни чалғитишига қарамасдан, она аралашмани тўғри тайёрлаши, кундузи ва тунда болани ўз вақтида овқатлантириши керак.
Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, "ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни сунъий қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш" тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган бўлиб, бюджет маблағлари ҳисобидан келтирилган қуруқ сут аралашмалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларга бепул берилади.
Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан вилоятимиздаги 6 ойликкача бўлган болаларга қуруқ сут аралашмалари тарқатилди. Сунъий озуқа учун ташриф чоғида чақалоқларнинг ҳолати мониторинги амалга ошириб борилади.
Баҳодир FАНИЕВ,
вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врач ўринбосари.
Мен болалигимдан оппоқ орзулар оғушида улғайдим. Китобларга, билим олишга қизиқардим. Ота-онам мени доимо қўллаб-қувватлади, ўқишим учун барча шароитларни яратиб берди.
Улар зиёли бўлганлари учун ҳам бизни шу йўлга йўлладилар. отам "Ҳар қандай бойликдан - илм афзал" дер эдилар. Бахтимни қарангки, ўқитувчилар оиласига келин бўлиб тушдим. Улардан педагоглик сирларини, касбга фидоийликни ўргандим.
1995 йилда Андижон давлат университетини муваффақиятли тамомлагач, Асака туманидаги 6-умумтаълим мактабига ишга кирдим. Ва ҳозиргача шу даргоҳда бошланғич синфларга таълим-тарбия бериб келаман.
Ўқувчиларга илк бора қалам тутиб, "Она", "Ватан", "мактаб", "қуёш", "Устоз" каби сўзларни ёздирганда, қалбимда аллақандай ажиб ҳислар, фахр туйғулари жўш уради. Ўзимдаги бор билимимни, бутун меҳримни ўқувчиларга бағишлашга интиламан. Ҳар бир машғулотни кўргазмали воситалар, ўйинлар орқали уларга тушунтираман, мушоиралар ташкил қиламан. Эндигина мактаб остонасига қадам қўйган болалар билан ишлаш машаққатли. Лекин, ҳар бирига онадек меҳр бериб, сабр-тоқат билан кўнглига йўл топа билиш биз муаллимларнинг бурчимиздир. Кўзлари жовдираган ҳар бир ўқувчини кўрганимда ўзим ҳам болаликка қайтгандек бўламан. Шу ўринда, шоира Ҳурматой Азимшер қизининг бир шеъри ёдимга тушади.
Сизга Ойшабибиларнинг бахтини тилай,
Алпомишнинг келбатини, тахтини тилай.
Улуғбек, Бобурларнинг шахдини тилай,
Юрагимдан Алишернинг аҳдини тилай.
Устоз учун кўнгилдаги ноласи азиз,
Сочингиздан тўкилган бир толаси азиз.
Жовдираган кўзингиздан айланай ўзим,
Оҳ, мен учун ўзбекнинг ҳар боласи азиз.
"Устоз", дея мени ҳар тонг қаршилаган, ёмонимни яшириб яхшилаган, гоҳ менга эркалаган, гоҳ йиғлаган, гоҳ орзуларини энтикиб сўзлаган, менинг фахрим, менинг суюклигим, бўлғуси Улуғбеку Ибн Синоларим, Яссавий-у Муҳаммад Юсуфларим, Нодира-ю Увайсийларим! Сизлар менинг бойлигим, атиргулим, ҳаётдаги қадргулим, дилимдаги дуримсиз, болажонлар!
Барчамизга маълумки, бугун кўплаб ёшларимиз турли хориж давлатларида ўқиб, ишлаб, тажриба орттирмоқдалар. Дунё кезиб, ўзга миллат тили, тарихи ва маданиятини ўрганмоқдалар. Миллатимиз, мамлакатимизни жаҳонга танитмоқдалар. Турли статистик маълумотларга кўра, юртимиз фуқаролари иш ва ўқиш баҳонасида ташриф буюраётган давлатлар орасида Корея етакчи ўринни эгаллайди. Хўш, Кореяга бормоқчи экансиз, бу миллат маданиятига оид билимларингизни бойитиб олсангиз, фойдадан ҳоли бўлмайди.
Осиёнинг ривожланган мамлакатларидан бири ҳисобланган Кореяда овқатланиш маданиятига жуда катта эътибор қаратилади. Корейслар кимнидир овқатланишга таклиф қилса-ю, у инсон таклифни рад этса, бу жуда катта ҳурматсизлик саналади. Корейслар йиғилишиб, биргаликда овқатланишни, таомни баҳам кўришни яхши кўрадилар. Одатда, уйга меҳмон таклиф этишса, кундалик ейиладиган овқатлардан кўра, тансиқроқ таомлар пиширадилар. Корейс овқатлари, асосан, пап(қайнатилган гуручлар, шўрва, панчан (турли салатлар)дан иборатдир.
Корейслар кўпроқ шўрвага ўхшаш таомлардан ттанг, чиге, панчаннинг эса кўкатлар билан буғда пиширилгани (ччим), соя солиб пиширилгани (чорим), оловда пиширилгани(куи), қовурилгани(покким), ёғга ташлаб олингани(твигим) ва чон каби овқатларни истеъмол қилишади. Панчаннинг асосий таркиби кимчи турлари ҳисобланади. Шунингдек, овқатнинг ўрнига баъзан лағмон турлари (куксу, ненгмён), сиеби, тток кабиларни тановвул қилишади.
Кимчи корейсларнинг ҳар овқатланишда дастурхондан тушмайдиган энг муҳим егулиги бўлиб, мазали таъм ва озуқалар, сақланиш услубларига эга. Турп, карам, бодринг ва бошқа сабзавотларни тузлаб, уни қалампир, саримсоқпиёз, пиёз, имбир, тузланган денгиз маҳсулотлари ва таъм берувчи зираворлар билан маринадлаб, бостириб қўйилади. Ундан сўнг белгиланган маълум ҳароратда сақлаб, ачитмасдан, маълум вақт ичида тановвул қилинади. Қишда карам етиштирилмаслиги сабабли, ноябрь охири - декабрь бошларида узоқ вақтга етадиган турли хил кимчилар кўп миқдорда тайёрланиши "кимжанг" деб аталади.
Корейсларнинг яна бир севимли салати - "Хе" бўлиб, бироз аччиқроқ тайёрланади. Ўзбекистонда корейсларнинг "Пибим-пап" таоми севиб тановвул қилинади. Пибим-пап қайнатилган гуручга турли сабзавот ва кўкатлар, мол гўшти, зиравор ва бошқаларни солиб, кунжут ёғи ва қалампир қайласи билан аралаштириб тайёрланадиган корейс миллий таоми ҳисобланади. "Чонжу пибим-пап"и шу вилоятнинг фахрли таоми сифатида машҳур.
Корейслар билан бирга, бир дастурхон атрофида овқатлансангиз, улар билан тил топишиш осонлашади. Сабаби, уларнинг таомларига одатланиш Кореяда яшашга кўникиб боришингизда энг муҳим жиҳатлардан бири бўлади. Корейс таомларини севиб истеъмол қилсангиз, корейс маданиятига ҳам ўша даражада яқинлашиб, Кореядаги ҳаёт тарзингиз янада завқлироқ ўтади.
Моҳичеҳрабону ХАМИДОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети филология факультети талабаси.
Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи
Мудиралар беллашуви
Жалақудуқ тумани мактабгача таълим бўлимида "Замонавий раҳбар, меҳрибон она, маҳоратли педагог, ижодкор тарбиячи" кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.
Мазкур танлов давлат мактабгача таълим ташкилотларида фаолият кўрсатиб келаётган, 3 йилдан кам бўлмаган раҳбарлик стажига эга, ҳар томонлама намуна бўладиган, ташкилотни бошқариш ва болалар билан ишлашда муайян малака ва тажрибага эга ҳамда "Илк қадам" давлат ўқув дастури асосида янги инновацион технологиялардан фойдалана оладиган истеъдодли раҳбарларни аниқлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотлари мудиралари ўртасида ўтказилди.
Иштирокчилар ўзларининг йил давомида амалга оширган ишлари, замонавий ахборот технологияларидан фойдалана олиши, сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлик даражаси, болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш борасидаги билимларини намойиш этдилар. Мудиралар педагогик маҳорати ва тарбияланувчиларга таълим-тарбия беришдаги, болалар ривожланишини кузатиш жараёнидаги бўшлиқлар ва уларни бартараф этиш бўйича режа ва тажрибалари билан ўртоқлашдилар.
Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижроси бўйича ўтказилган мазкур кўрик-танлов доирасида томошабинлар беллашуви ҳам ташкил этилди. Педагог ходимлар спорт турлари бўйича ўзаро мусобақалашди, санъат соҳасида маҳоратларини намойиш этдилар. Якунда кўрик-танлов ҳамда беллашувлар ғолиблари муносиб рағбатлантирилди.