+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Нояб 2019

Табиатни муҳофаза қилиш - устувор вазифа

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Мутахассис минбари

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик назоратни амалга ошириш соҳасида муҳим қонуний база шаклланган. Ҳозирги вақтда миллий қонунчилигимиз атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича фаолиятнинг турли жиҳатларини тартибга солувчи 20 дан ортиқ қонунлар ва 130 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзида мужассамлаштирган.

Ўзбекистон Республикасининг "Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонуни 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган. Мазкур қонун табиий муҳит шароитларини сақлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини белгилаб беради. Қонуннинг мақсади, инсон ва табиат ўртасидаги муносабатлар уйғун мувозанатда ривожланиши, экология тизимлари, табиат комплекслари ва айрим объектлар муҳофаза қилинишини таъминлашдан, фуқароларнинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлашдан иборат.

Мазкур қонун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги асосий ҳужжат ҳисобланади. Унда экологик назоратнинг, атроф-муҳит ҳолати мониторингининг тизими ва вазифалари, давлат, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик экологик назоратининг мазмуни ифодаланган. Ушбу назоратни амалга ошириш ваколатига эга бўлган органлар белгиланган.

Шунингдек, "Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида"ги, "Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қонунларда ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш борасида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларининг иштироки ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига кўмаклашиш бўйича ҳуқуқлари мустахкамланган.

"Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунда назорат фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ҳамда назорат қилувчи давлат органларининг ўзаро, шунингдек, жамоатчилик билан алоқаларининг самарали механизми тўлақонли ёритилмаган. Турли соҳаларда табиатни муҳофаза қилишга оид фаолиятни тартибга солувчи қонун ҳужжатларида экологик назоратни амалга оширишнинг фақатгина умумий қоидалари мустаҳкамланган, идоравий, ишлаб чиқариш ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш бўйича нормалар эса тўлиқ характерга эга эмаслиги амалиётда яққол кўринди. Мисол учун: қўмитада 40-50 нафар давлат инспекторлари, яъни текширишга ҳуқуқи бор инспекторлар ишлайди. Бугунги ривожланиш даврида вилоят миқёсида тўлақонли экологик назорат ўрнатиш учун шунча инспектор билан ижобий натижаларга эришиш осон эмас. Агар ҳудудлар мисолида олсак, бир туманда 2 та инспектор ишлайди. Улар давлат назоратини тўлақонли олиб бора олмайдилар. Агар жамоатчи  инспекторлар бўлмаса, экологик муҳитни сақлаш ва яхшилашда самарали ютуқларга эришиш қийин. 

Миллий қонунчилик ва хориж тажрибасини инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси ижроси доирасида Ўзбекистон экологик ҳаракатидан сайланган бир гуруҳ депутатлар томонидан "Экологик назорат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги кенг муҳокамалардан сўнг,  2013 йилнинг 12 ноябрь куни қабул қилинди, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлисида кўриб чиқилиб, 2013 йил 12 декабрь куни маъқулланди, 2013 йил 27 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

 Ушбу қонун орқали Фуқаролик жамияти институтларига экологик назоратнинг субъекти сифатида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш масалаларида, экологик дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш, атроф-муҳит ҳолатини кузатиш ва бошқа ваколатлар берилди. Экологик назоратнинг жамоатчи инспектори фаолиятини йўлга қўйиш тартиби, уларнинг ваколатлари белгиланди. Атроф-муҳитга муносабатнинг янги тизими ва ҳаёт тарзини изчил шакллантириб бориш, барқарор атроф-муҳит ҳолати ва экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик онг ва маданиятни шакллантиришда ҳамкорлик дастурларининг устувор йўналишлари хизмат қилиши керак. Бу эса, Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси тизими ва Экоҳаракатнинг дастурий вазифалари билан ҳамоҳангдир.

 

Улуғбек МАҲМУДОВ,

        вилоят Экология ва атроф-муҳит муҳофаза қилиш  қўмитаси мутахассиси.

Прочитано 1520 раз