+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Нояб 2019

ОИВ ИНФЕКЦИЯСИ ПРОФИЛАКТИКАСИ - СОFЛОМ ҲАЁТ ОМИЛИ!

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

1 декабрь - Бутунжаҳон ОИТСга қарши кураш куни

ОИВ инфекцияси билан яшаётган аёлларнинг кўпчилиги ҳомиладорликни сақлаб қолиш ва соғлом бола туғишни хоҳлашади. Агар касаллик юқишидан сақловчи чора-тадбирлар қўлланилмаса, суньий озиқланишдаги чақалоқларда ОИВ инфекциясининг онадан болага юқиш хавфи 15-30 фоизни ташкил қилади. Ҳомилага ОИВ инфекцияси она қорнидалигида, туғиш пайтида ва кўкрак сути билан озиқлантириш даврида юқиши мумкин.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти чақалоқлар ва ёш болаларга ОИВ инфекцияси юқишининг олдини олиш бўйича тўртта йўналишдан иборат комплекс стратегияни тарғиб этади. Булар: ОИВ инфекциясининг бирламчи профилактикаси, ОИВ инфекцияли аёлларда исталмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, инфекциянинг онадан болага юқиш профилактикаси, ОИВ билан касалланган оналар ва уларнинг оилаларига даволанишда ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлаш.

ОИВ инфекциясини онадан болага юқиш профилактикасининг самарали усуллари мавжуд. Бу усуллар қўлланилганда, касаллик юқиш хавфи камайиши мумкин. Бу усулларга қуйидагилар киради:

- Ретровирусга қарши (РВҚ) профилактика. Бу терапия ҳомиладорлик даврида, туғруқ пайтида ва кейинчалик,  узлуксиз, умрбод ўтказилади,   шунингдек, ретровирусга қарши профилактика гўдак туғилгач, унга ҳам ҳаётининг биринчи ҳафталари ичида ўтказилади.

- Акушерлик аралашуви, шу жумладан режалаштирилган "кесарча кесиш" усулида туғруқни олиб бориш(жарроҳлик амалиёти).

- Чақалоқни хавфсиз озиқлантириш амалиёти (қуруқ сут аралашмаси билан боқиш).

ОИВ инфекцияси билан яшаётган аёл чақалоғини кўкрак сути билан боқмаслиги керак. Унинг сунъий озиқлантириш бўйича тўғри қарор қабул қилишида оила аъзолари томонидан қўллаб-қувватланиши ўта муҳим. Бу борада туғруқ уйида мутахассислар томонидан кўникмалар ҳосил қилинади ва чақалоқ кунига 12 марта озиқлантирилади. Она аралашмани тайёрлашда кўрсатмага қатъий амал қилиши зарур. Бошқа уй ишлари билан боғлиқ юмушлар уни чалғитишига қарамасдан, она  аралашмани тўғри тайёрлаши, кундузи ва тунда болани ўз вақтида овқатлантириши керак.

Давлатимиз раҳбарининг "Ўзбекистон Республикасида одам иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик тарқалишига қарши кураш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, "ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларни сунъий қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминлаш" тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилган бўлиб, бюджет маблағлари ҳисобидан келтирилган қуруқ сут аралашмалари Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғи билан ОИВ инфекцияли оналардан туғилган 6 ойликкача бўлган болаларга бепул берилади.

Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази томонидан вилоятимиздаги 6 ойликкача бўлган болаларга қуруқ сут аралашмалари тарқатилди. Сунъий озуқа учун ташриф чоғида чақалоқларнинг ҳолати мониторинги амалга ошириб борилади.

 

Баҳодир FАНИЕВ,

вилоят ОИТСга қарши кураш маркази бош врач ўринбосари.

Нигора САТҚУЛОВА,

марказ  поликлиника бўлими акушер-гинекологи.

 

Прочитано 1466 раз