+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2023

Электр энегргияси таъминоти: Мавжуд имкониятлар ишга солинади

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Жараён

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича ўтказган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, сўнгги беш йилда юртимизда хонадонлар 1 миллион 200 мингтага кўпайгани, корхоналар сони эса 260 мингтага етганлиги, натижада Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида электр энергиясига талаб 40 фоизга кўпайганлигини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берди. 

Биргина Андижон вилоятида 41 та микро гидроэлектр станция қуриш имконияти борлиги айтиб ўтилди.

Ана шу топшириқлардан келиб чиқиб, кичик гидроэлектр станциялар қуриш бўйича қатор лойиҳаларни амалга ошириш бошлаб юборилди. Мазкур йўналишдаги ишларни самарали йўлга қўйиш бўйича вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов "Деалан энерго" компанияси вакиллари билан учрашиб,  мулоқот ўтказди.

Учрашувда компания мутахассислари вилоятда гидроэлектростанция қуриш борасидаги лойиҳалар тақдимотини ўтказишди. Мутахассислар қурилиши кўзда тутилаётган ГЭСларнинг энергия ишлаб чиқариш қуввати, турлари, имкониятлари ва қулайликлари хусусида атрофлича маълумотлар берди.

Мулоқотда вилоят ҳудудида гидроэлектр станцияларни қуриш, мавжуд ҳамда маълум вақтдан буён ишламай турган ГЭСларни модернизация ва реконструкция қилиш, бу борадаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Вилоятда электр энергияси ишлаб чиқариш хажмини оширишда сув иншоотларида бир неча ўн йиллар аввал қурилган, лекин кейинги йилларда ишламасдан қолган гидроэлектр станцияларни реконструкция қилиш ва ишга тушириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, вилоят ҳокими Избоскан туманида 1950 йилларда қурилган ва 80- йиллардан буён ишлашдан тўхтаб қолган станцияни бориб кўрди.

Янги лойиҳа асосида мазкур станция фаолиятини тиклаш олимлар ва етук мутахассислар иштирокида кўриб чиқилмоқда. ГЭС яқинидаги дарёдан 90 метр куб миқдорда сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ушбу станциядан 10 мегаватт электр энергиясини олиш мумкинлиги айтилди.

Шунингдек, Марҳамат туманидаги Оқбош маҳалласидан оқиб ўтувчи сув ҳавзаси устига қурилган, лекин анча йиллардан буён ишламай турган гидро электр станцияни ишга тушириш бўйича ҳам ҳаракатлар бошланди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур станциядан ўртача 5 метр куб сув оқиб ўтади. Бунинг ёрдамида ўртача 2 мегаватт электр энергиясини олиш мумкин. Мавжуд лойиҳани амалга ошириш ишлари бошланди. Ушбу мини гидроэлектростанция  ишга туширилса, 100 га яқин хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади.

Вилоятда мавжуд имкониятлардан кенг фойдаланиш, яъни янги гидроэлектр станциялар қуриш, мавжуд, лекин узоқ йиллардан буён ишламай турган мини ГЭСларни ишга тушириш орқали аҳолини электр энергиясига бўлган талабини қондиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Прочитано 313 раз