+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Фев 2023

ВИЛОЯТДА ИНТЕНСИВ УСУЛДА БАЛИҚ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА 12 ТА ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ

Автор
Маколани бахоланг
(0 Овоз)

Ислоҳот ва самара

Айни пайтда Андижон вилоятида фаолият олиб бораётган 514 та фермер хўжалиги, агрофирма ва бошқа хўжалик субъектларига қарашли 5 минг 603 гектар майдондаги сув хавзаларида балиқ парваришланмоқда.

Мамлакатимиз озиқ-овқат дастурининг бажарилишида балиқ маҳсулотлари етиштирш муҳим ўрин эгаллайди. Бу борада Андижон вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Балиқчилик йўналишида фаолият олиб бораётган хўжаликлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланмоқда. Қолаверса, вилоятдаги мавжуд сув ресурсларидан унумли фойдаланилиб, табиий ва суньий ҳавзалар барпо этилди. Ҳовузларнинг мелиоратив ҳолати тубдан яхшиланди. Ана шу ишлар самараси ўлароқ, Андижонда  балиқчилик соҳаси ҳам ривожланмоқда.

Кейинги йилларда вилоятда, айниқса, интенсив ва ярим интенсив усулда балиқ етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада кейинги уч йил ичида балиқ етиштириш қарийб икки баробарга ортди. Яъни 2019 йилда вилоятда 15 минг тонна балиқ етиштирилган бўлса, 2022 йилда 40 минг тоннага яқин луқмаи ҳалол етиштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги "Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори соҳадаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал бўлди.

Қарор ижроси доирасида интенсив усулда балиқ етиштирувчи тадбиркорлик    субъектлари ҳамда аҳоли хонадонларига балиқчилик учун зарур жиҳозлар, кичик ҳажмдаги пластик бассейнлар етказиб берилмоқда.

 "Ипотека банк"нинг вилоят филиали томонидан "Интенсив усулда балиқ етиштириш ва эко туризмни ташкил этиш" лойиҳасини амалга ошириш учун вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликларига, тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич кредитлар ажратилди. Бундан ташқари, Улуғнор туманида интенсив усулда балиқ етиштиришга қаратилган 50 дан ортиқ лойиҳалар молиялаштирилди. Натижада туманда 101 гектар майдонда интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилди.

Умуман, вилоятда балиқчиликни ривожлантириш, балиқ чавоқлари етиштириш борасидаги ишлар режа асосида олиб борилмоқда.

Вилоятдаги қатор балиқчилик хўжаликларида ишлар тизимли, илғор ва интенсив технологиялар асосида ташкил этилганлиги боис ушбу хўжаликларда самарали натижалар қўлга киритилмоқда.

- Хўжалигимизда 15 гектар майдонда ярим интенсив усулда балиқ етиштириш йўлга қўйилган, - дейди Улуғнор туманидаги "Баҳриддин ота балиқлари" балиқчилик фермер хўжалиги раҳбари Асадулло Ўринов. - Ўтган йилда хўжалигимизда ҳар гектар майдондан 15 тоннадан, жами 225 тонна балиқ овланиб, харидорларга етказиб берилди.

Бундан ташқари, хўжалигимизда экотуризм лойиҳаси асосида экотуристик йўналиш ташкил этилиб, сайёҳ ва дам олувчиларнинг кўнгилли хордиқ чиқаришлари учун зарур шароит ва қулайликлар яратилди.

Умуман, ўтган йили вилоятдаги балиқ боқилаётган 2 минг 200 гектар сув ҳавзасидаги балиқ парваришлаш жараёнлари ярим интенсив усулга ўтказилди. Кўплаб сув ҳавзаларига сувни тозалаб берувчи ҳамда бир маромда омухта ем сепадиган махсус дастгоҳ ва ускуналар ўрнатилди. Натижада ана шу майдонларнинг ҳар гектаридан 12-15 тоннадан балиқ олишга эришилди.

 Жорий йилда вилоятда интенсив усулда балиқ етиштириш бўйича яна 12 та лойиҳа амалга оширилиши, йил давомида 50 минг тоннадан ортиқ балиқ етиштирилиши режалаштирилган.

Шунингдек, 2023 йилда "Ҳар бир оила тадбиркор" дастури доирасида вилоятдаги 500 та хонадонда интенсив балиқ етиштириш йўлга қўйилади. Бу нафақат балиқ етиштириш ҳажмини оширишга, балки аҳоли бандлигини таъминлаш, оилалар даромади ва турмуш фаровонлигини оширишга ҳам ёрдам беради

Бектош ЮЛДАШЕВ,

 "Андижонбалиқсаноати" масъулияти чекланган жамияти раҳбари.

Прочитано 219 раз